Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар сонини белгилашнинг аниқ мезонлари тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.01.2008 й. 1759-сон билан рўйхатга олинган 08.01.2008 й. ХТВ 1-сон, МСИВ 8-сон, ИВ 39-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 январда 1759-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2008 йил 8 январдаги

1, 8, 39-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Доимий равишда спорт билан шуғулланувчи

болалар сонини белгилашнинг

аниқ мезонлари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида"ги ПФ-3154-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "2008 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджетини ва болалар спорт объектлари қурилишининг аниқ манзилли дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-743-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 410-сон қарорига мувофиқ, жисмоний тарбия ёки спорт турлари билан доимий шуғулланувчи 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар сонини белгилашнинг аниқ мезонларига нисбатан қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.



I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

жисмоний соғломлаштириш гуруҳи - соғломлаштириш мақсадида жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахслардан ташкил этилган гуруҳ;

жисмоний тарбияланувчи - соғломлаштириш мақсадида маълум бир спорт тури воситаларини қўллаш орқали жисмоний тарбия билан шуғулланадиган шахс;

йўриқчи - (олий, ўрта махсус) жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган ёки спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар ўтказадиган лицензион курсларни тамомлаган, соғломлаштириш мақсадида ўқув-машғулот дарсларини олиб борадиган шахс;

мураббий - (олий ёки ўрта махсус) жисмоний тарбия маълумотига ёки спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг махсус рухсатномаларига эга бўлган спортчилар билан ўқув-машғулот дарсларини олиб борадиган, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ва спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун тайёргарлик ишларини олиб борувчи шахс;

спорт тури - ўзининг мусобақа ўтказиш қоидаларига эга бўлган, мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган спорт тадбирларига спортчиларни тайёрлайдиган, спорт йўналишида махсуслаштирилган умумий тушунча;

спортчи - маълум бир спорт тури билан доимий шуғулланувчи, спорт турларига хос талаблар бўйича умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик синов меъёрларини бажарган ва мусобақаларда доимий иштирок этадиган шахс;

ўқув машғулот спорт гуруҳи - ёши ва малакасига мувофиқ спорт тури бўйича гуруҳларга бирлашган шуғулланувчи спортчиларнинг аниқ бир сони.



II. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР


2. Ушбу Низомнинг асосий мақсади спорт турлари билан доимий шуғулланувчи болалар сонини белгилаш бўйича аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.


3. Спорт турлари билан доимий шуғулланувчи болалар сонини белгилашнинг асосий мақсад ва вазифалари:

а) ягона ҳисоботларни шакллантириш;

б) Республикада спорт турларини ривожлантириш бўйича асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш;

в) спорт турлари бўйича мураббий кадрларга, жисмоний тарбия бўйича йўриқчиларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш;

г) спорт иншоотларида анжомлар, жиҳозлар ва кийимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

д) жисмоний тарбия ва спорт турларини ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ва узоқ муддатли тадбирларни белгилашдан иборат.



III. СПОРТ ТУРЛАРИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ БОЛАЛАР СОНИНИ

БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


4. Спорт турлари билан доимий шуғулланувчи болалар сони - бу ўқув-машғулот спорт гуруҳлари журналларида қайд этилган, бирор бир спорт туридан мураббий раҳбарлигида йил давомида, ҳафтасига камида уч марта шуғулланадиган, ҳар бир машғулотнинг давомийлиги икки академик соатдан оз бўлмаган ва мусобақаларда доимий иштирок этадиган болалар сони.


5. Спорт турлари билан доимий шуғулланувчи болалар сонини белгилаш мезонларига:

а) спорт тури бўйича мураббийнинг мавжудлиги;

б) ҳафтасига камида уч маротаба, ҳар бир дарсларнинг давомийлиги икки академик соатдан кам бўлмаган ўқув-машғулот дарсларининг ўтказилиши;

в) ўқув-машғулот спорт гуруҳларининг журналларда қайд этилиши;

г) спортчини мусобақаларда иштирок этганлиги тўғрисидаги қайднинг журналда борлиги киради.


6. Спорт турлари бўйича машғулотлар - махсус ажратилган жойларда, айниқса спорт турининг норма ва талабларига жавоб берадиган спорт заллари ёки бошқа иншоотларда амалга оширилади.


7. Жисмоний тарбия билан шуғулланадиган болалар сони - бу жисмоний соғломлаштириш гуруҳи журналларида қайд этилган, йўриқчи раҳбарлигида соғломлаштириш мақсадида жисмоний тарбия билан шуғулланадиган болалар сони.


8. Соғломлаштириш мақсадида жисмоний тарбия билан шуғулланадиган болалар сонини аниқлаш мезонларига:

а) йўриқчиларнинг мавжудлиги;

б) жисмоний-соғломлаштириш гуруҳларининг журналларда қайд этилганлиги киради.


9. Соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларини олиб бориш учун мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талаблар ҳамда махсус ажратилган жойлар бўлиши талаб этилмайди. Бундай машғулотларнинг олиб борилиши турли мослаштирилган жойларда, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш шарти билан амалга оширилиши мумкин.


10. Давлат таълим стандартлари асосида таълим муассасаларида (умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) олиб бориладиган жисмоний тарбия дарсларида иштирок этувчи ўқувчилар сони ушбу Низом мақсадида аниқланадиган болалар сонига киритилмайди.



IV. БОЛАЛАР СОНИНИ ҲИСОБЛАШ

БЎЙИЧА ҲУЖЖАТЛАР


11. Спорт турлари билан доимий шуғулланувчи ёки жисмоний тарбия билан шуғулланувчи болалар сонини ҳисоблаш бўйича асосий ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади ва ушбу ҳужжатлар мураббий ва йўриқчилар томонидан юритилади:

а) мураббий томонидан ўқув-машғулот спорт гуруҳларининг қайд этиш журналлари;

б) йўриқчи томонидан жисмоний-соғломлаштириш гуруҳларининг қайд этиш журналлари.



V. ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

ВА ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИ


12. Дастлабки ҳисоботларни шакллантирувчи асосий ҳужжатларга қуйидагилар киради:

а) спорт турлари билан доимий шуғулланадиган болалар сонини ҳисоблаш бўйича - ўқув-машғулот спорт гуруҳларининг журналлари;

б) жисмоний тарбия билан соғломлаштириш мақсадида шуғулланадиган болалар сонини ҳисоблаш бўйича - жисмоний-соғломлаштириш гуруҳларининг журналлари.


13. Спорт турлари ва жисмоний тарбия билан доимий шуғулланувчи 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар сонини ҳисоблашнинг дастлабки ҳисоботларини шакллантириш қуйида келтирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади:

а) умумтаълим мактаблари;

б) барча турдаги мактаб интернатлар (спорт йўналишидан ташқари);

г) касб-ҳунар коллежлари;

д) академик лицейлар;

е) спорт клублари.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида фаолият юритувчи кичик тадбиркорлик субъектлари доимий ва соғломлаштириш мақсадида шуғулланувчи болалар сони тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этади.


14. Ҳисоботлар мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ мураббийлар ва йўриқчилар томонидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 1-санасигача тузилади.


15. Тузилган ҳисоботлар масъул шахслар томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда туман халқ таълими бўлимлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вакилларига, шунингдек туман маданият ва спорт ишлари бўлимларига тақдим этилади.


16. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача жамғарма вакиллари дастлабки ҳисоботлардан шакллантирилган умумий ҳисоботни вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиалларига, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаларига тақдим этилади.


17. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиаллари ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига тақдим этилади.


18. Чораклик ҳисоботлар асосида шакллантирилган йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этилади.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


19. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


20. Ҳисоботларни муддатида тақдим этиш, ҳисобот кўрсаткичидаги маълумотларнинг тўғрилигига ҳисобот тақдим этувчи ташкилот раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


БОЛАЛАР СПОРТИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ

20____й _______________ ҳолатига

ЧОРАКЛИК

Тақдим этадилар

Тақдим этиш муддати

болалар спорти соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар:


- туман (шаҳар) Халқ таълими бўлимлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вакилларига, шунингдек туман Маданият ва спорт ишлари бўлимларига (ХТБ), (МСИБ)


- вилоят Халқ таълими бошқармаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиалларига, Маданият ва спорт ишлари вилоят бошқармаларига; (ВХТБ), (ВМСИБ);


- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига;


- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига.


Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 1-санасигача



Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача



Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача



Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-санасигача

Ҳисобот топшираётган ташкилотнинг номи

Почта манзили

Хос рақамлар

КТУТ (ОКПО)

СТИР (ИНН)

МҲОБТ (СОАТО)

ХХТУТ (ОКОНХ)

ИФУТ (ОКЭД)

МШТ (КФС)

ДБИБТ (СООГУ)

1

2

3

4

5

6

7



I бўлим. Болалар спорти бўйича жисмоний-соғломлаштириш

ишлари ва спорт билан шуғулланувчи болалар сони

1-жадвал

Спорт турлари

Сатр тартиб рақами

Бўлимлар сони

6 ёшдан - 18 ёшгача бўлган спорт билан доимий равишда шуғулланувчилар сони (киши):

жами

шулардан қизлар

шу жумладан (4-устундан):


оммавий тоифа

биринчи тоифа

СУН

СУ

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

1

2

3

4

5

6

7

8

10

11

12

13

14

Олимпия спорт турлари













Бадминтон

01












Баскетбол

02












Бадиий гимнастика

03












Бокс

04












Волейбол

05












Дзюдо

06












Енгил атлетика

07












Оғир атлетика

08












Синхрон сузиш

09












Спорт гимнастикаси

10












Стол тенниси

11












Сув полоси

12












Сузиш

13












Теннис

14












Триатлон

15












Тэквондо ВТФ

16












Футбол

17












Чим устида хоккей

18












Эркин кураш

19












Юнон рум кураши

20












Ўқ отиш

21












Қиличбозлик

22












Қўл тўпи

23












Миллий спорт турлари













Белбоғли кураш

24












Бойқўрғон

25












Кураш

26












Турон

27












Бошқа спорт турлари













Айкидо

28












Акробатика

29












Армрестлинг

30












Биатлон

31












Дартс

32












Каратэ

33












Кикбоксинг

34












Самбо

35












Спорт рақслари

36












Тай бокси

37












Ушу

38












Футзал

39












Шахмат

40












Шашка

41












Қўл жанги

42












Бошқа спорт турлари













ЖАМИ:













Шу жумладан, қишлоқ жойларда













Бундан ташқари



жисмоний тарбия дарсларида иштирок этадиганлар



жисмоний-соғломлаштириш гуруҳларида



2-жадвал

Спорт турлари

Сатр тартиб рақами

Бўлимлар сони

Ҳисобот йилида қуйидаги тоифалар бўйича тайёрланган спортчилар

жами

шулардан қизлар

шу жумладан (4-устундан):

оммавий тоифа

биринчи тоифа

СУН

СУ

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

жами

шулардан қизлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Олимпия спорт турлари













Бадминтон

01












Баскетбол

02












Бадиий гимнастика

03












Бокс

04












Волейбол

05












Дзюдо

06












Енгил атлетика

07












Оғир атлетика

08












Синхрон сузиш

09












Спорт гимнастикаси

10












Стол тенниси

11












Сув полоси

12












Сузиш

13












Теннис

14












Триатлон

15












Тэквондо ВТФ

16












Футбол

17












Чим устида хоккей

18












Эркин кураш

19












Юнон рум кураши

20












Ўқ отиш

21












Қиличбозлик

22












Қўл тўпи

23












Миллий спорт турлари













Белбоғли кураш

24












Бойқўрғон

25












Кураш

26












Турон

27












Бошқа спорт турлари













Айкидо

28












Акробатика

29












Армрестлинг

30












Биатлон

31












Дартс

32












Каратэ

33












Кикбоксинг

34












Самбо

35












Спорт рақслари

36












Тай бокси

37












Ушу

38












Футзал

39












Шахмат

40












Шашка

41












Қўл жанги

42












Бошқа спорт турлари













ЖАМИ:














Шу жумладан қишлоқ жойларда














II-бўлим. Мураббийлар, йўриқчилар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари

Спорт турлари

Сатр тартиб

рақами

Жами штатдаги

шулардан аёллар

штатдаги мураббийлар

штатдаги

йўриқчилар

шу жумладан: (3-устундан)

жами

шулардан аёллар

жами

шулардан аёллар

махсус маълумотга эга

малака тоифасига эга

олий

махсус

аёллар

олий

I

II

аёллар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Олимпия спорт турлари















Бадминтон

01














Баскетбол

02














Бадиий гимнастика

03














Бокс

04














Волейбол

05














Дзюдо

06














Енгил атлетика

07














Оғир атлетика

08














Синхрон сузиш

09














Спорт гимнастикаси

10














Стол тенниси

11














Сув полоси

12














Сузиш

13














Теннис

14














Триатлон

15














Тэквондо ВТФ

16














Футбол

17














Чим устида хоккей

18














Эркин кураш

19














Юнон рум кураши

20














Ўқ отиш

21














Қиличбозлик

22














Қўл тўпи

23














Миллий спорт турлари















Белбоғли кураш

24














Бойқўрғон

25














Кураш

26














Турон

27














Бошқа спорт турлари















Айкидо

28














Акробатика

29














Армрестлинг

30














Биатлон

31














Дартс

32














Каратэ

33














Кикбоксинг

34














Самбо

35














Спорт рақслари

36














Тай бокси

37














Ушу

38














Футзал

39














Шахмат

40














Шашка

41














Қўл жанги

42














Бошқа спорт турлари















ЖАМИ:















Шу жумладан, қишлоқ жойларда















Бундан ташқари















Жисмоний тарбия ўқитувчилари















Шулардан аёллар
















III бўлим. Спорт иншоотлари

Спорт иншоотларининг номланиши

Спорт иншоотларининг сони

Ҳисобот даврида фойдаланишга топширилган иншоотлар

Бир вақтнинг ўзида қабул қилиш сиғими (киши)

Жами

Шулардан

Жами

шулардан қишлоқ жойларда

режа

мавжуд

ХТВ

ОЎМТВ

бошқалар

қишлоқ жойларда

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Спорт иншоотлари - жами (02, 04, 05, 09, 12, 17, 21, 22)

01










Трибунали стадионлар - жами

02










Шулардан 1500 минг ўриндиқли

03










Спорт майдонлари - жами

04










Спорт заллари - жами

05










- (42 х 24 м)

06










- (36 х 18 м), (30 х 18 м) и (30 х 15 м)

07










- (24 х 12 м) и (18 х 9 м)

08










Манежлар - жами

09










- енгил атлетика манежи

10










- бошқа манежлар

11










Сузиш бассейнлари - жами

12










- 50 метрли

13










- 25 метрли

14










- сувга сакраш учун

15










Жами бассейнлар сонидан - ёпиқлари

16










Ўқ отиш турлари учун спорт иншоотлар - жами

17










- тирлар

18










- ўқ отиш жойлари

19










- стендлар

20










Эшкак эшиш базалари ва каналлар

21










Бошқа спорт иншоотлари (ТИПлар) - жами

22










ТИП-1

23










ТИП-2

24










ТИП-3

25










ТИП-4

26










ТИП-5

27










Якка тартибдаги ТИПлар

28











IV бўлим. Ҳисобот давридаги молиявий фаолият

1 Харажатлар - жами:

(01)

______________________________________

минг сўм

улардан моддалар бўйича;

- иш ҳақига

(02)

______________________________________

минг сўм

- иш ҳақидан ажратмалар

(03)

______________________________________

минг сўм

- коммунал хизматлар учун харажатлар

(04)

______________________________________

минг сўм

- спорт жиҳозлари ва ускуналарини сотиб олиш учун

(05)

______________________________________

минг сўм

- спорт тадбирлари учун харажатлар

(06)

______________________________________

минг сўм

- жорий таъмир учун харажатлар

(07)

______________________________________

минг сўм

2. Пуллик хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар

(08)

______________________________________

минг сўм

Ташкилот раҳбари





(Ф. И.Ш.)


(имзо)

М.Ў.


Ташкилот ҳисобчиси

(агар мавжуд бўлса)





(Ф.И.Ш.)

(имзо)






Мураббий, йўриқчи, жисмоний тарбия ўқитувчиси





(кераклигининг остига чизинг)





(Ф.И.Ш. тўлиқ)

(имзо)





20__ йил "____" _____________


(телефон рақами)

(хужжат тузилган сана)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 14-модда.














































Время: 0.2294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск