ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.12.2007 й. ПҚ-748-сон "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2007 й.

N ПҚ-748



ДЕҲҚОНОБОД КАЛИЙ ЎҒИТЛАРИ ЗАВОДИ

ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тюбегатан калий тузлари конини ўзлаштириш негизида калий ўғитлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини рақобатбардош маҳсулот билан таъминлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, минтақада ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва янги иш ўринларини яратиш, шунингдек янги ишга туширилган Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон темир йўлидан оқилона фойдаланиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекцияси томонидан ўтказилган тендер ва кейинги тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича тайёр ҳолда топшириш шарти билан қуйидагилар:

қайта ишлаш комплекси қурилишига 43,9 млн. доллар миқдорида - "СИТИК" (ХХР) компанияси билан;

тоғ-кон комплекси қурилишига 56,0 млн. доллар миқдорида - "ЗУМК-Инжиниринг" (Россия) компанияси билан лойиҳалаштириш, қуриш, асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ишга тушириш-созлаш ишлари юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузилган ҳамда рўйхатга олинган.


2. Белгилансинки, шартномани молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) 41,7 млн. долларлик қайта ишлаш комплекси қурилиши шартномаси қийматининг 95 фоизи миқдорида - йиллик 2,0 фоизли ставка билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг имтиёзли кредит линияси доирасида ажратиладиган, 5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 20 йил бўлган, "Ўзсаноатқурилишбанк" АК томонидан қайта молиялаштириладиган ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан;

б) 3 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 10 йил бўлган, йиллик 2,0 фоизли ставка билан "Ўзсаноатқурилишбанк" АК томонидан қайта молиялаштириладиган жами 61,994 млн. доллар миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

қайта ишлаш комплекси қурилишига 2,195 млн. долларлик шартнома қийматининг 5 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш учун;

тоғ-кон комплекси қурилишига 56,0 млн. долларлик шартнома қийматининг 100 фоизи миқдорида;

2008-2009 йилларда белгиланган тартибда технологик транспорт-карьер ағдарма машиналари харид қилиш учун 3,8 млн. доллар миқдорида;

в) Ўзкимёсаноат" ДАК ҳузуридаги Кимё саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан - ускуналар харид қилиш, қурилиш-монтаж ишлари ва фоизларни, комиссияларни ҳамда ХХР Эксимбанки кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қарз маблағларини тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларга завод ишга туширилгунга қадар 19,97 млн. доллар миқдорида.


3. Белгилансинки, асосий қарзни узиш, фоизларни тўлаш, кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатлар, Деҳқонобод калий ўғитлари заводи ишга туширилгач ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

физик оғирликда қуввати йилига 200 минг тонна бўлган "Тюбегатан калий тузлари кони негизида Деҳқонобод калий ўғитлари заводини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Тюбегатан калий тузлари кони негизида Деҳқонобод калий ўғитлари заводини қуриш" лойиҳасини амалга оширишнинг тармоқли жадвали 2-иловага* мувофиқ;

кредит маблағларини тўлашнинг прогноз жадваллари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўзсаноатқурилишбанк" АКга ХХР Эксимбанки кредитини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қарз маблағларини йилига 0,25 фоиздан ошмайдиган маржа билан қайта молиялаштириш тўғрисида қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекцияси билан икки ҳафта муддатда кредит шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:

ХХР Эксимбанкига - "Ўзсаноатқурилишбанк" АКнинг тўлов мажбуриятлари бўйича;

"Ўзсаноатқурилишбанк" АКга - Ўзбекистон Республикаси берадиган кафолат учун тўлов ундирилмаган ҳолда, ХХР Эксимбанки кредити бўйича қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекцияси мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ваколати берилсин.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АК томонидан ХХР Эксимбанки билан қайта ишлаш комплекси қурилишини молиялаштириш бўйича якка тартибдаги қарз битими тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги якка тартибдаги қарз битимида белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


7. "Ўзкимёсаноат" ДАК, Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзсаноатқурилишбанк" АК "ЗУМК-Инжиниринг" ва "СИТИК" компаниялари билан лойиҳанинг тасдиқланган ТИА асосида, тайёр ҳолда топшириш шарти билан тузилган импорт шартномалари бўйича хулосалар берсин ва молиялаштиришни очсин, кейинчалик шартномаларнинг спецификацияси тақдим этилишига қараб, юкларни ортишдан олдинги инспекциясини амалга ошириш назарда тутилсин.


8. Қуйидагилар:

2013 йилнинг 1 январигача - қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекцияси, ишга туширилгандан сўнг эса Деҳқонобод калий ўғитлари заводи - ҳисобланган солиқлар суммасини жалб этилган кредитларни тўлашга йўналтирган ҳолда, ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи ва ер солиғи тўлашдан;

қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекцияси, тайёр ҳолда топшириш шарти билан тузилган шартномаларга мувофиқ "СИТИК" ва "ЗУМК-Инжиниринг" компаниялари томонидан завод қурилиши учун олиб келинадиган товарлар ва хизматлар - божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

ХХР Эксимбанки, "СИТИК" ва "ЗУМК-Инжиниринг" компаниялари - кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан 2008 йил 1 январдан бошлаб озод этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекциясига Тюбегатан конидан калий тузларини қазиб чиқариш учун ер бағри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берсин.

"Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси Тюбегатан конидан калий тузларини қазиб чиқариш учун ер бағри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ белгиланган тартибда тоғ-кон шохобчасини берсин.


10. 2008 йил 1 декабригача, истисно тариқасида, бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш билан Деҳқонобод калий ўғитлари заводи объектлари қурилишига рухсат этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қурилаётган Деҳқонобод калий ўғитлари заводи Дирекциясига Деҳқонобод калий ўғитлари заводи мулкини ажратилган кредит маблағлар таъминоти сифатида "Ўзсаноатқурилишбанк" АКга белгиланган тартибда ўтказишга рухсатнома берсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКнинг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик кириш визалари бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вактинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод килинсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тюбегатан калий тузлари конини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 1 июлдаги Р-2268-сон фармойишига 4-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


15. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 651-модда.

















































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск