Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2007 й. ПҚ-749-сон "Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Помуқ конини обод қилишни якунлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2007 й.

N ПҚ-749



"СИҚИШ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯСИ

ҚУРИШ БИЛАН ПОМУҚ КОНИНИ ОБОД

ҚИЛИШНИ ЯКУНЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Помуқ конидан газ конденсатини қазиб олиш самарадорлигини ошириш, газ ва конденсат қолдиқлари захираларини янада тўлиқ чиқариб олиш, товарбоп газнинг стандарт талабларига мос сифатини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Помуқ конини обод қилишни якунлаш" инвестиция лойиҳасининг (кейинги матнларда "Лойиҳа" деб юритилади) дастлабки техник-иқтисодий асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 февралдаги 68-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган;

"Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан танлов савдолари ўтказилган ва асосий технологик ускуналарни олиб келиш учун жами эквиваленти 45,5 млн. долларга тенг (27,7 млн. евро ва 6,8 млн. доллар) миқдорда шартномалар тузилган;

мазкур Лойиҳани амалга ошириш учун "Ўзбекнефтгаз" МХКга 21,0 млн. доллар миқдорида кредит бериш шартлари Корея тараққиёт банки билан келишиб олинган.


2. Белгилансинки, Лойиҳани молиялаштириш:

"Ўзбекнефтгаз" МХКнинг эквиваленти 20,02 млн. долларга тенг шахсий маблағлари ҳисобидан;

1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 6 йил бўлган, қайта молиялаштирувчи банкнинг 1,0 %ли маржасини қўшганда йиллик 7,0 %ли ставка билан "Ўзсаноатқурилишбанк" АК орқали қайта молиялаштириладиган 20,6 млн. доллар миқдоридаги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳисобидан;

1,5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, муддати 5 йил бўлган, йиллик Либор+0,6 %ли ставка билан "Ўзбекистон - Корея тараққиёт банки" орқали бериладиган 21 млн. доллар миқдоридаги Корея тараққиёт банки кредити ҳисобидан амалга оширилади.

"Ўзбекнефтгаз" МХК қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга ҳамда Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган ҳисобланади. Кредитларни узиш ва уларга фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Сиқиш компрессор станцияси қуриш билан Помуқ конини обод қилишни якунлаш" лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Корея тараққиёт банки кредитлари бўйича асосий қарзни узиш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадваллари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Корея тараққиёт банки ушбу Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзсаноатқурилишбанк" АК ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда пудратчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 652-модда.



















































Время: 0.1860
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск