ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Презнденти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.1992 й. 564-сон "Туркия Республикаси ўқув юртларида таълим олаётган Ўзбекистон ёшларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗНДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.1992 й.

N 564


ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎҚУВ

ЮРТЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги маданий алоқаларни яхшилаш, дўст мамлакатда таълим олаётган ёшларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туркияда таълим олаётган Ўзбекистон ёшларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бутун ишлар мажмуини мувофиқлаштириш ва тезликда ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.


2. Оғишмай бажарилиши зарур булган тадбирлар мажмуи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:

Тошкент, Нукус шаҳарларида, барча вилоят марказларида ота-оналарнинг Туркияда таълим олаётган фарзандлари билан имтиёзли тарифлар бўйича телефон орқали гаплашишларини ташкил этишни таъминласин; бу хизматларни кўрсатиш жадвали ва тартибини ишлаб чиқсин;

1993 йил 1 январдан бошлаб вақтли матбуот, бадиий, илмий-оммабоп ва публицистик адабиётларнинг ўзбек талабалари ва ўқувчилари Туркияда таълим олаётган жойларга мунтазам етказиб берилишини ташкил қилсин.


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркия Республикасида таълим олаётган ёшларга текин тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш масалаларини ҳал этсин.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Туркияда таълим олаётган ёшларнинг ёзги таътил даврида келишлари ва қайтиб кетишлари учун келишилган авиақатновларни ташкил этсин.


6. Молия вазирлиги ҳукумат комиссиясининг талабномаси бўйича мазкур қарорни рўёбга чиқариш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳокимликлари Туркия вилоятлари, у ердаги ўзбекистонлик талабалар таълим олаётган олий ўқув юртлари билан 3-иловага мувофиқ, дўстона муносабатлар ўрнатсинлар ва бу муносабатларни қўллаб-қувватласинлар.


8. Республика талабалари ва ўқувчиларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун бир ой муддат ичида Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатхонаси ташкил этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 декабрдаги

564-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туркия Республикаси ўқув юртларида таълим олаётган

Ўзбекистон ёшларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ

ишларнинг бутун мажмуини мувофиқлаштириш ва

тезликда ҳал этиш бўйича ҳукумат комиссиясининг

ТАРКИБИ

М.Қ. Қорабоев

-

Ўзбекистон Рсспубликаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ж.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Рсспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раисининг биринчи ўринбосари


Н.Ғ. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Рсспубликаси Халқ таълими вазири, комиссия раисининг ўринбосари


А.Орзиматов

-

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитасининг биринчи котиби


О.Ҳ. Асқаров

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари


М.О. Боқиева

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари


С.А. Ғуломова

-

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Д.Д. Дадажонова

-

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


М.Ж. Жуманиёзов

-

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари


Н.И. Иброҳимова

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари


А.Қ. Қосимов

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


А.Н. Мансуров

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари


М.К. Носирова

-

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирининг ўринбосари


О.Д. Пармонов

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Б.Е. Пенцов

-

Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси раисининг ўринбосари


Л.Р. Ражабова

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


К.Р. Расулов

-

Ўздавтелерадио компанияси раисининг ўринбосари


Б.Ў. Салимов

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг ўринбосари


Г.С. Субҳонова

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари


А.Ё. Тошматов

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Ш.Т. Тўлаганов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


У.А. Усмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Б.У. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Б.А. Юсупова

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари


О.К. Убайдуллаев

-

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари


А.В. Ҳалилов

-

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари


Ҳ.Ҳ. Ҳамидов

-

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари



-

комиссиянинг масъул котиби


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 декабрдги

564-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туркия Республикаси ўқув юртларида таълим олаётган

Ўзбекистон ёшларига ёрдам кўрсатиш бўйича

ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирларнинг номи


Муддати


Масъуллар


1.

Ўзбекистонлик талабалар ва ўқувчиларнинг таътил даврида келиб-кетишини таъминлаш


ҳар йили

Олий таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги


2.

Туркияда таълим олаётган талабалар ва ўқувчиларни ёзги таътил даврида республика спорт-соғломлаштириш лагерларида, дам олиш уйлари ва санаторияларда соғломлаштиришни таъминлаш


ҳар йили

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Олий таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


3.

Ота-оналарнинг Туркияга гуруҳ бўлиб туристик сафар қилишини ташкил этиш


1992 йил декабрдан

"Ўзбектуризм" миллий компанияси


4.

Ўзбекистонлик талабалар ва ўқувчилар ота-оналари вакилларининг сафарлари, шу жумладан, тижорат, имтиёзли асосларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳисобидан сафар қилишлари тартиби ва жадвалини ишлаб чиқиш


декабрь

Ҳукумат комиссияси


5.

Туркия ўқув юртлари умумий овқатланиш пунктларида ўзбек миллий таомлари тайёрлашни ташкил этиш учун ўзбекистонлик ўқувчилар ва талабаларнинг кўпчилиги таълим олаётган Истанбул, Анқара, Измир, Бурса шаҳарларига мутахассис ошпазларни юбориш


декабрь

"Ўзбексавдо уюшмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари"


6.

Туркияга юборилган талабалар ва ўқувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олишларини вақти-вақти билан республика радио ва телевидениесида ёритиш. "ТВ-Евросиё" дастури бўйича ана шундай мақсадли кўрсатувларни вақти-вақти билан олиб кўрсатиш ва телекўприклар ўтказишни ташкил қилишни Туркия миллий телекомпанияси билан келишиш


доимий равишда

Ўздавтелерадио, Алоқа вазирлиги

7.

Ўзбек ўқувчилари тўп бўлиб яшаётган ва ўқиётган жойларда юртдошлик шаклидаги ўзини ўзи бошқариш тузилмаларини ташкил қилишга кўмаклашиш, шунингдек улар таълим олаётган шаҳарларда миллий байрамлар, фестиваллар, концертлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилишига амалий ёрдам бериш


ноябрь-декабрь


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Туркиядаги ваколатхонаси, Маданият ишлари вазирлиги


8.

Газета ва журналларга обуна бўлишни ташкил этиш, шунингдек Туркиядаги талабалар ва ўқувчилар гуруҳлари учун бадиий, илмий-оммабоп адабиётларни сотиб олиш. Туркия ўқув юртлари кутубхоналарида ўзбек адабиёти бўлинмаларини ташкил этиш


1993 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

9.

Туркияда гастролда бўлган ва спорт мусобақаларида қатнашаётган ўзбекистонлик профессионал ва ҳаваскорлик ижодий жамоалари, етакчи спортчилар ва мутахассисларнинг ўқувчи ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш


мунтазам равишда

Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси


10.

Туркияда таълим олаётган ёшлардан иборат бўлган талабалар бадиий ҳаваскорлик жамоалари, спорт командалари ташкил этиш, уларни миллий ва спорт кийимлари, пойабзал ва анжомлар билан таъминлаш


1993 йил

1 мартгача

Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи


11.

Ушбу тадбирларни рўёбга чиқариш учун вазирликлар ва идораларнинг талабномалари бўйича зарур юкларни Туркияга транспортда ташишни таъминлаш


доимий

равишда

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 декабрдаги

564-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алоқалар ўрнатиш ва Туркия ўқув юртларида таълим

олаётган ўзбекистонлик ёшларга оталиқ ёрдами кўрсатиш

учун Ўзбекистон Республикаси вилоятларини Туркия

Республикаси вилоятларига бириктириб қўйиш бўйича

ТАВСИЯЛАР

Ўзбекистон вилоятлари


Туркия

вилоятлари


Ушбу

вилоятлардаги

дорилфунунлар

сони


Қорақалпоғистон Республикаси


Трабзон

1

Андижон


Самсун

1

Бухоро


Измир

2

Жиззах


Эдирне

1

Қашқадарё


Малатья

1

Навоий


Испарта

1

Наманган


Кайсери

1

Самарқанд


Истанбул

6

Сурхондарё


Эскишехар

1

Сирдарё


Адана

1

Тошкент


Анталья

1

Фарғона


Бурса

1

Хоразм


Конья

1

Тошкент шаҳри


Анқара

5




















Время: 0.1686
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск