Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.1991 й. 252-сон "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.1991 й.

N 252



ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 11 июндаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлимининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Республикада жойлашган деҳқончилик ихтисосидаги илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг моддий ва тажриба-ишлаб чиқариш базалари билан бирга, иловага мувофиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ихтиёрига берилсин.


2. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг бош вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республика деҳқончилик-саноат комплексида фан-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотларни риоожлантириш, ер-сув, моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, пахта, мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини интенсив асосда етиштиришни кўпайтириш мақсадида фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқасини таъминлаш;

табиий иқлим шароитлари, нуфус вазиятининг ўзгариши, ер ва сув ресурслари тақчиллигининг ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон деҳқончилик-саноат комплекси тармоқлари ривожланиши қонуниятлари ва истиқболларини тадқиқ этиш;

қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини, қишлоқ хўжалигини юритиш тизимини, деҳқончилик-саноат комплекси хўжалик механизмининг иқтисодий асосларини, шунингдек деҳқончилик-саноат ишлаб чиқариши кооперативлашуви ва интеграциясининг замонавий шаклларини, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг илғор методларини такомиллаштириш муаммолари бўйича тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини ошириш, уларнинг меҳнат ва маиший шароитларини, иш билан самарали банд бўлишини яхшилаш, қишлоқни ижтимоий қайта қуриш, атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини тадқиқ этиш;

жаҳон фани ва амалиёти ютуқларидан республика деҳқончилик-саноат комплексини жадал ривожлантириш мақсадида фойдаланиш учун уларни ўрганиш ва умумлаштириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ресурсларни тежовчи, табиатни муҳофаза қилувчи, хом ашё ресурсларига саноат йўли билан қайта ишлов берувчи принципиал янги техника ва технологияларни яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш;

ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг дастлабки уруғчилигини ташкил этиш;

жамоа ва давлат хўжаликлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари, деҳқончилик-саноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотлари амалиётида фан, техника ва илғор тажриба ютуқларидан энг тўла фойдаланишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

Ўзбекистоннинг илмий муассасалари ва олий ўқув юртларининг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, уларда олиб борилаётган деҳқончилик-саноат соҳасидаги тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва уларга илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг, тажриба-изланиш ишларини ўтказишнинг прогрессив методлари ва шаклларини эгаллаган юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш.


3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг И.Ҳ. Жўрабеков (раис), А.И. Имомалиев, С.Н. Усмонов, Т.Н. Гуськова, В.И. Плетнев, М.Й. Исломов, М.М. Мирзаев, М.Р. Нариянц, И.П. Макаров ўртоқлардан иборат таркибдаги ташкилий қўмитаси бир ой муддат ичида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари (академиклар) ва мухбир аъзолари сайловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси учун ҳақиқий аъзолар (академиклар)нинг 20 та ва мухбир аъзоларнинг 30 та бўш ўрни белгилансин, ҳақиқий аъзоликка (академикликка) номзодлар учун чекланган ёш - 65 ёшгача, мухбир аъзоликка номзодлар учун - 60 ёшгача қилиб белгилансин.

ВАСХНИЛнинг республикада ишловчи ҳақиқий аъзолари (академиклар) ва мухбир аъзолари белгиланган ўрин доирасида тегишли равишда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг академиклари ва мухбир аъзолари, деб ҳисоблансин.


5. ВАСХНИЛ раёсатининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Президенти бир вақтнинг ўзида ВАСХНИЛ вице-президенти ҳисобланиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва унинг муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва амалдаги моддий имтиёзлар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси раёсати аъзоларига, раёсат аппарати ва академияга қарашли илмий-тадқиқот муассасалари жамоалари ходимларига татбиқ этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда бир ой муддат ичида академия бошқарув аппарати сонини, уларни сақлашга ҳамда фундаментал илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлашга республика бюджетидан маблағларнинг зарур ҳажмларини аниқласинлар.


8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига:

изланиш ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, экспериментал ишларни кенг жорий этиш, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар, республика деҳқончилик-саноат комплексининг корхоналари ва ташкилотлари билан шартнома тузиш асосида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш;

академиянииг илмий-тадқиқот муассасалари, экспериментал базалари ва давлат хўжаликларини моддий-техника ресурслари билан марказлашган тартибда таъминлаш учун хўжалик ҳисобидаги "Ўзагроакадемтаъминот" базасини ташкил этиш тавсия қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 5 октябрдаги

252-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси

ихтиёрига бериладиган илмий-тадқиқот муассасалари

РЎЙХАТИ


Шредер номидаги ишлаб чиқариш-илмий бирлашмаси "Союзхлопок" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ғўза селекцияси ва уруғчилиги" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Дон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Племэлита" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ипак" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ўртаосиёқишлоқхўжаликмеханизацияси" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Қорақалпоғистон Республикасидаги "Пахта" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистон шоликорлик илмий-тадқиқот институти

Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва унинг иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти

Самарқанд шаҳридаги қоракўлчилик илмий-тадқиқот институти






















Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск