Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.1991 й. 253-сон "Ўзбекистон Реcпубликаси Меҳнат вазирлиги масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.1991 й.

N 253



ЎЗБЕКИСТОН РЕCПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон ССР Президентининг "Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини ЎзССР Меҳнат вазирлигига айлантириш тўғрисида" 1991 йил 5 майдаги Фармонига мувофиқ республиканинг нуфусий ўзига хосликлари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва унинг иш билан бандлиги, меҳнат унумдорлиги сабабларининг кучайиши ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга катта аҳамият бериб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига айлантирилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

бозор муносабатларининг шаклланиши жараёнида меҳнат ва унга ҳақ тўлаш соҳасида ягона умумдавлат сиёсатини ўтказиш;

меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан оқилона банд бўлишига эришиш;

меҳнат бозорининг аҳволини ўрганиш ва олдиндан кўра билиш, ишчи кадрларни ўз вақтида тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишдан бўшайдиган ходимларни касбга йўналтириш ва қайта касбга ўргатиш;

республика ҳудудида ишга жойлаштиришнинг (меҳнат биржалари), меҳнатга яроқли аҳолини ҳисобга олишнинг, уларни ўз вақтида ишга жойлаштириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

меҳнат муаммоларига сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни амалга ошириш, уни ташкил этиш ва рағбатлантиришнинг илғор шаклларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришда меҳнат шартлари ва меҳнат қонунларига риоя қилиш устидан давлат назоратини ўтказиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ, вазирликнинг марказий аппарати тузилиши 2-иловага мувофиқ ва асосий ташкилотларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида вазирлик марказий аппарати тузилишига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппарати ходимларининг сони 169 кишидан иборат қилиб, меҳнатга ҳақ тўлаш йиллик фонди 1080,0 минг сўм миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирига вазирнинг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Белгилаб қўйилсинки, вазирнинг ўринбосарларидан бири Ўзбекистон Республикаси Давлат иш билан бандлик хизматининг раҳбари ҳисобланади.

Вазирлик ҳайъати аъзолари сони 9 кишидан иборат қилиб белгилансин. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат вазири лавозимига кўра ҳайъат таркибига киради.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини Қсрақалпоғистон Республикасининг Меҳнат вазирлигига айлантириш; халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ижроқўмларнинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бошқармаларини меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари қилиб қайта ташкил этиш тавсия қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва кўрсатилган бошқармаларнинг тузилиши, вазифалари ва ходимлари сони бўйича тавсияларни тайёрласин ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юборсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолики ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ҳузурида ишчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишдан бўшайдиган ходимларни касбга йўналтириш ва қайта касбга ўргатиш марказлари;

шаҳарлардаги аҳолининг иш билан бандлиги хизматлари ва аҳолини ишга жойлаштириш бюролари негизида меҳнат биржалари тузилсин, халқ депутатлари қишлоқ ва посёлка Кенгашларининг аҳолининг иш билан бандлигини ҳисобга олиш ва ташкил этиш бўйича инспекторлари уларнинг таркибига берилсин ҳамда улар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталарининг меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига бўйсундирилсин;

СССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Меҳнат илмий-тадқиқот институтининг Ўзбекистон бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ўзбекистон меҳнат ва ижтимоий масалалар илмий-тадқиқот институти;

Ўзбекистон кадрларни ишга жойлаштириш, қайта касб ўргатиш ва касбга йўналтириш республика маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ишчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, бўшаб қоладиган ходимларни касбга йўналтириш ва касбга қайта ўргатиш республика методик маркази;

Республика ёшларни касбга йўналтириш маркази, Тошкент, Самарқанд шаҳарлари ва Учкўприк район касбга йўналтириш марказлари негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ўзбекистон социологик тадқиқотлар республика маркази;

Ўзбекистон Республикаси Давлат иш билан бандлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг алоҳида ахборот-ҳисоблаш маркази;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги иш билан бандлик жамғармасининг ижроия дирекцияси;

Меҳнат шароитларини давлат экспертизаси (текшируви)дан ўтказиш Республика марказий лабораторияси тузилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ишчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишдан бўшаб қоладиган ходимларни касбга йўналтириш ва қайта касбга ўргатиш марказларига ҳар бир вилоят марказидаги, Нукус ва Тошкент шаҳарларидаги биттадан ҳунар-техника билим юртини тегишли молия, моддий-техника ресурслари, транспорти, иш ҳақи фонди ҳамда амалдаги нормативга мувофиқ ходимлар сони билан биргаликда берсинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ижроия қўмиталари:

тузиладиган меҳнат органларини бир ой муддат ичида зарур жойлар, транспорт, мебель, ҳисоблаш техникаси билан таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда кадрлар сафини тажрибали ва малакали мутахассислар билан тубдан мустаҳкамлаш чораларини амалга оширсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ бюджетдан ажратилган пулларни, иш ҳақи фондини, капитал маблағлар, моддий-техника ресурслари ва транспортни ажратиб берсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги идораларининг буюртмаларига мувофиқ иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини мунтазам ёритиб борсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси билан биргаликда вазирлик аппаратини ва унинг республика идораларини жойлаштириш масалаларини бир ой ичида ҳал қилсин.


14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий таъминот қўмитасини қайта ташкил этиш масалалари" хусусида 1989 йил 3 ноябрдаги 361-сон ва "Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат қўмитаси тўғрисидаги Низомни, ушбу қўмитанинг тузилишини ва марказий аппарати ходимлари сонини тасдиқлаш ҳақида" 1985 йил 31 октябрдаги 549-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири ўртоқ А. Р. Отажоновга юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Вице-Президенти                                                              Ш. Мирсаидов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 октябрдаги

253-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Ижтимоий ҳимоя қилиш, нуфус ва аҳолининг турмуш даражаси бош бошқармаси

Меҳнат муносабатлари, иш ҳақи ва хўжалик механизми бош бошқармаси

Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси Йиғма иқтисодиёт бошқармаси Ишлар бошқармаси

Халқаро алоқалар ва аҳолининг ташқи меҳнат миграцияси бўлими

Давлат ҳуқуқий меҳнат назорати

Молия, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Кадрлар ва махсус ишлар бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 10 октябрдаги

253-сон қарорига

3-ИЛОВА



Меҳнат вазирлиги асосий ташкилотларининг

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси давлат иш билан бандлик хизмати

Ўзбекистон меҳнат ва ижтимоий муаммолар илмий-тадқиқот институти (ЎзмеҳнатИТИ)

Ўзбекистон ишчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, бўшаб қоладиган ходимларни касбга йўналтириш ва касбга қайта ўргатиш республика методик маркази

Алоҳида ахборот-ҳисоблаш маркази

Иш билан бандликка ёрдам бериш жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси

Меҳнат шароитларини давлат экспертизаси (текшируви)дан ўтказиш республика марказий лабораторияси

Ўзбекистон социологик тадқиқотлар республика маркази



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 10, 34-модда.





























Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск