ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2008 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2008 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети

параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги

ПҚ-744-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш.Мирзиёев




Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 январдаги

16-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 267-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 43-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 19-модда.


































Время: 0.1301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск