Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ички ишлар вазирининг 15.01.2008 й. 14-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.01.2008 й. 933-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2008 й.

N 933-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.01.2008 й.

N 14


БУЙРУҒИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш

ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2008 йил 7 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-125-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 октябрдаги 216-сонли "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42 сон, 419-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқнома"га (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2007 йил 27 декабрдаги 235-сонли буйруғи бекор қилинсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                             Б. Матлюбов






Буйруққа

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги

йўриқномага киритиладиган қўшимчалар


1. 3.3-банддаги "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 3.4-банднинг:

биринчи хатбошиси "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси "128-1" рақамидан кейин "128-2," рақами билан тўлдирилсин.


3. 3.5-банднинг биринчи хатбошиси "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 3.6-банднинг биринчи хатбошиси "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-моддаси биринчи қисмида," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 3.7-банднинг биринчи хатбошиси "125-моддаси тўртинчи" сўзидан кейин "ва бешинчи қисмларида," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 3.10-банднинг биринчи хатбошиси "ва 128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "ҳамда 128-2-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 3.23-банднинг учинчи хатбошиси "128-1-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 5.4-банд "128-1" рақамидан кейин "128-2" рақами билан тўлдирилсин.


9. 8.3.3-банднинг иккинчи хатбошиси "транспортда телефондан фойдаланиш" деган сўзлардан кейин "ва транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 21-модда.







































Время: 0.1254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск