ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /Марказий банк Бошқарувининг 02.01.2008 й. 1/1-сон "Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.01.2008 й. 1763-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.01.2008 й.
N 1763
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
02.01.2008 й.
N 1/1
ҚАРОРИ
Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш
учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит
ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 10 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), "Микромолиялаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон "2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 22-модда.