Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.01.2008 й. 1763-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 02.01.2008 й. 1/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 31 январда 1763-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 2 январдаги

1/1-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш

учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит

ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва "Микромолиялаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 114-сон "2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 239-модда) мувофиқ Микрокредитбанк орқали микромолиялаштириш учун жалб этилган грант ва кредитларни микрокредит ташкилотлари ўртасида танлов асосида тақсимлашнинг ягона тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микромолиялаштириш учун Микрокредитбанк томонидан жалб қилинган грант ва кредитлар қайта молиялаштириш учун республикада фаолият юритаётган микрокредит ташкилотига танлов асосида ажратилади.

Микрокредитбанк томонидан микромолиялаштириш мақсадида жалб қилинадиган грант ва кредитлар (кейинги ўринларда - Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари) ҳисобидан микрокредит ташкилоти орқали қайта молиялаштириш миллий валютада амалга оширилади.

2. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари микрокредит ташкилоти томонидан микроқарз, микрокредит ва микролизинг шаклларида муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақсадлилик тамойиллари асосида берилади.


II. КРЕДИТЛАШ МАҚСАДЛАРИ


3. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан микрокредит ташкилоти томонидан қуйидаги мақсадларни кўзда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга рухсат берилади:

деҳқон ва фермер хўжаликларининг ўз ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва кенгайтиришга, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олишга, фермерлик иншоотларини қуришга, чорва моллари, ёш чорва моллари, парранда, ем-хашак ва омухта ем, ветеринария дори-дармонлари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғит сотиб олишга, уруғлик, кўчатлар сотиб олишга;

хом ашё ва материалларни бирламчи қайта ишлашга;

мини-ускуналар, меҳнат қуроллари, хом ашё, ярим фабрикатлар, фурнитура сотиб олишга;

халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқаришга;

ҳунармандчилик ва уй меҳнатини ривожлантиришга;

сервис соҳаси, шу жумладан, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантиришга;

соғлиқни сақлашни ривожлантиришга;

сайёҳлик индустриясини ривожлантиришга;

кичик кўламли, кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ташкил этишга;

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туб (чуқур) қайта ишлашга;

маҳаллий саноатни ривожлантиришга;

қурилиш ва қурилиш материаллари индустриясига;

экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни, айниқса қишлоқ жойларида устувор равишда яратишга;

халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган бошқа тадбиркорлик фаолияти турларига йўналтирилади.


4. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари дастлабки сармояни шакллантиришга кредитлар шаклида микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон хўжаликлари (юридик шахс мақомига эга) ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун ҳам берилади.


5. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан кредитларни қуйидаги мақсадларга бериш мумкин эмас:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга;

тамаки ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга;

маъмурий харажатларни тўлашга, шу жумладан, хизмат автомобилларини таъмирлашга;

идора учун мебель сотиб олишга, уяли телефон, пейджерлар сотиб олишга, алоқа хизматлари учун тўловга.



III. МИКРОКРЕДИТБАНКНИНГ

МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ МАБЛАҒЛАРИНИ

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИГА

ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ


6. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари бир иш ўрнини яратишга кредит маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида микрокредит ташкилотлари ўртасида қайта молиялаштириш мақсадида тақсимланади.

7. Микрокредит ташкилотига кредит ресурсларини тақсимлаш танлов асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

микрокредит ташкилоти рўйхатга олинган кундан бошлаб камида икки йил давомида ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;

Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга амал қилаётган бўлиши;

муддати ўтган кредитлар суммаси охирги олти ой давомида микрокредит ташкилотининг кредит портфели ҳажмининг 5 фоизидан юқори бўлмаслиги;

микрокредит ташкилотининг капитали устав фонди, текинга олинган мулкларни чегиргандан сўнг охирги олти ой давомида микрокредит ташкилоти активларининг камида 5 фоизини ташкил этиши.


IV. МИКРОКРЕДИТБАНК ТОМОНИДАН

МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ МАБЛАҒЛАРИНИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИ


8. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағларини кредит линиясини очиш орқали жалб этиши мумкин. Кредит ресурсларини банкдан жалб қилиш шакли ва шартлари Микрокредитбанк ва микрокредит ташкилоти ўртасида тузиладиган кредит шартномасида кўрсатиб ўтилади.

9. Микрокредит ташкилоти томонидан микромолиялаштириш мақсадида Микрокредитбанкдан жалб қилинган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар шартномада кўрсатилган муддатларда Микрокредитбанкка қайтарилиши шарт.

10. Микрокредитбанк ажратилган микромолиялаштириш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида микрокредит ташкилотининг ўзида кредит йиғмажилдларини ўрганиш йўли билан ҳамда уларнинг вакили билан биргаликда, жойларга чиққан ҳолда, текшириш ҳуқуқига эга.

11. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари микрокредит ташкилотига Микрокредитбанкнинг маржаси қўшиб ҳисобланадиган фоиз ставкаси асосида ажратилади.

12. Кредит линияларини очиш учун Микрокредитбанк билан микрокредит ташкилоти ўртасида кредит шартномаси тузилади. Кредит шартномасида очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг қуйидаги асосий шартлари белгиланади:

кредит линияси суммаси;

кредит линияси ҳисобига маблағларни ажратишнинг муддатлари;

фоиз ставкаси;

кредит линияси маблағларини микрокредит ташкилоти томонидан мақсадли ишлатилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби.

13. Микрокредитбанк бир ёки бир нечта микрокредит ташкилоти билан кредит линиясини очиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга.

14. Микрокредитбанк томонидан микрокредит ташкилотига кредит линияси очиш учун тақдим этилган маблағларининг ҳисоби кредит линияси муддатига мос равишда очиладиган 15401 - "Банк бўлмаган молиявий муассасаларга бериладиган узоқ муддатли кредитлар" ҳисобварағида юритилади.

15. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари микрокредит ташкилотининг балансида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

16. Микромолиявий хизмат кўрсатиш учун очилган кредит линиялари маблағлари бўйича фоизлар кредит линиясидан маблағлар микрокредит ташкилотининг Микрокредитбанкда очилган талаб қилиб олингунича ҳисоб рақамига ўтказиб берилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисобланади ва унинг тўлови ҳар ойда амалга оширилади.

17. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанк кредит линияси маблағларининг кредит шартномасида белгиланган муддатларда ишлатилмаган қисмига кредит шартномаси шартларига мувофиқ фоиз тўлайдилар.

18. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун микромолиявий хизмат кўрсатилиши кредит линияси маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланади ва у Микрокредитбанк ва микрокредит ташкилоти ўртасидаги кредит линияси очиш шартномасида белгиланган чораларни кўриш учун асос ҳисобланади.

19. Микрокредитбанк билан микрокредит ташкилоти ўртасида кейинги кредит линиялари очилганда янги кредит линияларининг суммалари кўрсатилган ҳолда қўшимча кредит шартномаси расмийлаштирилади.

20. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкка кредит линияси маблағларини ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар қолдиғини қўшган ҳолда кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўлаши шарт.

21. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг кредит линияларини ўзлаштиришнинг аҳволи тўғрисида ҳар чоракда Микрокредитбанкка, микромолиявий хизмат кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда, маълумот тақдим этадилар.


V. МИКРОКРЕДИТБАНК МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИГА КРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ ВА

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


22. Микрокредитбанкнинг микромолиялаштириш маблағлари ҳисобидан кредитларни бериш микрокредит ташкилоти кредит сиёсатида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганидан ва кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар қонун билан белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, микрокредит ташкилотига тақдим қилингандан сўнг 10 (ўн) иш куни давомида амалга оширилади.

23. Кредит ажратилишидан олдин кредит ҳужжатлари бўйича қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

кредит ҳужжатларининг тўлиқлиги;

кредит қўмитаси қарори билан кредит шартномасининг мазмуни ўртасида мувофиқлик (кредит миқдори, фоиз ставкаси, кредит муддати, фойдаланиш мақсади, таъминот ва бошқа талаблар);

барча шартномаларнинг қонун талабига асосан расмийлаштирилганлиги (кредит шартномаси, кредитнинг таъминоти бўйича шартномалар).


24. Микрокредит ташкилоти раҳбари ва кредит ходимлари кредитни ажратиш жараёнида юқорида кўрсатилган барча бандларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

25. Кредитлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида микрокредит ташкилотининг Микрокредитбанкдаги алоҳида очилган ссуда ҳисоб рақамидан ўрнатилган тартибда пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулда ажратилади.

Нақд пул шаклида кредитларнинг ажратилиши Ўзбекистон Республикаси банкларининг касса айланмалари тўғрисидаги статистика ҳисоботининг 53, 54-рамзлари (символи) бўйича акс эттирилади.


26. Юридик шахс мақомини олишига ҳамда кредит ажратиш муддатига қараб кредитлар мос баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


27. Кредит шартномаларининг ва гаров шартномаларининг асл нусхалари кредит бўлимининг хизмат фармойиши асосида тегишли кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларига кирим қилинади ва микрокредит ташкилоти кассасида сақланади. Юқорида қайд этилган ҳужжатлар асосий қарз ва фоизлар бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилган куни кассадан олинади, уларнинг қиймати эса кўзда тутилмаган шароитлар ҳисоб рақамларидан ҳисобдан чиқарилади.

28. Олдин олинган кредит ва фоизлардан қарздорлик мавжуд бўлса янги кредитлар берилмайди.


29. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкнинг кредит линиялари ҳисобидан юридик шахс ва жисмоний шахсларга истеъмол учун, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларига микромолиявий хизматларни кўрсатишда фойдаланишлари мумкин.

30. Микрокредит ташкилоти кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида ажратилган кредитларни мақсадли ишлатилиши устидан доимий мониторинг ўрнатади. Мазкур мониторинг қарздорнинг инвестиция лойиҳасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.

31. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолда, микрокредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ, қарздорни бундан кейин кредитлашни рад этишга, қарздордан кредит суммасини муддатидан олдин қайтариб олишга ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ва муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.

32. Қарздор кредит бўйича қарзи ва ҳисобланган фоизларни кредит шартномаси шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини микрокредит ташкилоти тасарруфига беришдан бош тортган ҳолда, микрокредит ташкилоти ушбу микрокредитни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиради.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилмаётганлиги аниқланган ҳолда, Микрокредитбанк микрокредит ташкилотидан кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини муддатидан олдин қайтаришини талаб қилишга ҳақли. Микрокредит ташкилоти Микрокредитбанкининг ушбу талабини ўзаро тузилган кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида бажаришга мажбурдир.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 22-модда.











































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск