Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.1997 й. 520-сон "Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.1997 й.

N 520



АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ

1200 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Аниқ фанлар ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошимиз, қомусий аллома Аҳмад ал-Фарғоний илмий меросининг халқимиз маънавий-маданий ҳаётидаги ўрнини, аллома таваллудининг 1200 йиллиги ЮНЕСКОнинг 1998 йилдаги тадбирлари режасига киритилганлигини ҳисобга олиб ҳамда унинг меросини авайлаб-асраш ва авлодларга тўла етказишга кенг йўл очиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ва илмий-ижодий зиёлиларнинг Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигини 1998 йилда ЮНЕСКО иштирокида кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тадбирлар ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Фарғона вилояти ҳокимлиги биргаликда 1998 йилнинг октябрь ойида "Аҳмад ал-Фарғоний илмий меросининг жаҳон фани тараққиётида тутган ўрни" мавзуида халқаро конференция ва тантанали байрам тадбирларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар.


3. Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоятида қуриладиган ва таъмирланадиган иншоотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси Аҳмад ал-Фарғонийнинг хорижий давлатлардаги кутубхоналарда ва фуқароларда сақланаётган меросини аниқлаш ва тўплаш учун 1997 йилдан бошлаб махсус археографик экспедициялар ташкил қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар 1997-1998 йилларда ўз тасарруфларидаги барча турдаги таълим муассасаларида Аҳмад ал-Фарғоний ўқувларини ташкил этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Давлат матбуот қўмитаси 1997-1999 йилларда Аҳмад ал-Фарғоний асарлари ва унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус, инглиз ва француз тилларида чоп этишни таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Бадиий академия, "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси ўз йўналишлари бўйича Аҳмад ал-Фарғоний меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи энг яхши илмий, адабий-бадиий, тасвирий санъат, телевидеокино, публицистика, мусиқа асарлари учун халқаро танловлар эълон қилсинлар.


8. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси 1998 йилда Аҳмад ал-Фарғоний ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида 2 қисмли ҳужжатли, илмий-оммабоп, публицистик фильм яратишни ва унинг хорижий тилларга дубляж қилинишини режалаштирсин.


9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Ўзбек алломалари" туркумида почта маркалари ва конвертлар чиқаришни мунтазам йўлга қўйсин ва унинг биринчисини Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигига бағишласин.


10. Оммавий ахборот воситалари Аҳмад ал-Фарғоний ҳаёти ва илмий фаолиятининг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини, юбилейга тайёргарликнинг боришини кенг ёритсинлар.


11. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва "Ўзтелерадио" компанияси Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишларни тарғиб-ташвиқ қилиш, хорижий оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


12. Белгилаб қўйилсинки, юбилей тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек юбилей иншоотларини қуриш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

Юбилей тадбирларини ўтказишга корхоналар ва ташкилотлар, жамғармаларнинг, шунингдек хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин ва уларга нисбатан қонунларда белгиланган солиққа оид тегишли имтиёзлар жорий қилинсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 27 ноябрдаги

520-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

ташкилий қўмита таркиби

Жўрабеков И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Норов В.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Рисқиев Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Юнусов Р.

--

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Мўминов Н.

-

Фарғона вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Аҳмедов А.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг бўлим мудири


Жўраев X.

-

Маданият ишлари вазири


Исмоилов У.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев Ж.

-

Халқ таълими вазири


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Назаров А.

-

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бош директори, бастакор


Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Сайфиддинов Ж.

-

Молия вазири


Салимов О.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Тўлаганов К.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Тўхтабоев X.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси


Шоғуломов Р.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" ДАК раиси


Қўзиев Т.

-

Бадиий академия раиси


Ҳабибуллаев П.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


Ҳазратқулов М.

-

ЎзА бош директори


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 27 ноябрдаги

520-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги

муносабати билан Фарғона вилоятида қуриладиган

ва таъмирланадиган иншоотлар

РЎЙХАТИ


Фарғона шаҳрида:

1. Аҳмад ал-Фарғоний ҳайкалини ўрнатиш.

2. Аҳмад ал-Фарғоний боғини қайта ободонлаштириш.


Қува шаҳрида:

1. Шаҳристон археологик ёдгорлигини таъмирлаш ва ободонлаштириш.

2. Аҳмад ал-Фарғоний рамзий мақбарасини барпо этиш.

3. Аҳмад ал-Фарғоний музейини қуриш.

4. Шаҳристон ёдгорлиги олдида маданий-маиший мажмуа барпо этиш.
























Время: 0.1487
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск