ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.1997 й. 557-сон "Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.1997 й.

N 557


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

1998 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА



Республика иқтисодиётининг таркибий ўзгаришларини, корхоналар ва ташкилотларнинг инвестиция фаолиятларини фаоллаштиришни таъминлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда қурилиш комплексида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилга инвестиция дастури ва молиявий таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига капитал қўйилмалар ҳажми прогнозининг, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ишга туширишнинг асосий кўрсаткичлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ҳисобига 1998 йилга марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3 ва 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Маҳфий.


4. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 1998 йилги капитал қўйилмалар ҳажмлари ва қурилишларнинг аниқ дастурлари 6-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


5. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари 3-5-иловаларда* келтирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари бўлмаган инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари ташкил этилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

икки ҳафта муддатда қурилишларнинг аниқ рўйхатларини белгиланган тартибда келишиб олсин, тендер асосида қуриладиган объектлар рўйхатини аниқласин ва матбуотда эълон қилсин;

лойиҳа ҳухжатлари тайёрлигани, тендер натижаларини, улуш қўшиш ва маблағлар амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда айрим қурилишлар ва буюртмачилар бўйича тасдиқланган ҳажмлар доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини йил давомида аниқласин.


7. Вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-1875-сон Фармони билан белгаланган тартиб ва меъёрларга қатъий амал қилсинлар;

маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилишларнинг аниқ рўйхатларини белгаланган тартибда тасдиқлашда Республика валюта биржасида конвертация қилиниши керак бўлган маблағлар ҳажмларини лойиҳа ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда алоҳида қаторда ажратиб кўрсатсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари ва контрактларни экспертиза қилишда асбоб-ускуналар. бинокорлик материаллари ва конструкциялари, бутловчи буюмлар сотиб олишга ҳамда хорижий фирмалар ва компаниялар томонидан пудрат ишлари бажарилганлиги учун эркин алмаштириладиган валюта сарфининг асослилигига алоҳида эътибор берсинлар.


8. Тижорат банкларига:

объектларни молиявий таъминлашни қурилишларнинг тасдиқланган аниқ рўйхатларига ва уларда қабул қилинган қурилиш қиймати ўзгариши индексларига мувофиқ капитал қўйилмаларнинг қатъий белгаланган лимитлари доирасида амалга ошириш;

маблағ билан таъминлашни бошлашда қурилишларнинг аниқ рўйхатларини тасдиқлаш ва келишиб олишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилиш, маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинсин.


9. Белгилансинки, 1998 йил 1 январдан бошлаб:

янгидан бошланаётган қурилиш ва илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш;

асбоб-ускуналар, кабель маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларнинг барча асосий турларини, қувурлар ва металл прокатини, бинокорлик материалларини ва ҳам буюртмачилар, ҳам пудрат ташкилотлари томонидан етказиб берилаётган бошқа материаллар ва буюмларни харид қилиш маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан тендер асосида амалга оширилади.

Қурилишига тендер натижалари бўйича шартнома (контракт) тузилган объектларга ресурслар етказиб бериш тендер ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


10. 1998 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа ҳужжатлари ва маблағ билан таъминлаш манбаларисиз объектлар қурилиши тақиқлансин.

Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш билан бирга олиб боришга илгари берилган барча рухсатномалар бекор қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотлар, қурилиш ташкилотлари раҳбарларига мазкур банд талабларига қатъий риоя қилиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Белгилансинки, маблағ билан таъминлаш манбалари мавжуд бўлган тақдирда, объектлар қурилишини лойиҳалаштириш билан бирга олиб боришга фавқулодда ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва уй-жой-коммунал соҳаси комплекси (Юнусов) Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзинвестлойиҳа" ва "Ўзбекинвест" компаниялари билан биргаликда, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда 2 ой муддатда капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этсин.


12. Лойиҳалаш сифатини ошириш ва инвестиция фаолиятида идоравий ёндашувни истисно этиш ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 472-сон қарорининг 1-бандини қисман ўзгартириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Хўжалик ҳисобидаги давлат идорадан ташқари экспертиза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат ва идорадан ташқари экспертиза бош бошқармасининг бевосита бўйсунишига берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 1998 йилги инвестиция дастурининг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ташкил этсин ва Вазирлар Маҳкамасини йилнинг ҳар чорагада хабардор қилиб турсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.

Инвестиния дастурининг амалга оширилиши ва унинг бажарилишини таъминлашга оид чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича йиғилишида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск