Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2007 й. 51-сон "Тошкент шаҳри "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2007 й.

N 51




ТОШКЕНТ ШАҲРИ "ИСЛОМ МАДАНИЯТИ

ПОЙТАХТИ" ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти -АЙСЕСКО (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳри "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 март кунидаги топшириғи ижросини таъминлаш, ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, мамлакатимиз, хусусан пойтахтимизнинг дунё цивилизацияси, ислом фани ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, юртимиздаги кўламли тарихий ўзгаришларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ватандошларимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига Ватанга мухаббат ва садоқат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар Дастури 1-иловага, республика ташкилий қўмитаси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий кўмита Дастурда белгиланган тадбирлар кенг жамоатчилик ва чет эллардаги йирик олимлар ва мутахассисларнинг фаол иштирокида амалга оширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академияси, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Республика Имом Бухорий илмий-маърифий маркази, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг таниқли олимлари, зиёлилари ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган холда 2007 йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси" мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция юксак савияда ўтказилишини таъминласин;

Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этиладиган хорижий олимлар рўйхати ва уларнинг маърузалари юзасидан аниқ таклифлар киритсин.


3. Маънавият тарғибот маркази Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Дастурда белгиланган тарғибот-ташвиқот ишларини юқори савияда ташкил этсин.


4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жахон" ахборот агентлигига Тошкент шаҳрининг 2007 йилда "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинганлиги муносабати билан амалга ошириладиган тадбирларнинг моҳияти ва ижросини кенг кўламда ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳрига "Ислом маданияти пойтахти" мақоми берилиши муносабати билан шаҳардаги исломий обидалар, зиёратгоҳларда ва уларнинг атрофида ободончилик-таъмирлаш ишларини;

шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, марказий кўчалар, хиёбонлар, тадбирлар ўтказиладиган ҳамда тадбир иштирокчиларининг яшаш жойларида безаш ишларини амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тадбирлар ўтадиган жойлар ва иштирокчиларнинг яшаш жойларида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарори талабларига риоя этилишини таъминлаш топширилсин.


7. Дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишда ҳомий сифатида қатнашиш истагини билдирган нодавлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий ва халқаро тузилмаларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватлансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 15 мартдаги

51-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳри 2007 йилда "Ислом маданияти пойтахти"

деб эълон қилинганлиги муносабати билан амалга

ошириладиган тадбирлар дастури

N


Тадбир


Муддати


Масъуллар


1.

"Тошкент - ислом маданияти пойтахти" рисоласини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва чоп этиш


2007 йил

март


Тошкент ислом университети,

Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида тақдимот ва кўргазмалар, давра сухбатлари, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, ўзбек халқининг маънавий-маданий мероси ва унинг жахон маданиятига қўшган хиссаси бўйича тадбирлар ўтказиш


Йил

давомда

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Дўстлик жамиятлари кенгаши,

Бадиий академия,

"Тасвирий ойина" уюшмаси

3.

Тошкент шаҳридаги машхур ислом мутафаккирлари - Шайх Зайниддин, Шайх Хованд Тоҳур, Қаффол Шоший, Хожа Аламбардор, Юнусхон, Бароқхон, Зангиота меъморий обидалари асосида зиёратчилар учун сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш


2007 йил

март


"Ўзбектуризм" миллий компанияси,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


4.

Тошкент тарихига оид тематик, нодир китоблар ва қўлёзма манбалар кўргазмаларини ташкил этиш


2007 йил

март-

декабрь


Ўзбекистон Фанлар академияси

Темурийлар давлати тарихи музейи,

Тошкент ислом университети,

Ташқи ишлар вазирлиги


5.

Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти, деб эътироф этилишига бағишланган туркум мақолалар тайёрлаб, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ва интернетда эълон қилиш


2007 йил

мунтазам


Ташқи ишлар вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

"Жахон" ахборот агентлиги


6.

Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг дин ва маънавият масалаларнга бағишланган мақола ва маърузалар тўпламини нашрга тайёрлаш


2007 йил

III чораги


Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон мусулмоналари идораси,

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

7.

"Тошкент - ислом маданияти пойтахти" номли ҳужжатли фильмни яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш


2007 йил

I чораги

"Ўзбеккино" миллий агентлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Тошкент ислом университети,

"Жаҳон" ахборот агентлиги


8.

Диний ва дунёвий илмлар ривожига ҳисса қўшган машҳур ислом алломаларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган китоблар, рисолалар ва илмий-оммабоп мақолаларни чоп этиш


2007 йил

I-III

чораклари


Ўзекистон Фанлар академияси,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Тошкент ислом университети,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


9.

"Тошкент - ислом маданиятининг дурдонаси" фотоальбомини нашр этиш ва тақдимотини ўтказиш (ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида)


2007 йил

III чораги


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

Фанлар академияси Тарих институти,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Тошкент ислом университети,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


10.

Тошкент ислом университетида "Меросимиз-фахримиз" мавзуида тадқиқотчи ва талабалар анжуманини ўтказиш


2007 йил

апрель


Тошкент ислом университети,

Тошкент давлат шарқшунослик институти,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


11.

"Буюк аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган хиссаси" рукни остида кўрсатувлар тайёрлаш


Йил

давомида


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Тошкент ислом университети


12.

"Ҳазрати Усмон мусҳафи", "Имом Бухорий", "Ҳазрати Имом мажмуаси: кеча ва бугун" ҳужжатли фильмларини яратиш


2007 йил

май

"Ўзбеккино" миллий агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


13.

"Шаҳрим - фахрим", "Ўзбекистон - бағрикенг диёр", "Меҳр-мурувват - олий фазилат", "Ўзбекистон жавохирлари" мавзуларида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш


мунтазам

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


14.

"Ислом маданияти равнақ топган юрт" мавзусида таниқли мусаввирлар ва халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш


2007 йил

июнь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Бадиий академия,

"Олтин мерос" жамғармаси


15.

"Марказий Осиёда исломий қадриятлар: бағрикенглик ва инсонпарварлик" мавзуига оид халқаро анжуман ўтказиш


2007 йил

июнь

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти,

Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Франция институти ва ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти (Самарқанд),

Тошкент ислом университети


16.

Тошкент шаҳрида "Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш


2007 йил

сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Фанлар академиясининг Тарих ва Шарқшунослик институтлари,

Тошкент шахар ҳокимлиги,

Тошкент ислом университети,

Тошкент давлат шарқшуносшк институти,

Республика Имом Бухорий илмий-маърифий маркази


17.

Тошкент ислом университети манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзмалар каталогининг электрон вариантини тайёрлаб, веб-сайтда жойлаштириш


2007 йил

сентябрь

Тошкент ислом университети


18.

Тошкент давлат консерваториясида Тошкент "Ислом маданияти пойтахти" деб эълон қилинишига бағишланган махсус концерт дастурини ташкил этиш


2007 йил

сентябрь

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси


19.

"Шош водийси алломаларининг илмий-маърифий мероси" тўпламини нашр этиш


2007 йил

сентябрь


Тошкент ислом университети


20.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойликларини қайта тиклаш, таъмирлаш ва асраб авайлаш бўйича қилинаётган ишларни махаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш


Йил

давомида


Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Тошкент ислом университети


21.

Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг дин ва виждон эркинлиги, жамиятдаги тинчлик ва диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик мавзуларига бағишланган илмий-оммабоп мақолаларни республика ва хорижий ОАВда чоп этиш


Йил

давомида

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Республика маънавият тарғибот маркази,

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази


22.

Талаба ва ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар билан таништириш мақсадида экскурсиялар уюштириш


Йил

давомида

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги


23.


АЙСЕСКО сайтида Тошкент шаҳрининг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи мухим тарихий, илмий ва адабий маълумотларни жойлаштириш


2007 йил

III чораги


Ташқи ишлар вазирлиги,

АЙСЕСКО котибияти


24.


Ўрта асрларда яратилган "Тарихи жадиди Тошқанд" ("Тошкентнинг янги тарихи") қўлёзмаси асосидаги рисолани нашрга тайёрлаш


2007 йил

IV чораги


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


25.

Тошкент ислом университети сайтида "Тошкент - ислом маданияти пойтахти" номли рукн очиб, у ерда мазкур мавзута оид материалларни жамлаш


Йил

давомида


Тошкент ислом университети

26.

Ўзбекистон тарихи давлат музейида "Тошкент: кеча ва бугун" номли кўргазма ташкил этиш


2007 йил

III-IV

чораклари


Ўзбекистон Фанлар академияси,

Ўзбекистон тарихи давлат музейи,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита


Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 15 мартдаги

51-сон қарорига

2-ИЛОВА



2007 йилда Тошкент шаҳри ислом маданияти маркази деб

эълон қилинганлиги муносабати билан ўтказиладиган

табдирлар бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Р.Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


А.Тўхтаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


О.Юсупов

-

Дин ишлари қўмитаси раиси в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари




Ташкилий қўмита аъзолари:


Ш.Миноваров

-

Ташқи ишлар вазири ўринбосари


Р.Қурбонов

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


А.Ходжаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


З.Ҳакимов

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Б.Алимов

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Ш.Салихов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Т.Кўзиев

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


У.Алемов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Ш.Ёвқочев

-

Тошкент ислом университети ректори








































Время: 0.1714
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск