ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2007 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати дипломи намунаси ҳамда кўкрак нишонининг тавсифини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.06.2007 й.
N 113
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАН ВА
ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК
СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ" ЛАУРЕАТИ
ДИПЛОМИ НАМУНАСИ ҲАМДА КЎКРАК
НИШОНИНИНГ ТАВСИФИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2006 йил 8 августдаги 168-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати I даражали дипломининг намунаси 1-иловага*;
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати I даражали кўкрак нишонининг эскизи 2-иловага*;
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати I даражали кўкрак нишонининг тавсифи 3-иловага;
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати II даражали дипломининг намунаси 4-иловага*;
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати II даражали кўкрак нишонининг эскизи 5-иловага*;
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати II даражали кўкрак нишонининг тавсифи 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Р.Қурбонов) ҳамда Фанлар академияси (Ш.Солихов) икки ой муддатда "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати кўкрак нишони, дипломи ва гувоҳномаларининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) 1, 2, 4, 5 иловалар берилмайди.
2007 йил 7 июндаги
113-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт,
санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти"
лауреати I даражали кўкрак нишонининг тавсифи
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати I даражали кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган 925 пробали кумуш металлдан тайёрланади, у диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг нақш билан ҳошияланган текис олд томонида миллий рамзга айланаётган Ўзбекистон харитаси тасвири туширилган глобус устида кўкка парвоз қилишга интилаётган учта турна тасвири берилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва унинг тагида "О`ZBEKISTON RESPUBLIKASINING I DARAJALI DAVLAT MUKOFOTI LAUREATI" сўзлари горизонтал ҳолатда жойлаштирилган.
Тасвир ва ёзувлар қабариқдир.
Кўкрак нишонининг қирралари гардиш билан ҳошияланган.
Кўкрак нишони ҳалқачалар ва илгакча ёрдамида устки қисмига эни 24 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич (колодка) билан туташтирилади. Қадағичнинг орқа томонида тақма тўғноғич бор.
2007 йил 7 июндаги
113-сон қарорига
6-ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат
ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти" лауреати
II даражали кўкрак нишонининг тавсифи
"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик сохасидаги Давлат мукофоти" лауреати II даражали кўкрак нишони 925 пробали кумуш металлдан тайёрланади, у диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг нақш билан ҳошияланган текис олд томонида миллий рамзга айланаётган Ўзбекистон харитаси тасвири туширилган глобус устида кўкка парвоз қилишга интилаётган учта турна тасвири берилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва унинг тагида "О`ZBEKISTON RESPUBLIKASINING II DARAJALI DAVLAT MUKOFOTI LAUREATI" сўзлари горизонтал ҳолатда жойлаштирилган.
Тасвир ва ёзувлар қабариқдир.
Кўкрак нишонининг қирралари гардиш билан ҳошияланган.
Кўкрак нишони ҳалқачалар ва илгакча ёрдамида устки қисмига эни 24 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич (колодка) билан туташтирилади. Қадағичнинг орқа томонида тақма тўғноғич бор.