Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.10.2007 й. 207-сон "Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига бинолар ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.10.2007 й.

N 207




КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ

МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН

ИНСТИТУТИ ҲАМДА ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИГА

БИНОЛАР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг таълим-тарбия олишларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказини янги биноларга кўчириш;

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Олмачи кўчаси, 32-уйда жойлашган ўқув биносида вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларни ҳамда ижарада турган ташкилотларни бошқа жойга кўчириш масалаларини ҳал этсин.


3. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига биноларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, уларни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ташкил этиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти биносини таъмирлаш учун ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан таъмирлаш ишлари харажатларини қоплаш учун зарур маблағларни 2007 йилги Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага белгиланган маблағлар доирасида ажратсин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2007 йилги харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги амалда фойдаланиб келаётган барча телефон ва телекоммуникация алоқаларини, шу жумладан, ҳукумат телефонини белгиланган тартибда Марказ ихтиёрида қолдириш масаласини ҳал этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов ва Тошкент шахар ҳокими А.Х. Тўхтаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев









































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск