ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.1999 й. ПФ-2240-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.1999 й.

N ПФ-2240


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва республикада паспорт тизимини такомиллаштириш, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида бўлишини тартибга солиш мақсадида:


1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

МДҲга аъзо давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уч кундан ортиқ бўладиган фуқаролари истиқомат жойида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши шарт;

Ўзбекистон Республикасига кириш визаси билан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визада кўрсатилган муддат билан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.

2. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Паспорт тизими қоидаларига, хорижий фуқароларнинг, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ҳамда республикада бўлиши тартибига қатъий амал қилиниши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур Фармондан келиб чиқдан ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов























































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск