Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикасининг 05.05.1994 й. 1051-XII-сон "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.05.1994 й.

N 1051-XII



ФУҚАРОЛАР САЙЛОВ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Конституция, ушбу Қонун ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган сайлов ҳуқуқлари давлат муҳофазасидадир.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир фуқаро-сайловчи бир овозга эгадир.

Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган ҳамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.


5-модда. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди, сайлов тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилган талаблар бундан мустаснодир.


6-модда. Сайловчилар қаерда бўлишларидан қатъи назар, уларга референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловларида бевосита қатнашиш ҳуқуқи кафолатланади.


7-модда. Сайловчилар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Участка сайлов комиссиялари овоз беришни махсус ажратилган биноларда ташкил этиб, фуқароларга хоҳиш-иродани эркин ва яширин равишда билдириш имкониятини яратадилар.

Сайловчиларнинг хоҳиш-ирода билдиришларини назорат этишга йўл қўйилмайди.


8-модда. Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўланадиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.


9-модда. Сайловчиларга участка сайлов комиссиясининг биносида сайловчилар рўйхати билан олдиндан танишиб чиқиш имконияти таъминланади.


10-модда. Сайловчи сайловчилар рўйхатидаги хато ва ноаниқликлар тўғрисида сайлов комиссиясига арз қилиш ҳуқуқига эга. Участка сайлов комиссияси йигирма тўрт соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ҳамда ёки хатони тузатиши, ёки аризачига унинг аризаси асосли тарзда рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани бериши шарт.


11-модда. Бирон-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига вақтида кирмай қолган сайловчи унинг шахси, фуқаролиги ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатга асосан участка сайлов комиссияси томонидан рўйхатга киритилади.


12-модда. Сайловчилар умумхалқ овозга қўйилган қарорларни, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни ёки ҳокимиятнинг вакиллик органларига кўрсатилган номзодларни ёқлаб ёки уларга қарши ташвиқот юритиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайловчиларга ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқи кафолатланади.


13-модда. Давлат ҳокимияти органлари сайловолди учрашувлари ўтказиш учун сайловчиларга жиҳозланган бинолар, зарур маълумот ва ахборот материаллари бериб туришлари шарт. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.


14-модда. Бутун сайлов компанияси кенг ошкоралик асосида тузилади. Ҳар бир сайловчи сайлов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузишга, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақтига, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига доир ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Тегишли сайлов комиссияларининг сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби тўғрисидаги, шунингдек депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги қарорлари матбуотда эълон қилинади.


15-модда. Сайловчилар сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва айрим номзодларнинг келгуси фаолият дастури билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.



16-модда. Сайлов ҳуқуқига эга, бирон-бир сиёсий партиянинг аъзоси бўлмаган, депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакили этиб кўрсатилмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлишлари мумкин.


17-модда. Овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қўйилган сайлов бюллетенини янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқи кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади.


18-модда. Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар олдинроқ овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Тегишли участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг талабига кўра белгиланган шаклда бўлган, депутатликка номзодлар тўғрисида тегишли маълумотлар қайд этилган сайлов варақаларини беради. Сайловчилар тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссияси аъзоларидан бирида қолдиришлари мумкин.


19-модда. Саломатлигининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмайдиган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга, бу комиссия овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этиши шарт.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига унинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятлари кафолатланади.


21-модда. Куч ишлатиш, алдаш, қўрқитиш орқали ёки бошқа йўллар билан фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, сайловолди агитациясини олиб боришдан иборат ҳуқуқларидан фойдаланишларига тўсқинлик қилиш, шунингдек ҳужжатларни сохталаштириш, овозларни атайин нотўғри санаш, референдум тўғрисидаги, Президент сайлови ҳақидаги, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлов тўғрисидаги қонунларни ўзгача тарзда бузиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 127-модда

































Время: 0.1578
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск