Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ҳамда уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ВМ 16.04.1999 й. 178-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 апрелдаги

178-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга

ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни

доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни

кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар (бундан кейин Комиссия деб аталади) тўғрисидаги ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Вилоятлар ҳокимлари - комиссия раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари - комиссия раҳбарларининг ўринбосарлари;

Давлат хавфсизлик хизмати, адлия, ижтимоий таъминот бошқармалари, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бошлиқлари - комиссия аъзолари;

Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик бошқармаси (бўлими) бошлиғи - комиссия котиби.

Комиссия таркибига, шунингдек, республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси бўлинмаларининг раҳбарлари хам киришлари мумкин.


3. Комиссиянинг ваколатлари:

тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш ҳамда хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ёки беришни рад этиш, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор кабул қилиш;

ваколатли давлат органларидан яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни сўраш. Ваколатли давлат органлари уч кун муддатда барча зарур материалларни тақдим этишга мажбурдирлар;

ички ишлар органларининг тегишли хизматлари томонидан кабул қилинган яшаш учун рухсатномалар бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;

Давлат органларини хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши учун рухсатномалар бериш ҳамда доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича йилнинг ҳар чорагида камида бир марта текшириш ва эшитиш.

Доимий яшаш учун қолдириш ва яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда махсус комиссиялар келган фуқароларни уй-жой, иш ва ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга оладилар.


II. ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ВА ДОИМИЙ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР

ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4. Яшаш учун рухсатнома олиш ва доимий рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

белгиланган намунадаги ариза-анкетадан икки нусха;

уйида ариза берувчи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг турар жой майдони бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризалари;

агар жараён оилаларнинг қайтадан қўшилиши билан боғлиқ бўлса, никоҳ тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар;

қора-оқ рангли тасвирдаги 35х45 мм ҳажмли иккита фотосурат.


5. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) ҳужжатлар пакетини уч кун муддатда расмийлаштиради ва ўзининг юқори бўлинмасига жўнатади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳужжатлар пакетини олгач, икки кун муддатда тегишли ваколатли давлат органларига сўровномалар жўнатади, мазкур органлар ариза борувчининг ишончлилиги даражаси тўғрисидаги ўз фикрини ўн кун мудатда маълум қилиши керак.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ваколатли давлат органларидан жавоб олгандан кейин ҳужжатларнинг тўлик пакетини кўриб чиқиш учун икки кун муддатда Комиссияга тақдим этади.

8. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шакл бўйича тегишли хулоса чиқаради.

Хулоса ижобий бўлганда расмийлаштирилган ҳужжатлар пакети узил-кесил қарор кабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.

Хулоса салбий бўлганда ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ((бошқармаси)га қайтарилади. У уч кун муддатда ушбу қарорни аризачига етказиши ва белгиланган тартибга мувофиқ, ушбу фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўриши керак.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масалани аризачи келиб чиққан мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари билан келишиб олиш зарурати бўлганда, бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома жўнатади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган барча материаллар асосида яшаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида узил-кесил қарор кабул қилади ва бир ҳафта муддатда ҳужжатлар пакетини қарор билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Вилоятлар ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига, кейинчалик Комиссияни хабардор қилиш ва тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармасига) бериш учун жўнатади,


11. Қарор ижобий бўлганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) уч кун муддатда аризачига яшаш учун рухсатнома беради, уни доимий рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиради, қарор салбий бўлганда  ушбу қарорни аризачига етказади ва белгиланган тартибга мувофиқ, мазкур фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўради,





Намунавий низомга

1-ИЛОВА


ТАСДИҚЛАЙМАН

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

Раиси______________________

Ҳоким_____________________

1999 йил "      " апрель


Яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан

ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш

натижалари бўйича махсус комиссиянинг

________________ - СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия

     

                     

паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати (серияси, N, ким томонидан ва қачон берилган) бўлган,

манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ___________________________________________________га яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________ га яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилсин.


Материаллар чора-тадбирлар кўриш учун _______________________ тумани (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармасига) жўнатилсин.


Комиссия аъзолари:

               


           


Намунавий низомга

2-ИЛОВА


ТАСДИҚЛАЙМАН

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши

Раиси ____________________

Ҳоким ___________________

1999 йил "     " апрель


Яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни

кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг

______________ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия

     

                     

паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати (серияси, N, ким томонидан ва қачон берилган) бўлган,

манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)___________________________________________ га яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ___________________________ га яшаш учун рухсатнома беришга ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш-га рухсат этилсин.


Материаллар яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисида узил-кесил қарор кабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилсин.


Комиссия аъзолари:

                


           















Время: 0.2252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск