Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.1994 й. ПФ-1027-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомни амалга киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.12.1994 й.

N ПФ-1027


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПАСПОРТ   ТИЗИМИ   ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида" 1992 йил 13 ноябрда чиқарган 533-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари учун паспортларнинг бланкларини тайёрлаш борасидаги тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин (2-илова).


4. "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом" амалга киритилсин ва 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига паспортлар бериш, шунингдек босқичма-босқич алмаштириш таъминлансин.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортларини алмаштириш 2000 йилнинг 1 январигача ниҳоясига етказилсин.

Биринчи навбатда 16 ёшга тўлган, муддати ўтиб кетган паспорти бўлган, фамилияси, исми-шарифини ёки миллатини ўзгартирмоқчи бўлган тақдирда, шунингдек паспортни йўқотган ва чет элга жўнаб кетиладиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси  фуқаросининг паспортини бериш кўзда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларида бўлган паспортларнинг амал қилиши уларни янги нусхадаги паспортларга алмаштиришнинг бутун даври мобайнида сақлаб қолинсин.


6. "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом"ни амалга киритиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия зиммасига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортларини бериш ва алмаштириш борасидаги барча тезкор ва жорий масалаларни ҳал қилиш вазифаси юклансин.


7. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов










































Время: 0.1289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск