ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қурилиш таваккалчиликлари суғуртаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.1999 й. 532-сон "Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1999 й.

N 532


ОБЪЕКТЛАРНИ ДАВЛАТ МАБЛАҒЛАРИ ВА

ҲУКУМАТ КАФОЛАТИ ОСТИДАГИ КРЕДИТЛАР

ҲИСОБИГА БАРПО ЭТИШДА ҚУРИЛИШ

ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ривожланаётган бозор муносабатлари шароитларида қурилиш пудрати шартномаси бўйича томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, суғурта ҳодисалари оқибатида пайдо бўладиган қурилиш таваккалчиликлари қопланишини ва зарарлар тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ;

Низомда назарда тутилган таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш бўйича чекланган тарифлар суғурта пулининг 0,4 фоизи миқдорида тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2000 йил 1 январдан бошлаб:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар - пудратчилар давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектларни қуриш учун пудрат шартномаларини тузишда Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, таваккалчиликларни мажбурий суғурта қиладилар;

қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади.

3. Вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва А.Н.Исаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў.Султонов




"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

1999 й., N 12, 70-модда.







Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск