Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қурилиш таваккалчиликлари суғуртаси /

Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.1999 й. 532-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 20 декабрдаги

532-сон қарорига

ИЛОВА


Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат

кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо

этишда қурилиш таваккалчиликларини

мажбурий суғурта қилиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Фуқаролик кодексининг 669-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни мажбурий суғурта қилиш (кейинги ўринларда "суғурта қилиш" деб аталади) тартиби ва шартларини белгилайди.

Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган қурилиш объектлари бўйича таваккалчиликларни суғурта қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, шунингдек мазкур Низомга биноан амалга оширилади.

2. Суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда "суғурталовчи" деб аталади) пудратчи ва/ёки суғурталашдан манфаатдор бошқа шахсларнинг (кейинги ўринларда "суғурталанувчи" деб аталади) мулкий манфаатларини, шунингдек қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурталанувчининг жавобгарлигини суғурта қилади.


3. Суғурта қилиш суғурта шартномасида белгиланган суғурталанувчи ва/ёки бошқа шахс фойдасига амалга оширилади. Суғурталанувчига ва бундай шахсга суғурта қилинган мол-мулк нобуд бўлиши ёки шикастланишидан етказилган зарар тўланиши мумкин.


4. Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, машиналар, уларга эҳтиёт қисмлар, материаллар ва қурилиш майдонида бўлган ҳамда суғурта шартномасида қайд этилган қурилиш ва монтаж буюмини ўзида ифодалайдиган бошқа мол-мулк, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурталанувчининг жавобгарлиги суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.


5. Мазкур Низом бўйича суғурта қилиш таваккалчиликларнинг қуйидаги гуруҳлари қопланишини таъминлайди:

ёнғин, чақмоқ, портлаш, учувчи аппаратларнинг тўлаши, ўз-ўзидан ёниш;

ўғирлик ва учинчи шахсларнинг қасддан содир этган ҳаракатлари;

сув тошқини ва сув босиши, қувурларнинг ёрилиши;

бўрон, довул;

зилзила, сел, кўчки, тупроқнинг чўкиши, ўпирилиш, қулаш;

қисқа туташув, ортиқча кучланиш, электр ёйлари;

машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг қулаб тушиши;

нуқсонли материаллар ва конструкцияларни онгсиз равишда қўллашдан кўрилган зарар;

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шасхлар олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши.


6. Полиснинг ёки тавакалчиликларни суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги келишувга кўра қурилиш пудрати шартномасининг муддатига мувофиқ белгиланади. Объектни фойдаланишга топшириш муддати узайтирилган тақдирда, полис томонларнинг қўшимча келишувига кўра белгиланадиган қўшимча суғурта тўлови тўланиши шарти билан амал қилишда давом этади.


6-1. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш харажатларини объект қурилишининг умумий қийматига киритган ҳолда амалга оширилади.


II. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ЧЕГАРАСИ


7. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта пули билан чекланади. Қурилаётган объект тўлиқ қийматининг 80 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми ёки илгари бажарилган ишлар ҳажми, шу жумладан материаллар қиймати ҳисобга олинган ҳолда режалаштирилаётган йилда барпо этилаётган объект қийматининг бир қисми томонларнинг келишувига кўра суғурта пули бўлиши мумкин.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар учун суғурталанувчининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта товони суғурталашнинг бутун муддати учун суғурта шартномасида белгиланган жавобгарлик лимитлари доирасида белгиланади. Суғурталовчи учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказилиши билан боғлиқ харажатларни суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс етказилган зарар учун албатта жавоб берган тақдирдагина тўлайди.

Агар суғурта шартномасида бир ҳодиса бўйича жавобгарлик лимити белгиланган бўлса, айни бир суғурта ҳодисаси туфайли келиб чиққан барча зарарлар бўйича товон пули, шу жумладан зарарнинг олдини олиш ёки уни қисқартириш бўйича харажатлар ушбу лимитдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Суғурталовчи шунингдек суғурта ҳодисасидан кейин ҳудудни тозалаш билан боғлиқ оқилона харажатларни ҳам тўлайди, бироқ у суғурта пулининг 2 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Суғурта ҳодисасидан кейин ҳудудни тиклаш ишларини олиб бориш учун яроқли ҳолга келтириш учун амалга оширилиши керак бўлган харажатлар тозалаш бўйича харажатлар деб ҳисобланади.


8. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурталанган мол-мулк қурилиш майдонига туширилган пайтдан бошланади, бироқ суғурталанувчи томонидан суғурта учун суғурта тўлови амалда тўланган санадан ва суғурта шартномасида қайд этилган санадан олдин бошланмайди. Суғурталовчининг жавобгарлиги қурилиш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналарни бўш ва иш ҳолатида синашнинг бутун даври мобайнида давом этади ҳамда объектни фойдаланишга топшириш пайтида, бироқ суғурта шартномасида кўрсатилган санадан кечикмай тамом бўлади.



III. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР


9. Мазкур Низомга мувофиқ тузилган суғурта шартномалари бўйича қуйидагилар натижасида бевосита ёки билвосита пайдо бўладиган зарарлар қопланмайди:

ҳар хил ҳарбий ҳаракатлар ёки ҳарбий тадбирлар ва уларнинг оқибатлари, миналар, бомбалар, бошқа уруш қуролларининг таъсири, халқ ғалаёнлари ва иш ташлашлар, терроризм, мусодара қилиш, реквизиция, мол-мулкни хатлаб қўйиш, ҳарбий ёки фуқаро маъмурлари ва бирор бир сиёсий ташкилотларнинг фармойишига кўра мол-мулкнинг йўқ қилиниши ёки шикастлантирилиши;

ядро портлаши, радиация ва радиактив заҳарланиш;

суғурталанувчининг, фойдасига суғурта тузилган шахснинг ёки уларнинг вакилларининг қасддан қилган ҳаракати ёки қўпол эҳтиётсизлиги;

суғурталанувчига, фойдасига суғурта тузилган шахсларга ёки уларнинг вакилларига суғурта ҳодисаси бошлангунгача маълум бўлган хатолар, камчиликлар ёки нуқсонлар;

лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилмаган ишларнинг қисман ёки умуман тўхтатилиши;

айрим буюмларнинг коррозияга учраши, чириши, табиий эскириши, ўзидан-ўзи ёниши ёки бошқа табиий хоссалари, бунда ушбу ҳодисалар келтириб чиқарган бахтсиз ҳодисалар натижасида бошқа суғурта қилинган буюмлар шикастланишидан кўрилган зарарнинг ўрни қопланиши шарт;

лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилмаган тажриба ёки тадқиқот ишлари;

қурилиш техникаси ва транспорт воситалари ички томонининг ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда синиши натижасида шикастланиши.


10. Суғурталовчи шунингдек объектлар қурилишида фойдаланиладиган нуқсонли материаллар, буюмлар ёки уларнинг қисмлари алмаштирилиши, тузатилиши ёки созланиши қийматини, шунингдек ишларни амалга оширишдаги хатолар қийматини ҳам тўламайди. Ушбу истисно дахл қилинган нуқсонли материаллар ва буюмлар билангина бевосита чекланиб қолади, аммо материаллар ёки ишлардаги бундай нуқсонлар натижасида тўғри қурилган объектлар ва буюмларга етказилган зарар қопланишини истисно қилмайди.


11. Ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий моддалар, совутиш суюқликлари ва бошқа ёрдамчи материаллар, суғурта қилинган объект томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (суғурталанган таваккалчиликлар учун зарур бўлган қурилиш объектларидан ташқари), қимматбаҳо металлар, тошлар, санъат асарлари, ҳужжатлар ва қимматли қоғозларнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши, шунингдек фақат хатлов пайтида аниқланган зарар, бой берилган фойда ёки шартномавий жарималар сингари бирор-бир билвосита зарар суғурта билан қопланмайди.



IV. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


12. Суғурта шартномаси суғурталанувчининг ёзма ариза-анкетаси асосида тузилади, унда таваккалчилик даражаси тўғрисида бир фикрга келиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади ва суғурталовчи, томонидан имзоланадиган суғурта полиси билан расмийлаштирилади.

Суғурталанувчи ариза-анкета билан бир вақтда таваккалчилик даражасини баҳолаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этади.

Шартнома тузилгандан кейин унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар имзолаган, суғурта шартномаси ва суғурта полисининг узвий қисми бўлиб қоладиган қўшимча битимлар билан расмийлаштирилади.


13. Суғурталанувчи суғурталовчига суғурта учун суғурта тўловини тўлашга мажбур. Суғурта тўловини тўлаш бошлангунгача суғурта шартномасининг суғурталовчининг мажбуриятларига оид қисми кучга кирмайди. Суғурта тўлови фоиздаги тўлов ставкасини жами суғурта суммасига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Суғурта тўлови миқдори суғурталаш муддатларининг давомийлигига ва томонларнинг аҳдлашуви бўйича суғурта тўловининг умумий миқдорига боғлиқ ҳолда табақалаштирилади.


14. Суғурталанувчи суғурталовчини суғурта суммаси ўзгарганлиги, шунингдек томонлар суғурта тўғрисидаги шартномани имзолашгандан кейин таваккалчиликда бўлган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиши шарт. Объект қийматини 10 фоиздан зиёд кўпайтирувчи ўзгартиришлар суғурталовчига шартнома шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.


15. Суғурталовчи суғурта ҳодисаларининг олдини олишни таъминловчи шарт-шароитларни яратишга қаратилган олдини олиш тадбирларини қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш учун тушадиган маблағларнинг икки фоизи доирасида маблағ билан таъминлаши мумкин.


16. Агар суғурталанувчига ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлар уч ойдан ортиқ бўлмаган даврга тўхтатиб турилса, суғурта шартномасининг амал қилиши томонлар ўртасидаги қўшимча битимга мувофиқ кўрсатиб ўтилган даврга тўхтатиб турилиши мумкин ва у суғурталанувчининг ёзма шаклдаги билдиришномасидан кейин ишлар қайта тикланганда, суғурта даврини ишлар тўхтатиб турилган даврга кўпайтирган ҳолда, қўшимча суғурта тўловисиз янгидан кучга киради.

Қурилиш объекти суғурталанувчига ва суғурталаш уйинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра консервация қилинганда суғурта шартномаси бўйича қолган давр учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган суғурта тўловининг бир қисми суғурталовчи томонидан қайтарилади.

Бошқа барча ҳолларда суғурта даври фақат томонларнинг аҳдлашуви бўйича, миқдори томонлар ўртасидаги келишувга кўра белгиланадиган қўшимча суғурта тўлови тўланган ҳолда узайтирилиши мумкин.

Агар ишларни жадаллаштириш натижасида қурилишнинг белгиланган муддати суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта муддати тугашидан илгари тугаса суғурта тўлови қайтарилмайди.



V. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ БОШЛАНГАНДА

ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


17. Суғурта ҳодисаси бошланганда Суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс, суғурталовчининг сўровномаларини ёки талабларини кутиб ўтирмасдан, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришнинг имкони бўлган барча чораларини кўриши ва 7 календарь кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Суғурталовчи хабарни олгандан кейин 3 кун мобайнида объектни кўздан кечириб чиқишга мажбур.


18. Суғурталанувчи мазкур мол-мулк бўйича бошқа суғурта ташкилотлари билан тузилган барча суғурта шартномалари тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Суғурталанувчи барча режалар, спецификациялар, топшириқномалар, дубликатлар ёки нусхаларни ҳамда суғурта ҳодисаси бошланиши ҳолатлари ва сабаблари тўғрисида хулоса чиқариш имконини берувчи бошқа зарур ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши керак.


19. Суғурталанувчининг ёзма аризаси олингандан ва суғурта товони тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар, олингандан кейин комиссия тузилади, комиссия таркибига суғурталанувчининг ва суғурталовчининг вакиллари, шунингдек, зарурат бўлганда, манфаатдор шахс ҳисобига ваколатли ташкилотларнинг вакиллари киритилади.


20. Суғурталовчининг вакиллари вазиятни, зарар характерини ва миқдорини аниқлаш учун Суғурта ҳодисаси содир бўлган жойга эркин кира олиши ҳамда суғурталанувчи ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахснинг тегишли ҳужжатларидан бемалол фойдалана олиши керак.

Суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида вазиятлар, зарарнинг характери ва миқдори бўйича келишмовчиликлар бўлган тақдирда масала эксперт комиссияси томонидан ҳал қилинади.

Ҳар қайси томон ўз экспертини тайинлайди ва бу тўғрида иккинчи томонни хабардор қилади ҳамда ўз эксперти хизматига ҳақ тўлайди.

Ушбу қоида томонларнинг келишмовчиликларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳал этиш бўйича ҳуқуқларини чекламайди.


21. Суғурталанувчи шикастланган мол-мулк ва ҳодиса рўй берган жой суғурталовчининг вакиллари томонидан кўздан кечирилган ҳамда суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш бўйича хатти-ҳаракатлар суғурталовчи билан ёзма равишда келишиб олингандан кейин, имкониятга қараб суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этишга (алмаштиришга, тузатишга) киришиши мумкин.


22. Суғурталовчи ёки унинг вакили суғурталанган мол-мулкни қутқаришда ва сақлаб қолишда, бунинг учун зарур чораларни кўрган ёки кўрсатган ҳолда, қатнашиш ҳуқуқига эга. Суғурталовчининг ёки унинг вакилларининг ушбу хатти-ҳаракатлари суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш мажбуриятини эътироф этиш ҳисобланмайди.


23. Суғурта товони суғурта ҳодисаси эътироф этилгандан ва кўрилган зарар миқдорини ҳамда тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасини аниқловчи далолатнома комиссия томонидан имзолангандан кейин беш банк куни мобайнида тўланиши керак.


24. Нобуд бўлган мол-мулк учун товон суммаси уни тиклаш ёки суғурта ҳодисаси вақтидаги алмаштиришлар қиймати билан, ушбу суммалардан қайси бири камроқлигидан келиб чиққан ҳолда, чекланади.

Шикастланган мол-мулкни тузатиш харажатлари унинг ҳақиқий қийматидан ёки суғурта ҳодисаси вақтидаги алмаштириш қийматидан ортиб кетган тақдирда у нобуд бўлган деб ҳисобланади.


25. Мол-мулк шикастланган тақдирда уни бевосита суғурта ҳодисаси бошланишидан олдинги ҳолатига келтириш учун зарур тузатиш харажатлари тўланади.


26. Суғурталовчи зарарни бартараф этиш ёки камайтириш мақсадида қилинган харажатларни, агар ушбу зарар суғурта шартларига кўра тўланиши керак бўлса, тўлайди.


27. Агар айнан бир суғурта ҳодисаси суғурта шартномаси улар фойдасига тузилган бир нечта шахсларга зарар етказган бўлса, умумий товон суммаси ушбу шахслар ўртасида ҳар қайси шахс кўрган зарарнинг умумий зарар суммасидаги миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади.


28. Агар суғурта ҳодисаси бошланган вақтда суғурталовчи томонидан суғурталанган мол-мулкка нисбатан бошқа суғурта шартномалари амал қилаётган бўлса, зарар товони ҳар қайси суғурталовчи томонидан мол-мулк суғурталанган суғурта суммаларига мутаносиб равишда тақсимланади ва суғурталовчи зарар товонининг фақат ўз улушига тушган қисминигина тўлайди.


29. Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муддатини ўтказиб юборганлик учун суғурталанувчига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун, тўланиши керак бўлган суғурта товони суммасининг 0,15 фоизи миқдорида, лекин тўланиши керак бўлган сумманинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида неустойка тўлайди.


30. Агар зарар суммаси зарар етказишда айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ тўланган бўлса, суғурталанувчи суғурта товонига бўлган ҳуқуқини йўқотади.

Агар зарар қисман ёки тўланадиган суғурта товонидан камроқ миқдорда ундирилган бўлса, бу ҳолда у суғурталанувчи етказилган зарар учун жавобгар шахсдан олган суммани ҳисобга олган ҳолда тўланади.


31. Суғурта товони тўлангандан кейин суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан зарарни тўлатишни талаб қилиш ҳуқуқи, тўланган сумма доирасида, суғурталовчига ўтади. Суғурталанувчи барча ҳужжатларни суғурталовчига беришга ва айбдор шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган барча хатти-ҳаракатларни қилишга мажбур.


32. Агар суғурта ҳолати:

суғурталанувчининг ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахснинг атайлаб қилингани исботланган, суғурта ҳодисаси бошланишига йўналтирилган хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, уларнинг ўз фуқаролик бурчини бажариши ёки суғурталанувчининг ёки учинчи шахсларнинг ҳаётини, саломатлигини, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар бундан мустасно;

суғурталаш объекти, таваккалчилик даражаси, суғурта ҳодисаси ва унинг оқибатлари тўғрисида суғурталовчига сохта маълумотларни қасддан хабар қилганлик;

суғурталовчини таваккалчиликдаги жиддий ўзгаришлар, шунингдек суғурталанувчига ва суғурта шартномаси уларнинг фойдасига тузилган шахсларга маълум бўлган хатолар, камчиликлар ва нуқсонлар тўғрисида хабардор қилмаганлик ҳамда суғурталовчининг ёки унинг вакилининг вазиятни, зарарнинг характерини ва миқдорини аниқлашда қатнашишига тўсқинлик қилганлик;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар оқибатида содир бўлганда суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақлидир.

Суғурталовчи суғурталанувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс томонидан зарарни бартараф этиш ва қисқартиришга доир оқилона чора-тадбирлар кўрилмаганлиги туфайли етказилган зарар даражасида суғурта товони тўлашни рад этишга ҳам ҳақлидир.
























Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск