Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш Қоидалари (АВ томонидан 13.02.2008 й. 1767-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 02.01.2008 й. 1/4-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 13 февралда 1767-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 2 январдаги

1/4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация

тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов

тизимларини ташкил қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида", "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли "Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тўлов тизимини ташкил қилиш бўйича асосий қоидаларни, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, жумладан Интернет орқали ахборот тизимларига киришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини, шунингдек, тўлов тизими субъектлари ўртасида молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашда реквизитлар таркибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидаларда қуйидаги тушунча ва атамалардан фойдаланилади:


тўлов ташкилоти - тўлов тизимини идентификация қилувчи товар белгиси ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиси ҳуқуқларига эгалик қилувчи ва уларнинг қоидаларини белгиловчи юридик шахс;


тўлов тизими фойдаланувчилари - электрон тўловларни амалга оширишда тўлов тизими хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;


тўлов тизимининг аъзолари - мазкур тўлов тизими фойдаланувчиларига тўлов ташкилоти билан шартнома асосида электрон тўловларни амалга ошириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари - ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун унинг криптографик алмаштирилишини амалга оширувчи аппарат, дастурий ёки аппарат-дастурий воситалар, шу жумладан:


а) шифрлаш воситалари - ахборот алмаштирилишида криптографик алгоритмларни қўлловчи ва ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва алоқа каналлари орқали узатишда унга рухсатсиз кириш (фойдаланиш)дан муҳофаза қилиш учун қўлланиладиган аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;


б) имитоҳимоялаш воситалари - ахборотни криптографик ўзгартириш ва ёлғон ахборот билан боғланишдан муҳофазалашни амалга оширувчи аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситалар;


в) электрон рақамли имзо воситалари - электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилишини, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланиши, электрон рақамли имзонинг очиқ ва ёпиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуи;


г) кодлаш воситалари - ўзгартиришнинг айрим қисмини қўлда бажариладиган амаллар орқали ахборотни криптографик ўзгартириш алгоритмини амалга оширишда қўлланиладиган воситалар;


д) калит ҳужжатларни яратиш воситалари ва калит ҳужжатлари (калит ахборотларни ташиш туридан қатъи назар).


2. Тўлов тизимини яратувчи тўлов ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасида белгиланган тўлов тизими қоидаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.


3. Банкнинг ички тўлов тизимини ташкил қилиш Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) мувофиқ бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.

Чакана тўловлар тизимларини ташкил қилувчи, бошқа тўлов ташкилотлари-резидентлар қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтишлари керак.


4. Тўлов ташкилоти ўзаро шартномалар тузилган чакана тўлов тизими аъзоларининг рўйхатини олиб бориши, бунда чакана тўлов тизими аъзоларининг тартиб рақами ва барча хизмат кўрсатиш пунктлари (манзиллари билан) ҳамда шартномаларнинг санаси ва рақами кўрсатилган бўлиши керак.



II. ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИНИНГ АХБОРОТ

ТИЗИМЛАРИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ҚОИДАЛАРИ


5. Автоматлаштирилган банк тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш қоидалари, шу жумладан, банкларда сервер хоналарини ташкил қилиш Марказий банкнинг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида"ги йўриқномаси (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


6. Ташқаридан бегоналарнинг киришини ва тижорат ахборотини ўғирланишини олдини олиш учун банк бўлмаган тўлов ташкилотларнинг сервер хоналари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1) мустаҳкам деворлар, ишончли тўсиқларга ва панжараларга эга бўлиши;

2) махсус кодли ёки бошқа турдаги ишончли қулфлар билан жиҳозланган мустаҳкам эшиклар билан жиҳозланиши;

3) ташқи кузатувга қарши ҳимоя воситаларига эга бўлиши;

4) ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш сигнализациясини мавжудлиги, зарур ҳолларда огоҳлантириш қурилмалари ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг пультига уланилади.


7. Тўлов тизими серверларини ташқи таъсирдан ҳимоялаш учун тармоқлараро экранлар (Firewall) ўрнатилади. Банкларда банк ҳисобварақларини масофадан фаол бошқариш тизимларида ишлаш ва бошқа тўлов тизимларини уланиши учун алоҳида амалий масалалар серверлари ўрнатилади.


8. Тўлов тизими фойдаланувчиларини тўлов тизимига киришда аутентификация қилиш қуйидагилар ёрдамида амалга оширилади:

1) логин ва пароль (8 та белгидан кам бўлмаган рақам ва символлар комбинацияси);

2) банк картасининг рақами ва пин-коди (одатда 14 белгили символлар комбинацияси);

3) логин ва паролнинг бир марталик ўзгарувчи кодлар билан биргаликда қўллаш.

Аутентификация натижаси уч марта нотўғри бўлган ҳолда, тизим беркитилиши керак. Тўлов тизими фойдаланувчиларини аутентификация қилиш усулларини техник-дастурий воситаларни қўллаган ҳолда такомиллаштиришга рухсат этилади.

Тўлов тизими аъзоларини тўлов тизимига ҳамда бошқа тўлов тизимларини банк ички тўлов тизимининг автоматлаштирилган банк тизимига уланишида аутентификациялаш, албатта техник-дастурий воситалар ва IP-манзилни аниқлаш ёрдамида бажарилади.


9. Операцияларнинг асллигини тасдиқлаш электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан имзолаш ва/ёки бир марталик ўзгарувчи кодлардан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. Алоҳида бир марталик ўзгарувчи кодлар ишлатилганда операциялар суммасининг чекланиши тавсия этилади.


10. Тўлов тизими фойдаланувчилари ва аъзолари ўртасида электрон ахборот айирбошлашда, шунингдек, банк ҳисобварақларини масофадан фаол бошқариш тизимларига кириш SSL протоколи бўйича амалга оширилади, тўлов тизими аъзолари ўртасида ҳимояланган шифрланган алоқа каналлари (VPN) қўлланилади. Ахборотни маҳфийлигини таъминлаш учун қўшимча сертификацияланган ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин.


11. Тўлов тизими серверларига узатиладиган ва қабул қилинадиган ахборот сўнги янгиланган антивирус базали лицензияга эга бўлган антивирус дастури билан вируслар мавжудлиги бўйича текширилиши керак.


12. Тўлов тизими фойдаланувчиларини тизимга кирганлиги ҳамда амалга оширилган операциялар тўғрисида уларнинг уяли телефони, электрон почтасига ёки бошқа огоҳлантириш воситалари орқали хабардор қилиш тавсия этилади.



III. ТЎЛОВ ТИЗИМИ СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА

МОЛИЯВИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗАРО

АЙИРБОШЛАШДАГИ РЕКВИЗИТЛАР

ТАРКИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


13. Банклараро ва банкнинг ички тўлов тизимида қўлланиладиган ҳамда банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида шакллантириладиган банк электрон тўлов ҳужжатлари реквизитлари таркибига қўйиладиган талаблар, "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга (2006 йил 14 февраль, рўйхат рақами 1545) мувофиқ аниқланади.


14. Чакана тўлов тизимларида клиринг операциялари учун, яъни банк тўлов тизимлари орқали бир нечта операциялар бўйича ягона суммали битта электрон тўлов амалга оширилишида, шунингдек, банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида телекоммуникация провайдер ва операторлар ёки коммунал хизмат (электр ва телекоммуникация хизматлари, эксплуатацион ва коммунал хизматлар) корхоналари фойдасига бир хил турдаги операцияларда электрон тўлов ҳужжатларининг бошқа шаклларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда пул маблағларини тўловчи ва олувчи - тўлов тизимининг фойдаланувчилари, шунингдек, банк ҳисобварақларига/дан пул ўтказмалари амалга оширилган ҳолларда эса, уларнинг банк реквизитлари ҳам аниқ идентификацияланган бўлиши керак. Электрон тўлов ҳужжати реквизитларининг таркиби ва тузилмасига бўлган талаблар пул маблағларини олувчилари билан келишилади ҳамда тўлов тизими қоидаларида белгиланади.


15. Электрон тўловлар, электрон тўловларнинг мақсадини ишончли ва тўлиқ баён этадиган ҳужжатларни мажбурий тузишни кўзда тутади:

тўлов тизими аъзолари томонидан нақд пулларни қабул қилишда қоғоз кўринишида (слип, электрон терминал квитанцияси);

электрон тўлов ҳужжатларини ўтказишда электрон кўринишида (терминал ёки банкоматларнинг электрон журналидаги ҳужжат, электрон квитанция ёки шахсий ҳисобварақдан электрон кўчирма);

тўлов тизими қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.

Кўрсатилган ҳужжатлар амалга оширилган операцияларни қўлда қайта тиклаш учун зарур бўлган барча керакли маълумотларни, жумладан электрон тўлов амалга ошириладиган товар/хизматнинг номини ўз ичига олиши ҳамда тўлов тизими субъектларига тақдим қилиниши шарт.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 33-модда.




































Время: 0.1693
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск