Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Ишлаб чиқариш қувватларининг йиллик ҳисобот балансларини тузиш бўйича кўрсатмалар (АВ томонидан 03.08.1999 й. 790-сон билан рўйхатга олинган Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан 26.10.1998 й. 33-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.1999 й.

N 790


ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА

СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ

26.10.1998 й.

N 33


КЕЛИШИЛГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

05.12.1998 й.

N 23/2-06/90



Мазкур Кўрсатмалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишлаб чиқариш қувватларининг йиллик

ҳисобот балансларини тузиш бўйича

КЎРСАТМАЛАР


Ишлаб турган корхоналар, ишлаб чиқариш бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳисоб-китоби бўйича асосий қоидалар


Ушбу кўрсатмалар "Давлат статистикаси тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ  кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ишлаб чиқариш қуввати барча корхоналар томонидан ҳисобот йили учун ҳамда истиқболли ва жорий прогнозларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ҳисобга олинади.

Ишлаб чиқариш қувватларининг ҳисоб-китоби саноатни бошқаришнинг барча даражаларида ишлаб чиқариш қувватларининг прогноз ҳисобот балансларини ишлаб чиқиш ва тузиш учун, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш ва янги қурилишни ягона яхлитлик сифатида прогнозлаш, корхоналарни ихтисослаштириш масалаларини ҳал этиш, ишлаб чиқариш ичидаги ва тармоқлараро номутаносибликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш учун, шунингдек, тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, капитал қўйилмалардан янада самаралироқ фойдаланиш учун қўлланилади.


1. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати деганда унга бириктирилган меҳнат воситаларининг (машиналар, ускуналар, агрегатлар, қурилмалар ва ишлаб чиқариш майдонларининг технологик жамланмаси) белгиланган ихтисослашув, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва иш режимига мувофиқ бир йил (кун, смена) ичида имкони борича энг кўп ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашёни қазиб олиш ёки қайта ишлаш имконияти тушунилади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини белгилашда ускуналар ва майдонлардан жадал фойдаланиш, корхонанинг йўналишига хос бўлган маҳсулотни энг кўп ҳажмда ишлаб чиқаришни таъминлаш заруратидан келиб чиқиш лозим.


2. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати у томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бутун номенклатураси бўйича, прогноз қилинаётган даврда эса ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот бўйича аниқланади.

Бир ускунанинг ўзида маҳсулотнинг бир неча тури ишлаб чиқариладиган кўп номенклатурали ишлаб чиқариш шароитида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда бирлик деб қабул қилинувчи бир турдаги маҳсулот ёки бир  турдаги ҳар хил маҳсулотга нисбатан, бунда машина вақти ёки норма-соатлардаги вақт харажатлари коэффициенти, шунингдек, тармоқнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирадиган бошқа кўрсаткичларни қўллаган ҳолда, маҳсулотлар номенклатурасини келтириш усулидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Маҳсулотлар номенклатурасини йириклаштиришда қуйидаги шартлардан келиб чиқиш лозим:

маҳсулотларнинг конструктив-технологик жиҳатдан бир хиллигида маҳсулотларга - вакилларга (базавий маркаларга) келтириш мумкин;

маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг фақат ўзлаштирилган технологияси билан таққосланади;

келтириладиган маҳсулотнинг сарфланадиган меҳнат ҳажми таркиби (ишларнинг алоҳида турлари бўйича сарфланадиган меҳнат ҳажмининг фоиз нисбати) маҳсулот - вакилнинг сарфланадиган меҳнат ҳажми таркибига яқин бўлиши лозим;

маҳсулот - вакил ушбу гуруҳ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг кўп салмоққа эга бўлиши шарт.


3. Қувватлари амалга киритилган, аммо ўзлаштирилмаган корхоналар, цехлар, агрегатлар, қурилмалар бўйича ишга туширилган лойиҳавий қувват мавжуд ишлаб чиқариш қуввати деб қабул қилинади.


4. Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича ишлаб чиқариш қуввати натурал ўлчов бирликларида белгиланади. Қиймат кўринишида прогнозланадиган ва ҳисобга олинадиган маҳсулот турлари бўйича, натурал кўрсаткичларда қувватни ҳисоблаш билан бир қаторда, қувватни белгилаш корхоналарнинг таққосланувчи улгуржи нархларида ёки, агар маҳсулот чиқариш (сотиш) нархларида ҳисобланса, чиқариш (сотиш) нархларида ҳисобланган маҳсулот бўйича қиймат кўринишида ҳам амалга оширилади.


5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати етакчи цехлар, участкалар, агрегатлар, қурилмалар ёки асосий ишлаб чиқариш жиҳ

...
Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск