ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.02.2008 й. ПФ-3968-сон "Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.02.2008 й.

N ПФ-3968



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИ

ШАРТЛАРИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА*


Аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун инвестиция ресурсларининг ғоят муҳим манбаи сифатида аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йил 1 апрель - 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда банклар Ўзбекистон Республикаси резидентлари - жисмоний шахслардан депозит ҳисобварақларга, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига нақд пул шаклида қўйилган ёки ўзларининг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан ўтказилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини омонатларнинг миқдорини чекламаган ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда қабул қилишга мажбурдирлар.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари - жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган маблағлар манбалари декларация қилинмайди;

2008 йил 1 апрель - 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган пул маблағлари солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.

4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ:

пул қўювчи жисмоний шахслар банклардаги депозит ҳисобварақларига қўйилган пул маблағларини ўзларининг хоҳишларига кўра ва чекловларсиз тасарруф этишлари мумкин;

банклар жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланишини кафолатлашлари шарт;

банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний ошкор этгани ёки учинчи шахсларга бергани учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органлари, банклар, мансабдор шахслар томонидан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М.Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 35-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 2-сон, 96-модда






































Время: 0.1453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск