ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1999 й. 380-сон "Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш ва автобензин билан таъминлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.08.1999 й.
N 380
АВТОЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ
ИШИНИ ЯХШИЛАШ ВА АВТОБЕНЗИН
БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ишини яхшилаш, уларнинг самарали ишлашлари учун зарур шароитлар яратиш, республика бозорида бензинни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ТИФ ТН 271000250-271000350 кодли нефть маҳсулотларига 1999 йил 5 августдан бошлаб:
акциз солиқлари - 10 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 1-иловада кўрсатиб ўтилган ТИФ ТН 271000250-271000350 кодли 27-гуруҳдаги товарларга божхона божлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорига 8-2-иловаларда кўрсатиб ўтилган автобензин (ТИФ ТН коди 271000250)га акциз солиғи ставкаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 апрелдаги 173-сон қарорига иловада кўрсатиб ўтилган 27-гуруҳдаги товарларга акциз солиғи ставкалари.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 8, 46-модда.