язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Валютани тартибга солиш/ Валюта операциялари (битимлар). Хорижий валютада тўловлар/ Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш Тартиби (АВ томонидан 22.10.1998 й. 511-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 05.09.1998 й. 232-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.1998 й.

N 511




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

05.09.1998 й.

N 232



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан хорижий

валютадаги ҳисобварақларни юритиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг - резидентлар ва норезидентларнинг талаб қилиб олинадиган хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларини (кейинги ўринларда валюта ҳисобварақлари деб юритилади) юритиш қоидаларини белгилаб беради.

Валюта ҳисобварақларини очиш "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома"да (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) белгиланган тартибда амалга оширилади.

1.2. Валюта ҳисобварақларидан тўловлар тижорат банклари томонидан ҳисобварақлардаги маблағнинг қолдиғи доирасида амалга оширилади. Бундан ташқари, валюта ҳисобварақлари бўйича бажариладиган операциялар банк карталаридан фойдаланган ҳолда тижорат банклари томонидан белгиланган овердрафт лимитлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

1.4. Тижорат банкларининг операциялар бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи тарифлари банк ҳисобварақлари шартномасида белгилаб қўйилади.

1.5. Тижорат банклари банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини чет эл валютасида олиш хуқуқига эгадирлар.

1.7. Банклар ўз мижозлари ва корреспондентларининг операциялари, ҳисобварақлари ва уларга ўтказган пуллари сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва корреспондентлари операцияларини, ҳисобварақлари ва банкка қўйган пуллари бўйича сирларни сақлашга мажбурдирлар.

Банк мижозлари ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг "Банк сири тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда берилади.

1.8. Тижорат банклари омонатчиларга тузилган шартномаларга мувофиқ омонатларни сақланиши ва сўзсиз қайтарилиши бўйича зарур кафолатларни берадилар.


II. ЮРИДИК ШАХСЛАР - РЕЗИДЕНТЛАРНИНГ

ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ


2.1. Резидент - юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ва улар ушбу мабла

...