ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 07.01.1999 й. 589-сон билан рўйхатга олинган, МВ 10.12.1998 й. 01-02-05/809-сон, ДБҚ 02/8-42-сон ва ДСҚ 98-156-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.01.1999 й.

N 589




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

10.12.1998 й.

N 04-02-05/809

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

06.12.1998 й.

N 02/8-42

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

10.12.1998 й.

N 98-156



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари

ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини

қўллаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган, акциз маркалари билан мажбурий маркаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг акциз маркалари билан маркаланиши устидан назорат ўрнатиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек акциз солиғини тўлиқ йиғиб олиш, мазкур товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилишининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишининг олдини олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари ўз ишларида мазкур йўриқномага амал қилишлари ва унинг бажарилишини таъминлашлари шарт.


3. 1996 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, пиводан ташқари (кейинги ўринларда акциз товарлар деб юритилади), белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилди ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш тақиқлаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экспорт учун ишлаб чиқарилган ёки халқаро транзит мақсадида олиб келинган, акциз маркалари билан маркаланмаган акциз товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланади.

Акциз маркаларини қалбакилаштирганлик учун, шунингдек қалбаки акциз маркаларини сотганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.



II. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ БУЮРТИРИШ

ВА УЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Маркаланадиган акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасига мазкур Йўриқномага 1-иловага мувофиқ шаклда акциз маркаларининг турлари бўйича зарур миқдорини харид қилишга (алкоголли маҳсулот бўйича истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрда кўрсатган ҳолда) буюртманома билан, фабриканинг тегишли банк ҳисобварағига алкоголли маҳсулот учун буюртирилаётган акциз маркалари миқдори номинал қийматининг 50%и ва тамаки маҳсулотлари учун акциз маркаларининг тўлиқ номинал қийматини ўтказгандан кейин, мурожаат этадилар.

6. Ўзбекистон Республикасига маркаланадиган акцизли товарларни олиб кирувчи импортчилар Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий органларига турлари бўйича (алкоголли ичимлик бўйича - истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрларда кўрсатган ҳолда) акциз маркаларининг зарур миқдорини харид қилишга мазкур Йўриқномага 1а-иловага биноан шаклда буюртманома топширадилар. Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий органлари тақдим этилган буюртманомалар асосида акцизли товарлар учун акциз маркаларига йиғма буюртманома тузадилар ва ёзма шаклда, раҳбариятнинг имзоси билан Давлат божхона қўмитасига тақдим этадилар. "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасида буюртмани жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

7. Маркаланадиган акцизли маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи корхоналарга акциз маркаларини бериш "Агробанк" АТБнинг минтақавий бўлинмалари томонидан буюртманома асосида амалга оширилади.

8. Акциз маркаларини "Агробанк" АТБнинг минтақавий бўлинмалари буюртманомада ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасининг ва импортчилар бўйича Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органларининг белгилари мавжуд бўлганида берадилар:

алкоголли ичимликларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга - акциз маркаларининг буюртирилаётган миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганлиги тўғрисида;

тамаки маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга - акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати тўланганлиги тўғрисида;

алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга - акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати ва акциз солиғининг бутун суммаси тўланганлиги тўғрисида.

Акциз солиғи тўланаётганида акциз маркаларининг қиймати ҳисобга киритилмайди.

Акциз маркаларининг номинал қийматини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Давлат белгиси" ДИЧБнинг ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқлайди.

9. Акциз маркаларини олиш учун:

акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасига 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг "Акциз маркалари учун ҳақ тўланган" деган штампи босилган ва "Давлат белгиси" ДИЧБнинг масъул шахси имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари харидорга қайтарилади;

акциз тўланадиган маҳсулот импортчилари Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларига 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг "Акциз маркалари учун ҳақ тўланган" деган штампи босилган ва Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг масъул ходими имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари харидорга қайтарилади.

Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг ходими маркаларни харид қилишга буюртманома қабул қилганда харидорни мазкур Йўриқномага 2-иловага кўра шаклда импортчининг кодини кўрсатган ҳолда махсус журналда рўйхатдан ўтказади.

10. Импортчилар Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларига буюртманомадан ташқари "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикаси тегишли банк ҳисобварағига маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини тақдим этадилар.

Акциз маркаларини сотиб олувчининг тўлов ҳужжатида "Тўловнинг мақсади" устунида "Акциз маркалари учун тўланди" деган ёзув бўлиши керак.

12. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар "Давлат белгиси" ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикаси ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг белгиси қўйилган акциз маркаларини харид қилиш учун буюртманома билан "Агробанк" АТБнинг минтақавий бўлинмасига мурожаат қиладилар. Банк ходими ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига буюртманомада кўрсатилган миқдордаги акциз маркаларини беради ва бу ҳақда акциз маркаларини олиш буюртманомасида қайд этади. Буюртманоманинг бир нусхаси банк ходимида қолади, бошқаси эса ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига қайтарилади.

13. Акциз маркаларини "Агробанк" АТБнинг тегишли минтақавий бўлинмасигача ташиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар акциз маркаларининг номинал қийматига киритилмайди ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчилар томонидан устама тарзида акциз маркалари қийматидан юқори қийматда тўланади, устама миқдорини "Агробанк" АТБнинг минтақавий

...
Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск