ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2008 й. ПҚ-797-сон "Сургил конини комплекс ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2008 й.

N ПҚ-797



СУРГИЛ КОНИНИ КОМПЛЕКС

ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Қимматли компонентларни ажратиб олган ҳолда табиий газни чуқур қайта ишлаш ҳисобига полимер маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, нефткимё тармоғининг хом ашё ва ишлаб чиқариш базасини янада кенгайтириш ҳамда Устюрт газкимё комплекси қурилиши лойиҳасини амалга ошира бошлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан Сургил конининг захиралари тасдиқланди;

дастлабки қиймати 1,84 млрд. долларга тенг, йилига 4,0 млрд. куб. м табиий газни қайта ишлаш ва 362 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ҳамда 3,7 млрд. куб. м товар ҳолатидаги табиий газ ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "Қимматли компонентларни ажратиб олган ҳолда Сургил конини комплекс ободонлаштириш" лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асоси тасдиқланди;

Корея газ корпорацияси, "Lotte Daesan Petrochemical Corporation", "LG International Corporation", "SK Gas ва STX Energy" компанияларидан иборат Корея компаниялари Консорциуми тузилди;

лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Ўзбекнефтгаз" МХК билан Корея компаниялари Консорциуми ўртасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона - босқичма-босқич уч йил давомида шакллантириладиган устав жамғармаси эквиваленти 600 млн. доллардан кам бўлмаган, таъсисчилар ўртасида улушлар тенг миқдорда, 50 фоиздан тақсимланадиган Ўзбекистон Республикаси резиденти ташкил қилинади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хорижий корхона рўйхатдан ўтгач бир ой муддатда, қўшма корхона тақдим этган зарур материалларга мувофиқ, объектлар, жумладан газ қудуқлари қуриш, қувурлар ва тегишли муҳандислик коммуникацияларини ётқизиш учун ерларни ажратсин.


5. Қўшма корхонага лойиҳанинг ТИАси узил-кесил тасдиқлангунча иш чизмаларига мувофиқ баробар равишда лойиҳалаштирган ва уларни амалда бажарилган иш ҳажмлари бўйича молиялаштирган ҳолда Сургил конида жумладан, "нулинчи цикл" бўйича ер ишларини бажаришга, қудуқларни ободонлаштириш, ташқи инфратузилма объектлари ва муҳандислик коммуникацияларини қуришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда қўшма корхонага газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек газ қувури ва газ конденсати қувури ётқизишни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш учун лицензия (рухсатнома) берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Сургил конидаги фойдали қазилмаларни чиқариб олиш учун белгиланган тартибда қўшма корхонага ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берсин.


10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қўшма корхона, унинг пудратчилари ва субпудратчиларининг мурожаатномалари бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида радиоэлектрон алоқа воситалари ва юқори частотали мосламалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсатномалар берсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг "Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан тасдиқланган талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг "Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан тасдиқланган талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визалар бериш, шунингдек вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин, улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қўшма корхонага соҳа мутахассисликлари бўйича хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга белгиланган тартибда рухсатнома берилиши, шунингдек унинг буюртманомаларига кўра - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар тақдим этилиши (муддати узайтирилиши)ни таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 36-модда.















































Время: 0.2254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск