Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти (6-сон МБМС) Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш (АВ томонидан 16.02.2008 й. 1769-сон билан рўйхатга олинган 05.02.2008 й. Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/01-сон, Мудофаа вазирлигининг 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 16 февралда 1769-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ва

Мудофаа вазирлигининг

2008 йил 5 февралдаги

01/19-18/01, 3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(6-сон МБМС)


ҲАРБИЙ-ТЕХНИК МУЛКНИ БАҲОЛАШ


Мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (6-сон МБМС) "Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш" Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 6-сон МБМС яратишдан мақсад ҳарбий-техник мулкни баҳолашга қиймат турлари ва ёндашувларини белгилаш ҳамда умумий атама ва тушунчаларни ўрнатишдан иборатдир.

6-сон МБМС ҳарбий-техник мулкни баҳолаш соҳасида асосий ҳужжат ҳисобланади.



II. АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


2. Мазкур стандарт билан ўрнатилаётган атама ва тушунчалар:


ҳарбий-техник мулк (кейинги ўринларда матнда ҲТМ деб юритилади) - идоранинг вақтинча ёки доимий ихтиёрида бўлган давлат мулкининг қисми. Унга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника (кейинги ўринларда матнда ҚАҲТ деб юритилади); портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва қурилмалари; жанговар ракеталар учун мўлжалланган ракета ёқилғиси, ракеталарни ишлаб чиқариш ва қўллаш учун мўлжалланган махсус материал, асбоб-ускуналар; алоқа ҳамда қўшин, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани бошқариш тизимлари; ҚАҲТни ишлаб чиқариш, қўллаш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш (утилизация қилиш) учун мўлжалланган махсус жиҳоз, механизм ва воситалар; ҚАҲТнинг жанговар жиҳатдан қўлланилишини таъминлаш учун мўлжалланган жиҳозлар; шахсий таркиб таълими, ҳаёти ва фаолияти, ҳарбий ҳаракатларни техник жиҳатдан ва фронт орти таъминоти учун мўлжалланган жиҳоз ва мулклар; ҳарбий мақсадлар учун бегоналаштирилган ҳудудлар ва сув ҳавзалари, бинолар (турар жой, омборхона ва хизмат фондига оид бинолар), коммуникациялар, ишлаб чиқариш ва маданий-маиший корхоналар, шунингдек Қуролли Кучларда қўлланиладиган бошқа мол-мулк;


муомаладан бўшатиладиган ҲТМ - меъёрдан ортиқ ва фойдаланилмаётган мулк, шу жумладан эскирган ва қурол-аслаҳа таркибидан чиқарилган, белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилиши лозим бўлган ёки чиқарилган, белгиланган вазифаси юзасидан қўлланилишига яроқсиз бўлган, сақлаш учун катта моддий ва молиявий сарф-харажатлар талаб қиладиган, шунингдек қўллашга яроқли бироқ, Қуролли Кучларда ўтказилган ислоҳотлар жараёнида қўллаш шарт эмас деб топилган мол-мулк.

Меъёрдан ортиқ ҲТМ жумласига идора ихтиёрида мавжуд, миқдори захиралар учун белгиланган меъёрлардан ортиқ, сақлаш муддатлари ўтганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли сотишга чиқарилиши мақсадга мувофиқ бўлган ҲТМ киради.

Фойдаланилмаётган ҲТМ жумласига фойдаланишга яроқли бироқ, идорада талаб бўлмаган ҲТМ (шу жумладан олдин муомалада бўлган) киради;


ҲТМни баҳолаш - қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш объекти қийматини белгилаш;


ҲТМни баҳоловчи шахс (кейинги ўринларда матнда баҳоловчи шахс деб юритилади) - қонун ҳужжатларига мувофиқ ҲТМни баҳолаш ҳуқуқига эга бўлган шахс;


ҲТМ баҳоланган сана - баҳолаш объектининг қиймати белгиланган сана;


ҲТМга берилган баҳо бўйича ҳисобот - баҳоловчи шахснинг ҲТМ қиймати ҳақида асосланган ва исботланган фикр-мулоҳазалари баён этилган ҳужжат;


ҲТМни баҳолаш негизи - ҲТМ қийматининг тури бўлиб, унинг мазмунида баҳолаш мақсадлари ва усуллари ифодаланади.

Баҳолаш объектига нисбатан баҳолаш мақсадига боғлиқ ҳолда қуйидаги қиймат турлари белгиланади:

бозор қиймати;

тиклаш қиймати;

ўрнига белгиланувчи қиймат;

бошланғич қиймат;

қолдиқ қиймат;

ҲТМнинг фойдаланилаётган ҳолатдаги қиймати;

инвестиция қиймати;

ҳаракатдаги корхона қиймати;

тугатилиш қиймати;

суғурта қиймати;

солиқ солиш учун қиймат;

гаров қиймати;

утилизация қиймати;


ҲТМнинг бозор қиймати - томонларнинг ҳар бири етарлича ахборотга эга бўлиб, режали ва мажбурловсиз иш тутган тарзда, тегишли маркетинг ўтказилганидан кейинги тижорат битими натижасида баҳолаш санасида манфаатдор сотувчи томонидан, манфаатдор харидорга ҳисоблаб аниқланадиган актив сотилиши мумкин бўлган пул миқдори.

Мулкнинг бозор қиймати қуйидаги шартлар мавжуд бўлганида белгиланиши мумкин:

бозор рақобатли ҳисобланиб, кўп сонли сотувчи ва харидорлар ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун мулк танлаш имконини яратганда;

сотувчи ва харидор эркин, бир-биридан мустақил, битим мазмуни бўйича етарли ахборотга эга бўлиб, ўз манфаатини максимал қаноатлантириш, яъни даромадининг миқдорини ошириш ёки эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида иш тутганда;

ҲТМ барча бўлажак харидорлар учун қулай вақт оралиғида муомалада бўлганда ёки сотилганда;


ҲТМни тиклаш қиймати - ҲТМ нусхасини мулк баҳоланган санада белгиланган нархда тиклаш қиймати.

Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган ҲТМнинг тикланиш қиймати белгиланаётганда, мулкнинг аниқ нусхасини тайёрлаш харажатлари ва қийматларини ҳозирги шароитда аниқлашнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати ҲТМ ўрнига бажарадиган вазифалари жиҳатидан ўхшаш объектларнинг олдин тайёрланган ва бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган объектлардаги тавсифлари нисбати бўйича тузатиш киритилган тиклаш қиймати асосида белгиланади;


ҲТМ ўрнига белгиланувчи қиймат - ҲТМга ўхшаш мулк баҳоланган санада белгиланган қиймати;


ҲТМнинг қолдиқ қиймати - ҲТМнинг эскирганлик даражаси инобатга олинган ҳолда уни тиклаш қиймати;


ҲТМнинг фойдаланилаётган ҳолатидаги қиймати - бозорда сотиш имконияти тахмин қилиниб, бажарадиган вазифасининг шакли давом этишига асосланган ҲТМнинг бозор қиймати;


ҲТМни баҳолаш тадбирлари - қуйида санаб ўтилган баҳолаш ёндашувларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, ҲТМ қийматини ҳисоблаб чиқариш жараёнини таъминлайдиган ҳамда баҳолаш объектининг белгиланган қиймати ҳақида фикр-мулоҳазаларни ифода этадиган усуллар мажмуи:

сарф-харажатли;

солиштирма;

даромадли;


сарф-харажатли ёндашув - мулкнинг эскирганлигини инобатга олган ҳолда, баҳолаш объектини тиклаш ёки алмаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар миқдорини белгилашга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Мазкур ёндашув ушбу мулкнинг ўрнини босувчи мулк сифатида унинг асл нусхаси кўчирмасини ёки у келтирган фойдага тенг фойда келтирадиган бошқа мулкни яратиш мумкин бўлган имконият мавжудлигини кўзда тутади;


даромадли ёндашув - баҳолаш объектидан кутилаётган даромадларни белгилашга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Баҳолаш объектига тааллуқли даромадлар ва сарф-харажатлар ҳақидаги маълумотлар ўрганиб борилади ва мулк қиймати капитализация жараёни воситасида ҳисоблаб чиқарилади. Даромадли ёндашув мулкнинг жорий қиймати, уни келгусида ишлатиш ва (ёки) сотишдан кутиладиган қийматга тенг эканлигини назарий тахмин қилишга асосланади;


солиштирма ёндашув - баҳолаш объектини унга нисбатан битимлар қийматлари ҳақида маълумотлар бўлган ўзига ўхшаш объект билан солиштиришга ёки қийматга киритилаётган тузатишларга далиллар келтирилган тарзда таклиф этилаётган қийматларга асосланган баҳолаш объекти қийматини белгилаш усулларининг мажмуи. Мазкур ёндашувда баҳолаш объектига ўхшаш ёки унинг ўрнини босувчи объектларни ва тегишли бозор маълумотлари ўрганилади, қийматнинг ҳисоблаб чиқариладиган қиймати эса, қийматларнинг қиёсланиши кўзда тутиладиган жараён воситасида белгиланади. Умумий ҳолатда баҳолаш объекти бозорда сотилган ўзига ўхшаш объектлар билан солиштириб борилади;


ҲТМнинг эскириши - ҲТМ қийматининг турли сабаблар таъсирида пасайиши.

Мулкнинг эскирганлик даражаси бухгалтерлик ва статистик ҳисоботлар маълумотларидан фойдаланган ҳолда мулкнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади.

Мулк эскиришининг қуйидаги уч тури мавжуд: жисмонан эскириш, функционал эскириш ва ташқи жиҳатдан (иқтисодий) эскириш.

Мулкнинг эскирганлиги ўз хусусиятига кўра бартараф этиладиган ва бартараф этиб бўлмайдиган турларга бўлинади;


ҲТМнинг жисмонан эскириши - ҲТМнинг ундан фойдаланиш давомида рўй берадиган табиий жараёнлар оқибатида мулк қийматидаги йўқотишларда акс этадиган эскириши. Ушбу эскириш мулкнинг сийқаланиши, емирилиши, бузилиши, чириши, занг босиши, синиши ва конструктив нуқсонларида ифодаланади. Эскиришнинг бундай тури бартараф этиладиган ва бартараф этиб бўлмайдиган бўлиши мумкин;


ҲТМнинг функционал (маънан) эскириши - ҲТМнинг худди шу мақсадларда яратилган янги мулк билан солиштирилганида унинг нисбий фойдалиликни таъминлай олмаслиги оқибатидаги қиймат йўқотиши;


ҲТМнинг ташқи жиҳатдан (иқтисодий) эскириши - мулкнинг ташқи иқтисодий вазиятлар ўзгариши оқибатида эскириши;


ҲТМнинг бартараф этиладиган эскириши - ҲТМнинг эскирганлигини бартараф этиш учун сарфланадиган сарф-харажатлар миқдорининг мулк қийматига қўшиладиган қийматга нисбатан кам бўлган ҳолдаги эскириши;


ҲТМнинг бартараф этиб бўлмайдиган эскириши - ҲТМнинг, эскирганлигини бартараф этиш учун сарфланадиган сарф-харажатлар миқдори мулк қийматига қўшиладиган қийматга нисбатан ортиб кетадиган даражада эскириши;


ҲТМни солиштириш объекти - баҳолаш объектига ўхшаш, мулк қийматини ҳисоблаб чиқаришда фойдаланилаётган объект;


ҲТМнинг тузатишлар киритилган қиймати - солиштирув объектининг баҳолаш объекти билан ўртасидаги тафовут бўйича тузатишлар киритилганидан сўнгги сотилиш нархи;


тўғридан-тўғри капиталлаштириш (яъни, қўшимча қийматни маблағга айлантириш) усули - мулкдан фойдаланиш шароитлари барқарор сақланиб турган, олинаётган даромаднинг миқдори муттасил бўлган, бошланғич инвестиция бўлмаган ҳолда ҳамда капиталдан олинаётган даромад ва капиталнинг ҳисоби бир вақтда юритилаётган шароитда ҲТМнинг баҳоланиши;


пул оқимларини дисконтлаш усули - мулкдан фойдаланишга доир амалга оширилаётган таваккалчиликка боғлиқ ҳолда пул оқимларининг ихтиёрий тарзда ўзгариб, бир маромсиз тушиши мобайнидаги ҲТМнинг баҳоланиши;


баҳолаш натижасини мувофиқлаштириш - баҳолашнинг турли ёндашувлари ва усуллари ёрдамида ҳосил бўлган натижалар асосида ҲТМнинг якуний қийматини шакллантириш.



III. 6-СОН МБМС ТАЛАБЛАРИ


3. ҲТМни баҳолашга оид вазифани бажариши учун баҳоловчи шахс ўз билими ва тажрибасини баҳоланилаётган ҲТМнинг ўзига хос хусусиятига мос келишини таққослаб кўриши ва вазифани қабул қилиб олгунга қадар ўз хулосаларини Буюртмачига етказиши лозим.


4. Баҳоловчи шахс вазифани асосли бажариш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши, шунингдек ишлар ниҳоясида тақдим этиладиган ҳисоботда ушбу вазифа ҳал этилаётган фурсатдаги вазият ва уни ҳал этиш учун кўрилган чораларни баён этиши зарур.

Баҳоловчи шахс баҳолаш мобайнида қуйидагиларга мажбур:

қиймати белгиланаётган мулкни, унга эгалик ҳуқуқини, мулкни баҳолаш натижаларидан нима мақсадларда ва қандай фойдаланиш кўзда тутилаётганлигини, маълумотлар йиғиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар доирасини, барча чекловчи шарт-шароитларни ва баҳолаш тадбирлари ўтказилган ҳақиқий санани айнан идентификациялашга (бирдай бажаришга);

кўрилаётган қиймат турини белгилаш ва унга таъриф беришга. Қўлланилган ҳар қандай бошқа қиймат тури билан бозор қиймати сифатида кўрилаётган ёки талқин қилинаётган қиймат ўртасидаги равшан ва аниқ фарқ жуда пухта қайд этилиши лозим.

Баҳоловчи шахс баҳолаш тўғрисида ҳисобот тузаётганида қуйидагиларга мажбур:

янглишишга йўл қўймайдиган даражада тўла ва тушунарли тушунтиришлар беришга;

бераётган маълумотлари, келтираётган асос ва хулосалари ҳақида, улардан фойдаланадиган шахслар тушуниб етадиган даражада етарлича ахборот тақдим этишга;

мулк қийматини белгилашда асосланилган барча тахминлар ва чекловчи шарт-шароитларни баён этишга;

баҳоланаётган мулкни аниқ идентификациялаш ва унга пухта таъриф беришга, шу жумладан, мулк қай даражада тадқиқ қилиб чиқилганлигини баён этишга;

мулк ҳуқуқи ёки мулкка эгалик ҳуқуқининг айнан эканлигини идентификациялашга;

белгиланаётган қиймат тури, баҳолаш мақсади, мулк баҳоланган ҳақиқий сана ва ҳисобот тузилган санани кўрсатиб ўтишга;

мулкни баҳолашда қўлланилган негизларни тўла-тўкис ва мукаммал ёритиш ҳамда ушбу негизларни қўллаш ва хулосалар чиқариш учун асосларни келтиришга;

ҳисоботга илова сифатида касбига оид сертификатини, мулкнинг МБМСга мувофиқ қўллашга яроқлилигини тасдиқловчи ва шу каби бошқа ахборотларни ёритувчи маълумотларни тақдим этишга.



IV. БАҲОЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ


5. ҲТМнинг бозор қийматини ва бозор қийматидан фарқ қилувчи бошқа қийматини белгилаш учун баҳоловчи шахс 1-сон МБМС Миллий стандартда (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1604) белгиланган бир ёки бир неча баҳолаш ёндашувларини қўллайди.


6. Баҳолаш мобайнида мулк қиймати, ҲТМ турларига боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат рақобат қўмитаси билан мувофиқлаштирилиб, фойдаланиш учун тавсия этилган, баҳолашнинг умумэътироф этилган усулларидан фойдаланиш асосида белгиланишига йўл қўйилади.

Баҳолаш объектининг қиймати ҳақида якуний қарор қабул қилиш мақсадида, баҳолашнинг турли ёндашувлари қўлланилиб, ҳосил қилинган баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш - баҳолаш ишларининг якуний босқичи саналади.



V. МАЪЛУМОТЛАРНИ ОШКОР

ҚИЛИШГА НИСБАТАН ТАЛАБЛАР


7. Баҳолаш тадбирлари ҳақидаги ҳисоботлар янглишишига йўл қўймаслиги лозим. Баҳоловчи шахс мулкнинг бозор нархини белгилар экан санани (мулкнинг ҳисоблаб чиқарилган нархига тааллуқли санани), баҳолаш мақсади ва белгиланган нарх вазифасини, ўз кузатувлари, мулоҳазалари ва хулосалари бир хилда ва мантиқан тўғри талқин қилишини кафолатловчи, ишга тааллуқли ва мувофиқ келадиган бошқа мезонларни аниқ белгилаши лозим.

Муайян вазиятларда нархнинг муқобил ифодалари қўлланилиши ўринли деб топилиши мумкин. Агар бундай нархлар топилиб (белгиланиб), ҳисоботга қўшилган ҳолларда баҳоловчи шахс, ушбу нархлар бозор нархини ифодаланаётгандек талқин қилиш керак эмаслигини кафолатлаши лозим.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Ушбу 6-сон МБМС Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзмахсусимпэкс" давлат корхонаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 41-модда.


















































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск