язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари/ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича Қоидалар (ЎзР АҚ-92) (АВ томонидан 26.02.2008 й. 1773-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 30.01.2008 й. 16-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 26 февралда 1773-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2008 йил 30 январдаги

16-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

учиш ишларини ташкил этиш бўйича

ҚОИДАЛАР

(ЎзР АҚ-92)


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда), Халқаро стандартлар (Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг 6-иловаси), Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспери ментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349)га мувофиқ учиш ишларини ташкил этиш қоидаларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар мақсадида қуйидаги асосий атамалар, қисқартмалар ва тушунчалардан фойдаланилади:


AUTOLAND - ҲКда автоматик равишда қўндириш тизими.


CAT I-II-III - ИКАО томонидан белгиланган қўнишга аниқ киришиш ва қўнишлар тоифаси.

СВТ - ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга таълим беришнинг компьютер дастури (COMPUTER BASE TRAINING)


ETOPS - икки газ турбинали куч ўрнатмалари ўрнатилган самолётларнинг узайтирилган масофали парвозлари.


FAА/JAA - Америка - Европа авиация қоидалари.


KHT "FLITEPRO" - компьютерлаштирилган навигация тренажёри.


MNPS - минимал навигация хусусиятларига талаблар.


NAT DOC 001 - Шимолий Атлантика устида парвоз қилиш учун йўриқнома материаллари.


RVSM - вертикал эшелонлашнинг қисқартирилган минимуми.


SIM-CHECK - учувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш, парвозлар турига берилган рухсатлар ва берилган минимумлар бўйича малакани тасдиқлаш учун тренажёр текшируви.


АГНЕС - тўхтаб туриш жойига бурилиш вақтида ҲК экипажига узатиладиган ёруғлик сигналлари.


АТИС - аэродром ҳудудида ахборотларни автоматик узатиш тизими.


Джеппесен - аэронавигация маълумотларини етказиб берувчи фирма.


ИКAO - Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти.


МАРШАЛ - ҲКнинг ердаги ҳаракатини тартибга солувчи шахс.


НОТАМ, СНОУТАМ - аэродромлар, радио-техника воситалари, қўндириш тизимлари ва ҳ. к.лар тўғрисида учувчиларга бериладиган маълумотлар.


СЛПТБНБ - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сертификатлаштириш, лицензиялаш ҳамда парвозларни таъминлаш ва бажариш устидан назорат қилиш бўлими.


СМТ (FFS) - самолётнинг мажмуавий тренажёри.


CAPTAIN (СРТ) - ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг командири.


CAPTAIN SUPERVISOR - иккинчи учувчиларга йўналиш машқларини ўргатувчи, ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг командири.


CHECK-CAPTAIN (CH-CPT) - амалдаги учувчи гувоҳномасига эга, учувчилар таркибини ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемаларида тўлиқ назарий, машқий парвоз қилиш, парвоз тайёргарлиги, текшириш ва уларнинг парвозига рухсат бериш ҳуқуқига эга авиация ходими.


FIRST-OFFICIER (F/O) - қатъий минимум бўйича экипаж таркибига иккинчи учувчи сифатида мустақил парвозларга киритилган, ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКдаги иккинчи учувчи.


PILOT - ФА УТТДга мувофиқ иккинчи учувчи бўлиб сафга киритиш дастурини ўтовчи Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКдаги иккинчи учувчи.


NAVIGATOR (NAV) - ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг штурмани.


ААЭ - алоҳида авиаэскадрилья.


АДП - аэродром диспетчерлик пункти.


АМТ (AIP) - аэронавигация маълумотлари тўплами - ичига узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини олган, давлат томонидан чиқарилган ёки рухсат берилган нашр.


АМС(Ф) - Авиация-метеорология станцияси (фуқаро).


АМХ - авиация-муҳандислик хизмати.


АТБ - авиация-техника базаси.


ИЧДХ - корхонанинг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати.


КТҚТ - кўринишни тақлид қилиш тизими.


"МАИ" А/К - "Махсус авиация ишлари" авиакомпанияси.


МАХ - муҳандислик-авиация хизмати.


МК - Малака комиссияси.


ММК - Маҳаллий малака комиссияси.


МОК - малака ошириш курслари.


ММШ - мураккаб метеошароитлар.


МДҲ - Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги.


ОМК - Олий малака комиссияси.


ПАҚ - авиакомпания (авиакорхона)нинг парвозларини амалга ошириш бўйича қўлланмаси.


ПХИ - авиакомпания (авиакорхонанинг) парвозлар хавфсизлиги инспекцияси.


ПЭҚ - Парвоз эксплуатацияси бўйича қўлланма (FCOM, OM).


ПХ - парвозлар хавфсизлиги.


РУУР - радиомаркерли узоқ узатиш радиостанцияси.


ТКБ - тажриба-конструкторлик бюроси.


ТУЭК - Тиббий-учиш эксперт комиссияси.


УИТЭ - учиш ишини ташкил этиш.


УО - учувчилар отряди.


УСБ - учиш-синов бўлинмаси.


УТТД - учувчилар таркибини тайёрлаш дастури.


УУБ - учувчилар-услубият бўлими.


УУК - учувчилар-услубият кенгаши.


УУХ - учувчилар-услубият хонаси.


ФА - фуқаро авиацияси.


ШЭҲМ - шахсий электрон ҳисоблаш машинаси.


ЎМ - ўқув маркази.


ЎММ - ўқув-машқ маркази.


ЎУТД - Ўқув-учиш тайёргарлик дастури.


ЎУТК - ўқув-учиш тайёргарлик курси.


ЎШКТ - ўзгарувчан шаффофликдаги кўзгулар тизими.


ҚҚБ - қарор қабул қилиш баландлиги.


ҲК - ҳаво кемаси.


Авиакомпания (авиакорхона) - мунтазам ҳаво транспорт қатновини амалга оширувчи ёки шу соҳада ўз хизматларини таклиф қилувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонаси.


Авиация ишларини бажариш учун ҳаво кемаси экипажи - фуқаро ҳаво кемаси экипажини, шунингдек "буюртмачи"нинг амалдаги учувчилар таркиби гувоҳномасига эга бўлган мутахассисларини ўз ичига олувчи мутахассислар гуруҳи.


Авиация ходимлари - фаолиятлари учишни ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ходимлар.


Аэродром босими (QFE) - учиш-қўниш йўлагининг ишчи остонаси сатҳидаги атмосфера босими.


Буйруқ-бошқарув таркиби (ББТ) - амалдаги парвоз гувоҳномасига эга бўлмаган ва буйруқ чиқарувчи - раҳбар лавозимини эгалловчи авиация ходимлари.


"Дававианазорат" инспекцияси - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси.


Дастлабки тайёргарлик - экипажнинг парвоз (парвозлар)га тайёргарлигининг асосий тури бўлиб, унинг жараёнида материалларни ўрганиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳаракатларни маромига етказиш олиб борилади ҳамда экипажнинг парвозга берилган топшириқни бажаришга тайёрлиги назорат қилинади.


Командир-учувчилар таркиби - амалдаги учувчилар таркиби гувоҳномасига, мутахассислик бўйича инструкторлар ишлари бўйича рухсатномага эга бўлган ва бошқарув (инспекторлик) учувчи лавозимини эгалловчи авиация ходимлари.


Кузатувчи - йўналишда назорат ўтказиш мақсадида экипаж таркибига киритилган "Дававианазорат" инспекциясининг командир-учувчилик таркибининг шахси.

Кузатувчи, текширувчидан фарқли ўлароқ, ҲК командири ва экипаж аъзоларининг парвоз хавфсизлигини таъминлаш ва авиация қоидаларига риоя қилишдаги бевосита масъулиятига шерик бўлмайди ва уни камайтирмайди.


Парвоз олди тайёргарлиги - АДПга келиш вақтидан (авиация ишларида - ишчи аэродромга) парвоз учун двигатель (двигателлар)нинг ишга туширилишигача бўлган операцияларни ўз ичига олувчи, ушбу парвозни бажаришга экипажни тайёрлаш босқичи.


Текширувчи - ушбу турдаги ҲКда парвоз қилишга рухсат этилган ва экипаж аъзолари (аъзоси)ни ўқитиш, текшириш, касбий тайёрлаш ва ўзаро ҳаракатлари, шунингдек инспекторлик текширувини ўтказиш, ҲК парвозининг хавфсизлигини таъминловчи белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя қилиш мақсадида экипаж таркибига киритилган командир-учувчи, инструкторлик таркибдаги шахс.


Учиш иши - парвозга топшириқни бажариш бўйича экипаж (учувчилар таркиби) томонидан ўтказиладиган иш.


Учиш ишини режалаштириш - белгиланган муддатларда учувчилар бўлинмалари авиакорхоналари (авиакомпаниялари)да ва ҲКнинг экипажларида устувор, кундалик ва тезкор чора-тадбирларни бажаришнинг тартиби ва самарадорлигининг кетма-кетлигини ишлаб чиқиш.


Учиш ишини ташкил этиш - учиш ишини режалаштириш ва учувчилар бўлинмалари ҳамда ҲК экипажларини бошқариш, хавфсизликни таъминлаш, парвозларнинг мунтазамлиги ва иқтисодий самарадорлиги бўйича чора-тадбирлар тизими.


Учиш машқлари - парвоз ишлари тажрибасига эга бўлиш (тиклаш) мақсадида учувчилар таркибини ўқитиш жараёни.

Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг учувчилар таркиби учун: BASE TRAINING - аэродром шароитларида; LINE TRAINING - рейс шароитларида.


Учишдан кейинги иш - парвозга топшириқни бажариш билан боғлиқ бўлган двигатель (двигателлар)нинг ўчирилиш вақтидан то барча операциялар тугатилишигача ҲК экипажи томонидан бажариладиган иш.


Учувчилар-инструкторлик таркиби - амалдаги учувчилар таркиби гувоҳномаси, мутахассислик бўйича инструкторлик ишлари рухсатномасига эга бўлган ва инструктор лавозимини (ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемаларида "CAPTAIN - SUPERVISOR" ва "CHECK - CAPTAIN") эгалловчи авиация ходимлари.


Учувчилар таркибининг ишини текшириш - билим, амалий тажриба ва экипаж (экипаж аъзолари) қобилиятларини ва ушбу Қоидалар ва ФА учувчилар таркибини тайёрлаш дастурлари билан кўзда тутилган муддатларда аниқлаш жараёни.

Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг учувчилар таркиби учун: FINAL CHECK (F/CH) - рейс шароитларида биринчи мустақил парвоздан олдин; LINE CHECK (L/CH) рейс шароитларида.


Учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги - учувчилар таркибининг учиш ишини бажариш учун зарур бўлган билим ва тажрибаларга эга бўлиш, сақлаш ва такомиллаштириш жараёни.


ҲК командири (ҲКК) - ҲКни бошқаруви ва парвоз вақти давомида унинг хавфсизлигига масъул бўлган учувчи.


ҲК экипажи - ҳаво кемаси командири, учувчилар таркибига кирувчи шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар.


ҲК экипажини тузиш - малакавий, ишчанлик қобилиятлари ҳисобга олинган ҳолда экипаж аъзоларини танлаш ва тайёрлаш жараёни, экипаж ишида уйғунликни инобатга олган ҳолда ҳамда белгиланган талабларга мувофиқ парвозларга рухсат бериш.


ҲКни бошқариш - фазода ҳаракатларининг траекториясини ёки ҲКнинг ҳаводаги вазиятини сақлаш (ўзгартириш)га йўналтирилган учувчининг ҳаракатлар мажмуаси.


Экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари - махсус тайёргарлик ва ҲКнинг парвоз эксплуатацияси билан боғлиқ бўлмаган парвозга топшириқларни бажариш вақтида аниқ хизмат мажбуриятларини бажаришга ҳуқуқ берувчи гувоҳномага эга бўлган экипаж аъзолари (борт кузатувчилар, юк ташувчи ҳаво кемаларининг бортоператорлари ва парвоз топшириғига киритилган авиация ходимларининг бошқа шахслари).


Экипажда парвозлар муҳокамаси - ҲК командири (текширувчи)нинг экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, экипаж ишида четга чиқишларни бартараф қилиш ва олдини олиш мақсадида ҳар бир экипаж аъзосининг парвозга топшириқни бажариш сифатининг таҳлили.


Экипажнинг учувчилар таркиби - махсус тайёргарлик ва ушбу ҲКнинг тури ва (ёки) унинг жиҳозлари парвоз эксплуатациясига ҳуқуқ берувчи гувоҳномага эга бўлган экипаж аъзолари.


Эксплуатант -ҳаво кемаларини эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи ёки ушбу соҳада ўз хизматларини таклиф этувчи шахс, ташкилот ёки корхона.


2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишини ташкил этиш масалаларини тартибга солади.

Ушбу Қоидаларнинг талаблари барча командир-учувчилар, учувчи-инструкторлар, учувчилар таркиби ва ҲКнинг бортоператорлари, шунингдек шу соҳага тегишли бўлган бошқа хизматларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари учун мажбурий ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакомпаниялари (авиакорхоналари) ва учувчилар бўлинмаларига татбиқ этилади.


3. Учиш ишларини ташкил этиш ФА авиакомпаниялари (авиакорхоналари), ташкилотлари ва бўлинмаларининг раҳбар, командир-учувчилар ва учувчилар таркиби томонидан амалга оширилади.


4. Учиш ишини ташкил этиш масалалари бўйича буйруқ чиқарувчи - раҳбар, командирлар, учувчилар ва ҳаво кемалари командирларининг мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), ушбу Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

Мазкур мансабдор шахсларнинг учиш ишини ташкил этиш масалалари бўйича жавобгарлиги уларнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ёхуд уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланмаслиги оқибатида вужудга келади.


5. Инсонлар ҳаётини сақлаш ёки табиий офатлар билан боғлиқ бўлган учиш ишларини ташкил этишда учувчи бўлинмаларининг командирлари кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ўз зиммаларига шахсий жавобгарликни олган ҳолда ушбу Қоидалар талабларидан четга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Қабул қилинган ҳаракатлар ҳақида улар зудлик билан ўзларининг бевосита раҳбарлари ва "Дававианазорат" инспекциясини хабардор қилишлари лозим.


6. Учиш ишини ташкил этиш ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) учиш ишини режалаштириш;

б) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги;

в) ҲК экипажини тузиш;

г) учувчилар таркибига парвозларни бажаришга рухсат бериш;

д) экипажларнинг парвозларга дастлабки ва парвоз олди тайёргарлиги;

е) учувчилар таркибининг ишини текшириш;

ж) экипаж таркибида текширувчи ва кузатувчилар билан парвозларни ташкил этиш;

и) парвозлар ва учиш ишларининг муҳокамаси;

к) парвоз ишини назорат ва таҳлил қилиш;

л) учувчилик-услубият иши.


7. Учиш ишининг юқори самараси қуйидагилар билан эришилади:

а) авиакорхоналар (авиакомпаниялар), ташкилотлар ва учувчилар бўлинмаларининг фан, техника ва амалий тажриба ютуқларидан фойдаланиш асосида учиш ишини ташкил этиш шакллари ва услубларининг такомиллаштирилиши;

б) учувчилар таркиби томонидан ҲКнинг янги турлари, навигация ва қўндириш тизимларининг ўзлаштирилиши;

в) учувчилар таркибининг малакасини ошириш ва парвозларга юқори сифатли тайёрлаш;

г) мажмуавий ва махсуслаштирилган тренажёрлардан самарали фойдаланиш;

д) парвоз маълумотларининг таҳлили материалларидан фойдаланиш;

е) парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича профилактик чора-тадбирларни замонавий равишда ишлаб чиқариш ва ўтказиш.


8. ФА авиакорхоналар (авиакомпаниялар)да парвозларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва таъминлашда фойдаланиладиган учиш-штаб ҳужжатларининг шакллари ҳамда уларни юритиш тартиби "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган ҳолда эксплуатант томонидан белгиланади.



II. УЧИШ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


1-§. Асосий қоидалар


9. Учиш ишини режалаштириш ФА авиакорхоналари (авиакомпаниялари), ташкилотлари ва бўлинмалари ишларининг келгусида бажариладиган, жорий ва тезкор (ойлик, суткалик) режаларига мувофиқ амалга оширилади.


10. Учиш ишини режалаштириш мақсади бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) авиаташишлар ва махсус авиация ишларида давлат, тижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича вазифаларнинг бажарилиши;

б) парвозлар хавфсизлигининг юқори даражаси ва мунтазамлилигини таъминлаш;

в) командир-учувчи, инструкторлар ва учувчилар таркибининг касбий тайёргарлигининг талаб этиладиган даражасини таъминлаш.


11. Иш режаларини тузишда қуйидагиларга таяниш зарур:

а) авиакорхоналар (авиакомпаниялар), ташкилотлар ва учувчилар бўлинмалари олдида турувчи масалалар;

б) Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723) ва ушбу Қоидалар талабларига;

в) учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлиги ҳолатининг таҳлилига;

г) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга.



2-§. "Дававианазорат" инспекциясида

учиш ишларини режалаштириш


12. "Дававианазорат" инспекциясида қуйидаги учиш ишлари режалари ишлаб чиқилади:

а) асосий чора-тадбирларнинг йиллик режаси;

б) командир-учувчилар таркибини (зарурият бўлганда) тайёрлаш, машқ қилдириш ва текширишнинг йиллик режа-жадвали;

в) йўналишларда (авиайўналишларда) инспекторлик текширувларининг йиллик режаси;

г) ойлик иш режаси;

д) инспекторлар таркибининг ойлик парвоз режаси.


13. Асосий чора-тадбирлар йиллик режаси қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

а) учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни;

б) учиш ишини ташкил этишни яхшилаш, авиация ҳодисалари ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишлар йўналишларини ишлаб чиқишни;

в) учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича авиакорхоналар (авиакомпаниялар), ташкилотлар ва учувчилар бўлинмаларида инспекторлик текширувларини.


14. Йўналишларда (авиайўналишларда) инспекторлик текширувларининг йиллик режаси Ўзбекистон Республикаси ФА ҲКнинг экипажлари томонидан амалга ошириладиган парвозларнинг барча йўналишлари (авиайўналишлари)ни ўз ичига олиши лозим.


15. Ойлик иш режасига келгуси ойда амалга ошириш режалаштирилаётган учиш фаолиятини тартибга солиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий чора-тадбирлар киритилиши лозим.


16. Ойлик иш режасига "Дававианазорат" инспекцияси командир-учувчилар таркиби ва инспекторлик таркибининг келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган барча парвозлари киритилиши лозим.


17. Режаларнинг бажарилиши устидан назорат "Дававианазорат" инспекцияси раҳбари томонидан амалга оширилади.



3-§. Авиакорхона (авиакомпания)ларнинг

парвозлар хавфсизлиги инспекциясида

учиш ишларини режалаштириш


18. Парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияда қуйидагилар ишлаб чиқилади:

а) асосий чора-тадбирларнинг йиллик режаси;

б) командир-учувчилар таркибини тайёрлаш, машқ қилдириш ва текширишнинг йиллик режа-жадвали;

в) ойлик иш режаси;

г) инспекторлик таркибининг ойлик парвозлари режаси.

Режалар ПХИ раҳбари томонидан ишлаб чиқилади ва авиакомпания (авиакорхона) раҳбари томонидан тасдиқланади.


19. Асосий чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

а) учиш ишини ташкил этишни яхшилаш, авиация ҳодисалари ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни;

б) учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни;

в) учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича авиакомпания таркибига кирувчи, авиакомпаниянинг учиш хизмати (учувчилар мажмуаси, учувчилар отрядлари) ва авиатаъмирлаш заводи учиш-синов бўлинмасида инспекторлик текширув ўтказишни.


20. Тайёргарлик, машқ қилиш ва текшириш режа-жадвали белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим ва инспекторлик таркибга ПХИ, авиакомпания учиш хизмати, мажмуаси раҳбари, ЎММ директори ва унинг УИТЭ бўйича ўринбосари, "МАИ" А/К директори ва унинг УИТЭ бўйича ўринбосарининг маълумотларини инобатга олиши лозим.


21. Ойлик иш режасига парвозлар хавфсизлиги инспекцияси томонидан келгуси ойда амалга ошириш мўлжалланаётган УИТЭ ва парвозлар хавфсизлиги бўйича асосий чора-тадбирлар киритилган бўлиши лозим.


22. Ойлик парвозлар режасига келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган инспекторлик таркибининг барча парвозлари киритилиши лозим.


23. ПХИнинг режаларини бажариш устидан назорат ПХИ бошлиғи ёки у тайинлаган шахс томонидан амалга оширилади.



4-§. Авиакорхона (авиакомпания)нинг

учувчилар-услубият бўлими ва учувчилар

мажмуасида учиш ишини режалаштириш


24. Авиакорхона (авиакомпания)нинг УУБ ва УМда қуйидагилар ишлаб чиқилади:

а) асосий чора-тадбирларнинг йиллик режаси;

б) командир-учувчилар таркибини тайёрлаш, машқ қилдириш ва текширишнинг йиллик режа-жадвали;

в) ойлик иш режаси;

г) командир-учувчилар таркибининг ойлик парвозлари режаси.

Режалар УУБ ва учувчилар мажмуаси (учиш хизмати) раҳбари томонидан зарурий мутахассислар жалб этилган ҳолда ишлаб чиқилади ва юқори турувчи раҳбар томонидан тасдиқланади.


25. Учувчилар мажмуасининг асосий чора-тадбирлар йиллик режасининг лойиҳаси тасдиқланишидан олдин авиакорхона (авиакомпания)нинг парвоз-услубият кенгашида кўриб чиқилиши лозим. Асосий чора-тадбирларнинг йиллик режаси қуйидагиларни ташкил этиш ва ўтказишни кўзда тутиши лозим:

а) учиш ишини кузги-қишки ва баҳорги-ёзги даврларга тайёрлаш бўйича командир-учувчилар таркиби билан йўриқнома-услубий мажлислар;

б) учиш ишини ташкил этишни такомиллаштириш масалалари бўйича учувчилар бўлинмаларининг командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби билан услубий мажлислар;

в) парвоз таълими услубияти масалалари бўйича мажмуавий тренажёрлар инструкторлари билан услубий мажлислар;

г) учувчилар таркибининг айби билан вужудга келган авиация ҳодисалари ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга йўналтирилган профилактик ишлар масалалари бўйича командир-учувчилар таркиби билан услубий мажлислар;

д) кутилаётган шароитлар ва алоҳида ҳолатларда ҲКни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг тизимларининг эксплуатацияси бўйича учувчилик-техник анжуманлар;

е) командир учувчи лавозимларига тайинланиши мумкин бўлган захирадаги ходимлар билан услубий мажлислар;

ж) учувчилар таркиби айби билан вужудга келадиган авиация ҳодисалари ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

з) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги тизимида ўқув-услубий базани ривожлантириш ва компьютер техникасидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар.


26. Командир-учувчилар таркибини тайёрлаш, машқ қилдириш ва текшириш режа-жадвали қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олиши лозим:

а) бўлим (гуруҳ) бошлиқлари, учувчилар мажмуаси (учиш хизмати) дирекциясининг командир-учувчи ва инструкторлар таркиби, УУБ;

б) учувчилар отрядлари командирлари.


27. Ойлик иш режаси келгуси ойда бажарилиши мўлжалланаётган парвоз ва методик ишларни ташкил этиш бўйича асосий чора-тадбирларни ўз ичига олиши лозим.


28. Авиация ишларида учувчилар таркиби билан манёврлар қилиш режаси зарурият бўлганда МАИ А/Книнг УУБда тузилади ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари"нинг (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723) белгиланган қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.


29. Парвозлар режаси учувчилар мажмуаси (учиш хизмати) командир-учувчилар таркиби дирекцияси ва УУБнинг келгуси ойга барча парвозларини ўз ичига олиши лозим.


30. Режаларни бажариш устидан назорат учувчилар мажмуаси (учиш хизмати), УУБ раҳбарининг ёрдамчиси ёки у тайинлаган шахс томонидан амалга оширилади.



5-§. Учувчилар отряди (алоҳида авиаэскадрилья)да

учиш ишини режалаштириш


31. Учувчилар отрядида қуйидагилар ишлаб чиқилади:

а) асосий чора-тадбирларнинг йиллик режаси;

б) командир-учувчилар таркибини тайёрлаш, машқ қилдириш ва текшириш йиллик режа-жадвали;

в) базадан ташқарида ишлаётган экипажни текшириш режа-жадвали;

г) ойлик иш режаси;

д) командир-учувчилар таркиби ва учувчилар отряди (ААЭ) инструкторлар таркибининг ойлик парвозлари режаси.

Режалар учувчилар отряди штаби раҳбари томонидан зарур бўлган мутахассислар жалб этилган ҳолда ишлаб чиқилади ва учувчилар отряди командири томонидан тасдиқланади.


32. Асосий чора-тадбирлар режаси қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

а) учиш ишини ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш;

б) учувчилар-услубият базасини ривожлантириш ва ундан учувчилар таркибини касбий тайёрлашда фойдаланиш;

в) авиация ҳодисалари ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

г) иш турларига талаб даражасидаги касбий тайёргарликка эга бўлган ҲК экипажларининг зарурий сонини тайёрлашни ташкил этиш.


33. Тайёргарлик, машқ қилдириш ва текшириш режа-жадвали қуйидаги шахсларнинг маълумотларини инобатга олиши лозим:

а) УИТЭ бўйича учувчилар отряди командирининг ўринбосари;

б) учувчилар отрядининг катта авиация мутахассислари;

в) авиация эскадрильялари командирлари (эскадрильясиз тузилмадаги авиация звенолари);

г) учувчилар отрядининг учувчи-инструкторлари (эскадрильясиз тузилмада авиация звенолари).


34. Базадан ташқарида ишлаётган экипажларни текшириш режа-жадвали Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари"да (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723) белгиланган талабларга мувофиқ шакллантирилиши ва авиация ишларини бажариш даврига тузилиши лозим.


35. Ойлик иш режаси келгуси ойда бажарилиши мўлжалланаётган ташкилий ва учиш-услубий чора-тадбирларни ўз ичига олиши лозим.


36. Парвозлар режаси командир-учувчилар таркиби ва УО таркибининг келгуси ойга режалаштирилаётган барча парвозларини ўз ичига олиши лозим.


37. Режаларни бажариш устидан назоратни учувчилар отряди штабининг раҳбари амалга оширади.



6-§. Авиация эскадрильясида (эскадрильясиз авиация

звеноси тузилмаларида) учиш ишларини режалаштириш


38. Авиация эскадрильяси (звеноси)да қуйидагилар ишлаб чиқилади:

а) учувчилар таркибини тайёрлаш, машқ қилдириш ва текширишнинг йиллик режа-жадвали;

б) ойлик иш режаси;

в) командир-учувчилар таркиби ва АЭ (звено) инструкторлар таркибининг ойлик парвозлари режаси;

г) учувчилар таркибининг иши ва дам олишининг ойлик режа-жадвали.

Режалар авиация эскадрильяси (звеноси) командири томонидан зарур бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ва учувчилар отряди командири томонидан тасдиқланади.


39. Тайёргарлик, машқ қилдириш ва текшириш режа-жадвали қуйидаги шахсларнинг маълумотларини инобатга олиши лозим:

а) авиация эскадрильяси командирининг ўринбосари;

б) АЭ (звено) штурмани;

в) авиация звенолари командирлари;

г) учувчи-инструкторлар ва бошқа мутахассисликка эга бўлган инструкторлар таркиби;

д) ҳаво кемалари командирлари ва экипаж аъзолари.


40. Ойлик иш режаси келгуси ойда бажарилиши мўлжалланаётган ташкилий ва учиш-услубий чора-тадбирларни ўз ичига олиши лозим.


41. Парвозлар режаси командир-учувчилар таркиби ва АЭ (авиация звеноси) инструкторлар таркибининг келгуси ойдаги барча парвозларини ўз ичига олиши лозим.


42. Режаларни бажариш устидан назорат штаб ишлари бўйича АЭ (авиация звеноси) командири ёрдамчиси томонидан амалга оширилади.



7-§. Учувчилар бўлинмаларида парвозларни

тезкор (суткалик) режалаштириш


43. Парвозларни тезкор режалаштириш учувчилар бўлинмалари штаблари томонидан ҲКнинг ҳаракатлари рўйхати, авиация ишларига топшириқлар, махсус рейсларни бажаришга сўровлар, машқ қилдирувчи ва бошқа парвозларга асосан амалга оширилади.


44. Парвозлар режалари учувчилар бўлинмаларида тузилади.


45. Авиация ишларида парвозларни тезкор режалаштириш келгуси суткада бажариладиган ишларга бериладиган сўровларга асосан амалга оширилади.


46. Базадан ташқарида ишлаётган экипажларни текшириш учун режалаштирилган учувчилар отрядининг раҳбар ва командир-учувчилар таркиби аъзолари авиация ишлари бажариладиган ҳудуд пунктлари ва текширув муддатлари кўрсатилган ҳолда суткалик режага киритиладилар.


47. Парвозларнинг тезкор режаси учувчилар отряди командири томонидан тасдиқланади ва парвозларни таъминловчи барча хизматларга тарқатилади.


48. Тезкор режанинг бажарилиши ва хизматларнинг ўзаро муносабатларини ташкил этиш устидан назоратни аэропортнинг ИЧДХ (АДП) амалга оширади.



III. УЧУВЧИЛАР ТАРКИБИНИНГ

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ


1-§. Асосий қоидалар


49. Учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги кутилаётган шарт-шароитларда, шунингдек мураккаб фазовий ҳолатларга тушиб қолишнинг олдини олиш ва бундай вазиятлардан чиқиб кетишда ўз вақтида ва тўғри ҳаракатланиш учун экипаж аъзоларида зарур билим ва тажрибани шакллантириш ва уларни ошириб бориш орқали парвозларнинг юқори хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

50. Учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) дастлабки тайёргарлик;

б) бошқа янги турдаги ҲКга қайта тайёргарлик;

в) малака ошириш, касбий билимлари ва амалий тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш, авария жараёнлари ва хавфли юкларни ташиш бўйича тайёргарлик;

г) учувчилар бўлинмаларида тайёргарлик;

д) ФА бўлинмаларида тренажёр бўйича тайёргарлик;

е) ФА бўлинмаларида парвоз тайёргарлиги;

ж) мавсумий тайёргарлик.


51. Касбий тайёргарлик тасдиқланган ўқув режалари, дастурлари, йўриқномалар, ўқув-учиш тайёргарлик курслари (дастурлари)га мувофиқ ўтказилади ва қуйидаги тамойилларга асосланади:

а) ҳар бир таълим олувчининг ўқув жараёнида онгли ва фаол иштироки;

б) якуний мақсад бўлиб парвозда кутилаётган шарт-шароитлар ва алоҳида ҳолатларда экипаж аъзоларининг бехато ва ўз вақтида ҳаракат қилишига йўналтирилган билимлар ва амалий тажрибаларга эга бўлиш ҳисобланган тайёргарлик жараёнининг эксплуатация йўналиши;

в) таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишга имкон берувчи ШЭҲМ ва бошқа техник таълим воситаларидан фойдаланган ҳолда дастурий таълимни қўллаш;

г) парвозлар хавфсизлигининг талаб даражасини таъминловчи олинган малакавий билимлар ва амалий тажрибаларни лозим бўлган даражада ушлаб туриш мақсадида учиш фаолияти жараёнида экипаж аъзоларининг мунтазам мустақил таълими.


52. Авиация ходимларининг касбий тайёргарлигини ўтказишда қуйидагилардан фойдаланилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва эсплуатантлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

б) авиация ўқув юртлари ва авиакорхона (авиакомпания)ларнинг услубий жиҳатдан тайёр ва тажрибали мутахассислари жалб этилган ҳолда ЎМ (ЎММ) томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари;

в) ЎМ (ЎММ)да ишлаб чиқилган ва тасдиқланган услубий ва ўқув ҳужжатлари (лекциялар конспектлари, ўқув дарсликлари).


53. Учувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини услубий таъминловини ўқув юртлари, ўқув марказлари, учиш-услубият бўлимлари ва учиш-услубият хоналари амалга оширадилар.


54. ҲК командири лавозимига номзодлар тайёрлашни ташкил этиш авиакомпания (авиакорхона) раҳбари томонидан тасдиқланган номзодларни танлаш ва тайёрлаш бўйича услубий тавсияларга мувофиқ олиб борилади.


55. Касбий билимлар ва моҳирлик даражасини баҳолаш мезонлари Авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) талабларига мувофиқ беш баллик тизим бўйича ўтказилади.



2-§. Дастлабки тайёргарлик


56. Учиш бўлинмаларида дастлабки тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) назарий тайёргарлик;

б) авиация техникасида амалий машғулотлар;

в) тренажёрда машқларни бажариш;

г) учиш тайёргарлиги.


57. Дастлабки тайёргарлик авиация ходимларига гувоҳномаларни беришда талаб этиладиган талабларни қондирувчи ва ФА ҲК экипаж аъзоси сифатида функционал мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган касбий билим ва тажрибаларни олиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.


58. Дастлабки тайёргарлик қуйидагилар учун ўтказилади:

а) учувчилар - ФАнинг олий ва ўрта махсус учиш ўқув юртларида;

б) штурманлар - ФАнинг олий ва ўрта махсус учиш ўқув юртларида, шунингдек штурманлик факультети мавжуд бўлган ўқув юртларида;

в) бортмуҳандислар (бортмеханиклар) - сертификатлаштирилган ЎМ (ЎММ)да;

г) бортрадистлар, учувчи-кузатувчилар, бортоператорлар (махсус ишларни бажарувчи), юк ҲКнинг бортоператорлари - кўрсатилган мутахассисларни тайёрлашга сертификати мавжуд бўлган ФА ЎМ (ЎММ)да махсус дастурлар бўйича.


59. Курсантларга таълим бериш ФАнинг учиш ўқув юртларида ташкил этилади ва кундузги таълим шакли бўйича ўтказилади.


60. Учиш ўқув юртига номзодларни қабул қилиш қабул комиссияси томонидан касбий танлов асосида ёши, билими, соғлиғи, психофизиологик тавсиялар бўйича парвоз мутахассислигига ўқитиш учун энг лаёқатли номзодларни қабул қилиш мақсадида амалга оширилади.


61. Таълим жараёни тасдиқланган ёки қабул қилинган ўқув-учиш тайёргарлик ўқув режалари, дастурлари ва курслари асосида ўтказилади.


62. Учувчиларга ўқув юртини битирганлик ҳақидаги белгиланган шаклдаги диплом берилади.


63. Бортмуҳандислар (бортмеханиклар), юк ҲКнинг бортоператорлари, бортрадистлар, учувчи-кузатувчилар ва махсус авиация ишларини бажарувчи бортоператорларга бирламчи тайёргарликнинг бутун курси тугатилганидан сўнг назарий ва учиш-услубий таълимининг "тўрт" баҳосидан паст бўлмаган баҳолари билан ЎМ (ЎММ)нинг гувоҳномаси ва "Дававианазорат" инспекцияси ОМКнинг тақдимномаси асосида малака тоифаси берилмасдан мутахассислик гувоҳномаси берилади. Мутахассисга малака тоифаси Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) билан кўзда тутилган тартибда, УТТД асосида сафга киритилганидан сўнг берилади.


64. Малака тоифасига эга бўлмаган мутахассис гувоҳномаси унинг эгасига стажёр сифатида, ФА УТТДга асосан сафга киритиш дастурини ўтаганидан ва малака тоифаси берилганидан сўнг экипаж аъзоси сифатида (мутахассислиги бўйича) парвозларни бажариш ҳуқуқини беради.



3-§. Бошқа (янги) турдаги ҲКга қайта тайёрлаш


65. Учувчилар таркибини қайта тайёрлаш бошқа (янги) турдаги ҲКда экипаж аъзоси сифатида функционал мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган касбий билим ва амалий тажрибаларни олиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.


66. Учувчилар таркибини янги турдаги ҲКга қайта ўқитиш тегишли сертификатига эга бўлган учиш ўқув юртларида, авиация корхоналарида, ЎМ (ЎММ)да амалга оширилади.


67. Бошқа (янги) турдаги ҲКга қайта тайёргарлик кундузги таълим шакли бўйича ташкил этилади ва ўтказилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ўқув-услубий ҳужжатларни тайёрлаш;

б) ўқитувчи ва инструкторлар таркибини тайёрлаш;

в) ўқув базасини тайёрлаш;

г) қайта тайёргарлик учун номзодларни танлаш;

д) ўқув жараёнини ташкил этиш;

е) тренажёрларда машғулотларни ташкил этиш;

ж) учиш тайёргарлигини ташкил этиш (учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар учун).


68. ПЭҚ бўйича ҲК экипаж таркибида штурманнинг мавжуд бўлиш зарурияти кўзда тутилмаган бўлса, бундай ҳолларда штурманларни якка тартибда ҳаво кемаларига қайта тайёрлаш "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган мустақил қайта тайёргарлик махсус дастурига мувофиқ йўл қўйилади. Бундай ҳаво кемаларига қайта тайёрлаш кундузги таълим шакли бўйича тегишли тартибда сертификатлаштирилган ЎМ қошида ташкил этилади.


69. Қайта тайёрлаш учун номзодларни танлаш ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

а) номзодлар таркибини аниқлаш;

б) тиббий лаёқатлилигини аниқлаш;

в) касбий ва психологик тайёргарлигини баҳолаш;

г) таклиф этилган номзодларни белгиланган талабларга мувофиқлилигини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


70. Номзодларни танлаш ва уларни ўқишга юбориш эксплуатант томонидан белгиланган талаблар ва қабул қилинган қарорларга мувофиқ амалга оширилади.


71. Номзодлар ҳужжатлари ўқиш бошланишидан кечиктирилмаган ҳолда ЎМ (ЎММ)га тақдим этилиши лозим. Танловдан ўтмаган ва тақдимномалари тегишли равишда расмийлаштирилмаган учувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қайта ўқитиш учун ЎМ (ЎММ)га қабул қилинмайдилар.


72. Янги (бошқа) турдаги ҲКга қайта тайёргарлик тугаганидан сўнг авиамутахассисга УТТДга мувофиқ сафга киритиш ҳуқуқини берувчи назарий ва учиш-амалий таълим натижалари кўрсатилган қайта ўқиганлик ҳақида гувоҳнома, Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемаларига қайта тайёргарлик тугаганидан сўнг эса, Ғарбда ишлаб чиқариладиган ҳаво кемаларига қайта ўқитиш курси "Type rating transition training" бўйича (бортрадистлар учун назарий ва машқий таълим натижалари кўрсатилган) назарий ва учиш-амалий таълим бўйича тайёргарлиги натижалари кўрсатилган гувоҳнома берилади.


73. МДҲдан ташқарида Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга қайта ўқитишда авиамутахассисга қайта ўқитиш амалга оширилган мамлакатнинг фирмаси (заводи, ЎММ) намунасидаги гувоҳнома (сертификат) берилади.


74. Қайта ўқитиш тўғрисидаги ҳужжатларни бўлиб-бўлиб расмийлаштиришга йўл қўйилади:

а) назарий тайёргарликни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома;

б) ЎУТК (ЎУТД) дастури асосида тренажёрлар бўйича тайёргарликни тугатганлиги ҳақида далолатнома;

в) ЎУТК (ЎУТД) дастури бўйича учиш тайёргарликни тугатганлиги ҳақида далолатнома.


75. Учиш техникаси, самолётни йўналиш бўйича бошқариш ёки амалий иш бўйича 3 (уч) баҳо, касбий фанларнинг назарий тайёргарлиги бўйича иккита ёки ундан ортиқ 3 (уч) баҳо олган тингловчилар - янги (бошқа) турдаги ҲКда парвоз қилишга рухсат этилмайдилар. Уларни янги (бошқа) турдаги ҲКда парвоз қилишига кейинги тайёргарлиги ҳақидаги қарорни "Дававианазорат" инспекциясининг ОМК қабул қилади.


76. Авиация ходимларининг қайта ўқитилиши қуйидаги ҳолларда асоссиз ҳисобланади:

а) Шарқий флотда:

1) назарий ва тренажёрлар бўйича тайёргарлик тугатилган вақтидан ЎУТК (ЎУТД)га мувофиқ учиш машқлари бошланишигача бир йил (бортрадистлар ва бортоператорлар учун эса - сафга киритилгунига қадар) ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса;

2) ЎУТК (ЎУТД)га мувофиқ учиш-амалий таълим тугатилган вақтдан ФА УТТД бўйича сафга киритишнинг бошигача бир йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса.

б) Ғарбий флотда:

1) СВТга мувофиқ назарий тайёргарлик тугатилган вақтдан Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга қайта ўқитиш курси "Type rating transition training" (FBS/FFS) асосида тренажёрлар бўйича учиш машқлари бошланишига қадар бир йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса;

2) СВТ ва (FBS/FFS) ва Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга қайта ўқитиш курси "Type rating transition training"га мувофиқ учиш-амалий таълим тугатилган вақтдан Ғарбда ишлаб чиқилган ҲК УТТД бўйича сафга киритилгунига қадар бир йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса.



4-§. Малака ошириш, касбий билимлари ва амалий

тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш, авария

жараёнлари ва хавфли юкларни ташиш бўйича тайёргарлик


77. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг малакасини ошириш, уларнинг касбий билимлари ва амалий тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш ва такомиллаштириш мақсадида, лавозимга илк бор тайинланаётган командир-учувчилар ва учувчи-инструкторлик таркиби учун эса учиш ва услубий ишни ташкил этиш уларнинг билим ва тажрибаларини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.


78. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг малакасини ошириш қуйидагилар орқали эришилади:

а) сертификатлаштирилган ЎМ (ЎММ)ларида "Дававианазорат" инспекцияси билан келишилган дастурлар бўйича МОКда ўқишлар;

б) бошқа турдаги ҲКга қайта ўқитиш (қайта тайёрлаш);

в) тоифани ошириш.


79. Малака ошириш курсларини ўтиш шартлари, даврийлиги ва тартиби эксплуатант томонидан белгиланади ва авиакомпаниянинг ПАҚга киритилади. МОКни ўтаган мутахассисга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.


80. Бир неча турдаги ҳаво кемаларида парвозларни бажарувчи учувчи мутахассислар юқори тоифали ҲК тури ёки улар бирор тоифаси бўйича, агар ҲК битта тоифада бўлса, МОКни ўтайдилар.


81. Учувчилар таркибини мутахассисликлари бўйича тайёрлаш, чет тилларини ва халқаро парвоз қоидаларини ўргатиш, илк бор тайинланадиган командир-учувчилар ва инструкторлик таркибини методик тайёрлаш, шунингдек ҳаво транспортида хавфли юкларни ташиш ҳамда авария-қутқарув ишлари бўйича тайёрлаш курслари сертификатланган ЎМ (ЎММ)ларда авиакомпания (авиакорхона)лардаги учувчилар бўлинмаларининг буюртмалари бўйича ўтказилади.


82. ЎМ (ЎММ)нинг тайёрлаш бўйича тасдиқланган режа-жадвали авиакомпания (авиакорхона)ларга календарь йили бошланишидан бир ой олдин бўлган муддатдан кечиктирилмаган ҳолда тарқатилади.


83. Ушбу Қоидаларнинг 81-бандида кўрсатилган тайёргарликлар бўйича учувчи мутахассислар ва бортоператорларни ўз вақтида тайёргарликларини ташкиллаштириш бўйича жавобгарлик қуйидагиларга юкланади:

а) авиакомпания (авиакорхона)ларда - раҳбарнинг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосарига;

б) учувчилар бўлинмаларида - учувчилар отряди командирининг ўринбосарига.


84. Сертификатланган ЎМ (ЎММ)ларда ўқитишнинг сифати, ШЭҲМда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик ЎМ (ЎММ) ёки тест синовлари ўтказувчи учувчилар бўлинмасининг раҳбарига юкланади.


85. ФА ташкилотларининг сертификатланган ЎМ (ЎММ)ларига эга бўлмаган авиакомпания (авиакорхона)лари шартнома асосида бошқа авиакомпания (авиакорхона)лардаги тегишли сертификатга эга бўлган ЎМ (ЎММ)ларида учувчи мутахассислар ва бортоператорларни мазкур Қоидаларнинг 81-бандида кўрсатилган тайёргарликдан ўтишларини таъминлашлари мумкин.


86. Мутахассислик, чет тили, халқаро парвоз қоидалари, хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича МОКдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, авария-қутқарув тайёргарлиги бўйича гувоҳнома нусхаси, парвоз гувоҳномасини узайтириш бўйича тақдимнома уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг парвоз ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.

Услубий тайёргарлик курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, малака даражасини ошириш (тасдиқлаш) бўйича тақдимномалар учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг парвоз ҳужжатлари йиғмажилдида унинг парвоз фаолияти тугагунига қадар сақланади.


87. Малака даражасини бериш, ошириш ва тасдиқлаш Авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349)га мувофиқ амалга оширилади.


88. Касбий билимлари ва амалий тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш қуйидаги йўллар билан эришилади:

а) авиакомпания (авиакорхона)лар, ташкилотларнинг учувчилар бўлинмаларида эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси бўйича касбий ва техник ўқитиш;

б) ҳар қандай билим текширувларида ШЭҲМда тест назорати;

в) СМТ (FFS)да машқлар ва текширувлар;

г) аэродром ва рейс парвозларида ҲКдаги машқлари ва текширувлари;

д) учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчилар гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун Авиация қоидалари "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349)да белгиланган тартибларни бажариш.


89. ШЭҲМда ўтказилган тест синовларининг натижалари малака тоифасини беришда (оширишда, тасдиқлашда), парвозларга рухсат беришда, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда, шунингдек ЎМларда (ЎММларда) ўқитишда инобатга олинади.

90. ШЭҲМда тест синовларини ўтказиш компьютер техникаси билан жиҳозланган ва бундай текширувлар учун "Дававианазорат" инспекцияси томонидан сертификатланган учувчилар бўлинмаларида, шунингдек зарурият бўлганда авиакомпаниялар учувчилар бўлинмаларининг сўровномалари бўйича ЎМ (ЎММ)да амалга оширилиши мумкин.


91. ШЭҲМда тест синовларини ўтказиш тартиби, унинг натижаларини расмийлаштириш ва улардан фойдаланиш авиакомпания (авиакорхона), ташкилот, ЎМ (ЎММ)нинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


92. Инструкторлик ва командир-учувчилар лавозимларига номзодлар танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш авиакомпания (авиакорхона)ларда ўрнатилган талабларга мувофиқ олиб борилади. Командир-учувчи, учувчи-инструкторлик лавозимларига илк бор тайинланаётган авиация ходимлари "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастур бўйича ЎМ (ЎММ)да услубий тайёргарлик курсларини ўташи лозим.


93. Авиация ходимлари инструкторлар ишига (шу жумладан, штатдан ташқари) киритилишидан олдин услубий тайёргарлик курсларида аниқ турдаги ҲКга қўлланиладиган ФА УТТДга мувофиқ тайёргарликдан ўтишлари лозим.


94. Экипаж аъзолари ва бортоператорларни авария ишлари ва хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича тайёрлаш авария шароити ёки ғайриоддий ҳолат юзага келганда, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ўз мажбуриятлари ва вазифаларини бажаришда касбий билим ва амалий тажрибаларини олиш, лозим даражада ушлаб туриш ва такомиллаштириш мақсадида сертификатланган ЎМ (ЎММ)ларида ўтказилади.


95. Ҳаво кемаларининг учиш экипажи аъзолари ва бортоператорларнинг авария-қутқарув тайёргарлиги бир йилда бир марта даврийлиги билан, сувда ўтказилиши лозим бўлган жараёнлар (бундан кейинги матнда - сув тадбирлари деб юритилади) бўйича эса "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича икки йилда бир марта ўтказилади.

Ушбу тайёргарликдан ўтган учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларга белгиланган намунадаги, амал қилиш муддати кўрсатилган гувоҳномага илова берилади (ушбу тайёргарлик тугаган санадан бир йил, сув тадбирлари бўйича эса икки йил). Мазкур тайёргарликдан белгиланган муддатларда ўтмаган ҲК учиш экипажи аъзолари ва бортоператорлар парвозларни бажаришга қўйилмайдилар.


96. ҲК экипаж аъзолари маҳаллий парвозларни бажаришда сув тадбирлари бўйича тайёргарликдан ўтмайдилар.


97. Хавфли юкларни ташиш қоидалари бўйича учиш экипажи аъзолари ва бортоператорларнинг тайёргарлиги "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича икки йилда бир марта даврийлиги билан ўтказилади. Кўрсатилган тайёргарликдан ўтган мутахассисга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Олинган гувоҳнома асосида, авиакорхона бўлинма раҳбарининг имзоси ва гербли муҳри билан тасдиқланган, амал қилиш муддати (тайёргарликнинг тугаш санасидан бошлаб икки йил) кўрсатилган гувоҳнома-илова расмийлаштирилади. Мазкур тайёргарликдан белгиланган муддатларда ўтмаган ҲК учиш экипажи аъзолари хавфли юкларни ташишга қўйилмайдилар.



5-§. Учувчилар бўлинмаларида тайёргарлик


98. ФА бўлинмаларида учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларни тайёрлаш қуйидаги мақсадларни назарда тутади:

а) ишлаб чиқариш шароитларида (ихтисослиги бўйича) мустақил ишлаш учун тайёрлаш;

б) касбий тайёргарлигини такомиллаштириш.

Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларни парвозларга (ишга) тайёрлаш, одатда, инструкторлик ишига рухсат этилган битта шахс томонидан ўтказилиши лозим.


99. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларни мустақил ишга тайёрлаш қуйидагиларга бўлинади:

а) ўқув юртини битирганидан сўнг тайёрлаш ёки бошқа турдаги ҲКга қайта ўқитиш (сафга киритиш);

б) янги турдаги авиация ишларини бажаришга тайёрлаш;

в) тегишли метео шароитлар ва сутка вақтларидаги парвозларга, шунингдек ҲКда янги ўрнатилган ускуналардан фойдаланиш бўйича тайёрлаш.

Юқорида санаб ўтилган тайёргарлик турлари эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган учувчилар таркибини тайёрлаш дастурлари (УТТД) бўйича ўтказилади. Дастурларнинг ўтилиши машқ бажариш топшириғида ҳисобга олинади.


100. ҲК командирлари ва иккинчи учувчиларни сафга киритиш авиакомпанияларнинг УТТДларига мувофиқ амалга оширилади.

102. Штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадистлар ва бортоператорларни сафга киритиш, штатдаги (штатдан ташқари) инструктор ёки ихтисослиги бўйича командир-учувчилар таркиби аъзоси томонидан УТТДга мувофиқ амалга оширилади.


103. Экипаж кабинасида ажратилган иш жойига эга бўлган ҲКнинг бортмуҳандислари (бортмеханиклари)ни сафга киритиш, штатдаги бортмуҳандис-инструктор ёки ушбу ихтисосликдаги командир-учувчилар таркиби аъзоси томонидан амалга оширилади.


104. Барча турдаги тайёргарликларда мустақил ишлашга мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш учун жавобгарлик қуйидагиларга юкланади:

а) авиакомпания (авиакорхона)ларда - учиш ишини ташкил этиш бўйича раҳбар ўринбосарларига;

б) учувчилар бўлинмаларида - учувчилар бўлинмалари командирларига.


105. Касбий тайёргарликни такомиллаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) назарий тайёргарлик;

б) авиация техникасида амалий машғулотлар;

в) тренажёрлар бўйича тайёргарлик;

г) парвоз тайёргарлиги.


106. Назарий тайёргарлик мустақил тайёргарлик ёки зарурат бўлганда синф-гуруҳ машғулотлари шаклида ўтказилади.


107. Мустақил тайёргарлик мутахассислар назарий тайёргарлигининг асосий шакли ҳисобланади. ҲК экипажи аъзоларининг билими ва касбий тайёргарлик даражасини текшириш учун авиакомпания (авиакорхона)нинг ММК (МК)да суҳбатлар, ШЭҲМда билимларнинг тест назорати ва "Дававианазорат" инспекциясининг ОМКда имтиҳон текширувлари ўтказилади.


108. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), авиация техникасидан парвозда фойдаланиш қўлланмаси қоидаларининг бузилганлиги, шунингдек учувчилар таркиби ва бортоператорлар билимларининг етарли эмаслиги аниқланган ҳолларда, уларга ёзма жавоб берилиши лозим бўлган аниқ саволлар шаклида индивидуал топшириқлар берилиши, ШЭҲМда билимларнинг тест назоратида текшириш ва топшириқни берган командир-учувчилар таркиби билан суҳбатдан ўтишлари лозим. Индивидуал топшириқни ўз вақтида бажармаган ёки қониқарсиз баҳо олган учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчилар парвозларни бажаришга қўйилмайдилар.


109. Синф-гуруҳ машғулотларини ўтказиш учун ўқитувчилар командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркибидан танланади ва учувчилар бўлинмаси командирининг буйруғи билан бутун ўқув йилига тасдиқланади. Зарурият бўлганда машғулотларни ўтказиш учун ЎМ (ЎММ), АТБ, АМС(Ф), авиация хавфсизлик хизмати, авария-қутқарув хизматларининг ўқитувчилари ушбу бўлинмалар раҳбарлари билан келишилган ҳолда жалб этилиши мумкин.


110. Авиация-техника мавзуси бўйича машғулотларни катта бортмуҳандислар (бортмеханиклар), бортмуҳандис (бортмеханик), учувчилар бўлинмаларининг муҳандислари (механиклари), АТБ муҳандислари ўтказадилар.


111. Мутахассис-ўқитувчилар машғулотлар бошланишидан олдин конспектларни келишиш учун катта мутахассисга (мутахассислиги бўйича) ва тасдиқлаш учун УО командирига тақдим этишлари лозим. Машғулотлар ўтказилганидан сўнг конспектлар нусхалари учувчилар бўлинмасининг учувчилик-услубият хонаси (синфи)да қолдирилиши ва машғулотларда иштирок этмаган учувчилар таркиби аъзолари ва бортоператорларнинг мустақил тайёргарлигида фойдаланилиши лозим.


112. Учувчилар таркиби ва бортоператорларнинг назарий таълимини ташкил этиш, услубий таъминоти ва сифати учун жавобгарлик учувчилар бўлинмаси командирининг УИТЭ бўйича ўринбосарига юклатилади.


113. Синф-гуруҳ машғулотларининг, шунингдек индивидуал топшириқларни бериш ва бажариш ҳисоби касбий тайёргарлик ҳисоби бўйича журналда олиб борилади.


114. Синф-гуруҳ машғулотларида иштирок этмаган учувчилар таркиби ва бортоператорлар учун машғулотлар мавзуси уларнинг мустақил тайёргарлигига (индивидуал топшириқлар берилади) киритилади ва уларнинг билимлари кейинчалик катта мутахассислар томонидан текширилади.


115. Авиация техникасида амалий машғулотлар касбий таълим режалари бўйича ўтказилади. Машғулотлардан ўтиш ҳисоби касбий таълим ҳисоб журналида олиб борилади. Авиация техникасида амалий машғулотларни ташкил этиш ва таъминлаш учун жавобгарлик учиш хизмати (бўлинмаси) раҳбарига юклатилади.



6-§. Фуқаро авиацияси бўлинмаларида

тренажёрлар бўйича тайёргарлик


116. Учувчилар таркибининг тренажёрлар бўйича тайёргарлиги экипаж ҳаракатларининг турли шароитлар ва парвознинг алоҳида ҳолатларида амалий тажрибаларини олиши, лозим даражада ушлаб туриши ва такомиллаштириш мақсадида ўтказилади:

а) Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКда парвозларни бажараётган учувчилар таркиби учун тренажёр (FFS)да учувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш, минимумнинг берилиши ва берилган минимумнинг тасдиқланиши, УТТДга мувофиқ минимумнинг CАТ II-III гача (ИЛ-114-100 ҲК учувчилари учун CАТ I гача) камайтирилиши, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 136-бандига мувофиқ минимум бўйича қўнишга киришиш ва қўнишларни бажариш бўйича машқлар ва турли кўринишдаги парвозларга тайёргарлик учун СМТда SIM CНECK текширувлари ўтказилади;

б) Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКларида парвоз қилувчи учувчилар таркиби учун тренажёр (СМТ)да учувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун текшириш ўтказилади. МК (ОМК) раисининг қарори бўйича эса малака бериш, ошириш ва тасдиқлашда ҳамда ходимлар айби билан юз берган авиаҳодисалардан кейин парвозга рухсат беришда, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 136-бандига мувофиқ қўнишга киришиш ва қўнишларни бажариш бўйича минимум машқларни бажариш ҳамда турли кўринишдаги парвозларга ва авария ҳолатларга тайёрлаш;


117. Учувчилар таркиби учун мазкур Қоидаларнинг III, IV ва VI бобларида кўрсатилган тренажёр тайёргарлиги, "Дававианазорат" инспекцияси томонидан рухсат этилган СМТларда ўтказилиши мумкин.

118. СМТ (FFS)да машқлар ва текширувларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби авиакомпанияларнинг ФА учувчилар таркибини ҲК тренажёрларида машқ қилдириш ва текширишни ташкил қилиш бўйича ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган талаблар асосида амалга оширилади.

119. Тренажёрлар бўйича тайёргарлик қуйидаги турдаги тренажёрларда амалга оширилади:

а) функционал тизимларининг махсуслаштирилган тренажёрларида;

б) экипаж аъзоларининг махсуслаштирилган тренажёрларида;

в) кабинада ўтказиладиган тадбирлар тренажёрларида;

г) самолётнинг мажмуавий тренажёрларида;

д) парвознинг тўлиқ тақлиди билан ҳаракатланувчан платформадаги мажмуавий учувчилик тренажёрларида (FFS);

е) парвознинг тўлиқ тақлиди билан ҳаракатланмайдиган платформадаги мажмуавий учувчилик тренажёрларида (FFS);

ж) авария тарк этиш тренажёрларида;

з) навигация тренажёрларида.


120. Тренажёрлар бўйича тайёргарлик эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси тасдиқлаган ФА ЎУТК ва УТТД дастурлари бўйича амалга оширилади.


121. Эгаллаб турган лавозимидан ва учиш иши тажрибасидан қатъи назар, учувчилар таркибининг барча аъзолари гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳар йилги текширувдан ўтиши ва ҳар чоракда уч соатдан кам бўлмаган ҳажмда мажмуавий тренажёрларда СМТ (FFS) мунтазам машқларни бажариши зарур. Машқ қилишдаги узилишлар 3 ойдан ошмаслиги лозим (айрим ҳолларда экипаж базавий аэродромдан ташқарида бўлган ҳолларда узилиш муддати бир ойдан ошиши мумкин). Мажмуавий тренажёрда ҳар чоракдаги машқ қилиш ҳисобига, агар у ҳар чорак машқ қилиш элементларига эга бўлган бўлса, тренажёрлар бўйича тайёргарликнинг ҳар қандай турини ҳисобга олинишига рухсат этилади.

Ғарбда ишлаб чиқарилган ва Ил-114-100 ҲКларининг штурман-инструкторлари тренажёр текширувидан ўтказилмайди.

124. Авиакомпания раҳбариятининг қарори бўйича ҲКнинг бошқа турларидаги ҳаво кемаларининг учувчи ва штурманлари "Дававианазорат" инспекцияси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ компьютер-навигация тренажёри КНТ "FLITEPRO"да машқларни ўтишларига йўл қўйилади.


125. Тренажёрлар бўйича тайёргарлик учувчилар бўлинмалари командирлари томонидан ҳар ойга режалаштирилади.

126. Тренажёрда режали машқлар ва текширувлардан ташқари, учувчилар бўлинмалари командирлари, авиакомпания (авиакорхона)лар раҳбарлари ва "Дававианазорат" инспекциясининг кўрсатмалари бўйича режадан ташқари текширувлар тайинланиши мумкин.


127. Экипаж аъзоларига учиш кунида, шунингдек захирада бўлган вақтларида тренажёрда машқ қилиш ёки текширишни режалаштириш тақиқланади.


128. Тренажёрлар бўйича тайёргарлик қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) парвоз олди тайёргарлик;

б) тренажёрда машқ қилиш;

в) парвоздан кейинги муҳокама.


129. Тренажёрлар бўйича тайёргарликнинг ҳар қандай турини тренажёрнинг инструкторлик штатидаги таркиби ўтказади. Учувчилар таркибининг тренажёрда машқ қилиши ва текширилиши ушбу турдаги ҲКда парвоз қилиш ва ушбу турдаги тренажёрда учувчилар таркибини машқ қилдиришга рухсат этилган командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби томонидан бажарилишига рухсат этилади.


130. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида тегишли турдаги ҲКнинг мажмуавий тренажёри мавжуд бўлмаганда, шунингдек унинг носозлиги сабабли узоқ туриб қолиши ҳолатида, тренажёрлар бўйича тайёргарлик шартнома асосида бошқа давлатларнинг авиакомпания (авиакорхона)ларида ўтказилиши мумкин ёки "Дававианазорат" инспекциясининг рухсати билан ва у томонидан тасдиқланган дастур бўйича ҲК кабинасида тренаж билан алмаштирилиши мумкин.


131. Икки турдаги ҲКда парвозларни бажарувчи командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби шахслари, тегишли турдаги тренажёрларда ҳар чоракдаги машқларни кетма-кет алмаштирган ҳолда ҳар бир турда 6 ой давомида бир мартадан кам бўлмаган ҳисобда ўтайдилар.


132. Парвозларга ягона рухсатномага эга бўлган Боинг-767-300ER ва Боинг-757-200ER ҳаво кемаларининг учувчилари учун тренажёрда машқ қилиш бир турли ҳисобланади.


133. Бир неча турдаги ҲКларида парвозларни бажарувчи командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби аъзолари тренажёрларда қуйидаги тартибда машқларни ўтайдилар:

а) I ва III чоракларда - ҲКнинг олий тури бўйича СМТда, II ва IV чоракларда эса - ҲКнинг бошқа турлари бўйича СМТда (агар парвозлар турли тоифадаги ҳаво кемаларида бажарилса);

б) чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда - ҳар қандай СМТда ва бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ҳар бир СМТда (агар парвозлар бир тоифадаги ҳаво кемаларида бажарилса).


134. Белгиланган муддатларда тренажёрда машқларни ўтамаган ёки қониқарсиз баҳо олган, шунингдек ҳар чоракдаги машқ қилиш дастурини тўлиқ ҳажмда бажармаган шахслар СМТ (FFS)да тегишли машқ қилишни ўтамагунига қадар парвозларни бажаришга қўйилмайдилар.


135. Тренажёрларда машқ қилиш сифати учун жавобгарлик тренажёрнинг таркиби ёки машқни ўтказган командир-учувчилар ва инструкторлик таркибининг аъзоларига юклатилади.



7-§. ФА бўлинмаларида парвоз тайёргарлиги


136. ФА бўлинмаларида парвоз тайёргарлиги парвознинг турли шароитларида ҲКни бошқариш ва унинг тизимларини эксплуатация қилиш тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш ва такомиллаштириш мақсадида бажарилади. Парвознинг турли шароитларида ҲКни бошқариш ҳамда унинг тизимларини эксплуатация қилиш тажрибаларини лозим бўлган даражада ушлаб туриш ва такомиллаштириш қуйидагилар билан таъминланади:

а) учувчилар таркибининг мажмуавий тренажёрларда мунтазам равишда машқ қилишлари;

б) ҲК командири томонидан ўтган 3 ой давомида учтадан кам бўлмаган автоматик равишдаги қўнишлар "AUTOLAND" (бундай тизим билан жиҳозланган самолётларда), ёки мураккаб метео шароитларда ҲКда учтадан кам бўлмаган қўнишлар билан қўнишга киришиш, ёки КТҚТ пардачаси, шунингдек ҚҚБ + 30 метрга тенг бўлган баландликкача текширувчи (инструктор) билан пардача орқасида шаффоф бўлмаган штатли пардача орқасида (юк ҲКларида ва ҲК бортида йўловчилар мавжуд бўлмаганда) бажариш. Кузги-қишки (сентябрь - февраль) мавсум даврида қўнишга киришишларнинг етишмаётган сони, баҳорги-ёзги (март - август) мавсум даврида эса ММШда учта қўнишга киришишнинг ҳаммасини ҲК командирининг минимуми бўйича СМТ (FFS)да машқ қилишда бажаришга рухсат этилади.

ҲКни бошқаришда машқ қилиш ва тажрибаларни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқариш шароитларида, бортда йўловчилар билан ҲКнинг шаффоф бўлмаган штатли пардача орқасида 200 метрдан паст бўлмаган баландликда қўнишга киришишни бажариш рухсат этилади. Эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган услубият бўйича шаффоф бўлмаган штатли пардачадан фойдаланиш фақатгина ҲКда экипаж иш жойининг бирини эгалловчи текширувчи (инструктор) билан амалга оширилади;

в) ҲК командири томонидан ўтган 12 ой ичида ҲКга берилган минимумга мувофиқ метео шароитларда ҲКда учта қўнишга киришишдан кам бўлмаган ёки КТҚТ пардачаси орқасида қўнишлар билан бажарилиши;

г) ҲК командири томонидан ўтган 12 ой ичида аэродром шароитларида учтадан кам бўлмаган қўнишга киришиш ва битта қўниш ҳамда ҲКК минимумига мувофиқ реал метеошароитларда, булутлар баландлиги кўриниш масофаси ёхуд ЎШКТдан фойдаланган ҳолда (4-тоифали самолётларда ва барча тоифадаги вертолётларда), йўналиш бўйича ҲКда (умумий давомийлиги бир соатдан кам бўлмаган) иккитадан кам бўлмаган парвозни бажариш;

д) ўтган 3 ой давомида ишлаб чиқариш ёки аэродром шароитларида қуйидагиларни бажариш:

ҲКК учун - камида 6 та учиш ва 6 та қўниш;

иккинчи учувчилар учун (ҲКК назорати остида учиш ва қўнишни бажаришга рухсат этилган) - камида 3 та учиш ва 3 та қўниш.


137. ММШда қўнишга киришишлар бўйича ва берилган минимумни тасдиқлашга 136-бандда санаб ўтилган талаблар ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКнинг иккинчи учувчиларига F/O қўлланилади.

138. ММШда учишлар, парвозлар, қўнишга киришишлар ва қўнишларнинг ҳисоб-китоби машқ қилиш топшириғи варақасида олиб борилади.


139. Ишлаб чиқариш ёки аэродром шароитларида бажарилган учишлар ва қўнишларнинг ҳисоб-китоби учувчилар таркибининг иши ва дам олиши бўйича ҳар ойги режа-жадвалларида ва машқ қилишнинг топшириқ варақаларида олиб борилади.


140. Кўриниш бўйича 500 метрдан паст бўлган учиш метеоминимумига эга бўлган ҲК (ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКдаги иккинчи учувчи (F/O) унинг тасдиғи учун ўтган 12 ой ичида КТҚТдан фойдаланган ҳолда, кўриниш бўйича 500 метрдан паст бўлган шароитда камида битта учишни бажариши ёки учиш-қўниш йўлагида - 200 метр кўринишига тақлид қилинган СМТ (FFS)да рухсат этилган минимумни тасдиқлаши учун камида иккита учишни бажариши лозим.

141. Командир-учувчилар ва инструкторлик таркибига ўнг томондаги учувчи ўриндиғидан парвозларни бажаришда мураккаб метеорологик шароитларда, шу жумладан минимум бўйича бажарилган қўнишларга киришишлари ҳисобга олинади.


142. Бир нечта турдаги ҲКларида парвоз қилишга рухсат этилган командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби шахсларига қуйидагиларни бажариш зарур:

а) ушбу Қоидаларнинг 136-бандида белгиланган мураккаб метео шароитлар ёки КТҚТдан фойдаланган ҳолда, ҳар бир турдаги ҲКда навбатма-навбат учта қўнишга киришишни ҳар уч ойда бажариш;

б) ҳар бир турдаги ҲКда берилган метеоминимум бўйича парвозлар ҳуқуқини тасдиқлаш.


143. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКда парвозларни бажараётган учувчилар таркиби учун ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган тренажёрда (FFS) бажарилган ММШда учишлар, қўнишга киришишлар ва қўнишлар ҳисобга олинади.

144. Учувчилар таркиби об-ҳавонинг энг сўнгги метеоминимумларида парвозларга машқ қилдириш учун командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастур бўйича тайёргарликдан ўтадилар ва машқ минимумлари бўйича парвозларга рухсат этиладилар.


145. Ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ММШда қўнишга киришиш лар ва қўнишларни бажармаган ҲКнинг командирлари, ММШда ёки КТҚТ пардачаси орқасида, ёки ҚҚБ + 30 метрга тенг бўлган баландликкача шаффоф бўлмаган штатли пардача орқасида (юк ҲКда ва йўловчилар мавжуд бўлмаганда йўловчи самолётларида), ёки метео шароитларда мажмуавий тренажёрда текширувчи (инструктор) билан ҲК командирининг берилган минимумигача мувофиқ етишмаётган қўнишга киришишлар сонини олгунига қадар, парвозларни мустақил бажаришга қўйилмайдилар.


146. Ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган метео шароитларда берилган минимумга мувофиқ қўнишга киришишлар ва қўнишларни бажармаган ҲКнинг командирлари, олдин берилган минимумни "Дававианазорат" инспекцияси томонидан киритилган СМТда, катта учувчи командир (бошлиғи) назорати остида ва жавобгарлигида тасдиқлашлари мумкин. Берилган минимум бўйича парвозларга ҳуқуқни тасдиқламаган ҲКК, бир поғонага кўтарилган метеоминимум бўйича, лекин биринчи марта рухсат этилган метеоминимумидан баланд бўлмаган, агар УТТДда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, парвозга рухсат этиладилар.


147. Ушбу Қоидаларнинг 136-бандида белгиланган ҲКда учиш ва қўнишнинг минимал сони бажарилмаганда ҲКК мустақил парвозларни бажаришга ва иккинчи учувчи экипаж таркибида парвозларни бажаришга қўйилмайди.

ҲККнинг мустақил парвозларга, иккинчи учувчини - экипаж таркибида учиш ва қўниш ҳуқуқи билан парвозларга рухсат этилиши, зарур бўлганда қўшимча парвоз тайёргарлиги ҳажмини белгиловчи бевосита (ёки юқори турувчи) учувчи командир (бошлиқ) томонидан бажарилган навбатдан ташқари учиш текшируви натижалари бўйича хулоса асосида амалга оширилади.


148. Барча мутахассисликдаги командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби аъзосининг учиш малакасини лозим бўлган даражада ушлаб туриш учун ҲК туридан қатъи назар, камида иккита парвозни мустақил равишда (аэродром ёки рейс шароитларида), шу жумладан чап томондаги ўриндиқдан камида битта ва ўнг томондаги ўриндиқдан (учувчилар учун) камида битта парвозни ҳар ойда бажариши лозим. Мустақил парвозлар қуйидаги ҳолларда бажарилган ҳисобланади:

а) текширувчилар сифатида парвоз топшириғига белгиланган тартибда киритилган командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби аъзоларига (учувчиларга), улар учишдан қўнишгача парвозни мустақил равишда бажарганларида;

б) командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби аъзолари (учувчиларга) топшириққа қўшилганда ва парвозни ҲКК сифатида бажарганларида;

в) бошқа мутахассислар (текширувчилар) учишдан қўнишгача текширилаётган экипаж аъзосининг жойини эгаллаганларида.


149. Бир нечта турдаги ҲКларида парвозлар бажарилганида - олий турдаги ҲКда (ёки тоифаси бўйича унга тенг бўлган) бир ойда камида иккита мустақил парвозлар ва ўтган уч ой ичида бошқа турдаги ҳар бир ҲКда камида битта мустақил парвоз бажарилиши лозим.

Мустақил парвозларнинг белгиланган нормалари бажарилмаганда, барча мутахассисликдаги командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби ушбу Қоидаларнинг 247-бандида белгиланган ҳажмда тайёргарликни ўтиши лозим.


150. Мустақил равишда бажарилган парвозлар (учувчи ўриндиғи кўрсатилган ҳолда) ва парвозлар миқдори ҳақидаги ёзувни командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби рейс ҳақидаги ҳисоботнинг юқори чап бурчагида қайд этадилар ва шахсий имзоси билан тасдиқлайдилар. Мустақил парвозлар ва парвозлар сони машқ қилиш топшириғида ҳисобга олинади.


151. Учиш малакасини лозим бўлган даражада ушлаб туриш учун инструкторлар ишига рухсати бўлган ҲККлари, учувчиларнинг ўнг томондаги ўриндиғидан камида битта парвозни (аэродром ва рейс шароитларида) ҳар ойда мустақил равишда бажаришлари лозим. Парвозларнинг бажарилиши (учувчи ўриндиғи кўрсатилган ҳолда) машқ қилиш топшириғида ҳисобга олинади. Ушбу талаб 60 кун давомида бажарилмаганда, ҲКК учувчининг ўнг томондаги ўриндиғидан парвозларни бажариш ҳуқуқини йўқотади. Ушбу рухсатномани тиклаш учун ишлаб чиқариш шароитларида текширув парвози (1 та учиш ва 1 та қўниш) бажарилади.


152. Экипаж аъзоларининг парвоз тайёргарлиги назорати ва жавобгарлиги учувчилар бўлинмаси (учувчилар отряди) командирининг учиш ишлари бўйича ўринбосарига юклатилади.



8-§. Мавсумий тайёргарлик


153. Мавсумий тайёргарлик 2 - 4 тоифадаги ҲК ва барча тоифадаги вертолётларнинг учувчилар таркиби учун ўтказилади.

154. Мавсумий тайёргарлик ФА авиакомпания (авиакорхона)лари, ташкилотлари бўйича буйруқ билан белгиланган муддатларда куз-қиш ва баҳор-ёз даврларда учувчилар бўлинмаларини парвозларга тайёрлаш бўйича ташкилий-методик кўрсатмаларда кўзда тутилган тартибда ва ҳажмларда ўтказилади.


155. Ташкилий-методик кўрсатмалар ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ эксплуатант томонидан ишлаб чиқилади ва авиакомпания (авиакорхона) раҳбари томонидан тасдиқланади.


156. Куз-қиш ва баҳор-ёз даврларида парвозларга назарий тайёргарлик ҳар ойги касбий таълим билан қўшилади ва тасдиқланган мавзу бўйича ўтказилади. Тайёргарликнинг асосий тури бўлиб, мустақил тайёргарлик бўлиши лозим.


157. Ташкилий-услубий кўрсатмасида мавжуд бўлган, куз-қиш ва баҳор-ёз даврларда парвозларнинг назарий тайёргарлиги мавзуси учувчилар отрядларининг касбий таълим режасига махсус бўлим сифатида қўшилади. Индивидуал топшириқлар мустақил тайёргарлик учун саволлар рўйхатидан тузилади ва зарурият бўлганда ташкилий услубий кўрсатмасида назарда тутилган тартибда учувчилар таркибига берилади.

159. 2 - 4-тоифадаги самолётларда ва вертолётларда мавсумий тайёргарлик қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) парвоз тайёргарлиги (4-тоифадаги самолётлар ва барча тоифадаги вертолётларда);

б) учиш-техник анжумани;

в) мавсумий даврда парвозларни бажаришга рухсат этишдан олдин билимларнинг назорати.


160. Куз-қиш ва баҳор-ёз даврларида парвозларга рухсат этиш учун тренажёрларда махсус машқ қилиш талаб этилмайди. Барча турдаги ҲКлари учувчилар таркибининг ҳар чоракда машқ қилиши йилнинг аниқ мавсумида парвозларни бажариш ва ҲК парвоз эксплуатациясининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мавсумий даврда СМТда амалга оширилади.


161. Назарий тайёргарликдан сўнг келгусида парвозларни бажаришга рухсат этишдан олдин 2 - 4-тоифадаги самолётлар ва барча тоифадаги вертолётлар учув чилар таркибининг билимлари назорати ўтказилади. Билимлар ШЭҲМда ёки имтиҳон билетлари бўйича касбий таълим ҳисоби журналида натижалар расмийлаштирилган ҳолда текширилади.


162. Экипажлар назарий тайёргарлигининг якуний босқичи бўлиб, энг муҳим масалалар бўйича маърузалар қилинадиган, ўтган даврларда УИТЭ таҳлили ва ПХ ҳолатлари эшитиладиган, келгусидаги ишлар бўйича тавсиялар бериладиган учиш-техник анжумани ҳисобланади.


163. 2 - 4-тоифадаги ҲК ва барча тоифадаги вертолётларнинг учувчилар таркиби иштирокидаги учиш-техник анжуманлар бир йилда икки марта (куз-қиш даври ва баҳор-ёз даврлари учун тайёргарликнинг охирида) ўтказилади.

164. Парвоз тайёргарлиги 4-тоифадаги самолётлар ва барча тоифадаги вертолётларни эксплуатация қилувчи бўлинмаларда амалга оширилади ва ФА УТТДда назарда тутилган ҳажмда ўтказилади.


165. "Дававианазорат" инспекциясининг командир-учувчилар таркиби мавсумий тайёргарликни эксплуатантнинг учувчилар бўлинмаларининг бирида ўтайди.


166. Бир нечта турдаги ҲКларида парвозларни бажарувчи командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби мавсумий тайёргарликдан тўлиқ ҳажмда учувчилар бўлинмаларида олий турдаги (тоифа бўйича тенг бўлган) ҲКда ўтайдилар ва бошқа турдаги ҲКлари бўйича учиш-техник анжуманида қўшимча равишда иштирок этадилар, 4-тоифадаги самолётлар ва вертолётларда парвозларни бажарувчилар эса - ушбу турдаги ҲКларида парвоз тайёргарлигидан ҳам ўтадилар.


167. Инструкторлик таркибининг тренажёрдаги мавсумий тайёргарлиги, уларнинг ҲК турлари бўйича учиш-техник анжуманидаги иштироки билан аниқланади.


168. Учувчилар таркибини мавсумий даврда 2 - 4-тоифадаги ҲК ва барча тоифадаги вертолётларда парвозларга рухсат этиш тўғрисидаги тегишли ёзув парвоз дафтарчаларида учувчилар бўлинмаси командири авиакомпания (авиакорхона), учувчилар мажмуаси, ЎМ (ЎММ) раҳбари)нинг буйруғи асосида расмийлаштирилади.

169. Мавсумий даврда учувчилар таркибини парвозларга тайёрлаш сифати учун жавобгарлик экипаж аъзоларининг тайёргарлиги ва тайёр бўлганликларининг назоратини амалга оширувчи командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби аъзоларига юклатилади.



IV. ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


170. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатининг узайтирилиши "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


171. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ёзув тиббий хулоса, билимлар текшируви, парвоз ва тренажёрлар бўйича текширувлар натижалари асосида амалга оширилади. Билимлар "Дававианазорат" инспекциясининг ОМК, авиакомпания (авиакорхона)лар ва учувчилар отрядларининг ММК (МК)ларида, ЎМ (ЎММ)да МОКларда текширилади. Баҳолар 6 ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.


172. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорларнинг (бортоператорлар учун фақат парвоз текширувлари) парвоз ва машқий текширувлари уларнинг ушбу турдаги ҲКда парвоз қилиш учун берилган рухсатномага эга бўлган бевосита ёки юқори турувчи командирлари (бошлиқлари, катта мутахассислар, ихтисослиги бўйича штатдаги инструкторлар), уларда бундай рухсатнома бўлмаганида эса бошқа учиш бўлинмаларининг (авиакомпаниялар ичида) юқори турувчи командир-учувчилар ва инструкторлик таркиби - авиакомпания (авиакорхона)нинг ПХИ бошлиғи рухсати бўйича, ёки бошқа авиакомпания (авиакорхона)лардан - "Дававианазорат" инспекциясининг рухсати бўйича қуйидаги муддатларда ўтказадилар:

а) учувчиларни учиш техникаси (малака тоифасидан қатъи назар) - бир турдаги ҲКда парвозларни бажарувчилар учун олти ойда камида бир марта, бир неча турдаги ҲКларида парвозларни бажарувчилар учун эса - олий турдаги ҲКда олти ойда камида бир марта ва ҳар бир бошқа турдаги ҲКда бир йилда камида бир марта;

б) Боинг-767-300ER ва Боинг-757-200ER ҲКларида парвоз қилишга ягона рухсатномага эга бўлган учувчиларнинг ҳар бир турдаги ҲКда LINE-CHECK ҳажмидаги учувчилик техникаси ва амалий иш текшируви - камида олти ойда бир марта, бунда ҲК турлари навбатма-навбат алмаштирилади;

в) учувчиларнинг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси (малака тоифасидан қатъи назар) - бир турдаги ҲКда парвозларни бажарувчилар учун - бир йилда камида бир марта, бир неча турдаги ҲКларида парвозларни бажарувчилар учун эса - олий турдаги ҲКда (тоифаси бўйича тенг бўлган ҲКнинг биттаси) бир йилда камида бир марта;

г) штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадистларнинг амалий иш - 1-2-тоифадаги авиамутахассислари учун бир йилда камида бир марта ва 3-тоифадаги авиамутахассислар учун олти ойда камида бир марта;

д) бортоператорларнинг амалий ишлари - бир йилда камида бир марта (малака тоифасидан қатъи назар);

е) учувчилар таркибининг барча мутахассислари ва бортоператорлари ушбу турдаги ҲКда парвозларга (ҲКК ёки экипаж аъзоси сифатида) рухсат этилгандан сўнг биринчи меҳнат йили давомида - малака тоифасидан қатъи назар, уч ойда камида бир марта (ихтисослиги бўйича);

ж) учувчилар таркибининг барча мутахассисларини тренажёрлар бўйича текширув ҳар бир турдаги ҲКда бир йилда камида бир марта ўтказилади.

Командир-учувчилар таркиби учун парвоз ва тренажёрлар бўйича текширувларни "Дававианазорат" инспекциясининг ОМК томонидан тайинланган шахслар бажаради.

Парвоз текширувлари рейс (ишлаб чиқариш) ёки аэродром шароитларида ФА УТТДда кўзда тутилган ҳажмларда, тренажёрлар бўйича текширувлар эса тегишли турдаги ҲКда СМТ (FFS)да УТТДда кўзда тутилган ҳажмларда бажарилади.


173. Парвоз текширувининг натижаси, гувоҳномани унинг бутун амал қилиш муддати давомида узайтириш учун тренажёрлар бўйича текширувлар, битта турдаги ҲКда парвозларни бажарувчилар учун 6 ой давомида, бир нечта турдаги ҲКларида парвозларни бажарувчилар учун эса олий (тоифаси бўйича тенг бўлган биттасида) турдаги ҲКда 6 ой давомида ҳисобга олинади.


174. Тегишли турдаги ҲКда парвоз ва (ёки) тренажёрлар бўйича текширувнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, мутахассис ушбу турдаги ҲКда парвозларни мустақил бажариш ҳуқуқини йўқотади.


175. Бир нечта турдаги ҲКларида парвозларга рухсат этилган авиация ходимларининг халқаро ҳаво йўналишлари бўйича рейс шароитларида учиш техникаси, самолётни йўналиш бўйича бошқариш ва амалий ишининг текшируви ҲК турларининг бирида ўтказилади.


176. Бошқа турдаги ҲКга қайта ўқитилган 1-2-тоифадаги учувчилар таркиби шахслари учун бундай турдаги ҲКда биринчи меҳнат йили давомида календарь парвоз текширувларида ва гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилишида учиш техникаси, самолётни йўналиш бўйича бошқариш ва ҳавода амалий иш бўйича 4 (тўрт) баҳо қўйилиши мумкин.


177. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати ўз вақтида узайтирилиши учун командир-учувчилар таркиби аъзолари ва УО катта мутахассислари (фаолият йўналишлари бўйича) жавобгар бўладилар. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик учувчилар бўлинмаларининг командирларига юклатилади.


178. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорлар гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва бажариш йиллик режаларга мувофиқ амалга оширилади.


179. Гувоҳномани узайтириш тақдимномасининг баҳолар варақасида билимлар текширувининг натижалари қайд этилади ва имтиҳон қабул қилувчининг (ММК, МК аъзоси) имзоси билан тасдиқланади, учиш техникаси, самолётни йўналиш бўйича бошқариш, ҳавода амалий иш текшируви натижалари - парвоз дафтарчаси ва Гувоҳномани узайтириш тақдимномасида, СМТ (FFS)да текширувлар натижалари - машқ қилиш топшириғи (далолатнома) ва гувоҳномани узайтириш тақдимномасида тасдиқланади.


180. ОМК (МК, ММК) қарори гувоҳномани узайтириш тақдимномасида расмийлаштирилади.


181. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ёзув мутахассиснинг парвоз дафтарчасига ва гувоҳномасига киритилади.


182. Гувоҳноманинг яроқлилик муддати, ТУЭК натижалари бўйича мутахассиснинг парвоз ишига яроқлилик муддати билан аниқланади.


183. Бир неча турдаги ҲКларида парвозни бажараётган командир-учувчилар таркиби ва учувчилар таркибининг билимларини текшириш ҲКнинг олий тури бўйича ўтказилади ва қўшимча равишда бошқа турдаги ҲКда ПЭҚ бўйича билимлари текширилади, парвоз текшируви эса ҲКнинг ҳар бир турида бажарилади (Боинг-767-300ER ва Боинг-757-200ER ҲКларида парвоз қилишга ягона рухсатномага эга бўлган командир-учувчилар таркиби ва учувчилар таркибининг билимлар текшируви Боинг-767 ҲК бўйича ўтказилади ва қўшимча равишда "Боинг-767/757 ҲКларининг фарқлари" курсининг билимлари текширилади).


184. Агар учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчилар гувоҳномасининг амал қилиш муддати янги (бошқа) турдаги ҲКга қайта ўқиш ёки сафга киритиш даврида тугаган ва бошқа турдаги ҲКда парвозлар бажарилмаётган бўлса, учувчилар таркиби мутахассисларига гувоҳнома ТУЭК тиббий маълумотномаси асосида узайтирилади, назарий билимлар ва парвоз текшируви эса янги (бошқа) турдаги ўзлаштирилган ҲКда мустақил парвоз (иш)га рухсатноманинг расмийлаштирилишида бажарилади.


185. Агар гувоҳноманинг ва парвоз текширувининг амал қилиш муддатлари тугаган бўлса, учувчилар таркиби мутахассисининг гувоҳномаси ТУЭК тиббий маълумотномаси ва назарий билимлар текшируви натижалари асосида узайтирилади. Парвоз текшируви учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчилар гувоҳномаси узайтирилгандан сўнг бажарилади.


186. Самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникасини текшириш - бу экипаж аъзолари (учувчи, штурман)нинг ҳаво навигацияси соҳасининг ва парвозларни бажаришнинг барча босқичларидаги тайёргарлиги бўйича билимлари, кўникмалари ва маҳоратини мажмуавий текшириш бўлиб, бунинг натижасида қуйидагилар аниқланади:

а) келгуси парвознинг бажарилишини тартибга солувчи асосий ҳужжатлар ва йўриқномалар талабларини билиш;

б) тайёргарликнинг барча босқичларида ва парвозларни бажаришда (иш технологияси ва ПЭҚ талабларига мувофиқ) текширилаётган экипаж аъзолари (учувчи, штурман) ҳаракатларининг кетма-кетлиги, тўғрилиги ва асосланганлиги;

в) белгиланган йўналиш бўйича самолёт бошқарувининг аниқлиги ва белгиланган объектга чиқиш аниқлиги (аэродром, қўниш майдончаси, юкни ташиш майдончаси, назорат мўлжали ва бошқалар);

г) парвознинг навигация элементлари ҳисоб-китобини аниқлашнинг ўз вақтидалиги, тўғрилиги, аниқлиги, тезлиги.

Текширув натижасида текширувчи текширувнинг алоҳида элементлари бўйича баҳо қўяди.

Самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувининг натижалари парвоз ва штаб ҳужжатларини олиб бориш талаблари ҳисобга олинган ҳолда, текширилувчи парвоз дафтарчасининг тегишли бўлимига киритилади.


187. Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКда командир-учувчилар таркиби, учувчи ва штурманларининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини штат бирлигидаги штурман-инструктор ва ундан юқори турувчи мутахассислар, "Дававианазорат" инспекциясининг командир-учувчилар таркибининг эса - "Дававианазорат" инспекциясининг рухсати билан Ўзбекистон Республикаси авиакомпания (авиакорхона)лари командир-учувчилар таркиби ва учувчи-инструкторлик таркибининг мансабдор шахслари ўтказадилар.


188. Шарқда ишлаб чиқарилган ҲК учувчилари, шу жумладан, командир-учувчилар таркиби ва учувчи-инструкторлик таркиби (учувчи)нинг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникасини текшириш қуйидаги шахслар томонидан бажарилишига рухсат берилади:

а) командир-учувчилар таркиби аъзолари - штурманлар, текширилувчининг малака тоифасидан қатъи назар;

б) командир-учувчилар таркиби аъзолари - ушбу Қоидаларнинг 191, 192-бандларига мувофиқ олинган, тегишли рухсатнома ва текширилувчи тоифасидан паст бўлмаган малакага эга бўлган 3, 4-синф ҲК ва вертолёт учувчилари.


189. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲК учувчиларининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини рейс шароитларида, парвоз текшируви (LINE CHECK) жараёнида командир-учувчилар таркиби ва учувчилар таркиби (CHECK CAPTAIN) шахслари бажарадилар.


190. Самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текшируви, дастлабки таништирув парвози ёки машқ қилиш учун текширувчилар сифатида парвоз экипажига киритилган командир-учувчилар таркиби мансабдор шахслари ва учувчилар таркиби - штурманлар, ҲКнинг бевосита командирига бўйсунадилар ва қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

а) экипажнинг парвоз олди тайёргарлиги сифати;

б) самолёт йўналиши бўйича бошқарувининг аниқлиги ва бортдаги навигация ускуналарининг тўғри эксплуатацияси;

в) парвозда экипаж томонидан йўналиш бўйича мўлжални сақлаш ва самовий ҳудуддан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;

г) текширилаётган учувчи (штурман)нинг касбий тайёргарлиги даражаси ва тажрибасининг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлилигини тўғри аниқлаш;

д) қўйилаётган баҳолар ва хулосаларнинг объективлилиги.


191. Командир-учувчилик таркиби - 3-тоифадаги ҲК учувчилари, командир-учувчилар таркиби, учувчи-инструкторлик ва учувчилар таркиби (учувчилар) шахслари самолётни йўналиш бўйлаб бошқариш техникаси бўйича текширувидан қуйидагиларни ўтагандан сўнг бажаришга рухсат этиладилар:

а) УО катта штурмани ва ундан юқори лавозимни эгалловчи штурман томонидан ҳаво навигацияси масалалари бўйича назарий билимлар текширувидан;

б) АЭ штурмани ва ундан юқори бўлган мансабдор шахс томонидан парвозда самолётни йўналиш бўйича бошқаришнинг амалий тажрибалари текширувидан.


192. Командир-учувчилик таркиби - 4-тоифадаги ҲК ва вертолётлар учувчилари, командир-учувчилар таркиби, парвоз-инструкторлар ва учувчилар таркиби (учувчилар) шахсларининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини амалга оширишда қуйидагилардан ўтгандан сўнг бажаришга рухсат этиладилар:

а) УО катта штурмани ва ундан юқори лавозимни эгалловчи штурман томонидан ҳаво навигацияси масалалари бўйича назарий билимлар текширувидан;

б) самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувига рухсатномага эга бўлган юқори турувчи командир-учувчилар таркиби мансабдор шахси ёки учувчи томонидан парвозда самолётни йўналиш бўйича бошқаришнинг амалий тажрибаларининг текширувидан.


193. Назарий билимлар текширувини 191 ва 192-бандларга мувофиқ ўтказиш самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини ўтказишга дастлабки қуйишда ўтказилади. Бу ҳақда учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг парвоз дафтарчасига "Ҳаво навигацияси масалалари бўйича назарий билимлар даражаси ... ҲКда учувчиларнинг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникасини текширишга рухсат олишга мувофиқдир" ёзуви киритилади ва текширувчининг лавозими, имзоси, фамилияси кўрсатилади.


194. Парвозда самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси амалий билимларининг текширув натижалари 191 ва 192-бандларга мувофиқ учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг парвоз дафтарчасининг "Парвоз текширувлари ва машқлари" бўлимида тегишли рухсатнома расмийлаштирилади: "…турдаги ҲК учувчиларининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини ўтказишга рухсат этилган". Мазкур рухсатнома самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникасининг навбатдан ташқари текширувида тасдиқланади.


195. Текширувчи (штурман)га учувчилар кабинасида бирга бўлган штурман ва учувчининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини қўшиб ўтказишга рухсат этилади.


196. Штурман томонидан учувчини самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси ва бир вақтнинг ўзида, унинг учувчилик техникасини (текширувчи учувчи томонидан) текширишга ушбу Қоидаларнинг 268-бандига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.


197. Парвоз топшириғига мувофиқ ҲК штурмани мажбуриятларини бажарувчи катта мутахассис-штурман томонидан учувчиларнинг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникасининг текширувини ўтказишга рухсат этилмайди.


198. Номзодларга 1-тоифани беришда самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини ўтказиш "Дававианазорат" инспекцияси ОМК раисининг рухсати билан УО катта штурмани ва ундан юқори турувчи ОМК аъзолари ва учувчилар бўлинмаларининг командир-учувчилар таркиби томонидан амалга оширилади.


199. Қуйидаги тоифаларни бериш учун 4-тоифа ҲКлари ва вертолётларда командир номзодларининг самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси текширувини ўтказишга рухсат этилади:

а) 1-тоифани бериш учун - "Дававианазорат" инспекцияси билан келишув асосида ОМК аъзоси Командир-учувчилик таркиби учувчилари томонидан, уларда тегишли рухсатнома мавжуд бўлганда;

б) 2-тоифани бериш учун - Командир-учувчилик таркиби учувчилари (УО командири ва ундан юқори) томонидан, уларда тегишли рухсатнома мавжуд бўлганда.



V. ҲАВО КЕМАЛАРИ ЭКИПАЖЛАРИНИ ТУЗИШ


200. ҲК экипажларини тузиш тартиби эксплуатант томонидан белгиланади ва авиакомпания (авиакорхона)нинг ПАҚига киритилади. Экипажнинг таркиби мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҲКнинг ПЭҚ билан аниқланади.


201. Бошқа авиакомпания (авиакорхона)лардан ҲК экипажлари (ёки экипажнинг алоҳида аъзоларини) шартнома бўйича парвозлар учун жалб этилган ҳолларда уларга дастлабки тайёргарлик ва ҲК ПЭҚ ҳамда ҲК экипаж аъзоларининг ўзаро ҳаракатлари ва ишлаш технологияси йўриқномаси бўйича билимининг текширувлари ўтказилгандан сўнг парвозларга рухсат этиш текшируви натижаларини баҳолар варақасида расмийлаштириш билан бириктирилган услуб бўйича УО командирининг буйруғи билан амалга оширилади.


202. ҲК командири парвозга тайёргарлик сифати, тартиб-интизом, ўз экипаж аъзоларининг ишини ташкил этиш ва парвоз топшириғининг муваффақиятли бажарилиши учун асосий ва жавобгар шахс ҳисобланади.



VI. УЧУВЧИЛАР ТАРКИБИГА ПАРВОЗЛАРНИ

БАЖАРИШГА РУХСАТ БЕРИШ


1-§. Асосий талаблар


203. Учувчилар таркибини мустақил парвозларга рухсат этиш белгиланган тартибда тасдиқланган УТТДга мувофиқ амалга оширилади.


204. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби шахсларини мустақил парвозларга, шунингдек авиация ишлари турларига дастлабки рухсат этилиши уларнинг машқ қилишлари ва ҲК турлари бўйича тайёргарлик дастурлари (УТТД)га мувофиқ текширувдан сўнг амалга оширилади.


205. Инструктор (машқ қилдирувчи) хулосаси, шунингдек назорат-текширув парвозини амалга оширган катта командирнинг якуний хулосаси парвозларга рухсат этишга асос бўлиб ҳисобланади.


206. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорларнинг машқ қилишларини таъминлаш тегишли турдаги ҲКда инструкторлик ишини бажаришга рухсат этилган командир-учувчилар, инструкторлик таркибида аъзолари томонидан амалга оширилади.


207. Авиакомпания (авиакорхона)ларнинг командир-учувчилар таркибида аъзолари учтадан кўп бўлмаган турдаги ҲКда парвозларни бажаришга рухсат этилиши мумкин.


208. Авиакорхоналар (авиакомпаниялар)нинг инструкторлик таркибидаги шахслар, ҲК командирлари ва экипаж аъзолари иккитадан кўп бўлмаган турдаги ҲКда парвозларни бажаришга рухсат этилиши мумкин.


209. Иккита турдаги ҲКда парвозларни бажариш қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:

а) ҲКК сифатида - янги турдаги ҲКда камида 200 соат ва бошқа турдаги (олдин ўзлаштирилган) ҲКда камида 1000 соат мустақил парвоз соатларига эга бўлганда;

б) иккинчи учувчи, бортмуҳандис (бортмеханик) сифатида - ҳар бир турдаги ҲКда камида 200 соат парвоз соатларига эга бўлганда;

в) штурман, бортрадист, бортоператор сифатида - ҲКнинг ҳар бир турида парвозлар соатининг чекловларисиз.


210. Мазкур Қоиданинг 207, 208-бандларида кўрсатилган авиация ходимларига бир нечта турдаги ҲКларида парвозларни бажаришга рухсат этилиши мумкин. Бунда ҲК турлари тоифаси фарқи биттадан ошмаслиги ва асбоб-ускуналари (инструментал ва дисплейли) индикациялари шартлари бўйича фарқларга эга бўлмаслиги керак.


211. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорлар ҲК экипажи таркибида парвоз топшириғини мустақил бажаришга қуйидаги шартларда рухсат этилиши мумкин:

а) уларда амалдаги парвоз гувоҳномаси мавжуд бўлганда;

б) парвоз топшириғида кўрсатилган ҲКда, мутахассислиги бўйича мустақил ишга рухсатномасининг мавжудлигида;

в) парвоз олди дам олишнинг тартиби ва давомийлигига риоя қилганда;

г) иш вақти нормаларига риоя қилганда;

д) мутахассислик бўйича календарь текширув муддатларига риоя қилганда;

е) ТУЭКда тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари ва учувчилар отряди шифокорида кўрикдан ўтишга риоя қилганда;

ж) ушбу турдаги ҲКда инструкторлар ишига (текширувчилар учун) рухсатномага эга бўлганда;

з) парвоз топшириғида белгиланган махсус авиация ишларини бажаришга рухсатномага эга бўлганда;

и) ушбу турдаги ҲКда авария-қутқарув тайёргарлигини ўтиш (сертификат мавжуд бўлганда) муддатларига риоя қилганда;

к) СМТ (FFS)да машқларни ўташ муддатларига риоя қилганда;

л) дастлабки тайёргарликдан ўтиш муддатлари ва шартларига риоя қилганда;

м) ушбу Қоидалар талабларига (учувчи ва штурманлар учун) мувофиқ трассалар бўйича ва аэродромлардаги (парвоз топшириғига мувофиқ) дастлабки таништирув парвозида;

н) ушбу Қоидаларнинг 136-бандига мувофиқ, ММШда қўнишга киришишлар ва қўнишларнинг (йўналиш бўйича) зарурий сони, шунингдек қўнишларни бажаришнинг (ҲККлари ва иккинчи учувчилар учун) минимал сони мавжуд бўлганда;

о) муҳокамаларда ва касбий таълим вақтида материал ҳамда кўрсатмаларни ўрганганда (уларнинг ўтказилишида иштирок этмаган ҳолларда);

п) берилган индивидуал топшириқларни бажарганда;

р) парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва ахборотларни ўрганганда.


212. Берилган минимумни тасдиқлаш учун қўнишга киришишлар бўйича талабларга риоя қилинмаганда, ҲК командири (экипажи) бир поғонага баланд бўлган минимум бўйича мустақил парвозларга рухсат этилиши мумкин.


213. Мустақил парвозлар ва авиация ишлари турларига рухсат этишни режалаштириш, учувчилар таркибини машқ қилдириш ва текшириш режа-жадвалига биноан амалга оширилади ва ойлик ҳамда суткалик режаларни тузишда инобатга олинади.


214. Метеоминимум пасайтирилганда мустақил парвозлар, авиация ишлари турлари, кечки парвозларга тайёргарлик ва рухсат этиш ҳисоби машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади. Рухсатнома УТТД талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.


215. Ушбу турдаги ҲКда парвозлар ёки авиация ишлари турларига киритишни тасдиқлаш машқ қилиш топшириғида ва парвоз дафтарчасининг "Парвоз текширувлари" бўлимида расмийлаштирилади. Қайдлар УТТДнинг намуналарига мувофиқ бажарилади.


216. 4-тоифадаги самолётлар ва вертолётларда суткалар вақти ва шасси турлари бўйича парвозларга киритиш, бундай турдаги ҲКда учувчилар таркибини тайёрлаш дастурларига мувофиқ амалга оширилади.


217. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларни аниқ турдаги ҲКда инструкторлар ишига рухсат этиш УТТД талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Инструкторнинг учувчилар таркибини дастлабки тайёрлаш ва машқ қилдириш ҳуқуқини берувчи малакавий баҳоси "Дававианазорат" инспекцияси таркибидаги ОМК томонидан расмийлаштирилади.


218. Парвозларга рухсат этишнинг шартларига риоя қилиниши ва тўғри расмийлаштирилиши устидан жавобгарлик қуйидагиларга юклатилади:

а) УО командирига - CHECK-CAPTAIN, АЭ командирлари, уларнинг ўринбосарлари ва УО (хизмати)нинг катта мутахассислари учун;

б) АЭ командирларига - авиазвено командирлари ва АЭ катта мутахассислари учун (звеносиз тузилмада ҲК командирлари учун);

в) авиазвено командирларига (эскадрильясиз тузилмада штатдаги учувчига) - ҲК командирлари учун;

г) УО (хизмати)нинг катта мутахассисларига - экипаж аъзолари учун (мутахассислиги бўйича);

д) ҲК командирларига - экипаж аъзолари учун.


219. Рухсат этиш шартларига риоя қилиш назорати парвозларни ойлик ва суткалик режалаштиришни амалга ошираётган учувчилар таркиби мутахассислари томонидан олиб борилади.



2-§. Учувчилар таркибини парвозларга

рухсат этиш текшируви


220. Учувчилар таркибини парвозларга рухсат этиш текшируви қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) янги ўзлаштирилган ҲКда биринчи мустақил парвоздан олдин;

б) биринчи мустақил парвоздан олдин (авиация ишлари турлари бўйича);

в) бошқа мураккаброқ метеошароитлар ва сутка вақтларида парвозлардан олдин;

г) ҲКда олдин фойдаланилмаган янги ўрнатилган ускуна ва тизимлардан фойдаланадиган парвозлардан олдин;

д) тоифани бериш (ошириш) ва тасдиқлашда;

е) парвоз текширувининг календарь амал қилиш муддати узайтирилганда.


221. Парвозларга рухсат этиш текширувининг тасдиқланиши, шунингдек "Дававианазорат" инспекцияси, авиакорхоналар (авиакомпаниялар)нинг алоҳида кўрсатмалари бўйича амалга оширилади.


222. Янги ўзлаштирилган ҲКдаги парвозлар, авиация ишлари турлари бўйича мустақил парвозлар, минимумни тасдиқлаш ва беришга рухсат этиш текширувлари ҲК тоифасининг УТТДга мувофиқ амалга оширилади.


223. Парвоз текширувлари УТТДга мувофиқ командир-учувчилар, инструкторлик таркибидаги шахслар томонидан бажарилади.


224. Иккинчи учувчида учувчилик техникаси текширувини бириктирилган экипаж таркибида ҲКнинг командири бажариши мумкин, агарда у:

а) ушбу турдаги ҲКда сўнгги метеоминимум бўйича парвозларга рухсатга эга бўлса;

б) услубий тайёргарликдан ўтган ва ушбу турдаги текширувга УО командирининг буйруғи билан рухсат этилган бўлса.


225. Бир нечта турдаги ҲКда командир-учувчилар таркиби инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорларнинг парвозида ушбу Қоидаларнинг 172-бандида назарда тутилган календарь муддатлардаги парвоз текширувлари қуйидагиларда ўтказилади:

а) учувчиларда - учувчилик техникаси ҳар бир ҲК турида, самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси эса - олий турдаги ҲКда (тоифа бўйича тенг бўлган ҲК турида);

б) экипажнинг бошқа аъзоларида - мутахассислик бўйича ҳар бир ҲК турида амалий иши.


226. Парвоз ўқув юртлари ёки бошқа авиакомпания (авиакорхона)лардан келган учувчи ва штурманлар мустақил парвозларни бажаришдан олдин қуйидаги текширувлардан ўтишлари лозим:

а) учувчилик ва самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси (учувчилар учун);

б) самолётни йўналиш бўйича бошқариш техникаси (штурманлар учун).


227. Учувчилар отряди катта бортоператорини текшириш УО командирининг рухсати бўйича айнан ўша учувчилар отрядининг бортоператор-инструктори ёки учувчилар отрядининг катта бортмуҳандиси томонидан ўтказилади.



3-§. Аэродромлар, трасса, маҳаллий ва халқаро

йўналишлар бўйича дастлабки таништирув парвозлари


228. ҲК командирлари ва штурманларини учиш ва йўналиш пункти орасидаги йўналишлар бўйича аэродромларга мустақил парвозларни бажаришга рухсат этиш, қуйидаги дастлабки таништирув парвозидан сўнг амалга оширилади:

1) аэродромларга:

а) тоғли - камида икки марта;

б) тоғли эмас - камида бир марта.

2) учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналиш бўйича:

а) 1, 2, 3-тоифали ҲКдаги парвозларда - камида бир марта;

б) 4-тоифадаги ҲК ва вертолётларда тоғли ҳудудлар устидаги парвозларда - камида икки марта;

в) 4-тоифадаги ҲК ва вертолётларда тоғли бўлмаган ҳудудлар устидаги парвозларда - камида бир марта.

3) MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидан:

а) Шарқда ишлаб чиқарилган ҲК экипажининг аъзолари учун - камида икки марта;

б) Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲК экипажининг аъзолари учун - камида бир марта.


229. Мазкур қоидаларнинг 228-бандида назарда тутилган таништирув парвозларини қўшиб ўтказишга рухсат этилади.


230. Дастлабки таништирув парвози бориш ва қайтиш йўналишида амалга оширилади.


231. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг иккинчи учувчилари ва Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКнинг бортрадистларини MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидан парвозларга рухсат этиш ушбу Қоидаларнинг 228-бандида кўрсатилган дастлабки таништирув парвозидан сўнг амалга оширилади.


232. Дастлабки таништирув парвози командир-учувчилар таркиби аъзолари ёки тегишли мутахассислик бўйича (учувчи - учувчини, штурман - штурманни) штатдаги инструкторлар томонидан амалга оширилади.


233. Учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича ва аэродромларга таништирув парвозлари САТ-II-III ҳамда САТ-I минимуми бўйича парвозларга рухсат берилган командир-учувчилар таркибидаги шахслар билан ўтказилади, MNPS самовий ҳудуди, Шимолий Атлантика устидаги самовий ҳудуд ҳамда авиакомпаниялар томонидан белгиланган махсус ва тоғли аэродромлар бундан мустасно.

Таништирув парвозлари Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКда штурман-инструктор сифатида парвозларга рухсати бўлган учувчилар отряди катта штурмани ва ундан юқори лавозимдаги штурманлар томонидан ўтказилади.

234. Ил-114-100 ҲК командир-учувчилар таркибидаги шахслар билан учиш ҳамда қўниш пунктлари орасидаги йўналишлар бўйича ва аэродромларга таништирув парвозлари мазкур турдаги ҲКда штурман-инструктор сифатида парвозларга рухсати бўлган учувчилар отряди катта штурмани ва ундан юқори лавозимдаги штурманлар томонидан ўтказилади.

235. ҲК экипаж аъзоларининг MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устида дастлабки таништирув парвозларини бажаришга, командир-учувчилар таркиби шахслари ёки ушбу Қоидаларнинг XIII боби 3-§га мувофиқ тайёргарликни ўтаган ва амалдаги дастлабки таништирув парвози кўникмасига эга бўлган штатдаги инструкторлар рухсат этиладилар.


236. Аэродромларга, шунингдек учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича дастлабки таништирув парвозларисиз мустақил парвозларга рухсат этиш тўғрисидаги қарорни, учувчилар отряди командири (шеф-учувчи) қуйидаги шароитларда учувчи ёки штурманнинг тайёрлигига боғлиқ бўлган ҳолда қабул қилиши мумкин:

1) тоғли бўлмаган аэродромларга ва МДҲ мамлакатлари чегарасида учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича, агарда:

а) ҲК командири - биринчи малака тоифасидаги учувчи бўлса;

б) ҲК командири - малака тоифасидан қатъи назар, ҳаводан танланган майдончаларга қўнишлар билан трассадан ташқаридаги парвозларга рухсат этилган бўлса;

в) ҲК штурмани - биринчи малака тоифасидаги штурман бўлса;

2) учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича ва аэродромларга, агарда:

а) ушбу турдаги ҲКда (MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидаги парвозлардан ташқари) инструкторлар ишига рухсат этилган, иккинчи малака тоифасидан паст бўлмаган ҲК командири ёки штурмани бўлса;

б) учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича ушбу аэродромларда, ўтган 36 ой мобайнида ҲК командири ёки штурмани 228-банднинг талабларига мувофиқ айнан ўша тоифадаги ҲКда (учувчи ҲКК сифатида) ёки ушбу турдаги ҲКда ҲКК ва штурмани стажёрлар сифатида парвозларни бажарган бўлсалар.


237. Эксплуатант ушбу турдаги ҲКнинг барча командирлари ва штурманларининг малака тоифаси, эгаллаётган лавозими ва ушбу турдаги ҲКда иш тажрибасидан қатъи назар, дастлабки таништирув парвозларни бажариш мажбурий ҳисоб ланган махсус аэропортлар ва йўналишлар рўйхатини ишлаб чиқиши ва ПАҚга киритиши мумкин.


238. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲК командирлари СМТ (FFS)да тегишли тайёргарликни ўтганидан сўнг, аэродромларда мустақил парвозларга рухсатномани олишлари мумкин. Бунда, ҲКК ушбу аэродромга камида 3 та учиш ва қўнишга киришишни бажариши лозим, СМТ (FFS) эса ушбу аэродромда машқ қилиш учун сертификатлаштирилган бўлиши лозим. Олинган рухсатнома ҲК командири парвоз дафтарчасининг "Аэродромларга ва трассалар бўйича парвозларга рухсат этиш" бўлимида "СМТ (FFS)" қўшимча ёзуви билан расмийлаштирилади.

239. Командир-учувчилар таркиби ва штатдаги (учувчилар, штурманлар) дастлабки таништирув парвозларисиз мустақил парвозларга, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 232, 233, 234-бандларига мувофиқ аэродромларда ва улар томонидан аввал парвозлар бажарилмаган учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича (MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидаги парвозлардан ташқари) парвозларни бажаришга рухсат этиладилар.


240. Учиш ва қўниш пункти орасидаги йўналишлар бўйича тоғли аэродромларга, шу жумладан, МДҲдан ташқаридаги (MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидаги парвозлардан ташқари) дастлабки таништирув парвозлари, уларни бажариш муддатидан ёки аввалги парвоз муддатидан (дастлабки таништирув парвозидан сўнг) 36 ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


241. MNPS самовий ҳудуди ва Шимолий Атлантика устидаги дастлабки таништирув парвозлари, уларни бажариш муддатидан ёки аввалги парвоз муддатидан (дастлабки таништирув парвозидан сўнг) 24 ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


242. Бажарилган дастлабки таништирув парвози ҳақидаги қайд учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг парвоз дафтарчасида, парвозни амалга оширган шахс томонидан ёзилади. Дастлабки таништирув парвозининг мавжудлиги, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 240-бандига мувофиқ, унинг муддати узайтирилишига ҳуқуқ берувчи, келгуси парвоз санаси жадвалда кўзда тутилади.


243. Дастлабки таништирув парвозининг муддати тугаган ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 228-бандига мувофиқ, қайта дастлабки таништирув парвози бажарилади ва бу ҳақда парвоз дафтарчасига қайд қилинади.


244. Парвозга ҲКК, штурманлар ва бортрадистларни, уларнинг дастлабки таништирув парвозлари ҳисобга олинган ҳолда (шу жумладан, келгуси/ўтган давр учун парвозларни бажариш муддатлари ҳисобга олинган ҳолда), режалаштириш учун назорат ва жавобгарлик тегишли мутахассислик бўйича учувчилар бўлинмасининг командир-учувчилар таркибига юклатилади.


245. Айрим ҳолларда, ҲК экипажи базадан ташқари иш учун йўналтирилаётган (шу жумладан, хорижга) бўлса, экипаж билан тўлиқ ҳажмда дастлабки тайёргарлик амалга оширилганидан сўнг, унинг таркибига дастлабки таништирув парвозларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни киритишнинг имкони бўлмаганда, иш жойига учиш ва у ерда парвозларни бажаришга - дастлабки таништирув парвозларисиз рухсат этилади, бу ҳақда учувчилар отряди командири (шеф-учувчи) томонидан дастлабки тайёргарлик ҳисоби журналининг парвоз топшириқлари (хизмат белгилари) бўлимида тегишли ёзув қайд этилади.



4-§. Парвоз ишида (парвозларда)

узилишлардан сўнг учишга рухсат этиш


246. Командир-учувчилар, инструкторлик ва учувчилар таркиби шахсларининг парвоз ишида (парвозларда) узилишлардан сўнг парвозга рухсат этиш, улар томонидан узилишнинг давомийлиги, ушбу турдаги ҲКда парвозлар стажи (тажрибаси) ва мутахассиснинг касбий тайёргарлигига боғлиқ бўлган ҳолда аниқланадиган тартиблардан ўтишлари шарти билан амалга оширилади.


247. Парвоз ишида (парвозларда) 30 кундан 60 кунгача бўлган узилишлардан кейин парвозларга рухсат этиш, қуйидагилардан сўнг амалга оширилади:

а) ушбу даврда ўзлаштириш сифати назорати билан касбий таълим ва муҳокама материаллари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва ахборотларни ўрганиш;

б) дастлабки тайёргарлик.

Учувчилар таркиби мутахассиси учун тренажёрлар бўйича ва (ёки) учиш тайёргарлик (текширув)нинг заруриятини ушбу мутахассиснинг касбий тайёргарлигига бевосита жавобгар бўлган парвоз командири (бошлиғи) аниқлайди.

Тайёргарлик касбий ва дастлабки тайёргарлик журналларида ҳамда машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади.


248. Парвоз ишида (парвозларда) 60 кундан 90 кунгача бўлган узилишлардан кейин учишга рухсат этиш, қуйидагилардан сўнг амалга оширилади:

а) ушбу даврда ўзлаштириш сифати назорати билан касбий таълим ва муҳокама материаллари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва ахборотларни ўрганиш;

б) дастлабки тайёргарлик;

в) ҳар чоракдаги дастур ҳажмида СМТда машқлар (ММШда қўнишга киришишлар);

г) аэродром шароитларида (камида учта қўнишга киришиш, иккита қўниш, улардан биттаси кечаси) ёки ишлаб чиқариш парвозларида (камида иккита қўниш, улардан биттаси кечаси) - барча турдаги ҲКлари командирлари ва Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг иккинчи ва Ил-114-100 ҲК учувчилари учун. Бошқа мутахассислар (Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКнинг иккинчи учувчиси, штурмани, бортмуҳандиси, бортмеханиги, бортрадисти) учун учиш машқларининг заруриятини ушбу мутахассиснинг касбий тайёргарлигига бевосита жавоб берувчи учувчи командири (бошлиғи) аниқлайди. (Ан-2 ҲКда парвозлар узилишидан сўнг кечаси ўтказиладиган машқий парвозлар бажарилмайди. Авиация-кимёвий ишларида парвозларда узилишларидан сўнг командир-учувчилар таркиби назорати остида ишлаб чиқариш шароитларида 5 та парвоз бажарилади.).

Тайёргарлик касбий, дастлабки тайёргарлик журналларида, машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади. Агар учиш машқлари календарь муддат бўйича парвоз текшируви билан тўғри келган бўлса, бунда ижобий натижалар бўлганда, учиш машқлари парвоз дафтарчасига қайднинг киритилиши билан парвоз текшируви сифатида қабул қилиниши ва расмийлаштирилиши мумкин.


249. Парвоз ишида (парвозларда) 90 кундан бир йилгача бўлган узилишлардан кейин парвозларга киритиш, қуйидагилардан сўнг амалга оширилади:

а) ушбу даврда ўзлаштириш сифати назорати билан касбий таълим ва муҳокама материаллари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва ахборотларни ўрганиш;

б) амалий аэродинамика ва ҲК ПЭҚ бўйича мустақил тайёргарлик (қайтариш) (Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг парвоз ходимлари учун - СВТ);

в) катта мутахассислар раҳбарлигида ҲК конструкциялари ва парвоз эксплуатациясидаги ўзгаришларини ўрганиш;

г) мавсумий тайёргарлик;

д) дастлабки тайёргарлик;

е) САТ II-III ёки аввал берилган минимум бўйича қўнишга киришиш билан SIM CHECK ҳажмида FFS тренажёрида текширувлар (Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКнинг учувчилари учун) ҳамда САТ I ёки аввал берилган минимум бўйича қўнишга киришиш билан СМТ ҳажмида тренажер текширувлари (Ил-114-100 ҲКнинг учувчилари учун);

ж) ҲК командирларига берилган минимумга мувофиқ метеошароитларда қўнишга киришишлар билан ҳар чоракдаги дастурлар ҳажмларида СМТда машқ қилиш (Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКнинг парвоз ходимлари учун);

з) аэродром шароитларида (ММШда камида олтита қўнишга киришиш ва тўртта қўниш, улардан иккитаси кечаси) ёки ишлаб чиқариш парвозларида (ММШда камида тўртта қўниш, улардан иккитаси кечаси) (Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКнинг командирлари учун), иккинчи учувчилари учун эса - иккита парвоз (улардан биттаси кечаси). Бошқа экипаж аъзолари учун (штурман, бортмуҳандис, бортмеханик, бортрадист) - сутка вақтидан қатъи назар, мутахассислик бўйича инструктор билан камида иккита қўниш. АН-2 ҲКда парвозларда узилишлар бўлганда машқий парвозлар кечаси бажарилмайди. Авиация-кимёвий ишлардаги парвозларда узилишлар бўлганда ишлаб чиқариш шароитларида 5 та парвоз Командир-учувчилар таркиби назорати остида бажарилади.

и) Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳамда Ил-114-100 ҲКларда рейс шароитларидаги (LINE CНECK) парвоз текширувида ҲКК (СРТ) учун - камида тўртта парвоз, иккинчи учувчилар учун эса - камида иккита парвоз.

ММШ мавжуд бўлмаган ҳолда, ҲК бортида йўловчилар бўлмаганда, юк ва йўловчи самолётларида - кўришни тақлид қилиш тизими пардачаларидан, ЎШКТдан фойдаланган ҳолда, шунингдек штатдаги шаффоф бўлмаган пардача орқасида ҚҚБ + 30 метрга тенг бўлган баландликкача, ҲК бортида йўловчилар бўлганда эса 200 м дан паст бўлмаган учиб ўтиш баландлигигача, эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган махсус "Услубиёт" бўйича фойдаланиш билан қўнишга киришишларни бажаришга рухсат этилади;

Тайёргарлик касбий, дастлабки тайёргарлик журналларида, машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади. Агар учиш машқлари календарь муддат бўйича парвоз текшируви билан тўғри келган бўлса, бунда ижобий натижалар бўлганда, учиш машқлари парвоз дафтарчасига қайднинг киритилиши билан парвоз текшируви сифатида қабул қилиниши ва расмийлаштирилиши мумкин.


250. Ушбу турдаги ҲКда инструкторлик парвозларга рухсат этилган учувчиларнинг учиш машқлари (текшируви) худди шу ҳажмда олиб борилади, бу ҳолда, ўнг томондаги учувчи ўриндиғидан камида битта парвоз бажарилиши лозим. Парвоз таълими бўйича билими ва услубиётнинг қўлланилиши қўшимча равишда баҳоланади.


251. Парвоз ишида (парвозларда) бир йилдан беш йилгача бўлган узилишлардан кейин учишга рухсат этиш, қуйидагилардан сўнг амалга оширилади:

а) ЎМ (ЎММ)да малака ошириш курсларида ўқишлар;

б) сафга киритишда УТТДнинг ҳажмида СМТ (FFS)да машқлар;

в) мавсумий тайёргарлик;

г) бириктирилган инструктор билан бирга ишлаб чиқариш парвозларида учиш машқлари УТТДга мувофиқ, сафга киритиш дастурининг трасса парвозлари сонининг камида 50% ҳажмида, бошқа мутахассислар (иккинчи учувчи, штурман, бортмуҳандис, бортрадист) учун эса - аэродром ва ишлаб чиқариш шароитларида машқ қилишларнинг камида олтита парвоз (қўниш) ҳажмида;

д) УТТДга мувофиқ ишлаб чиқариш парвозларида парвоз текширувлари;

е) авиакомпания (авиакорхона)нинг ММК (МК) ва "Дававианазорат" инспекциясининг ОМКда малака тоифасини тасдиқлаш. Ушбу турдаги ҲКда парвоз ишининг узилишларида, агар бошқа турдаги ҲКда парвоз иши узилишлари бўлмаган бўлса - малака тоифасини тасдиқлаш талаб этилмайди;

ж) ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши:

1) ЎМ (ЎММ)да малака ошириш курслари тугатилганидан сўнг гувоҳнома берилади;

2) УТТДга мувофиқ, учиш машқлари, тренажёрда машқ қилишлар ва текширувлар, машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади;

3) мавсумий тайёргарлик машқ қилиш топшириғида ва касбий таълим журналида расмийлаштирилади;

4) парвоз текшируви натижалари машқ қилиш топшириғида ва парвоз дафтарчасида расмийлаштирилади;

5) малака тоифасини тасдиқлаш Малакани тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномада расмийлаштирилади;

6) парвозларга рухсатнома УО командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


252. Агар мутахассис парвоз ишидан авиакомпания (авиакорхона) раҳбарининг буйруғи билан четлаштирилган бўлса, узилишнинг муддатидан қатъи назар, қуйидагилар расмийлаштирилади:

а) учувчилар бўлинмаси командирининг аризаси билан авиакорхона (авиакомпания) раҳбарининг номига мутахассиснинг билдиришномаси;

б) лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тақдимнома;

в) малакани тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома.

Материаллар авиакомпания (авиакорхона)нинг МК (ММК)га тақдим этилади.

Масала ижобий ҳал қилинганда ва авиакомпания (авиакорхона) раҳбарининг мутахассисни парвоз ишига тиклаш ҳақидаги буйруғи чиққанида, ушбу Қоидаларнинг 248, 249, 251-бандларига мувофиқ унинг парвозларга рухсат этилиши, парвоз иши (парвозлар)да узилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва тегишли тартибда расмийлаштирилади.


253. Бошқа турдаги ҲКда парвозларда беш йилдан ортиқ узилиш бўлганда (агар парвоз иши узилмаган бўлса), бундай турдаги ҲКда парвозларга рухсатномани тиклаш ЎМ (ЎММ)да МОКдан ва ФА ЎТТДга мувофиқ, тўлиқ ҳажмда учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларни сафга киритишдан сўнг амалга оширилади.

Парвоз ишида беш йилдан кўп муддатга узилиш бўлганда парвоз ва хизмат кўрсатиш ходимларининг мутахассислари (учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадистлар, бортоператорлар) парвозларга рухсатномани тиклаш ҳуқуқини йўқотадилар. Бундай учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчилардан парвоз ишида фойдаланиш масаласи "Дававианазорат" инспекциясининг ОМК билан келишилган ҳолда ёшга доир ўрнатилган талабларга риоя этиш билан ҳал этилиши мумкин.


254. Бир нечта турдаги ҲКларида парвозларни бажараётган командир-учувчилар, инструкторлик таркибига парвоз ишида ёки юқори тоифадаги ҲКларида парвозларда узилишлар бўлганда, ушбу Қоидаларнинг 247, 248, 249, 252-бандларига мувофиқ бундай турдаги ҲКда парвозларга рухсат этиш узилиш муддатига боғлиқ бўлган ҳолда амалга оширилади. Бошқа турдаги (тоифаси бўйича тенг ёки қуйи бўлган) ҲКларида парвозларда узилишлар бўлганда:

а) 60 кундан 90 кунгача - парвозларни давом эттиришдан олдин, ушбу турдаги ҲКнинг ПЭҚдаги қўшимчалар ва ўзгартиришларни ўрганиш бўйича мустақил тайёргарликни ўтишлари лозим;

б) 90 кундан бир йилгача - парвозларга рухсат этиш, ушбу Қоидаларнинг 248-бандига мувофиқ;

в) бир йилдан беш йилгача - ушбу Қоидаларнинг 249-бандига мувофиқ амалга оширилади.


255. Авиация ишлари турлари бўйича парвозларда 12 ойдан кўп муддатга узилишлар бўлганда, учувчилар таркибининг ушбу турдаги авиация ишлари (парвозлар) турларига рухсатномалар ўз кучини йўқотади, рухсатномаларнинг тикланиши УТТДга мувофиқ аниқ турдаги ҲКга қўлланилган ҳолда амалга оширилади.


256. Юк ҲК бортоператорларининг парвоз иши (парвозлар) узилишида парвозларга рухсат этиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

1) 60 кундан 90 кунгача узилиш бўлганда ўзлаштириш сифати назорати билан, ушбу даврда касбий таълим ва муҳокама материаллари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва маълумотларни ўрганиш.

Тайёргарлик тегишли журналларда акс эттирилади:

2) 90 кундан бир йилгача узилиш бўлганда, қуйидагилардан сўнг:

а) ҲК ПЭҚ, Иш технологияси бўйича йўриқнома, ўзлаштириш сифати назорати билан, ушбу даврда касбий таълим ва муҳокама материаллари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги бўйича келган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил ўрганиб чиқиш;

б) мавсумий тайёргарлик;

в) дастлабки тайёргарлик;

г) ҲКнинг юк кабинасидаги машқлар;

д) иккита тўлиқ "ортиш-тушириш" циклдаги рейс шароитларида амалий ишнинг текшируви.

Тайёргарлик тегишли журналларда, машқ қилиш топшириғи ва бортоператорнинг парвоз дафтарчасида акс эттирилади;

3) бир йилдан беш йилгача узилиш бўлганда қуйидагилардан сўнг:

а) ЎМ (ЎММ)да МОКларида ўқиш;

б) ҲКнинг юк кабинасидаги машқлар;

в) мавсумий тайёргарлик;

г) бириктирилган инструктор билан ФА УТТДга мувофиқ сафга киритиш дастурининг 50 фоизигача ҳажмидаги рейс шароитларидаги машқлар;

д) рейс шароитларидаги амалий ишнинг текшируви.

Тайёргарлик тегишли журналларда, машқ қилиш топшириғида ва бортоператорнинг парвоз китобчасида акс эттирилади. Парвозларга рухсат этиш УО командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


257. Командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркиби учун парвоз ишида (аниқ турдаги ҲКда парвозларда) бир йилдан ортиқ узилишлар бўлганда, ушбу турдаги ҲКда инструкторлар ишига берилган рухсатнома ўз кучини йўқотади. Унинг тикланиши учун УТТДга мувофиқ (тегишли мутахассис учун дастурнинг "Инструкторлар ишига тайёргарлик" бўлими) ердаги ва машқий тайёргарлик ҳамда назорат-текширув парвозлари талаб этилади.

Боинг-767-300ER ва Боинг-757-200ER ҲКларида парвоз қилишга ягона рухсатномага эга бўлган командир-учувчилар, инструкторлар ва учувчилар таркибига, ушбу турдаги ҲКларидан биттасида парвозда узилишлар бўлганда, парвозларга ягона рухсатнома УТТДга мувофиқ тикланади.


VII. ДАСТЛАБКИ ТАЙЁРГАРЛИК


258. Ҳар бир парвоз олдидан экипаж пухта тайёргарликдан ўтказилиши лозим. Эгаллаб турган лавозими ва иш тажрибасидан қатъи назар, экипаж таркибига кирувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723) ва ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ тайёргарлик ва парвозга тайёрлиги бўйича текширувдан ўтишлари лозим.


259. Дастлабки тайёргарлик - келгуси парвоз (парвозлар) учун материалларни ўрганиш, ҳужжатларни тайёрлаш, амалий ҳаракатларни қайта ишлаш ва экипажнинг тайёрлиги назорати ўтказиладиган тайёргарликнинг асосий туридир.


260. Дастлабки тайёргарлик ўтказилишининг тартиби ва мазмуни эксплуатант томонидан ишлаб чиқилади ва авиакомпания (авиакорхона)нинг ПАҚига киритилади.



VIII. ЭКИПАЖ ТАРКИБИГА КИРИТИЛГАН

ТЕКШИРУВЧИ ИШТИРОКИДАГИ ПАРВОЗЛАР


1-§. Асосий талаблар


261. Текширувчиларнинг экипаж таркибидаги парвозлари, командир-учувчилар таркиби ва инструкторлик таркибининг, тасдиқланган парвозлар режаларига мувофиқ ва юқори турувчи командирлар (бошлиқлар)нинг топшириқлари бўйича бажарилади. Текширув (машқ қилиш)нинг мақсади парвоз топшириғининг "ўқув-машқ топшириғи" устунида ёзилади.


262. Текширувчига қўйилган талаблар, текширувчини экипаж таркибига киритиш, унинг жавобгарлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек парвозларни бажариш вақтида экипаж аъзолари билан ўзаро ҳаракатлари эксплуатант томонидан белгиланади ва авиакомпания (авиакорхона)нинг ПАҚга киритилади.


263. Аэродром шароитларида ўқув ва машқ қилиш парвозларини бажаришда текширувчи (машқ қилдирувчи)нинг экипаж аъзолари билан ўзаро хатти-ҳаракатининг тартиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган ФА ўқув парвоз тайёргарлиги курси, ўқув парвоз тайёргарлиги дастури, УТТД ва бошқа дастурлар билан қўшимча равишда белгиланади.


264. Машқ қилувчига нисбатан қуйи лавозимни эгалловчи командир-учувчилар, инструкторлик таркибига кирувчи шахс машқ қилиш парвозларини ташкил этиш ва ўтказишда текширувчи бўлиши мумкин. Машқ қилдирувчига ҳам текширувчига бўлган талаблар қўйилади.


265. "Дававианазорат" инспекциясининг рухсатномаси бўйича текширилувчига нисбатан қуйи лавозимни эгалловчи командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг аъзоси текширувчи этиб тайинланиши мумкин. Текширув натижаларини расмийлаштиришда парвоз дафтарчасида ушбу рухсатнома кўрсатиб ўтилади.


266. Текширувчига ишлаб чиқариш парвозларини бажаришда авария ҳолатни ёки тизимлар, ускуна ва жиҳозларнинг тўхташини тақлид қилиб бажариш тақиқланади.


267. Командир-учувчилар, инструкторлик таркибидаги аъзо экипаж таркибига текширувчи сифатида киритилиши учун қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

а) ФА мутахассисининг амалдаги парвоз гувоҳномаси;

б) ушбу турдаги ҲКда инструкторлик ишларига рухсатнома;

в) ушбу турдаги ҲКда ушбу ишни бажаришга рухсатнома;

г) текширилувчи тоифасидан паст бўлмаган мутахассис тоифасига;

д) шахсий минимум текширилаётган ҲКК минимумидан паст (минимумни пасайтиришга текширувда), текширилаётган ҲКК минимумидан паст ёки баравар (текширувларнинг ҳар қандай бошқа турларида);

е) авиакомпания (авиакорхона)нинг парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланмаси талабларига мувофиқ парвоз олди дам олиши.


268. Ишлаб чиқариш ва услубий парвозларни бажарувчи парвоз экипажи таркибига учувчилар таркиби шахсларидан битта текширувчи ва битта инструктор билан битта стажёрни киритиш рухсат этилади. Ишлаб чиқариш зарурияти бўлганда Дававианазорат раҳбарининг рухсати билан эксплуатантнинг командир-учувчилар таркиби аъзоларидан турли мутахассислик бўйича иккита текширувчи ҲК экипажи таркибига киритилиши мумкин.


269. Эксплуатантларнинг командир-учувчилар, инструкторлик таркиби аъзоларига парвоз топшириғини бажаришда юқори турувчи командирлар (бошлиқлар) рухсатисиз бир экипаждан бошқасига ўтиш тақиқланади.


270. Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ҳаво йўналишларида парвозлар бажарилишида, ушбу Қоидаларнинг 267, 268-бандлари талабларига риоя қилинган ҳолда, экипаж таркибига текширувчини мустақил равишда киритиш ҳуқуқи қуйидагиларга тақдим этилади:

а) Дававианазоратнинг командир-учувчилар таркибига - Ўзбекистон Республикаси ФА ҲКларининг барча экипажларига;

б) эксплутантларнинг командир-учувчилар таркибига - бевосита бўйсунувдаги экипажларга.



2-§. "Дававианазорат" инспекциясининг

учувчи-инспекторлик ва инспекторлик

таркибининг парвозлари


271. "Дававианазорат" инспекцияси учувчи-инспекторлик таркибининг учиш фаолияти ушбу Қоидалар ва "Дававианазорат" инспекциясининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.


272. "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби томонидан, эксплуатантнинг ҲК экипажи таркибида парвозларнинг бажарилиши қуйидагиларни назарда тутади:

а) эксплуатация инспекцияси, сертификатлаштириш ва доимий назорат ишларининг бажарилиши;

б) эксплуатантларнинг командир-учувчилар, учиш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг малака текширувлари;

в) махсус парвозлар ва ишлар турларини бажариш - айланиб учишлар, ҲКларини бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш (перегонка), экипажларни дастлабки таништирув парвозлари ва бошқалар;

г) парвознинг турли шароитларида, ҲКни бошқариш ва унинг тизимларини эксплуатация қилишдаги тажрибаларни, лозим бўлган даражада ушлаб туриш ва такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган мустақил парвозлар.


273. "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби, эксплуатантнинг ҲК экипажлари таркибидаги парвозлари "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланадиган режа-жадваллар асосида бажарилади. "Дававианазорат" инспекцияси учувчи-инспекторлик таркиби "Дававианазорат" инспекцияси раҳбариятининг топшириқлари бўйича, аввал тасдиқланган режа-жадвалга қўшимча равишда эксплуатант ҲК экипажларининг парвоз топшириғига киритилиши мумкин.


274. "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби эксплуатантнинг ҲК экипажи таркибига эксплуатантнинг командир-учувчилар таркибидаги шахслар сонидан текширувчиларнинг мавжудлигидан қатъи назар, киритилади.

"Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби ҳақидаги ёзувлар парвоз топшириғининг "учувчилар таркиби" устунида лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда ёзилади. Текширувнинг мақсади парвоз топшириғида кўрсатиб ўтилади.


275. "Дававианазорат" инспекцияси учувчи-инспекторлик таркибининг текширувчи сифатидаги парвозлари:

а) "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби шахсларидан экипаж таркибига киритилган текширувчи экипаж ишини кузатиш учун ўз хоҳиши бўйича жойни танлайди (мустақил машқ қилиш парвозларини бажаришдан ташқари, экипаж аъзолари иш жойини эгалламаган ҳолда);

б) текширувчи экипаж томонидан парвознинг бажарилишини, парвоз олди тайёргарлигининг сифати, самолётни ерда бошқариш учун белгиланган схемаларга риоя қилиниши, учиш аэродромидан чиқишнинг бажарилиши, йўналиш бўйича парвоз, қўниш олди тайёргарлигининг сифати, пасайиш ва қўнишга киришиш схемаларига риоя қилиниши, учувчилик техникаси, амалий иш, ўзаро ҳаракатлар ва ишлаш технологияларининг сифатини назорат қилади;

в) текширувчи ҲКни бошқариш билан боғлиқ бўлган кўрсатмаларни бериши мумкин, бу ҳолда у берилган кўрсатмалар (буйруқлар)нинг ва парвоз хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарорларининг асосланганлиги учун жавобгар бўлади;

г) "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркибидаги шахслардан экипаж таркибига киритилган текширувчи мутахассислиги бўйича (учувчидан ташқари) ҲК командирига бўйсунади ва ўзининг мутахассислиги бўйича экипаж томонидан ишнинг бажарилиши ва парвоз хавфсизлигининг таъминланиши учун жавобгар бўлади.


276. "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби эксплуатант экипажининг таркибига киритилишида ушбу Қоидаларнинг 267-банди талабларига риоя қилиши лозим.


277. "Дававианазорат" инспекциясининг барча мутахассисликдаги учувчи-инспекторлик таркибига кирувчи шахсларининг парвоз малакасини имкон даражасида ушлаб туриш учун ушбу Қоидаларнинг 136-банди талабларига риоя қилишлари лозим. Эксплуатант экипажининг таркибига текширувчи сифатида киритилган "Дававианазорат" инспекциясининг учувчи-инспекторлик таркиби ишлаб чиқариш парвозларини бажаришда мустақил машқ қилиш мақсадида экипаж кабинасида (учувчилар учун), ҲК командири ёки иккинчи учувчи жойини эгаллаши мумкин. Бунда, учувчининг бошқа ўриндиғида эксплуатантнинг командир учувчи (инструктор)лар таркибидаги шахс бўлиши лозим. Бу ҳолда эксплуатантнинг командир-учувчилар, инструкторлик таркибига, ҲКни ўзи бошқараётганлигидан ёки машқ қилувчи учувчига топширганлигидан қатъи назар, парвознинг хавф-хатарсиз ўтишига шахсан жавобгар бўлган текширувчига нисбатан қўлланиладиган талаблар қўйилади.

Учувчи-инспекторлик таркиби мустақил машқ қилишнинг бажарилиши (учувчининг қайси ўриндиғидан бажарилганлиги кўрсатилади) ва парвозлар соати тўғрисидаги ёзувни рейс ҳақида ҳисоботнинг юқори чап бурчагида амалга оширади ва шахсий имзоси билан тасдиқлайди.


278. Давлат томонидан ўрнатилган ҲКнинг парвозлари хавфсизлигини таъминловчи қоидалар ва нормаларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида, эксплуатант томонидан бажариладиган парвоз йўналишлари бўйича "Дававианазорат" инспекциясининг парвоз эксплуатацияси инспекцияси ўтказилади. Парвоз топшириғида учувчилар кабинаси ва йўловчилар салони (юк кабинаси)да экипаж аъзоларининг ишини кузатиш учун, ҲК экипажи таркибига Ўзбекистон Республикаси "Дававианазорат" инспекциясидан кузатувчи киритилиши мумкин.


279. Эксплуатант ҲК экипажининг парвоз топшириғига "Дававианазорат" инспекцияси томонидан киритиладиган инспектор кузатувчи сифатида қуйидагиларга риоя қилиши лозим:

а) "Дававианазорат" инспекцияси инспекторининг амалдаги гувоҳномасининг мавжудлигини;

б) тасдиқланган ойлик режа-жадвали ёки инспекцияни ўтказиш учун "Дававианазорат" инспекциясининг ёзма топшириғига эга бўлиши;

в) Ўзбекистон Республикаси ФА ҳаво кемаларида экипаж аъзолари учун белгиланган талабларга мувофиқ парвоз олдидан етарлича дам олган бўлиши керак.


280. Экипаж аъзоларининг ишини кузатувчи парвоз вақтида ҲККга бўйсуниши, экипажнинг ишлаш технологиясини кузатиш учун ўз хоҳиши бўйича (экипаж аъзоларининг иш жойини эгалламасдан) жой танлаши, парвоз экипажи аъзоларининг мажбуриятларини бажаришга ва парвозда ҳушёрликка риоя қилишга ўзининг иштироки билан халақит бермаслиги лозим. Бунда кузатувчининг жавобгарлиги ҲКК ва экипаж аъзоларининг парвоз хавфсизлигини таъминлаш ва авиация қоидаларига риоя қилиш бўйича жавобгарлиги билан баробар бўлмайди ҳамда кузатувчининг парвоздаги иштироки уларнинг жавобгарлигини камайтирмайди. Кузатувчи парвоз олди тайёргарлигида экипаж аъзоларини мазкур йўналишда инспекциянинг бажарилиш тартиби тўғрисида ахборот беради.


281. Текширувни ўтказиш пайтида "Дававианазорат" инспекцияси инспектори ("Дававианазорат" инспекцияси инспекторининг ваколатлари юклатилган эксплуатантнинг эксперти) Ўзбекистон Республикаси ФА норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга таянади.


282. Кузатувчи ўтказилган инспекция натижалари бўйича инспекция баённомасини расмийлаштиради ва ўз навбатида командир уни имзолайди, агар номувофиқликлар ва камчиликлар аниқланган бўлса, битта нусхасини парвоз топшириғига илова қилиб қўяди, иккинчи нусхасини эса СЛПТБНБга топширади.



IХ. ПАРВОЗЛАР МУҲОКАМАСИ


1-§. Асосий талаблар


283. Парвозлар муҳокамаси учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги, ҲК экипажи ва учувчилар бўлинмаси ишининг самарадорлиги ва сифатини оширишнинг асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.


284. Парвозлар муҳокамаси қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

а) парвозлар хавфсизлигининг ҳолати, мунтазамлиги ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш;

б) ҲКнинг ҳар бир экипажи ва умуман учувчилар бўлинмаси ишини баҳолаш;

в) учувчилар бўлинмалари экипажлари билан парвозларни таъминловчи бўлинмаларининг ўзаро ҳаракатларини баҳолаш;

г) ҲК экипажи аъзолари, командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш;

д) экипажлар ва учувчилар бўлинмаларининг учиш ишини, илғор тажрибасини умумлаштириш ва оммалаштириш;

е) авиация ҳодисалари, нохуш ҳодисаларнинг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ж) командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг ташкилий, тарбиявий ва услубий ишини такомиллаштириш.


285. Парвозлар муҳокамасида фақатгина учиш ишини ташкил этиш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган масалалар ҳал этилиши лозим.


286. Парвозлар муҳокамаси унинг мақсади ва иштирокчиларнинг таркибидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларга бўлинади:

а) экипажда парвоздан кейинги муҳокама;

б) бўлинмада, авиазвенода, АЭда, УО (хизмати)да парвозлар муҳокамаси. Учувчилар отрядида командир-учувчилар, инструкторлик таркиби билан муҳокама ҳамда экипажлар билан умумий муҳокама ўтказилади, муҳокамага парвозларни таъминловчи бошқа хизматлар, шунингдек тренажёрларнинг инструкторлик таркиби вакиллари таклиф этилади;

в) зарурият туғилганда, бўлинманинг турли тоифадаги ходимлари билан режадан ташқари муҳокамалар ўтказилади. Режадан ташқари таҳлил, одатда, авиация ҳодисаси нохуш ҳодиса ҳолатлари ва сабабларини тезкор ўрганиш, ҳамда унинг қайтарилишининг олдини оладиган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади.

г) услубий (йўл-йўриқ кўрсатувчи) муҳокама бўлинманинг командир-учувчилар ва инструкторлик таркибининг услубий тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилади.



2-§. Парвозлар муҳокамасини ташкил этиш


287. Парвозлар муҳокамаси қуйидаги муддатларда ўтказилади:

а) экипажда парвоздан кейинги муҳокама - парвоз топшириғи бажарилганидан сўнг, авиация ишларини бажараётган экипажлар учун эса - парвоз куни тугаганидан сўнг;

б) авиазвенода, АЭда - бир ойда камида бир марта;

в) учувчилар отрядида: командир-учувчилар, инструкторлик таркиби билан - бир ойда камида бир марта, умумий муҳокама - бир ойда бир марта.


288. Режадан ташқари ва услубий (йўл-йўриқ кўрсатувчи) муҳокамалар бўлинма (хизмат) командирининг қарори ёки юқори турувчи бошлиқнинг кўрсатмаси бўйича ўтказилади.


289. Бўлинмада парвозларнинг муҳокамаси, одатда, учиш-услубият синфида ўтказилади, унинг ускуналари, кўргазмали қуроллари муҳокаманинг сифатли ва самарали ўтказилишига ёрдам бериши лозим.


290. Авиация ишларини бажариш жараёнида, экипажларни қаерда жойлашганлик шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, авиазвенода муҳокамани ўтказиш жойини авиазвено командири белгилайди.


291. Парвозлар муҳокамаси тайёргарлиги эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва раҳбар томонидан тасдиқланган ФА экипажлари ва учувчилар бўлинмаларида парвозлар муҳокамасини ўтказиш бўйича услубий қўлланмаларга мувофиқ бўлинманинг командири ташкил этади ва ушбу муҳокамаларни ўтказади.


292. Услубий (йўл-йўриқ кўрсатувчи) муҳокама юқори турувчи командир (бошлиқ) томонидан ўтказилади.


293. Парвозлар муҳокамасининг мазмуни муҳокамада иштирок этмаган барча командир-учувчилар, инструкторлик ва учувчилар таркибига етказилиши лозим.

Ушбу мақсадлар учун муҳокаманинг мазмуни, махсус журнал (бланка)га, шунингдек аудио-видео техникага (у мавжуд бўлган бўлинмаларда) ёзиб қўйилади. Муҳокаманинг барча материаллари учиш-услубият синфида жамланган бўлиши лозим.



X. ЭКИПАЖДА УЧИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Асосий талаблар


294. Парвоз топшириғини амалга оширишда экипажнинг бажарадиган иши Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), мазкур Қоидалар ва эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган парвозларнинг хавфсизлигини, мунтазамлигини таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти бўйича бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҲК командири томонидан ташкил этилади.

Экипажда учиш ишини ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) парвоз олди тайёргарлиги;

б) парвозни бажариш жараёнида ишни ташкил этиш;

в) парвоздан кейинги ишлар;

г) парвоздан кейинги муҳокамалар.



2-§. Парвоз олди тайёргарлигини ташкил этиш


295. Ҳар бир парвоз олдидан парвоз олди тайёргарлиги ўтказилиши шарт. Парвоз олди тайёргарлиги авиакомпания (авиакорхона)да тасдиқланган парвоз олди тайёргарлигининг технологик жадваллари, ҲК экипажи аъзоларининг ўзаро ҳаракатлари ва ишлаш технологияси бўйича йўриқномалар, ҲК турини парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси ҳамда эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган услубий тавсиялар талабларига мувофиқ ҲК командири томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.



3-§. Парвозда экипаж ишини ташкил этиш


296. ҲК командири экипажнинг барча фаолиятини бошқаради, ҲКда интизом ва тартибни, парвоз қоидалари ва ҲК эксплуатациясига риоя этилишини таъминлайди.


297. ҲК командири парвозда барча экипаж аъзоларининг бажарадиган ишини Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), ПЭҚ, экипажнинг ўзаро ҳаракати ва ишлаш технологияси бўйича йўриқномалари, шунингдек парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлиги ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини таъминлаш бўйича бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ равишда ташкил этади. Визуал ва радиоалмашинув фразеологиясининг белгиланган қоидаларининг бажарилишини таъминлайди.



4-§. Экипажнинг парвоздан кейинги ишлари


298. Экипажнинг парвоздан кейинги иш тартиби ҲК турини парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси, ҲК экипажи аъзоларининг ўзаро ҳаракатлари ва ишлаш технологияси бўйича йўриқнома, шунингдек парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлигини таъминлаш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ эксплуатант томонидан белгиланади.



5-§. Экипажда парвоздан кейинги муҳокама


299. Бажарилган парвознинг таҳлили (парвозга тайёргарлик, учувчилик техникаси, ҳаво навигацияси, ҲКнинг эксплуатацияси, экипаж аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳаракатлар) ва кейинги парвозлардаги четга чиқишлар ва камчиликларнинг олдини олувчи чора-тадбирларни аниқлаш, парвоздан кейинги муҳокаманинг асосий вазифаси ҳисобланади.


300. Экипажда парвозлар муҳокамасини ҲК командири ўтказади. Экипаж таркибида текширувчи бўлганда, у муҳокама ўтказилиш сифатини баҳолайди.


301. Экипажда парвоздан кейинги муҳокама, одатда, парвоз топшириғи бажарилганидан сўнг (авиация ишларида парвоз куни тугаганидан сўнг) ҲК кабинасида ўтказилади. ҲК командирининг қарорига биноан парвоздан кейинги муҳокама кейинги кунга кўчирилиши ва услубият синфида ўтказилиши мумкин.


302. Парвоздан кейинги муҳокама эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар билан белгиланган тартиб ва ҳажмларда ўтказилади.



XI. УЧИШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

НАЗОРАТИ ВА ТАҲЛИЛИ


1-§. Асосий талаблар


303. Экипажлар, бўлинмалар, авиакомпания (авиакорхона)лар, ўқув юртларида ташкил этилиши ва таъминланишидаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаш учиш иши ҳолатини назорат қилишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Учиш иши ҳолатини назорат қилиш мунтазам, объектив, мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим ва қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

а) учувчилар бўлинмалари, ЎММнинг УУБ, ПХ бўйича инспекция ва авиакомпания (авиакорхона) дирекциясининг командир-учувчилар таркиби;

б) "Дававианазорат" инспекциясининг командир-учувчилар таркиби.


304. Учиш ишида четга чиқишларга йўл қўйган ёки йўл қўйиши мумкин бўлган ва парвозлар хавфсизлиги даражасининг пасайиши сабабларини аниқлаш учиш ишини ташкил этиш таҳлилининг мақсади бўлиб ҳисобланади. Унинг таҳлили маълумотлари учиш иши назоратининг барча турлари ва учувчилар бўлинмалари, авиакомпания (авиакорхона)лар ва "Дававианазорат" инспекциясининг командир-учувчилар таркибидаги аъзолари томонидан амалга ошириладиган парвоз ахбороти материалларининг таҳлилини таъминлайди.


305. Қуйидагилар назорат ва таҳлил қилиниши лозим:

а) учиш ишини режалаштириш;

б) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги;

в) ҲК экипажларини тузиш;

г) учувчилар таркибини парвозларга рухсат этилиши;

д) экипажларнинг дастлабки ва парвоз олди тайёргарлиги;

е) учувчилар таркиби текширувлари;

ж) экипаж таркибида текширувчилар билан парвозлар;

з) парвозлар муҳокамаси;

и) учиш-услубият иши;

к) учиш-штаб ҳужжатлари.



2-§. Парвоз маълумотларини йиғиш воситаларининг

маълумотлари бўйича парвозларни бажариш

сифатининг назорати ва таҳлили


306. Парвоз маълумотларини йиғиш воситаларидан фойдаланиш билан бирга бажарилган парвозларнинг таҳлили учувчилик техникаси ва парвознинг турли босқичларида экипажнинг ишлаш технологиясидаги хатоликлар ва четга чиқишларни аниқлаш мақсадида, шунингдек ушбу хатоликлар ва четга чиқишларнинг вужудга келишига йўл қўйган сабабларни аниқлаш учун ўтказилади.

У учувчилар таркибининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва авиация ҳодисаларининг олдини олишга йўналтирилган.


307. ҲКнинг ҳар бир командири томонидан бажарилган парвозлар таҳлили материаллари, ҲК командири гувоҳномасининг навбатдаги амал қилиш муддати тугагунига қадар сақланади, унинг муддати узайтирилгандан сўнг таҳлил материаллари (учиш техникаси ва парвозлар қоидаларининг қўпол бузилишлари мавжуд бўлмаганда) йўқ қилинади.


308. Парвоз ахбороти материалларининг назорати ва таҳлили мунтазам равишда амалга оширилади, бунда, у қуйидагича ўтказилиши шарт:

а) бир ойда камида бир марта (ҲКнинг ҳар бир командири учун);

б) литерли рейсларнинг бажарилишида;

в) ҲК командири томонидан малака тасдиқланишида ва командир-учувчилар, ҳамда инструкторлик таркиби томонидан машқ қилиш парвозларининг бажарилишида;

г) ҲКнинг махсус учишлари бажарилишида;

д) учувчилар бўлинмаларининг командир-учувчилар, инструкторлик таркиби, шунингдек юқори турувчи командирлар (бошлиқлар)нинг кўрсатмалари бўйича;

е) Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), ҲК ПЭҚ ва ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг бузилишлари аниқланганда;

ж) ҲК командирининг талаби бўйича (ҲКнинг бортжурналида ёзув билан).


309. Таҳлил учун бошланғич маълумот бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) парвоз маълумотларини йиғиш воситалари ёрдамида олинганлар;

б) парвоз ҳужжатларидан (парвоз топшириғи, штурманлик борт журнали ва бошқалар);

в) парвоз босқичлари бўйича метеошароитлар ҳақида;

г) учиш ва қўниш аэропортларида учиш-қўниш йўлагининг ҳолати ҳақида;

д) ушбу турдаги ҲКда учишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида.


310. Таҳлил қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

а) учувчилик техникаси ва самолётни йўналиш бўйича бошқаришнинг сифати (парвознинг тавсия этиладиган параметрларига риоя қилиш);

б) экипаж аъзоларининг ишлаш технологиясига риоя қилиш;

в) ҲК тизимларини эксплуатация қилиш сифати;

г) радиоалмашинувнинг белгиланган фразеологик қоидаларига риоя қилиш.


311. Таҳлил натижасида йўл қўйилган хатоликлар ва четга чиқишларнинг сабаблари аниқланади, бажарилган парвоз бўйича якуний хулосалар қилинади ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.


312. Таҳлил Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), ПЭҚ ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан четга чиқишлар, шунингдек хавфсизликка таҳдид солувчи парвоз режимига риоя қилишдаги қўпол хатоликларни аниқлашга имкон берадиган ҳолларда, барча ахборот манбаларидан фойдаланиб, ушбу экипаж ишининг мажмуавий текширувини ўтказиш лозим.


313. Экипажнинг учиш иши таҳлилини бажарувчи командир профилактик тадбирлар сифатида қуйидагилардан фойдаланади:

а) агар хатолик ёки четга чиқиш тасодифий характерга эга бўлган бўлса ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлмаса, экипаж аъзолари билан индивидуал равишдаги суҳбатлар ўтказиш;

б) ҲК командирлари кенгашида ҲК командири (экипаж аъзолари)ни эшитиш;

в) экипаж билан парвозлар бажарилишида четга чиқишларга йўл қўйилган элементларни қайта ишлаш учун қўшимча машқларни ўтказиш;

г) тегишли ҳужжатлардаги талабларни бажармаганлик оқибатида юзага келган хатоликларни бартараф этишга қаратилган индивидуал топшириқларни ўрганиш.


314. Парвоз маълумотларини йиғиш воситаларидан олинган маълумотлардан фойдаланиш, хатоликлар ва четга чиқишлар, шунингдек уларнинг сабаблари батафсил, малакавий, объектив таҳлил қилинганда, учиш ишининг ташкил этилишида барча камчиликлар очилган бўлса, аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини таъминлайдиган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилганда самарали ҳисобланади.


315. Парвоз маълумотларини йиғиш воситалари маълумотларидан фойдаланган ҳолда, экипаж учиш иши таҳлилининг натижалари учиш иши таҳлилида учувчилар таркиби бўлинмасига етказилиши лозим. Бунда, четга чиқишлар (хатоликлар, камчиликлар)нинг иллюстрация материалларининг кўрсатилиши ва хатоликлар ҳамда четга чиқишларнинг назарий асосланганлиги билан қисқача таърифи берилади, четга чиқишларнинг кейинги ривожланишида юзага келиши мумкин бўлган ҳодисалар кўрсатилади, вужудга келган шароитларда экипажнинг ҳар бир аъзоси ишига ва экипажнинг касбий тайёргарлик сифатига баҳо берилади, шунингдек қабул қилинган профилактик чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилади.



3-§. Учиш ишини назорат қилиш


316. Учиш ишини назорат қилишда мажмуавий тарзда қуйидагилардан фойдаланилади:

а) учиш иши режаси;

б) учиш-штаб ҳужжатлари;

в) учиш ва метеорологик ҳужжатлар;

г) учувчилар таркибининг текширув материаллари;

д) авиакорхона (авиакомпания) командир-учувчилар таркиби парвозларининг натижалари;

е) "Дававианазорат" инспекцияси томонидан йўналишлар бажарилганда текширув натижалари;

ж) парвозларни таъминловчи ҳаракат хизматлари, МАХ ва бошқа хизматлар маълумоти;

з) ҲКнинг инспекторлик ва танланган кўриклари ҳамда авиация техникаси эксплуатацияси таҳлилининг натижалари;

и) парвоз маълумотлари, парвоз параметрлари ва нутқий алмашинувни рўйхатга олишнинг бортдаги ва ердаги воситалари таҳлили материаллари.


317. Учиш ишлари ҳолатини назорат қилиш учиш ишларининг ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни таҳлил қилиш мақсадида ўтказилади ҳамда қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

а) "Дававианазорат" инспекциясининг инспекторлар таркиби;

б) авиакорхоналар (авиакомпаниялар)нинг командир-бошқарувчи, командир-учувчилар, инструкторлик таркибига кирувчи аъзолар;

в) учувчилар бўлинмалари ва хизматларининг мавсумий даврларда ишга тайёрлигининг текшируви бўйича комиссиялар.


318. Учиш ишини назорат қилиш натижалари бўйича қуйидагиларни бажариш зарур:

а) текширилаётган учувчилар бўлинмаси, авиакорхонаси (авиакомпанияси), ўқув юртида учиш ишини ташкил этиш натижаларига баҳо бериш;

б) учувчилар бўлинмаси, авиакорхонаси (авиакомпанияси), ўқув юрти устидан раҳбарлик қилиш даражасини баҳолаш;

в) ишда аниқланган камчиликлар ва ижобий тарафларни таҳлил қилиш;

г) текширув далолатномаси (маълумотномаси)ни тузиш, зарурият бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари бўйича ёзма кўрсатмалар (тақдимномалар) бериш.



4-§. Учиш ишини ташкил этиш таҳлилини ўтказиш


319. Парвозлар хавфсизлиги ҳолатининг таҳлили учиш ишини ташкил этиш таҳлилининг асосий қисми ҳисобланади ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган тавсияномалар асосида УОда, УМда, ЎММда, авикомпания (авиакорхона)ларда ҳамда "Дававианазорат" инспекциясида ўтказилади.


320. Таҳлилда қуйидагилар ифода этилади:

а) парвозлар соати бўйича маълумотлар;

б) мутахассислар билан таъминланганлик;

в) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини ташкил этиш (қайта ўргатиш, сафга киритиш, тоифалилик, минимумлар, ишлар турлари ва тренажёрлар бўйича тайёргарлик ва ҳ. к.);

г) парвозлар таҳлилининг сифати;

д) раҳбарий ҳужжатларни ўрганиш;

е) учувчилик техникасининг ҳолати, экипаж томонидан ҲКнинг учиш-техник эксплуатацияси ва унинг ускуналарини эксплуатация қилиш қоидаларига риоя қилиш;

ж) парвоз маълумотларидан фойдаланиш;

з) махсус авиация ишларини бажаришда парвозларни ташкил этиш;

и) экипажнинг меҳнати ва дам олиш нормаларига риоя қилиш;

к) учиш-штаб ҳужжатлари;

л) халқаро парвозларни ташкил этиш ва бажариш;

м) таҳлил этилаётган даврда учувчилар таркибининг фаолияти билан боғлиқ авиация ҳодисалари, нохуш ҳодисаларнинг мавжудлиги ва таҳлили;

н) учиш-услубият ишининг ҳолати;

о) командир-учувчилар, инструкторлик таркиби томонидан бажарилган иш натижаларига баҳо бериш;

п) парвозлар хавфсизлигини ошириш бўйича режалаштирилаётган профилактик чора-тадбирлар.


321. Ўтказилган таҳлилларнинг нусхалари УОдан авиакомпания (авиакорхона)ларнинг учиш хизмати (учувчилар мажмуаси)га, авиакомпаниядан "Дававианазорат" инспекциясига назорат учун ва Ўзбекистон Республикаси ФАда парвозлар хавфсизлиги бўйича йиғма таҳлилни тайёрлаш учун юборилади.


322. Таҳлил бутун командир-учувчилар, инструкторлик ва учувчилар таркибида унга тааллуқли бўлган қисмда ўрганилиши шарт.


323. Таҳлилни тузиш учун жавобгарлик учиш иши (парвоз тайёргарлиги)ни ташкил этиш бўйича командирлар (бошлиқлар) ўринбосарларига юклатилади.



XII. УЧИШ-УСЛУБИЯТ ИШЛАРИ


1-§. Асосий талаблар


324. Учиш-услубият иши учиш ишини ташкил этилишининг ва парвозларнинг бажарилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишга, шунингдек парвозларнинг хавфсизлик, мунтазамлилик ва иқтисодий самарадорлик даражасини ошириш мақсадида командир-учувчилар, инструкторлик ва учувчилар таркибининг касбий тайёрланган самарали тизимининг яратилишига йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ифода этади.


325. Учиш-услубият ишларининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

а) парвозларни бажаришнинг рационал услубларини, муҳандислик психологияси ва эргономика талаблари асосида ҲК экипажи аъзоларини парвоз таълимининг самарали услублари, воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

б) фан, техника ютуқлари ва авиакорхоналар (авиакомпаниялар)нинг амалий иш тажрибаси асосида учиш ишини ташкил этишнинг янада такомиллашган шакллари ва услубларини яратиш;

в) экипаж аъзоларини ўргатиш ва тарбиялаш бўйича командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг назарий билимлари, амалий тажрибалари ва услубий маҳоратларини такомиллаштириш;

г) учувчилар таркибини ўргатиш услубиятларини тушуниш ва фойдаланишда умумийликни белгилаш;

д) авиация техникасининг ривожланишида эришилган ютуқлар ва унинг эксплуатациясини амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, янги турдаги ҲК эксплуатациясини ўрганиш ва амалий ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш;

е) авиакорхоналар, авиакомпаниялар, учувчилар бўлинмалари ва ўқув юртларининг ўқув-услубий базасини яратиш, таъмирлаш ва ундан самарали фойдаланиш;

ж) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги даражасини баҳолаш воситалари ва услубларини самарали қўллаш;

з) ҲК эксплуатацияси тажрибаси, учувчилар таркибини ўргатиш, янги турдаги парвозларга, шунингдек йилнинг мавсумий даврларидаги парвозларга тайёрлаш масалалари бўйича учиш-услубият ва учиш-техник анжуманларни ўтказиш;

и) парвоз экспериментларини режалаштириш ва уларга тайёргарлик кўриш.


326. Учиш-услубият иши қуйидагилар билан таъминланади:

а) командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг учувчилар таркиби билан мақсадга йўналтирилган ташкилий, услубий иши;

б) командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг унга бириктирилган учувчилар таркибининг касбий тайёргарлик даражаси ва интизомининг ҳолати учун шахсий жавобгарлиги;

в) командир-учувчилар, инструкторлик ва ўқитувчилар таркибининг мустақил машғулотлари ва малакани ошириш курсларидан ўтиш йўли билан тажрибасини мунтазам равишда ошириш ва услубий тайёргарлигини такомиллаштириш;

г) учувчилар таркибининг касбий тайёргарлик даражаси устидан мунтазам назоратни амалга ошириш, ушбу Қоидалар ва учиш-услубият ишини ташкил этиш, таъминлаш ва ўтказишни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар талабларини бажариш;

д) командир-учувчилар, инструкторлик таркибининг иш тажрибасини оммавийлаштириш.


327. Учиш-услубият иши, унинг барча босқичларида ушбу Қоидалар ва ФА учиш-услубият ишини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ режалаштирилади ва ташкил этилади.


328. Учиш-услубият ишини ташкил этиш қуйидагиларга юклатилади:

а) авиакомпания (авиакорхона)да (УМда) - УИТЭ бўйича раҳбари ўринбосарига;

б) УОда (алоҳида АЭда) - УИТЭ бўйича командир ўринбосарига;

в) ўқув юртининг учувчилар бўлинмасида - учиш ишини ташкил этиш бўйича бошлиқ ўринбосарига.



2-§. Учиш-услубият ишларини режалаштириш


329. Авиакорхоналар (авиакомпаниялар)да учиш-услубият иши устувор ва амалдаги режаларга мувофиқ амалга оширилади.


330. Режалар авиакорхона (авиакомпания)ни ривожлантириш умумий режаларининг таркибий қисми ҳисобланади.


331. Учиш-услубият иши режаларининг лойиҳалари қуйидагилар асосида тузилади:

а) авиакорхоналар (авиакомпаниялар)нинг буйруқлари ва кўрсатмалари;

б) учиш ишини ва Ўзбекистон Республикаси ФАда парвозлар хавфсизлигини ташкил этишнинг таҳлили;

в) янги турдаги ҲКни, учувчилик навигация мажмуаларининг эксплуатацияга киритилиш зарурияти;

г) фан ва техниканинг охирги ютуқлари;

д) етакчи экипажлар, бўлинмалар, авиакорхоналар (авиакомпаниялар) ва ФА ўқув юртларининг иш тажрибаси;

е) ИКАО стандартлари ва тавсия этилаётган тажрибалар;



3-§. Учиш ишини тартибга солувчи ҳужжатларни

ишлаб чиқиш ва уларни жорий қилиш


332. Учиш ишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши командир-учувчилар, инструкторлик таркиби томонидан барча даражаларда ўтказиладиган учиш-услубият ишининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.


333. Ўзбекистон Республикаси ФАда учиш фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни яратиш ўз ичига қуйидаги босқичларни олиши лозим:

а) мавзуга оид топшириқларнинг ишлаб чиқилиши;

б) ҳужжатнинг лойиҳаси (дастлабки материал)ни ишлаб чиқиш ва уни авиакорхоналар (авиакомпаниялар)га муҳокама учун тарқатиш;

в) муҳокама натижаларини (оммалаштирилган материаллар) ҳисобга олган ҳолда, ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

г) ҳужжатни ўзаро мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш;

д) ҳужжатни нашр этиш ва уни жорий қилиш.


334. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган раҳбар ҳар бир мавзу бўйича масъул ижрочиларни тайинлайди, мавзуга оид топшириқларни ишлаб чиқишни ва ишларнинг босқичма-босқич бажарилиш муддатларини белгилайди.


335. Ҳужжатларнинг лойиҳалари (умумлаштирилган материал) "Дававианазорат" инспекциясининг УУКда кўриб чиқилади. Ҳужжат лойиҳасининг ўзаро келишилиши ва тасдиқлашга тақдим этилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.


336. Ҳужжатларда уни жорий қилинишидан мақсад, амал қилиш муддати, шунингдек зарурий ташкилий чора-тадбирлари кўрсатилади ва "Дававианазорат" инспекциясининг буйруғи билан масъул этиб тайинланган шахс томонидан амалга оширилади.


337. Ҳужжатни жорий этиш жараёнида унинг характери, ҳажми ва муҳимлигига боғлиқ ҳолда, ўқув юртида, авиакорхонада (авиакомпанияда), учувчилар бўлинмасида қуйидагилар ўтказилади:

а) ҳужжатни командирлар, инструкторлар ва учувчилар таркиби билан ўрганиш;

б) ҳужжатнинг жорий этилишини ташкил этиш ва унинг ижро этилиши устидан назорат учун масъул шахслар тайинлаш тўғрисидаги фармойиш ҳужжатларини ўрганиш;

в) жорий этилаётган ҳужжат талаблари билан вужудга келган зарурият бўйича учувчилар таркибининг назарий, тренажёрлар бўйича тайёргарлиги ва учиш машқлари.


338. Авиакорхоналар (авиакомпаниялар), ўқув юртлари ва учувчилар бўлинмаларида ҳужжатларни янада сифатли ва самарали ўрганиш учун услубий материаллар ишлаб чиқилади, техник воситалардан фойдаланилади.



4-§. Учиш-услубият ишини амалга оширувчи

органлар, уларнинг асосий вазифалари


339. Авиакомпания (авиакорхона) учувчилар-услубият бўлими (УУБ)нинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

а) авиакомпания (учувчилар мажмуаси)нинг учиш-услубият бўлинмаларида учиш-услубият ишини ташкил этиш;

б) учиш-услубият ишини ташкил этишни такомиллаштириш, учувчилар бўлинмалари ишининг илғор тажрибаларини оммавийлаштириш ва жорий этиш;

в) учувчилар таркибининг касбий таълими, шунингдек МК ва ММК фаолиятини услубий бошқариш;

г) авиакомпания (авиакорхона)га келаётган янги авиация техникасининг ўзлаштирилишида, ташкилий-услубий чора-тадбирлар;

е) ҲКнинг янги (бошқа) турларига тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ФА учувчилар таркиби томонидан машқлар бажарилиши;

ж) ФА ҲК учувчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун (ўқув парвоз тайёргарлик курси, ўқув парвоз тайёргарлик дастури, УТТД) дастурлари ҳамда услубий қўлланмаларини ишлаб чиқиш;

з) парвозларга мавсумий тайёргарлик ўтказиш учун учиш-техника анжумани ва учувчи ходимлар билан касбий машғулотларнинг мавзуга оид режаларини ишлаб чиқиш;

и) командир-учувчилар, инструктор-учувчилик таркибини учиш ва услубий ишларини ташкил этиш масалалари бўйича дастлабки тайёрлаш ва малакасини ошириш;

к) ҲКК лавозимига номзодлар тайёрлаш;

л) командир-учувчилар, инструктор-учувчилик таркиби билан учувчилар таркибининг (КТС (ҒҒS) ва ҲКда аэродром ва рейслардаги парвозлар бўйича тайёргарлик кўриш ва машқларни бажаришнинг ягона услубини мукаммал ўрганиш бўйича семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

м) касбий машғулотларни ўтказишда учиш бўлинмаларига ёрдам кўрсатиш;

н) аэродром ва ишлаб чиқариш парвозларида, шунингдек авиакомпания (авиакорхона)нинг буюртмалари ҳамда "Дававианазорат" инспекциясининг топшириғи бўйича қатновларда ва аэродромлар йўналишида бажариладиган дастлабки таништириш парвозларида машқларнинг бажарилиши ва авиакомпания (авиакорхона) учувчи ходимларини текшириш.


340. УУК авиакомпания (авиакорхона) (учувчилар мажмуаси) раҳбарлигидаги муҳокама органи бўлиб ҳисобланади. УУК ишини учиш ишини ташкил этиш бўйича раҳбарнинг ўринбосари бошқаради.


341. УУК ўз фаолиятини қуйидаги масалалар муҳокама этиладиган йиғилиш ва кенгашларни ўтказиш йўли орқали амалга оширади:

а) УИТЭ ва ПХ бўйича учиш хизмати (учувчилар мажмуаси) ишининг устувор режалари;

б) учиш ишининг ташкил этилиши ва бажарилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга жорий этиш;

в) авиакомпания (авиакорхона) (учувчилар мажмуаси)да учиш ишининг ташкил этилиши ва бажарилиши масалалари бўйича эксплуатант УУБнинг услубий ишланмаларини жорий этиш;

г) учиш-услубият ишининг такомиллаштирилиши, учувчилар бўлинмалари ва экипажларнинг устувор иш тажрибаларини ўрганиш, оммавийлаштириш ва тарқатиш;

д) янги (бошқа) турдаги ҲКнинг эксплуатациясини амалий ўзлаштириш;

е) УИТЭни такомиллаштириш ва учувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги масалаларида парвоз маълумотларини йиғиш воситаларининг материалларидан фойдаланиш;

ж) мавсумий даврларда учиш хизматини парвозларга тайёрлаш;

з) учувчилар таркиби айби билан содир этилган авиация ҳодисалари, нохуш ҳодисалар сабабларини ва уларнинг олдини олиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

и) УУБда ишлаб чиқилган учувчилар таркибини тайёрлаш дастурларини жорий этиш.


342. Авиакомпания (авиакорхона) (учувчилар мажмуаси)нинг учувчилар-услубият хонаси командир-учувчилар, инструктор-учувчилар таркиби томонидан учиш-услубият ишларининг амалда бажарилиши бўйича асосий орган ҳисобланади.


343. УУХ асосий вазифаси командир-учувчилар, инструктор-учувчилар таркибини ҲК экипажи аъзолари билан учиш-услубият ишларини ташкил этиш ва амалий бажариш, учувчилар отрядларининг учиш-услубият синфларидаги услубий ишларнинг илғор тажрибаларини оммавийлаштириш ва тарқатишдир.


344. УУХ иши эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва авиакомпания (авиакорхона) раҳбарияти томонидан тасдиқланган Учувчилар-услубият хонаси ҳақидаги низомга мувофиқ ташкил этилади.


345. УУКга учиш ишини ташкил этиш бўйича учувчилар отряди командирининг ўринбосари раҳбарлик қилади. Қуйидагилар учувчилар отряди учувчилар-услубият кенгашининг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:

а) учиш иши, ҳаво ҳаракатини бошқариш, авиация техникасининг учиш-техник эксплуатацияси, учувчилар таркибини тайёрлаш сифатини ва парвозлар хавфсизлигини оширишни ташкил этишни яхшилаш бўйича таклиф ва тавсияларни бериш;

б) бўлинманинг учувчилар-услубият синфи ишини бошқариш;

в) учувчилар таркиби билан касбий таълим режаларини такомиллаштириш;

г) авиакомпания (авиакорхона)ларнинг УУБда ишлаб чиқилган ва авиакомпания (авиакорхона)ларнинг учувчилар отрядларида жорий этилаётган ишлаш услубиётлари, технологиялари, йўриқномаларини такомиллаштириш бўйича таклифларни бериш;

д) учиш-услубият ишини яхшилаш бўйича тавсияларни бериш.


346. Учувчилар бўлинмасининг учувчилар-услубият синфи учувчилар бўлинмасининг ўқув-услубий базаси ҳисобланади. Учувчилар-услубият синфлари ҳар бир учувчилар бўлинмаларида ташкил этилади.

Учувчилар-услубият синфининг асосий вазифаси бўлиб, бўлинманинг командир-учувчилар, инструкторлар ва учувчилар таркиби билан ўтказиладиган барча машғулотлар турларининг услубий таъминоти ҳисобланади.


347. Учувчилар-услубият синфининг иши эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва авиакомпания (авиакорхона) раҳбарияти томонидан тасдиқланган учувчилар-услубият синфи ҳақидаги низомга мувофиқ ташкил этилади.



5-§. Учиш-услубият ишининг

ҳолатини назорат қилиш


348. Учиш-услубият иши ҳолатини назорат қилишнинг асосий вазифалари - бу учиш-услубият ишини кейинчалик такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг кейинги таҳлили ва ишлаб чиқилиши мақсадида учувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини ташкил этиш, таъминлаш ва ўтказишда камчиликлар ва четга чиқишларни ўз вақтида аниқлашдир.


349. Учиш-услубият ишининг ҳолатининг назорат қилиниши мунтазам, объектив ва мақсадга йўналтирилган бўлиши ва учувчилар таркибини тайёрлаш ва текширишнинг барча турларида амалга оширилиши керак.

Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

а) командир-учувчилик таркибининг учиш-услубият иши самарадорлигининг асосий кўрсаткичи сифатида учувчилар таркибининг касбий тайёргарлик даражаси;

б) бўлинмалар, ўқув юртлари, авиакомпания (авиакорхона)лар учувчилар-услубият кенгашларининг иши;

в) УУХ ва синфларининг иши;

г) парвозларни бажариш ва уларнинг хавфсизлиги сифатини оширишга йўналтирилган учиш-услубият ишида қабул қилинган чора-тадбирларнинг самарадорлиги;

д) парвоз маълумотлари воситаларининг материаллари билан ишлаш;

е) командир-учувчилар таркиби томонидан ҲК экипажи аъзоларининг учувчилик техникаси ва амалий ишлари текширувининг маълумотлари;

ж) СМТ (FFS)да учувчилар таркиби текшируви ва ўтказилган машқлар маълумотлари;

з) муҳокамаларни ўтказиш сифати;

и) авиация ҳодисалари, нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш таҳлилидан келиб чиқадиган чора-тадбирлар;

к) ўқув базаларининг техник таъминоти;

л) авиакомпания (авиакорхона)ларнинг УУБда ишлаб чиқилган услубий дарсликлар, тавсияларини амалиётга жорий этиш;

м) учувчилар бўлинмаларида, ўқув юртларида ва авиакорхоналар (авиакомпаниялар)да учиш-услубият ишининг етакчи тажрибасининг оммавийлаштириш ва жорий этиш маълумотлари;

н) захирадаги ходимларнинг командирлик лавозимларига тайёргарлик ҳолати.



6-§. Услубий парвозларни ташкил этиш ва бажариш


350. Услубий парвозлар қуйидаги мақсадларда бажарилади:

а) учувчилар таркибини ўқитиш дастурлари ва услубиятларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

б) парвозларни ташкил этиш ва бажаришнинг илғор тажрибаларини жорий этиш.


351. Услубий парвозлар, бундай парвозларни бажаришга рухсат этилган авиакорхона (авиакомпания)лар ва ЎММларининг командир-учувчилар, инструкторлик таркиби томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


352. Услубий парвозларга тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) услубий парвозларга тайёргарликда қуйидагилар ишлаб чиқилади:

а) услубий парвозлар дастури;

б) уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар.

Услубий парвозлар дастури, уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланади;

2) услубий парвозларга тайёргарлик Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723) ва ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ўтказилади, бунда қўшимча равишда қуйидагилар ўрганилади:

а) услубий парвозларни бажариш бўйича дастур ва услубий кўрсатмалар;

б) топшириқни бажариш кетма-кетлиги ва аниқ шароитларга боғлиқ бўлган ҳолда, уни ўзгартириш имконияти;

в) ўхшаш бўлган услубий парвозларнинг (зарурият бўлганда) бажарилишидан олинган маълумотлар;

г) парвоз профили ва ушлаб турилувчи режимлар характеристикаси;

д) парвознинг турли шароитларида экипаж аъзоларининг ўзаро хатти-ҳаракатлари тартиби;

е) парвоз давомида экипаж аъзолари ва парвоз иштирокчилари ҳал этиши лозим бўлган масалалар рўйхати;

ж) ушбу парвоз учун ҲКга қўшимча равишда ўрнатиладиган аппаратура, ускуна ва жиҳозлар.


353. Услубий парвоз услубий парвоз дастурига мувофиқ ва уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар ҳамда авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан берилган парвоз топшириғи асосида бажарилади.


354. Услубий парвозлар бажарилишда экипаж зарур бўлган ахборотларнинг рўйхатга олинишини таъминлаши лозим. Парвозда дастур билан кўзда тутилмаган ҳар қандай ҳолатлар юзага келган ҳолда, ҲКнинг командири дастурнинг бажарилишини тўхтатиши ва парвознинг нормал режимини тиклаши лозим.


355. Шартлар парвознинг ушбу элементи бўйича дастурнинг талабларига мувофиқ бўлмаганда, ҲКнинг командири дастурнинг бажарилишини тўхтатиши ёки агар бу дастурда белгиланган бўлса, парвозлар кетма-кетлигини ўзгартириши лозим.



XIII. ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР БАЖАРИЛИШИДА

УЧИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Касбий тайёргарлик


356. Учувчилар таркиби, бортоператорлар ва борткузатувчиларнинг халқаро парвозлар учун дастлабки тайёргарлиги "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ЎМларида ўтказилади, унинг мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

а) учувчилар таркибини радиотелефон алоқасида фойдаланувчи тилда сўзлашишга ва уни "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) авиация қоидалари, 1-§, 2-моддасининг талаблари даражасида тушуниш, авиациянинг стандартли фразеологияси, диспетчерлик рухсатлари, ердан ва ҲК сатҳидан турли маълумотларни қабул қилиш, савол ва жавобларни тўғри ифода этишга, шунингдек картография ва матн кўринишидаги ахборотларни ўқиш ва тушунишга ўргатиш;

б) экипаж аъзоларини ердаги хизмат кўрсатувчи персонал билан инглиз тилида сўзлашишга ўргатиш;

в) экипаж аъзоларини халқаро метеорологик кодлар ва об-ҳаво ҳақидаги маълумотларга эга бўлган бошқа материаллардан фойдаланишга ўргатиш;

г) экипаж аъзоларини халқаро ҳаво йўналишларида парвоз вақтида радиоалоқани олиб боришнинг хусусиятлари билан таништириш;

д) халқаро парвозлар қоидалари, ИКАО стандартларини ўрганиб чиқиш;

е) экипажларни божхона қоидалари ва чегара назорати, чет эл (хориж)да юриш-туриш қоидалари билан таништириш.


357. Агар учувчилар таркиби мутахассисининг назарий тайёргарлиги тугаган вақтдан бошлаб хорижга стажёрлик парвозлари бошигача 12 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса, унинг халқаро парвозларни бажариш учун тайёргарлиги амалга ошмаган ҳисобланади.


358. Халқаро парвозларни бажарувчи учувчилар таркиби "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида сертификатланган ЎМларда (ЎММларда) уч йилда бир марта чет тили, халқаро парвозлар қоидалари ва махсус интизом курслари бўйича малака оширадилар.

359. ҲК саҳнида радиотелефон алоқасини олиб бориши лозим бўлган командир-учувчилик, инструкторлик ва учувчилар таркиби, шунингдек штурманлар, бортрадистлар "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш" авиация қоидалари" (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) Авиация қоидаларида белгиланган радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилни билиш даражасини аниқлаш мақсадида сертификатланган ЎМларида тест синовларидан ўтадилар.

Радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилни билиш даражасига қўйилган баҳо авиакомпания (авиакорхона) раҳбарининг буйруғига мувофиқ ЎМ томонидан берилган сертификат асосида учувчилар таркиби мутахассисининг гувоҳномасига киритилади.



2-§. Халқаро трассалар бўйича

парвозларга тайёргарлик


360. Халқаро трассалар бўйича парвозларга тайёргарликда қўшимча равишда қуйидагилар ўрганилади:

а) аэронавигация ахбороти тўпламларида нашр этилган хориж давлатларининг самовий ҳудудида парвозлар қоидалари ва трассалар ўтадиган мамлакатлар учун АМТ(AIP) ва чет эл фирмалари томонидан нашр этиладиган бошқа ҳужжатлар "Джеппесен" ва бошқалар) қоидалари;

б) ФА Аэроновигация ахборотлар маркази нашридаги ва хориж нашридаги (одатда, "Джеппесен" фирмасининг хариталари) аэронавигацион ва радионавигацион хариталар бўйича парвозлар йўналишлари;

в) тегишли радионавигацион хариталар;

г) чет эл радиотехник воситалари (тизимлари)дан фойдаланиш тартиби;

д) самовий ҳудудида парвозлар бажарилаётган давлатларнинг иқлимий хусусиятлари;

е) НОТАМлар, қорли НОТАМлар (СНОУТАМлар);

ж) ҲК босиб олинган ҳолда, узатиладиган сигналлар;

з) "Джеппесен" тўпламлари ва бошқа парвоз ҳужжатларида қабул қилинган шартли белгилар;

и) асосий ва захира аэродромларининг ҳарфли белгилари (тўртта белгили);

к) хорижий қўниш аэропортларида парвоз ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби;

л) учиб чиқишга қарорни қабул қилиш ва флайт-плани (учиш режаси)ни тузиш тартиби;

м) трасса бўйича эшелонлаштириш хусусиятлари;

н) радиоалоқани олиб бориш ва ҲК таниш сигналларини ишлатиш, АТИС маълумотларини олиш тартиби қоидалари;

о) перронда ва ҲК туриш бекатида узатиладиган сигналлар ("Маршал" сигналлари, "АГНЕС" чироқли сигналлари ва бошқалар);

п) хориж аэропортларида учиш-қўниш йўлаги, туриш жойи ва учиш-қўниш йўлагини маркерлаш қоидалари;

р) давлат чегарасини учиб ўтганда чегара чизиғи, чегаравий пеленглар ва масофалар, давлат чегарасини кесиб ўтиш (учиб ўтиш)дан олдин ва кейин радиоалоқанинг йўқ бўлишида экипажнинг хатти-ҳаракатлари;

с) треклар бўйича парвоз қоидалари, узоқ ва яқин навигация тизимларидан фойдаланиш усуллари;

т) ғарбда ишлаб чиқарилган иккита двигателли ҲКлари учун ETOPS бўйича учиб чиқиш қарорини қабул қилиш қоидалари;

у) ҳаво ҳаракатини бошқаришни (ҳаво ҳаракатини ташкил этиш) ташкил этиш тизимлари;

ф) паспорт, санитар ва божхона назоратидан ўтиш тартиблари.



3-§. Шимолий Атлантика устидан парвозларга

тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятлари

(MNPS/RVSM, NAT)


361. Шимолий Атлантика устидан парвозларни бажариш учун тайёргарликка халқаро ҳаво йўналишларида лозим бўлган даражадаги назарий тайёргарлик ва парвозлар тажрибаси, учувчилик ва самолётни йўналиш бўйича бошқаришнинг олий техникасига эга бўлган учувчилар таркиби киритилади:

а) ҲК командирлари - 1-тоифа ва ундан қуйи минимумда парвозларга рухсатномага эга бўлган 1-тоифали учувчилар (2-тоифа ва ундан қуйи - Шарқда ишлаб чиқарилган ҲКларида);

б) ушбу турдаги ҲКда 200 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозлар соатига эга бўлган иккинчи учувчилар, Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКларида парвозларни бажарувчилар эса, шунингдек 2-тоифа ва ундан қуйи минимум бўйича парвозларга рухсатномага эга бўлишлари лозим;

в) ушбу турдаги ҲКда 500 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозлар соатига эга бўлган 1-тоифали штурманлар, Шимолий Атлантика устидан бошқа турдаги ҲКда парвозларга рухсатномага олдин эга бўлганларга эса - 200 соатдан кам бўлмаган ҳолда;

г) ушбу турдаги ҲКда 500 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозлар соатига эга бўлган бортрадистлар, Шимолий Атлантика устидан бошқа турдаги ҲКда парвозларга рухсатномага олдин эга бўлганларга эса - 200 соатдан кам бўлмаган ҳолда.


362. Шимолий Атлантика устидан треклар бўйича парвозларга тайёргарликда ва уларни бажарилишида ҳар бир эксплуатант қуйидагилар билан назарда тутилган катта масофага парвозларни бажаришнинг стандартлаштирилган тартибларини билиши ва бажариши лозим:

а) Шимолий Атлантика MNPS/RVSMда парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма;

б) парвозлар ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоидалари (Doc. 4444 PANS/RAC);

в) Шимолий Атлантика ҳудуди бўйича йиғма йўриқномавий материал (NAT Doc. 001);

г) қўшимча ҳудудий қоидалар Doc. 7030;

д) жорий НOTAMлар Шимолий Атлантика ҳудуди давлатларининг AIРлари;

е) FAA ва JAA тавсиялари ва циркулярлари;

ж) "UZBEKISTAN AIRWAYS ETOPS OPERATIONS MANUAL" ETOPS бўйича парвозларни бажариш қўлланмаси (ғарбда ишлаб чиқарилган иккита двигателли ҲКлари учун).


363. Узоқ масофадаги парвозларни бажаришнинг стандартлаштирилган тартибларидан фойдаланган ҳолда MNPS самовий ҳудудида парвозларга тайёргарликлар ўтказилгандан сўнг, шунингдек бундай парвозларда бир йилдан ортиқ муддатга узилишлар бўлганда, MNPS самовий ҳудудида парвозларни бажарувчи учувчилар ва штурманлар, стандартлаштирилган тартибларни бажариш бўйича билимлар текширувидан ўтишлари шарт. Билимлар текширувининг натижалари машқ қилиш топшириғида расмийлаштирилади.


364. MNPS ва/ёки Шимолий Атлантика устидан парвозларга мутахассиснинг киритилиши УО командирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


365. Ҳар бир таништирув парвозидан олдин экипаж билан қўшимча дастлабки тайёргарлик ўтказилади, унинг жараёнида қуйидагилар ўрганилиши зарур:

а) треклар бўйича парвозларда экипажга методик тавсиялар;

б) Шимолий Атлантика устидан парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома;

в) ИКАО ҳужжатлари (Шимолий Атлантика ҳудуди бўйича йўриқномавий ва ахборот материал) NAT Doc. 001;

г) ташкиллаштирилган треклар тизимининг тузилмаси, уларни алмаштириш даврлари;

д) треклар тизимида парвозларга рухсатни сўраш ва олиш тартиби;

е) треклар бўйича парвозларда минимал навигация характеристикалари, ён томондан, узунасига ва вертикал эшелонлаштириш аниқлиги бўйича талаблар;

ж) океан устида навигация радиотехника воситалари ишлашининг хусусиятлари, уларнинг жойлашуви ва ишлаш вақти;

з) экипажларни парвоз, метеорологик ва навигацион ҳужжатлар, ҳужжатларда фойдаланиладиган шартли белгилар билан таъминлаш;

и) ҲКда ўрнатилган навигация воситаларининг ишларидаги четга чиқиш ҳолатларида экипажнинг ҳаракатлари ҳамда бу воситаларнинг ишдан чиқиш белгилари;

к) трассада ишдан чиқишларда, треклар тизимида парвозни давом эттиришга йўл қўймайдиган шароитлар юзага келганда, экипажнинг ҳаракатлари; навигация имкониятларининг қисман ва тўлиқ йўқотилишида фойдаланиладиган доимий йўналишлар;

л) MNPS ҳудудида парвоз қилишда RVSM ҳаракатларида эшелонлаштириш хусусиятлари;

м) ҲК ва эксплуатантларни 1000 фут вертикал эшелонлаштириш минимуми шароитларида парвозга киритиш қўлланмаси (Doc. T.17.1.IN-340. АТМ);

н) жадваллардан фойдаланган ҳолда навигацион мажмуаси учун трек бўйича парвозлар параметрларининг ҳисоб-китоб услубиёти (ҳисоб-китобнинг минимал вақти 15 дақиқа);

о) алоқа тартиблари, жойлашган жойи тўғрисида маълумотларни узатиш, радиоалоқа ва фразеологияни олиб бориш хусусиятлари;

п) Шимолий Атлантикада фойдаланиладиган аэронавигацион хариталар, нуқсонлар ҳажми ва чизиқ хариталарида самолётнинг ҳолатини жойлаштиришда уларни ҳисобга олиш тартиби, хариталарни тайёрлаш;

р) Шимолий Атлантика устидан ҲК четга чиқишларининг характерли сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

с) экипаж аъзоларининг парвоз олди тайёргарлиги ва парвознинг бажарилишида ўзаро ҳаракатлари технологияси;

т) сувга мажбурий қўнишда экипажнинг хатти-ҳаракатлари.



4-§. Мўлжал олиш даражаси кам бўлган

ҳудудлар ва сув ҳудуди устидан парвозларга

тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятлари


366. Ориентирлик даражаси кам бўлган ҳудуд ва сувли ҳудуд устидан парвозларга дастлабки тайёргарлик жараёнида қуйидагилар ўрганилади ва таҳлил қилинади:

а) ушбу ҳудудда ФА ҲКлари парвози учун рухсат этилган йўналишлар;

б) парвозлар ҳудудининг иқлимий характеристик хусусиятлари;

в) ҳудуднинг рельефи ва радиолокация мўлжалини олиб бориш хусусиятлари, харитада мумкин бўлган радиолокация мўлжалларини танлаш;

г) узоқ навигация тизимлари ёрдамида ориентировка (мўлжал) ни олиб бориш усуллари, ҲКнинг ҳисобланган жойлашувларни тўғрилаш нуқталарини аниқлаш услублари (навигация учувчилик мажмуали ҲКлари учун);

д) момақалдироқларни айланиб ўтиш тавсиялари, хавфсизлик чора-тадбирлари;

е) чанг ва қумли бўронлар, тропик бўрон ва қуюнлари ҳудудлари (Ҳинд океани ҳудуди);

ж) йўналишлар бўйича ва аэродромлар ҳудудларида самолётни йўналиш бўйича бошқариш хусусиятлари;

з) ҲКни тижорат юклови ва ёқилғи қуйилишининг оптимал вариантлари;

и) ностандарт тизимлар билан жиҳозланган аэродромларда, инструментал ва визуал қўнишга киришиш схемаларининг хусусиятлари;

к) метеошароитлар тўсатдан ёмонлашган шароитларда экипажнинг хатти-ҳаракатлари (момақалдироқ, қуюн, бўронли болтанка, шамолнинг қаттиқ силжиши, чанг ва қумли тўфон ва ҳ. к.);

л) Африка ва Осиё минтақалари трассалари бўйича метео таъминотнинг хусусиятлари.



5-§. Тоғли ҳудудлар устида

парвозларга тайёргарлик


367. Тоғли ҳудудлар ва тоғли аэродромларда ўтказиладиган парвозларга тайёргарликда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

а) парвоз йўналишидан икки томонга 50 километрдан кам бўлмаган радиусда, кабинанинг герметизацияси бузилганда ёки двигател тўхтаб қолганда (иккита двигателли ҲКлари учун) авария пасайиш эҳтимолида ҳудуд рельефини ўрганиш (айрим баландликлар, чўққиларнинг йўналиши, даралар, тоғ водийлари ва уларнинг ўзаро жойлашуви);

б) харитага белгиланган энг баланд чўққиларни, чегаравий пеленгларни киритиш ва хавфли метео ҳодисалар билан учрашиш эҳтимолига айланиб ўтиш йўналишларини белгилаш (4-тоифа самолётлар ва вертолётлар учун);

в) парвоз харитасида баландликни ошириш ва пасайиш участкалари учун ҳудуднинг профилини чизиб олиш (4-тоифа самолётлар ва вертолётлар учун);

г) метеошароитлар ва ҳавонинг қаттиқ кўтарилувчи ва пасаювчи оқимлари, жала ёмғирли булутлар ва момақалдироқлар, шунингдек учиб чиқиш ва қўниш ҳудудида орографик болтанканинг вужудга келиши мумкинлигини таҳлил қилиш;

д) харитада мажбурий қўниш учун ишлатилиши мумкин бўлган жойларни ўрганиш ва белгилаш (4-тоифа самолётлар ва вертолётлар учун);

е) денгиз сатҳидан тоғли аэродромларнинг баландлигини, улардан учиб чиқиш, баландликни ошириш, пасайиш, қўнишга киришиш ва қўнишни бажариш хусусиятларини, шунингдек барометрик баландликни ўлчагичлардан фойдаланиш қоидаларини, аэродром босимини ҳисоблаш тартибини, босимни миллибардан миллиметрга ўтказиш, қўнишга киришиш ва қўнишда ҳақиқий ҳаво тезлигининг ўсиш ҳисоб-китобини, секинлашишнинг бошидаги тезлик ва бошқа чекловларни ўрганиш.


368. Дастлабки тайёргарлик жараёнида экипаж тоғли аэродромларда характерли авиация ҳодисалари сабабларини қўшимча равишда ўрганишга мажбур.


369. Тоғли аэродромга дастлабки таништирув парвозда ва уч ойдан кейин тоғли ҳудудда ушбу трасса бўйича мунтазам парвозлар ва тоғли аэродромларга қўниш билан боғлиқ парвозларда экипаж тренажёрларда навбатдаги ҳар чоракдаги машқларни тоғли аэродром схемаси бўйича қўнишга киришишларни бажаришлари зарур.



XIV. СИНОВ ПАРВОЗЛАРИНИНГ

ЎТКАЗИЛИШИДА УЧИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


1-§. Умумий қоидалар


370. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), таркибида УСБ бўлган эксплуатант томонидан ишлаб чиқилган ва "Дававианазорат" инспекцияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида синов парвозларини амалга ошириш бўйича қўлланма ва парвоз синовларини бажариш дастури ҲКнинг парвоз синовлари ўтказилишида асосий ҳужжатлар ҳисобланади.


371. Синовлар дастури парвозлар мазмуни, уларни бажариш услублари ва шароитларини белгилайди.


372. УСБда учиш ишининг ташкил этилиши ушбу Қоидалар ва синов парвозларини амалга ошириш бўйича қўлланма талабларига мувофиқ ўтказилади.


373. Синовчи учувчилар таркибининг иш вақти, дам олиш вақти меъёрлари, шунингдек парвоз вақти (парвоз соатлари) меъёрлари УСБнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ белгиланади.


374. Парвоз синовларининг ўтказилишига учувчилар таркиби, шунингдек тўлиқ ҳажмда махсус тайёргарликдан ўтган ва синовдан ўтказувчининг амалдаги гувоҳномасига эга бўлган синов иштирокчилари киритилади.


375. Алоҳида ҳолатларда капитал таъмирлашдан сўнг ҲК учириш дастури бўйича синовларни ўтказишга УСБнинг инструктор-синовчиси билан намунавий дастур бўйича парвозда тренажёрларда ва ҲК кабинасидаги тренажёрларда машқ қилишларни ўтган ва синов парвозларига рухсатномани олган ФА ишлаб чиқариш бўлинмаларининг учувчилар таркибига кирувчи шахслар киритилади. Рухсатнома авиатаъмирлаш заводи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мутахассиснинг парвоз дафтарчаси ва парвоз гувоҳномасида бу ҳақда тегишли ёзув ёзилади.


376. Авиация техникасини учириб кўриб синовдан ўтказиш бўйича мутахассис сифатида ҲК бортида синов парвозларини бажариш вақтида УСБ учувчилар таркиби ва синов қатнашчиларидан ташқари парвозда ишлаб чиқариш бўлинмаларини командир-учувчилик ва учувчилар таркиби бўлиши мумкин. Уларнинг иштироки синовни амалга ошираётган авиация бирлашмаси, ФА корхонаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



2-§. Экипажни синов парвозларига тайёрлаш


377. Экипажни синов парвозларига тайёрлаш - синовлар дастури бўйича тайёргарлик, дастлабки ва парвоз олди тайёргарлик босқичларидан ташкил топган.


378. Синов дастурлари бўйича тайёргарлик синовлар бўйича етакчи муҳандис (синов бригадасининг раҳбари) ва етакчи учувчи-синовчининг раҳбарлиги остида ўтказилади. Унга қуйидагилар киради:

а) синов мақсадларини ва синов бригадаси олдига қўйилган вазифаларни ўрганиш;

б) синовдан ўтказилаётган объектга қўйиладиган техник талабларни ўрганиш;

в) дастурнинг мазмуни ва бажарилиш услуби, унинг бажарилиш кетма-кетлигини ўрганиш;

г) тажриба-конструкторлик бюросида объектлар синовининг натижасини ўрганиш;

д) синов дастурининг бажарилиши учун зарур бўлган ҳисоб-китобларнинг бажарилиши ва маълумотларнинг ўрганилиши;

е) жиҳозлар ва экспериментал ускуналарнинг адабиётларини ўрганиш;

ж) хавфсизлик масалалари ва авария ҳолатида ҲК ташлаб кетиш воситаларини ўрганиш.


379. Синовлар дастури бўйича тайёргарлик ҳажми ва ҳажмнинг мураккаблик даражасига боғлиқ бўлади ва парвоз кунидан бир кун олдин тугатилиши лозим.


380. Синов бригадасининг барча аъзолари синовлар дастурини бажаришга фақатгина уни бажаришга тайёрлиги текширувидан сўнг киритиладилар.

Экипаж учувчилар таркибининг синов дастурини бажаришга тайёрлигини УСБ бошлиғи (учиш хизмати бўйича УСБ бошлиғининг ўринбосари) текширади.


381. Ҳар бир парвоз олдидан экипаж дастлабки тайёргарликдан ўтказилиши шарт. Экипаж таркибига кирувчи барча шахслар, эгаллаб турган лавозими ва иш тажрибасидан қатъи назар, парвозга дастлабки тайёргарликдан ўтишлари шарт.


382. Дастлабки тайёргарлик - бу тайёргарлик жараёнида материалларни ўрганиш, ҳужжатларни тайёрлаш, келгуси парвоз(лар) учун амалий ҳаракатларни яхшилаб ўрганишдан иборат бўлган тайёргарликнинг асосий туридир.


383. Синов парвозларига дастлабки тайёргарлик парвоз кунидан бир кун олдин экипаж ва синов иштирокчиларининг тўлиқ таркибида етакчи муҳандис ва учувчи-синовчи раҳбарлигида ўтказилади.


384. Дастлабки тайёргарлик экипажнинг парвозни бажаришга тайёрлиги бўйича назорат билан тугатилади. Бу назоратни УСБ бошлиғи ўтказади.


385. Дастурни бажариш бўйича тайёргарлик тартиби ва мазмуни УСБ томонидан ишлаб чиқилади.


386. Синов парвозига топшириқ УСБ бошлиғи ёки авиация бирлашмаси (авиатаъмирлаш корхонаси) раҳбарининг буйруғи бўйича бундай ҳуқуққа эга бўлган мансабдор шахс томонидан тасдиқланади.


387. Экипажнинг парвоз олди тайёргарлиги етакчи учувчи-синовчининг раҳбарлиги остида, ҲК турини экипаж аъзоларининг ўзаро ҳаракатлари ва технологик ишлари бўйича йўриқнома, ҲКни парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси, УСБда тасдиқланган парвоз олди технологик жадваллари ва УСБда ишлаб чиқилган услубий тавсияларга мувофиқ, ҳар бир парвоздан олдин учиб чиқишнинг режалаштирилган вақтидан 1,5 соат олдин ўтказилади.



XV. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ ПАРВОЗ

ЎҚУВ-МАШҚ МАРКАЗЛАРИДА

УЧИШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Умумий қоидалар


388. ФА ўқув юртлари ва Ўқув-машқ марказларида парвоз ва методик ишларнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари" (ЎзР АҚ-91) (2007 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1723), ушбу қоидалар талаблари, ўқув парвоз тайёргарлик курси, ўқув парвоз тайёргарлик дастури, ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича йўриқнома талаблари билан тартибга солинади.

Ушбу ишни ФА Ўқув-машқ марказлари раҳбарларининг парвоз тайёргарлиги ва парвоз-методик ишлари бўйича ўринбосарлари ташкил этадилар. Ушбу ишни учиш-услубият бўлимлари амалга оширадилар.


389. Парвоз таълимининг ҳисоботлари, режалаштирилиши ва назорат қилиниши бўйича ҳужжатлар ФА ЎММларида белгиланган шакл бўйича олиб борилади.


390. Ўқув парвозларнинг бажарилишига, ишлаб чиқариш зарурияти бўлганда, бундай ишга рухсатномага эга бўлган ФА, авиакомпания (учувчилар мажмуалари) ўқув-машқ марказлари, УМБнинг командир-учувчилари ва учувчилар таркиби жалб этилиши мумкин.



2-§. Командир учувчилар ва инструкторлар

таркибининг касбий тайёргарлиги


391. ЎММда командир-учувчилар, инструкторлик таркибнинг касбий тайёргарлигига қуйидагилар киради:

а) мустақил инструкторлик ишига киритилиши учун бошланғич тайёргарлик;

б) ушбу Қоидаларнинг талаб этилаётган талабларига мувофиқ касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва такомиллаштириш;

в) малака ошириш.


392. Инструкторликка номзодларни танлаш уларнинг номзодларини ўқув юрти педагогик кенгаши (ЎММ)да дастлабки муҳокамаси ва тасдиқланиши билан ўтказилади. Тайёргарликни шу мақсадда тайинланган инструкторлар ўтказадилар.


393. Бундай мутахассисларнинг барчаси учун машқий ва текширув парвозларини инструктор-учувчиларни сафга киритиш бўйича ҳамда командир-учувчилар ва инструкторлик таркибининг машқий парвозлари билан бирга бажаришга рухсат берилади.


394. Ишлаб чиқариш корхоналаридан инструкторлик ишларига қабул қилинган учувчиларни тайёрлаш ва сафга киритиш инструктор-учувчилар услубий тайёрлаш курсларини ўтиш мажбурияти билан инструкторлар таркибини ҲКнинг тегишли турларига тайёрлаш дастури бўйича амалга оширилади.


395. Учувчи-инструктор сифатида мустақил ишга киритилиш текширувини ЎММ УУБнинг командир-учувчилар таркиби ўтказади.


396. Инструкторлик ишига мутахассислар ЎММнинг учиш-услубият бўлими бошлиғининг баённомаси асосида ЎММ раҳбарининг буйруғи билан киритиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 50-модда.