Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисида Низом (ЎзР Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 282-I-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Олий Мажлисининг

1996 йил 30 августдаги

282-I-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг

ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг

интизомий жавобгарлиги тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом прокурор-тергов ходимларининг, шунингдек прокуратурага қарашли ўқув, илмий ва бошқа муассасаларнинг ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо чораларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. РАҒБАТЛАНТИРИШ


1. Прокурор-тергов ходимлари, шунингдек прокуратурага қарашли ўқув, илмий ва бошқа муассасаларнинг ходимлари ўз хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажарганлиги, ташаббускорлиги ва ишдаги эпчиллиги учун рағбатлантирилади.


2. Рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд:

ташаккурнома;

пул мукофоти;

совға;

қимматбаҳо совға;

белгиланган муддат тугамасдан навбатдаги даражали унвон бериш;

"Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан мукофотлаш.

Прокуратура органларининг ходимлари меҳнатдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.


3. Рағбатлантириш қуйидаги тартибда:

ташаккурнома эълон қилиш, пул мукофоти ҳамда совға бериш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилгаи прокурорлар томонидан;

қимматбаҳо совға билан мукофотлаш, белгиланган муддат тугамасдан навбатдаги даражали унвон бериш, "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирлаш ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тавсия этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади.

Ишда алоҳида ўрнак кўрсатган прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ҳақида юқори турувчи прокурорга тавсияномаларни туман, шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар киритадилар.


4. Рағбатлантириш буйруқ билан эълон қилинади. Рағбатлантириш ҳақидаги буйруқ мазкур прокуратура ходимларига, зарур ҳолларда барча прокурор-терговчи ходимларга эълон қилинади. Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ходимнинг шахсий иш жилдига тикиб қўйилади.



II. ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО


5. Прокурор-тергов ходимларига, шунингдек прокуратурага қарашли ўқув, илмий ва бошқа муассасаларнинг ходимларига нисбатан интизомий жазо ўз хизмат вазифасини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд прокуратура ходими деган номга доғ туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун қўлланилади.


6. Интизомий жазонинг қуйидаги турлари мавжуд:

ҳайфсан;

ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради, чунончи:

узрли сабабларсиз прогул қилиш (шу жумладан, иш куни давомида ишда уч соатдан ортиқ бўлмаслик);

маст ҳолда ишга келиш, шунингдек иш жойида спиртли ичимликлар ичиш;

хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш;

қонунга хилоф эканлигини била туриб, шахсни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ёки ҳиосга олиш, кўрсатма беришга мажбур қилиш, шунингдек бошқа жиноий қилмиш ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этиш;

прокуратура органлари прокурор-тергов ходимларининг қасамёдини бузиш.


7. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори барча интизомий жазо турларини қўллаш ҳуқуқига эга, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ёки Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланадиган шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бундан мустасно. Бундай ҳолларда Бош прокурор тегишли тақдимнома билан Ўзбекистон Республикасининг Президентига ёки Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органига мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ўзларига бўйсунувчи ходимларга ушбу Низомнинг 6-моддасида назарда тутилган ҳайфсан ва жарима тарзидаги интизомий жазо турларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, улар ўз ваколатлари доирасида ишга қабул қилган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишлари мумкин.

Туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган бошқа прокурорлар ўзларига бўйсунадиган прокурор-тергов ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида юқори турувчи прокурорга тақдимнома киритадилар.


8. Прокурор интизомий жазо қўллаш масаласини ҳал этаётганда содир этилган хатти-ҳаракатни шахсан ўзи ўрганиб чиқиши шарт. Зарур ҳолларда хизмат текшируви тайинлаши мумкин.

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, хизмат текшируви натижасида аниқланганда эса - содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин, жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.

Интизомий жазо буйруқ тарзида берилиб, ходимга тилхат олиб эълон қилинади ва буйруқ нусхаси унинг шахсий иш жилдига тикиб қўйилади. Интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ мазкур прокуратура ходимларига, зарур ҳолларда барча прокурор-тергов ходимларига ҳам эълон қилинади.


9. Юқори турувчи прокурор ўз қарорини буйруқда асослаган ҳолда жазони бекор қилиш, кучайтириш ёки енгиллаштириш ҳуқуқига эга. Агар интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор қилиш қўлланган бўлса, юқори турувчи прокурор меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини асоссиз деб топиб, жазоланган ходимни аввалги ишига қайта тиклаш ва меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб, мажбурий ишламаган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш ҳақида қарор чиқаради, бироқ бундай ҳақ тўлаш муддати бир йилдан ошмаслиги керак.


10. Ходим интизомий жазо қўлланганидан кейин бир йил ичида яна қайта интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган ҳисобланади.

Ходим ўз хизмат вазифасини бажаришда ҳалоллик кўрсатса, жазо қўллаган прокурор ёки юқори турувчи прокурор иитизомий жазони муддатидан илгари бекор қилиши мумкин.


11. Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш қўлланилмайди. Интизомий жазонинг мавжудлиги ходимнинг лавозимга кўтарилишида ҳам тўсиқ бўлади.


12. Прокурор иитизомий жазо қўллаш борасида ўзига берилган ваколат доирасидан чиқса ёки ваколатини етарли даражада қўлламаса, юқори турувчи прокурор олдида жавобгар бўлади.


13. Ходимга қўлданилган интизомий жазо чораси устидан шикоят қилиниши мумкин. Шикоят интизомий жазо бериш тўғрисида буйруқ чиқарган прокурорга ёки Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурорига ходимга интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ зълон қилинганидан кейин икки ҳафта ичида берилади.

Ходимга интизомий жазо қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарган прокурор ёки Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори шикоят бўйича у тушган кундан бошлаб ўн кун ичида, қўшимча текшириш ўтказиш лозим бўлган ҳолларда эса, бир ойдан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Шикоят берилиши интизомий жазонинг ижросини тўхтатиб қўймайди.


14. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ўзига бўйсунадиган прокурорлар томонидан рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўллашнинг асослилиги ва қонунийлигини назорат қилиб боради ҳамда асоссиз ва ноқонуний буйруқларни бекор қилиш чораларини кўради.






























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск