ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 й. 226-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.04.1996 й.

N 226-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФАХРИЙ УНВОНЛАРИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқароларни меҳнатдаги хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Рехпубликасининг қуйидаги фахрий унвонлари таъсис этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби",


"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби",


"Ўзбекистон ифтихори",

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти",


"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси",

"Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси",


"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми",


"Ўзбекистон Республикаси халқ устаси",

"Ўзбекистон Республикаси халқ шоири",


"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси",


"Ўзбекистон Республикасй халқ ҳофизи",


"Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог",

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими",

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими",


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи".


2. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 5-6, 64-модда

































Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск