Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.2008 й. 36-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 4 мартдаги

36-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулотларнинг монопол турларини

мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда

биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида", "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.


II. МАҲСУЛОТЛАРНИНГ МОНОПОЛ

ТУРЛАРИНИ МАВСУМИЙ ТАЛАБНИ

ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА БИРЖА

САВДОЛАРИГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгиланган тартибга мувофиқ мавсумий талаб ҳисобга олинган ҳолда моддий баланслар ижросининг ойлик ва чораклик жадвалларида тасдиқланган биржа савдоларига қўйилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳажмини Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитасига етказади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси уларни биржага етказади.

3. Календарь даврларга юқори ликвидли монопол маҳсулотга прогнозлаштириладиган мавсумий талаб ўтган йилнинг шу даврларида бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилиши ва сотилишини таҳлил қилишдан келиб чиқиб белгиланади.


4. Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа савдоларида сотиладиган юқори ликвидли монопол маҳсулотга талабни доимий асосда ўрганади.

Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган юқори ликвидли монопол маҳсулотлар ҳажми аниқланган мавсумий талабга мос келмаган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлигига муайян календарь даврда биржа савдоларига қўйиладиган ушбу маҳсулотнинг ҳажмини кўпайтириш юзасидан таклифлар киритади.

Маҳсулот ҳажмига тузатиш киритишга доир таклифлар календарь даврга тузатиш киритиш учун белгиланадиган ой бошланишидан бир ойдан кечикмай киритилиши мумкин.


5. Муайян календарь даврга юқори ликвидли монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажмини кўпайтириш:

етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган;

олдинги даврларда биржа савдоларида сотилмаган;

тасдиқланган жадвалларга мувофиқ кейинги даврларда биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган ҳажм ҳисобига амалга оширилади.


6. Моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижросининг тузатиш киритилган жадваллари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан монополист корхоналарга ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига тузатиш киритиладиган календарь давр бошланишидан камида 20 кун олдин юборилади.

7. Календарь даврга тузатиш киритилган жадваллар асосида монополист корхоналар жадваллар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича биржа савдоларга қўйиш ҳажмларини бўлиб чиққан ҳолда монопол маҳсулотларни ушбу даврнинг ҳар бир ойи мобайнида биржа савдоларига қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси уларни биржага етказади.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида назарда тутилмаган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш монополист корхоналар томонидан мустақил равишда амалга оширилади, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан монополист корхоналарда етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган монопол маҳсулот ҳажми мавжудлиги ва талаб мавжуд бўлган бир шароитда бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилмаганлиги аниқланган тақдирда - Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори билан амалга оширилади.

Биржа савдоларига қўйиладиган монопол маҳсулотларнинг аниқ турлари ва ҳажмини аниқлаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитасида масъул ходимлардан иборат таркибда махсус комиссия ташкил этилади. Комиссия раиси, таркиби ва иш регламенти Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Монопол маҳсулотларнинг турлари ва ҳажми, уларни биржа савдоларига қўйиш даврлари уларга бўлган мавсумий талабдан келиб чиқиб монополист корхоналар билан тузилган етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган ҳажм ҳисобига комиссия томонидан белгиланади.

Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарор комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг уни ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмаси монополист корхоналарга Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатиб ўтилган қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда етказилади.

Монополист корхоналар комиссиянинг қарори ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмаси олингандан кейин 10 кун мобайнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда монопол маҳсулотларни биржа савдолари кунлари бўйича қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига биринчи қўйиш монополист корхоналар томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.

Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган декларацияда кўрсатилган даражада бошланғич нарх бўйича амалга оширилади.



III. МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ

БИРЖА САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


10. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

11. Назорат қилиш монополист корхоналар ва биржаларнинг ахборотини ўрганиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш воситасида амалга оширилади.


12. Монополист корхоналар ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай Монополияга қарши курашиш қўмитасига олдинги ойда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган монопол маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.

13. Тасдиқланган жадвалларда назарда тутилган монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажми ва муддатларини холисона ва монополист корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажариш мумкин бўлмаган тақдирда монополист корхона бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитасини биржа савдолари ўтказилишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.

14. Биржалар ҳар куни Монополияга қарши курашиш қўмитасига қўйилган монопол маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада - биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.


IV. МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАРНИ

БИРЖА САВДОЛАРИГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ

БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


15. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйишнинг ушбу Низомда назарда тутилган жадваллари бажарилмаслиги, шунингдек маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш имкони йўқлиги тўғрисидаги ахборотнинг тақдим этилмаслиги рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳисобланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 60-модда.




































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск