ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

"Трансйўлқурилиш" давлат унитар корхонасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 28.02.2008 й. ПҚ-804-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 28 февралдаги

ПҚ-804-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Трансйўлқурилиш" давлат унитар корхонасининг

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириладиган "Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ташкил этилган "Трансйўлқурилиш" давлат унитар корхонаси - механизациялашган йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш бўйича ихтисослаштирилган компаниясининг (кейинги ўринларда Компания деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Компания ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширади.

3. Компания автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари билан тузиладиган шартномалар асосида ихтисослаштирилган йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда ушбу Низом иловасига мувофиқ схема бўйича механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаради.


4. Компания юридик шахс - давлат унитар корхонаси ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисобварақларига, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик масалаларини ва молиявий масалаларни мустақил равишда ҳал қилади.


5. Компаниянинг юридик манзили: 100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Т. Содиқов кўчаси, 15-уй.



II. КОМПАНИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари (кейинги ўринларда пудрат ташкилоти деб аталади) билан тузиладиган шартномалар асосида ўз балансидаги ихтисослаштирилган йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;

Республиканинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

Осиё тараққиёт банки иштирокидаги ушбу лойиҳа доирасида олинадиган йўл-қурилиш техникасидан ва асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг сақланишини, уларга ўз вақтида техник ва профилактик хизмат кўрсатилишини ҳамда уларнинг зарур иш ҳолатида бўлишини таъминлаш;

Осиё тараққиёт банкининг жалб қилинган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва белгиланган қисмини ўз маблағлари ҳисобига қоплаш.


7. Юкланган вазифаларга мувофиқ Компания қуйидаги функцияларни амалга оширади:

пудрат ташкилотларининг йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришга оид буюртманомаларини қабул қилади ва умумлаштиради;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари билан тузиладиган шартномалар асосида йўл-қурилиш техникаси, асбоб-ускуналари, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаради. Бунда пудрат ташкилоти "Трансйўлқурилиш" давлат компаниясига бажарилган механизациялаштирилган ишлар учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳақ тўлайди, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг умумий ҳажми эса белгиланган тартибда пудрат ташкилоти ҳисобига ёзилади;

йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари комплекслари таркибида ихчам ҳудудий бўлинмаларни шакллантиради ва уларни тўловларни ундирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг йўналишли эксплуатация корхоналари базалари ҳудудларида жойлаштиради;

Компания балансидаги йўл-қурилиш техникасидан ва асбоб-ускуналаридан, шунингдек бошқа мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг сақланиши ҳамда зарур иш ҳолатида бўлишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг "Ўзйўлмашсервис" Илмий-ишлаб чиқариш экспериментал корхона унитар корхонаси томонидан тўловлар ундирилмаган ҳолда тақдим этиладиган ишлаб чиқариш базасида йўл-қурилиш техникаси ва ускуналарига техник хизмат кўрсатишни амалга оширади;

ходимларни йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари бўйича ўқитади;

йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш ва уларни сақлаш қоидалари талабларининг бажарилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширади;

тузилган битимларга мувофиқ Осиё тараққиёт банкининг жалб қилинган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатилишини ва белгиланган қисми тўланишини таъминлайди.



III. КОМПАНИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Компания қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш тарифларини белгилайди;

пудрат ташкилотларининг йўл-қурилиш техникасига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишлар ҳажмларини прогноз қилиш;

пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини кўчириш ва улардан фойдаланиш навбати ҳамда режа-жадвалини тартибга солиш.


9. Компания:

тузилган шартномалар шартлари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашга;

йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ ишлатиш ва сақлашга;

йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ўз вақтида капитал ва жорий таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга;

йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тадбирларини кўришга;

йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш қоидаларини бузиш сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришга мажбур.


10. Компания тузилган шартномаларга мувофиқ механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши, шунингдек йўл-қурилиш техникаси ўз вақтида ва сифатли профилактика қилиниши, уларнинг зарур тарзда сақланиши ҳамда ишлатилиши учун жавоб беради.



IV. КОМПАНИЯНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА ФОЙДАСИ


11. Компания "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг "Ўзйўлмашсервис" йўл-таъмирлаш корхонаси мол-мулкининг бериладиган қисмидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг пул бадаллари, Осиё тараққиёт банки қарзининг қайта кредитланадиган маблағларидан ҳамда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан шаклланадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади.

Компания Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига харид қилинадиган йўл-қурилиш техникасини, уларга эҳтиёт қисмларни ва асбоб-ускуналарини белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилади.


12. Олинган даромадлар ва қилинган харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида қоладиган фойда Компания молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.

Фойдадан жалб қилинган қарзнинг белгиланган қисми қопланади ва компаниянинг ривожланиши молиялаштирилади.

Жалб қилинган қарзнинг белгиланган қисмини қоплашда бюджетга солиқлар тўлангандан кейин (имтиёзли давр тугагач) фойда Компания ихтиёрида қолади ва унинг ривожланишини молиялаштириш учун фойдаланилади.



V. КОМПАНИЯНИ БОШҚАРИШ


13. Компанияни тезкор бошқариш Компания дирекцияси томонидан амалга оширилади. Компания дирекциясига директор бошчилик қилади.


14. Компания директори:

Компания фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Компанияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши, ушбу Низомга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Компания ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;

Компания молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди;

ўз ваколатлари доирасида Компания маблағларини ишончномасиз белгиланган тартибда тасарруф этади;

Компания номидан шартномалар тузади, бундай шартномалар тузиш юзасидан ишончномалар беради;

мазкур Низом доирасида Компания фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади.


15. Директор икки нафар ўринбосарга эга бўлади, улардан бири лавозимига кўра Компания бош муҳандиси ҳисобланади.


16. Компанияни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА



Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш

юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва

корхоналари билан шартномалар асосида "Трансйўлқурилиш"

давлат компанияси томонидан механизациялаштирилган

йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш

СХЕМАСИ

           

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари (кейинги ўринларда пудрат ташкилоти деб аталади)нинг "Трансйўлқурилиш" компанияси томонидан йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришга буюртманома бериш

          

      

"Трансйўлқурилиш" компанияси билан пудрат ташкилоти ўртасида механизациялаштирилган ишларни бажариш юзасидан шартнома тузиш

        

       

Пудрат ташкилоти томонидан "Трансйўлқурилиш" компаниясига шартномага мувофиқ аванс тўлаш

        

       

"Трансйўлқурилиш" компанияси томонидан шартномага мувофиқ йўл-қурилиш комплексини хизмат кўрсатувчи ходимлар билан буюртмачи объектларига етказиш

          

    

Тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ ишларни бажариш

         

        

Бажарилган механизациялаштирилган ишлар далолатномасига кўра пудрат ташкилоти билан "Трансйўлқурилиш" компанияси ўртасида ҳар ойлик ўзаро ҳисоб-китоблар

            

           

Шартнома шартлари бажарилгандан кейин тузилган шартномаларга мувофиқ йўл-қурилиш комплексини бошқа объектларга кўчириш

           


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 55-модда.






























Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск