Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг Устави (ЎзР ВМ 10.03.2008 й. 39-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 10 мартдаги

39-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат-тижорат Халқ банкининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда "Банк" деб аталади) "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзжамғармабанк"ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида" 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Банкнинг фирма номи:

давлат тилида: тўлиқ - "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки", қисқартирилган ҳолда - Халқ банки;

рус тилида: тўлиқ - "Государственно-коммерческий Народный банк Республики Узбекистан", қисқартирилган ҳолда - Народный банк.

Банк ўз фирма номидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга.


3. Банк очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки банкнинг муассислари ҳисобланадилар.


4. Банк юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўзининг филиаллари ва алоҳида бўлинмалари билан ягона тизимни ташкил этади. Банк ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади.


5. Банк аҳоли омонатларининг сақланиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи мулкий, молиявий, бошқа мажбуриятлар ва талаблар бўйича "Ўзжамғармабанк"нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Банк ўз фирма номи тўлиқ ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган думалоқ муҳрга, шунингдек штампларга, ўз номи давлат тилида ва бошқа тилларда ёзилган бланкаларга эга бўлади. Банк ўз эмблемасига (хизмат кўрсатиш белгисига) ва визуал идентификациялашнинг бошқа воситаларига эга бўлади.


7. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Уставга амал қилади.


8. Банк мулки етишмаганда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки аҳоли омонатларининг сақланишини кафолатлайди ҳамда банкнинг омонатчилар - жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича муассисларнинг устав жамғармасидаги бадалларига мутаносиб равишда жавоб беради.


9. Банк ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.

Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, мажбуриятлар олади, судда даъвогар ҳамда жавобгар бўлади.


10. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида амалга оширади.


11. Банкнинг манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100096, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46.



2-БОБ. БАНКНИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


12. Жисмоний ва юридик шахсларга кенг доирадаги юқори сифатли банк хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган шахслардан пул маблағларини омонатга жалб қилиш, кредит-ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк операцияларини амалга ошириш, шунингдек ўз фаолиятидан фойда олиш Банк фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.


13. Банк амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги операцияларни амалга оширади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

омонатларни жалб этиш;

кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;

маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;

чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;

чеклар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилиш;

пул маблағларини инкассация қилиш, шу жумладан ўзининг инкассация хизмати орқали мижозларнинг пул маблағларини инкассация қилиш;

учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;

учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;

қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;

банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;

жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;

молиявий лизинг;

халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.



3-БОБ. БАНКНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тижорат ва нотижорат ташкилотларида мустақил равишда ёки юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар, шунингдек унинг ташқарисида шўъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш;

ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш учун иттифоқларда, уюшмаларда ва бошқа бирлашмаларда қатнашиш;

Банкнинг филиаллари ва бошқа бўлинмалари томонидан операцияларни амалга ошириш шартлари ва тартибларини тасдиқлаш, депозитлар ва бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини, жисмоний ва юридик шахсларга Банк муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун воситачилик ҳақи миқдорини белгилаш;

шартнома асосида депозитлар ва кредитлар шаклида бошқа банкларнинг маблағларини жалб этиш ва маблағларни бошқа банкларда жойлаштириш;

ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва корреспондентлик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Банк тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобидан захиралар ва фондлар ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш;

молия ва хўжалик органларида корхоналар ва ташкилотлар манфаатларини уларнинг ишончномалари бўйича ифодалаш;

ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини, шу жумладан холдингларни ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида қатнашиш;

лицензияда ва ушбу Уставда назарда тутилган, ўз молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа хатти-ҳаракатлар ва операцияларни амалга ошириш.


15. Банк қуйидагиларга мажбурдир:

маблағларни Марказий банкда захирага қўйиш ва белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиш бўйича Марказий банк томонидан белгиланган талабларни бажариш;

кредит ва лизинг операциялари бўйича эҳтимол тутилган зарарларни қоплаш учун Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда захиралар ташкил этиш;

Марказий банк топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси бўйича операцияларни амалга ошириш;

гаровнинг (шу жумладан мол-мулк шаклидаги гаровнинг), бериладиган кафолатлар, кафилликлар ва мажбуриятларнинг етарлилигини ҳисобга оладиган бериладиган кредитлар таъминланишининг ички норматив тартибини белгилаш;

ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этиш;

Банкда ички аудит хизмати мавжуд бўлишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ёки бошқа сирни ташкил этадиган маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш.



4-БОБ. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ТИЗИМИ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Банк жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашадиган фуқароларни ҳисобга қўяди.


17. Жамғариб бориладиган пенсия тизимининг зарур тарздаги фаолиятини таъминлаш Банкнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, Банк ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш учун жамғариб бориладиган пенсия бадалларини омонатга қўювчилардан зарур маълумотларни олиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестиция қилишдан олинган даромаддан маржа олиш. Маржа миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Банк жамғариб бориладиган пенсия тизимининг фаолиятини таъминлаш бўйича юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидагиларга мажбурдир:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш;

якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадалларнинг ва ҳисобланган фоизларнинг шахсий ҳисобини юритиш;

жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва фоизлар якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминлаш;

жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорлари ўз вақтида ва тўғри аниқланишини, шунингдек уларнинг олувчиларга тўлиқ берилишини таъминлаш;

якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларнинг сақланишини, кўрсатиб ўтилган маблағларни молиявий воситаларга жойлаштириш ва улардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш йўли билан уларнинг кўпайтирилишини ҳамда инфляциядан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

фуқароларни уларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисида ҳар йили ва уларнинг мурожаатига кўра хабардор қилиш;

якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тегишли бўлган ҳужжатлар ва ёзувлар сақланишини таъминлаш.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Банк бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятлар олиши мумкин.


18. Банк жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг алоҳида ҳисобини юритади.


19. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари Банк томонидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш учун фойдаланилади. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан жамғариб бориладиган пенсия тизими билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши мумкин эмас.


20. Кўпайтириш ва инфляциядан ҳимоя қилиш мақсадида жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан Банк томонидан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида, шунингдек молия воситаларига жойлаштириш учун фойдаланилиши мумкин.

Банк жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланади.

Банк томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини молия воситаларига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. БАНК МАБЛАҒЛАРИ,

МОЛ-МУЛКИ ВА КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ


21. Банкнинг ўз маблағлари:

устав сармоясидан;

захира фондидан;

тақсимланмаган фойдадан;

Банк кенгаши қарорига кўра шакллантириладиган бошқа фондлардан ҳосил бўлади.


22. Банкнинг устав сармояси миқдори 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм миқдорида белгиланган. Ушбу сумма номинал қиймати 500 000 (беш юз минг) сўм бўлган 400 000 (тўрт юз минг) та эгасининг номи ёзилган оддий акцияларга бўлинади ва 2013 йил 1 январгача шакллантирилади.

Банк акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, 49 фоизи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тегишлидир.


23. Банкнинг устав сармояси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.


24. Банк соф фойдадан йиллик ҳар йилги мажбурий ажратмалар йўли билан, у кўрсатилган миқдорга етгунгача устав сармояси миқдорининг 20 фоизи миқдорида захира фондини ташкил этади. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фондларни шакллантиришга ҳақлидир.


25. Банк фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар Банк кенгаши томонидан тасдиқланади.


26. Банкнинг мол-мулки ўзига тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа бойликлардан иборат бўлади.


27. Банкнинг кредит ресурслари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

Банкнинг ўз маблағлари;

мижозларнинг депозит ҳисобварақлардаги маблағлари;

бошқа банклар кредитлари;

облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш натижасида олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари;

жалб қилинган бошқа маблағлар.



6-БОБ. БАНКНИНГ АКЦИЯЛАРИ,

БАНК АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


28. Банкнинг барча акциялари эгасининг номи ёзилган оддий акциялар ҳисобланади ва депозитарийнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар шаклида нақд бўлмаган шаклда чиқарилади.


29. Банкнинг акциядорлари қонун ҳужжатларида, шунингдек ушбу Уставда назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.


30. Банкнинг ҳар бир оддий акцияси акциядорга бир хил ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.


31. Акцияларга ҳақ тўлаш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


32. Банкнинг тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди ва овозларни санашда ҳисобга олинмайди. Бундай акциялар улар Банк тасарруфига ўтган пайтдан бошлаб бир йилдан кечикмай сотилиши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши белгиланган тартибда устав сармоясини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.


33. Банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда очиқ ва ёпиқ ёзилиш йўли билан қўшимча акцияларни жойлаштиришга ҳақлидир.


34. Банк акциядорлари реестрини сақлаш Банк томонидан амалга оширилади.

35. Банк акциялари билан битимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


36. Банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ташқарисида облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариши мумкин.



7-БОБ. БАНК ФОЙДАСИНИ ТАҚСИМЛАШ


37. Банкнинг балансдаги ва соф фойдаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади. Балансдаги фойдадан тегишли солиқлар, бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўланади.


38. Банкнинг соф фойдаси Банкнинг тасарруфида қолади ва акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан Банкнинг захира фонди ва бошқа фондларини шакллантиришга йўналтирилади, акциядорлар ўртасида дивидендлар шаклида тақсимланади, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадларда фойдаланилади.



8-БОБ. БАНКНИ БОШҚАРИШ


39. Қуйидагилар Банкни бошқариш органлари ҳисобланади:

Акциядорлар умумий йиғилиши;

Банк кенгаши;

Банк бошқаруви.


40. Акциядорларнинг умумий йиғилиши (кейинги ўринларда "Умумий йиғилиш" деб аталади) Банкни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


41. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:

а) Банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Банк уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

б) Банкни қайта ташкил этиш ёки тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

в) мазкур устав талабларига мувофиқ Банк кенгашининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

г) эълон қилинган акцияларнинг миқдорини, номинал қийматини, тоифасини (типини) ва ушбу акциялар билан бериладиган ҳуқуқларни белгилаш;

д) Банк устав сармоясини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек устав сармоясини кўпайтириш ёки камайтириш усулларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

е) ўз акцияларини сотиб олиш;

ж) Банкнинг оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;

з) Банкнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

и) аудиторлик текширишлари ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

к) Банкнинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлар ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

л) Банк харажатларини тасдиқлаш ва уларни Банкни ривожлантириш бизнес-режаси билан солиштириш, Банк кенгаши аъзоларига бериладиган мукофотлар ва уларнинг Банк кенгаши аъзоси функцияларини бажаришлари билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш миқдорини белгилаш;

м) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

н) акцияларни майдалаштириш ва жамлаш;

о) Банкнинг кредит бериш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва банк мижозларига янги турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасидаги сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;

п) Банк кенгаши ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

р) қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада банк активлари баланс қийматининг 50 фоизидан кўпроғини ташкил қиладиган мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимларни амалга ошириш;

с) қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада банк активлари баланс қийматининг 25 фоиздан 50 фоизгачасини ташкил қиладиган мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимларни амалга ошириш, агар бундай битимни амалга ошириш масаласи юзасидан Кенгашда якдилликка эришилмаган бўлса;

т) қонун ҳужжатларига мувофиқ содир этилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битимлар тузиш;

у) қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.


42. Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига тегишли бўлган масалалар Банк кенгашига ҳал этиш учун берилиши мумкин эмас.


43. Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига тегишли бўлган масалалар Банк ижро этувчи органига ҳал этиш учун берилиши мумкин эмас.


44. Умумий йиғилишда қарорлар Умумий йиғилишда қатнашган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Уставнинг 41-банди "а", "б", "в", "г", "д", "ж", "к", "л" ва "о" кичик бандларида назарда тутилган, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ малакали кўпчилик овоз талаб қилинадиган масалалар бундан мустасно.


45. Умумий йиғилишлар йиллик (ҳисобот) ва навбатдан ташқари йиғилишлар тарзида ўтказилади.


46. Йиллик умумий йиғилишлар ҳар йили молиявий йил тамом бўлгандан кейин камида 2 ойдан кейин ва 6 ойдан кечикмай чақирилади.


47. Умумий йиғилишда Банк кенгашининг раиси раислик қилади, у бўлмаганда эса унинг ўринбосарларидан бири раислик қилади.


48. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида мажбурий тартибда Банкнинг йиллик бизнес-режаси, йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағи, фойда ва зарарларни тақсимлаш ва белгиланган тартибда кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилади. Умумий йиғилишни ўтказиш санаси ва тартиби, унинг ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш тартиби, Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида акциядорларга бериладиган материаллар рўйхати Банк кенгаши томонидан белгиланади.


49. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш Банк кенгашининг қарори бўйича унинг ўз ташаббуси, Банкнинг Тафтиш комиссияси, аудитори, шунингдек Банк акциядорларининг талаби асосида ўтказилади.


50. Умумий йиғилиш Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ўтказилади.


51. Банк кенгаши Банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига тегишли бўлган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.


52. Банк кенгаши ваколатига қуйидагилар тегишлидир:

Банк фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

Банк депозит ва кредит сиёсати принципларини тасдиқлаш;

йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларни чақириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;

Умумий йиғилиш кун тартибини тайёрлаш;

Банк уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш (ёки янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш) тўғрисида таклифларни кўриб чиқиш учун Акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;

Банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини тасдиқлаш;

Бошқарув раисининг тақдимномаси бўйича Банк бошқаруви аъзоларини тасдиқлаш;

Банк номидан Бошқарув раисини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини тузиш;

Банкнинг облигациялари ва бошқа қарз мажбуриятларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Банк томонидан жойлаштирилган қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Бошқарув аъзоларига тўланадиган мукофотлар миқдорини белгилаш;

Банк тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ҳамда ташқи аудитор хизматларига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

Банкнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилиш;

Банкнинг ички аудити тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

Банк бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

банкнинг филиалларини ва ваколатхоналарини ташкил этиш (тугатиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

йиллик молиявий ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсияларни тақдим этиш;

молия йили учун даромадлар ва харажатлар прогнозини тасдиқлаш;

Банкнинг бегоналаштириладиган мол-мулки қийматини белгилаш (шу жумладан мол-мулк гаровга қўйилганда);

Банкнинг шўъба ва қарам бўлган корхоналарини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ҳар чоракда Банк бошқаруви раисининг банк фаолияти натижалари тўғрисидаги маърузаларини ҳамда банк ички аудити хизмати раҳбарининг ҳисоботларини эшитиш;

ўз ваколати доирасида мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимлар (умумий қиймати қарорлар қабул қилинган санада банк активлари қийматининг 25 фоиздан 50 фоизгачасини ташкил қиладиган битимлар ёки ўзаро боғлиқ бир неча битимлар) тузиш;

мазкур Уставда Банк кенгаши ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.


53. Банк кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар ҳал этиш учун Банк бошқарувига берилиши мумкин эмас.


54. Қуйидагилар Банк кенгашининг мажбуриятлари ҳисобланади:

ўз ваколатларини банк акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;

Банкка ўз ваколатларига мос равишда раҳбарлик қилишни таъминлаш;

банк фаолияти, кредитлар бериш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилиги устидан жорий назоратни амалга ошириш (омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);

Банкнинг етарли даражадаги капиталлашувини таъминлаш;

Банк фаолияти стратегиясини шакллантириш;

Банкни ривожлантириш бўйича қабул қилинган бизнес-режалар ижросини назорат қилиш;

банкнинг фойда кўриши мониторингини олиб бориш;

ички аудит хизмати фаолият кўрсатишини ташкил этиш;

корпоратив бошқариш бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботни йиллик Умумий йиғилишга тақдим этиш.


55. Банк кенгаши аъзолари сони камида беш кишидан иборат бўлиши керак. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам Банк кенгаши аъзолари бўлишлари мумкин.

56. Банк кенгаши раиси Банк кенгаши умумий аъзолари сонининг кўпчилик овози билан Банк кенгаши аъзолари томонидан сайланади, кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Банк кенгаши раисининг ўринбосари Банк кенгаши аъзолари орасидан Банк кенгаши раиси томонидан тайинланади.


57. Банк бошқаруви аъзолари ва Бошқарув раиси Банк кенгашига сайланиши мумкин эмас.


58. Банк кенгаши раиси давлатнинг ишончли вакили ҳисобланади, унга давлатга тегишли акциялар пакетини бошқариш юкланади.


59. Банк кенгаши аъзолари бир йил муддатга сайланади ва чекланмаган марта қайта сайланишлари мумкин.


60. Банк кенгаши раиси бўлмаганда унинг функцияларини ўринбосар амалга оширади.


61. Банк кенгаши мажлиси Банк кенгаши раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра ёки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

Банк кенгаши аъзоси;

Тафтиш комиссияси;

Банк бошқаруви;

Банк ички аудит хизмати раҳбари;

Банкнинг ташқи аудитори талаби бўйича чақирилади.


62. Банк кенгаши мажлисларини ўтказиш, овоз бериш ва қарорлар қабул қилиш тартиби Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган Банк кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


63. Банк кенгаши ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар кўпчилик, овозларнинг камида учдан икки қисми билан қабул қилинади. Банк кенгаши мажлисида масалаларни ҳал қилишда Банк кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Банк кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Банк кенгаши аъзолари белгиланган сонининг камида 75 фоизини ташкил қилиш керак.


64. Овоз бериш ҳуқуқи Банк кенгашининг бир аъзоси томонидан Банк кенгашининг бошқа аъзосига берилишига йўл қўйилмайди.


65. Банкнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал ижро этувчи орган - раис раҳбарлигида ишлайдиган Бошқарув томонидан амалга оширилади.


66. Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Бошқарув аъзолари Банк кенгаши томонидан тайинланади.


67. Банк бошқаруви:

Банкнинг жорий фаолиятига тезкор раҳбарликни ташкил этади ва амалга оширади;

Банк марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари ва филиаллари раҳбарларининг Банк фаолиятининг аниқ йўналишлари бўйича тегишли даврлар ва ишлар учун фаолият якунлари тўғрисидаги, шунингдек улар фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш натижалари бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади;

Банк бўлинмалари иш амалиётига энг илғор банк технологиялари, банк ишларини комплекс автоматлаштириш лойиҳалари жорий этилишини ташкил этади, замонавий банк инфратузилмаси яратилишини таъминлайди;

Банкнинг филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари тармоғини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади ва амалга оширади;

Банк мижозларига кўрсатиладиган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини ва воситачилик ҳақи миқдорини ишлаб чиқади ва Банк кенгаши билан келишиб олади;

зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида банк активларининг диверсификацияланишини амалга оширади;

Банк томонидан Марказий банк белгилаган иқтисодий нормативларга, Марказий банкда мажбурий захираларни шакллантириш юзасидан талабларга риоя қилинишини таъминлайди;

Банкнинг сармояси ва ликвидли ресурслари етарли даражада бўлишини, шубҳали ва бекор турган активларга қарши уларни классификация қилиш асосида захиралар яратилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга ва халқаро стандартларга мувофиқ Банк бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;

Банкнинг марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини ва филиаллари бошқарувчиларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатади, Банкнинг кадрлар таркиби тайёрланишини ва қайта тайёрланишини таъминлайди, энг ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, зарурият бўлганда, ходимларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш ва улардан интизомий жазоларни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банк кенгашининг Бошқарув ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

Банк кенгаши ва муассисларнинг биринчи талаби бўйича молиявий ҳисоботни ва банк фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этади;

Банк кенгаши олдида банк фаолиятининг молиявий натижалари учун белгиланган тартибда ҳисобот беради;

Банк кенгашида кўриб чиқиш учун банкни ривожлантириш стратегияси, банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Банк кенгаши ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таклифлар киритади;

Банк бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назорат қилади;

Банкнинг жорий фаолияти масалаларини тартибга соладиган ички ҳужжатларни тасдиқлайди, тасдиқланиши Умумий йиғилиш ва Банк кенгаши ваколатига тегишли бўлган ички ҳужжатлар бундан мустасно;

ишчи органларни, шу жумладан Банк қўмиталарини тузади, уларнинг ваколатларини белгилайди, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

филиални бошқариш бўйича вақтинча бошқарувни ёки Банкнинг ваколатли вакилини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банк кенгаши билан келишган ҳолда ўз ваколатлари доирасида мол-мулк сотиб олиш ва уни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган йирик битимлар, шу жумладан корхоналарга кредит бериш бўйича йирик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада банк сармоясининг 15 фоиздан кўпроғини ташкил қиладиган битимлар ёки ўзаро боғлиқ бир неча битимлар) тузади;

ҳар йили банкнинг кредит режасини шакллантиришда молиялаштириш мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларининг пухта танлаб олинишини, самарадорлиги комплекс баҳоланишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзини ўзи қоплаши, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда натижалари тўғрисида ҳар чоракда Банк кенгашига ахборот беради;

Банк фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади.


68. Банк бошқаруви ва Банкнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари Банк ҳисоботидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


69. Бошқарув Банк кенгашига ҳисобот беради.


70. Банк бошқаруви раиси билан меҳнат шартномасини банк номидан Банк кенгаши раиси имзолайди, Бошқарув раисининг ўринбосарлари, Бошқарув аъзолари ва банк бош бухгалтери билан меҳнат шартномаларини Банк бошқаруви раиси имзолайди.


71. Банкнинг филиаллари раҳбарлари Марказий банк билан келишган ҳолда Банк бошқаруви томонидан тайинланади. Бошқарув раиси Банк номидан Банк филиаллари раҳбарлари билан меҳнат шартномалари тузади.


72. Банк ходимлари мазкур Уставга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Банк бошқаруви раиси ёки банк филиали раҳбарлари билан меҳнат шартномаси тузадилар.


73. Банк бошқаруви Банк кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади.


74. Бошқарув раиси Банк фаолияти учун шахсан жавоб беради.


75. Банк кенгаши ва Бошқаруви аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда Банк манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим. Улар ўз ишларининг натижалари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ Банк олдида жавоб берадилар.


76. Банк бошқаруви биринчи зарурият туғилиши билан Банк муассисларига:

Банкнинг йиллик ҳисоботларини;

амалга оширилган бюджет операциялари бўйича ҳисоботларни;

Банкнинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бошқа маълумотларни тақдим этиши шарт.



9-БОБ. БАНКНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


77. Банк бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда давлат бошқарувининг тегишли органларига молиявий ҳисоботни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳисоботларни тақдим этади.


78. Банк ахборотнинг мажбурий ошкор этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда, муддатларда ва тартибда амалга оширади, шунингдек ўзи томонидан эмиссия қилинадиган қимматли қоғозларга тегишли бўлган ахборотни эълон қилади.


79. Банк фаолияти натижалари ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия балансларида, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда, шунингдек Марказий банкка у томонидан белгиланган муддатларда тақдим этиладиган йиллик ҳисоботда акс эттирилади.


80. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, ҳисоботларнинг Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланган бошқа шаклларини эълон қилади.

Банкнинг йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги Тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши керак.


81. Банкнинг молиявий йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.

82. Банк Банк фаолияти давомида шаклланадиган ҳужжатларнинг лозим даражада ҳисобга олиниши, сақланиши ва ундан фойдаланилишини таъминлайди.

Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддат мобайнида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.

Банк ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан сақлаш учун берилади.



10-БОБ. БАНКНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


83. Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Умумий йиғилиш томонидан 7 аъзодан иборат этиб сайланадиган Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.


84. Тафтиш комиссияси аъзолари айни бир вақтда Банк кенгаши аъзолари бўлиши, шунингдек Банк бошқаруви органларида бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас.


85. Тафтиш комиссияси аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзларига юкланган мажбуриятлар ҳалол бажарилиши учун жавоб берадилар.


86. Тафтиш комиссиясининг иш тартиби ва унинг ваколатлари Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган Банкнинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


87. Тафтиш комиссияси ўтказилган тафтиш тўғрисидаги хулосани Умумий йиғилишга тақдим этади.


88. Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) унинг молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича, шунингдек Тафтиш комиссиясининг ташаббуси, Умумий йиғилиш, Банк кенгашининг қарори ёки Банк акциядорларининг талаби бўйича амалга оширилади.


89. Молиявий (бухгалтерия) ҳисоботининг ишончлилигини, унинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини текшириш ва тасдиқлаш учун Банк шартнома асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотини жалб қилади. Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларига, ушбу уставга ва банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилотларини танлаш бўйича танлов якунларига кўра Умумий йиғилишга Банк кенгаши томонидан тавсия қилинади.


90. Банкда ички назорат хизмати функцияларини Банкнинг тегишли таркибий бўлинмаси амалга оширади, таркибий бўлинма ҳақидаги Низом Банк кенгаши томонидан тасдиқланади.



11-БОБ. БАНКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


91. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.



12-БОБ. БАНК УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


92. Банк устави, шунингдек унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар белгиланган тартибда Марказий банкда рўйхатга олинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 61-модда.













































Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск