ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2008 й. 41-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2008 й.

N 41



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясини

тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил

29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 мартдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида" 1997 йил 25 февралдаги 108-сон қарорига иловадаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" сўзи эса "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКамминзМотор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 413-сон қарорида:

а) 3-банднинг тўртинчи хат бошидаги "СамКочавто" қўшма корхонаси" сўзлари "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда:

иккинчи хат бошидаги "СамКочавто" қўшма корхонаси" сўзлари "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси" сўзлари "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 18 ва 19-бандлардаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):

а) 1-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошидаги ҳамда 4-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада:

илованинг номидаги ва 1-бандидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси тизимининг қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи заводларига" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорининг 11-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомга илова 2-рўйхатининг 4.4.5-банди чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 мартдаги

41-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 3 июлдаги 326-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловадаги 5-позиция.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 62-модда.






































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск