Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Иқтисодиёт вазирлигининг 40-сон, Молия вазирлигининг 16-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/19-862-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-18-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 29.02.2008 й. Қарори (АВ томонидан 04.03.2008 й. 1669-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.03.2008 й.

N 1669-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.02.2008 й.

N 40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.02.2008 й.

N 16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.02.2008 й.

N ЭГ-01/19-862

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.02.2008 й.

N 01-02/8-18

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик

жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2008 йил 14 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 мартдаги 2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига (2007 йил 31 март, рўйхат рақами 1669 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 149-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

        





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган

технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт

қисмлар рўйхатига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд "ТИФ ТН коди" графасидаги "7304 10" ва "7306 10" сонлари тегишли равишда "7304 10 900" ва "7306 10 900" сонлари билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

18-1.

8422 20 000, 8422 30 000, 8422 40 000, 8422 90 (ТИФ ТН коди 8422 11 000, 8422 19 000 бўлган жиҳозлар учун мўлжалланган қисмлардан ташқари)


Шишалар ёки бошқа идишларни ювиш ва қуритиш жиҳозлари; шишаларни, банкаларни тўлдириш, тиқинлаш, яшик, қоп ва бошқа идишларни ёпиш учун мўлжалланган жиҳозлар; ўраш жиҳозлари ... ва уларнинг қисмлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 65-модда.






































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск