ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1995 й. 116-I-сон "Шон-шараф" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1995 й.

N 116-I



"ШОН-ШАРАФ" ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Шон-шараф" ордени таъсис этилсин.


2. "Шон-шараф" ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. I ва II даражали "Шон-шараф" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов





"Шон-шараф" ордени тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Шон-шараф" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар.

Мустасно ҳолларда "Шон-шараф" ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


2. "Шон-шараф" ордени икки даражадан иборат бўлади:

I даражали "Шон-шараф" ордени,

II даражали "Шон-шараф" ордени.

Орденнинг олий даражаси I даражадир. Мукофотлаш, қоида тариқасида, камида уч йил оралатиб: II даражали ва I даражали навбатида амалга оширилади.


3. "Шон-шараф" ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентини "Шон-шараф" ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.


4. "Шон-шараф" ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.

5. "Шон-шараф" ордени ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими, шунга вакил қилинган бошқа шахслар топширади.

6. II даражали "Шон-шараф" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

I даражали "Шон-шараф" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

II даражали ёки II ва I даражали "Шон-шараф" ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.

7. "Шон-шараф" ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.


8. "Шон-шараф" ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.






I даражали "Шон-шараф" орденининг

ТАВСИФИ


I даражали "Шон-шараф" ордени 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр.

Орденнинг марказида зумрад ранг эмаль қопланган кумуш ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида кумуш рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли кумуш ранг "I" рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган.

Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда кумуш ранг "SHON-SHARAF" деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.

Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган.

Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан эни 5 миллиметрли оч яшил рангли йўл, кейин эса эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган.

Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.

Орден тўғноғич билан тақилади.





II даражали "Шон-шараф" орденининг

ТАВСИФИ


II даражали "Шон-шараф" ордени кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр.

Орденнинг марказида зумрад ранг эмаль қопланган зарҳал ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида зарҳал рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли зарҳал ранг "II" рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган.

Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда зарҳал ранг "SHON-SHARAF" деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.

Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган.

Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан бири-биридан зни 1 миллиметрли оқ йўл билан ажралиб турадиган эни 2 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл ўтган. Кейин эса икки томондан эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган.

Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр.

Орден тўғноғич билан тақилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 9, 191-модда























Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск