ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили /Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1995 й. 71-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
06.05.1995 й.
N 71-I
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
"ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК
АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 331-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1. 1-моддадаги "31 ҳарф ва 1 тутуқ белгиси (апостроф)дан" сўзлари "26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. С с, J j ҳарфлари мустақил ҳарф белгиси сифатида алифбодан чиқарилсин.
3. О о ҳарфи О' о' шаклида, G g ҳарфи G' g' шаклида, S s ҳарфи Sh sh шаклида, C c ҳарфи Сh сh шаклида, N n ҳарфи Ng ng шаклида, Q ҳарф белгиси q шаклида ифодалансин.
4. А а, I i, G g, G' g', Q q, O' o', Z z ҳарфлари ва Сh сh ҳарфлар бирикмасининг ёзма шакли тегишлича A a, I i, G g, G' g', Q q, O o, Z z, Ch ch тарзида ифодалансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси"
1995 й., N 6, 119-модда