Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.08.2001 й. 347-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 августдаги

347-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва:

тадбиркорлик субъектларини (юридик шахслар, шу жумладан деҳқон ва фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда тегишли равишда давлат солиқ ва статистика органларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимида ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида ҳисобга қўйиш тартибини белгилаб беради.


2. Тегишли равишда давлат солиқ ва статистика органларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимида ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:

аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, шунингдек хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хат бошида кўрсатилганлардан ташқари - туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан юритилади.

4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассасаларнинг ихтиёрига кўра:

муассисларнинг ўзлари томонидан;

шартнома асосида Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги ахборот-маслаҳат марказлари, ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.


5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;

устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар учун - 2000 АҚШ доллари;

суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар ва бозорлар учун -энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.

Божнинг 20 фоизи тегишли равишда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг марказлаштирилган ҳисоб рақамига, қолган сумма тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.

Тадбиркорлик субъектларининг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимлари рўйхатдан ўтказувчи орган жойлашган жойдаги маҳаллий бюджетларга ўтказилади.

Давлат мулки негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлашдан озод этилади.



II. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАНГА

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб ёки почта орқали) ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага фақат:

таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси (давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди);

тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат (фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);

давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);

белгиланган тартибда шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада илова қилинади.


7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда:

а) бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун уни ташкил этишга шаҳар (туман) ҳокимлигининг розилиги (ёки қарори);

б) устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:

хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилинган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган банкнинг тавсия хати тақдим этилади. (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар банкнинг тавсия хати ва ўз паспортларига оид маълумотлар нусхасини тақдим этади). Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк ҳисобланса, у ҳолда ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг уни баҳолаш тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак;

қўшма корхонанинг устав фонди 20 млн АҚШ долларини ёки ундан ортиқни ташкил этган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилади.


8. Тадбиркорлик субъектининг Устави, масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар учун таъсис шартномаси, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса фақат таъсис шартномаси тадбиркорлик субъекти (юридик шахс) томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Давлат мулки негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари тасдиқланган Уставни нотариал тасдиқламасдан тақдим этишга ҳақлидир.


9. Муассислардан бири томонидан тегишли бинони (шу жумладан турар жойни) тадбиркорлик субъектининг почта манзили сифатида фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки ижарага берувчининг бино ижараси тўғрисидаги кафолат хати, шунингдек яшаш жойидан берилган маълумотнома) тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин.


10. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш:

юридик шахсларни мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;

якка тартибдаги тадбиркорларни - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича;

юридик шахслар учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун 4-иловага мувофиқ шакл бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади.



III. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАНГА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИ ТОМОНИДАН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


11. Якка тартибдаги тадбиркор.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ўз яшаш жойидаги рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан ўзи келиб) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага 3х4 ўлчамли иккита фотосурат; рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати, муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада тақдим этилади ҳамда паспорт кўрсатилади.

Агар жисмоний шахс аризада тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган жой деб ушбу мақсадлар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланмаган жойни кўрсатса, қўшимча равишда унда бундай жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади (мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки бино ижараси тўғрисида ижарага берувчининг кафолат хати, ўз фаолиятини турар жой биносида амалга ошириш нияти бўлган тақдирда турар жой биносини турар жойга мўлжалланмаган бинога ўтказиш тўғрисидаги далолатнома).


12. Хусусий корхоналар.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун хусусий корхоналар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали). Аризага қуйидагилар илова қилинади:

корхона Уставининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;

тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;

шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.


13. Масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар.

Масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали). Аризага қуйидагилар илова қилинади:

масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар учун Устав ва таъсис шартномасининг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда, у томонидан ва нотариал тасдиқланган Устав;

тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;

шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;

муассисларнинг ҳар бири томонидан таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улушининг камида 30 фоизи устав фондига қўшилганлигини тасдиқловчи банкнинг маълумотномаси. Тадбиркорлик субъектининг устав фонди ёки унинг бир қисми мулкий улуш (кўчмас мулк, асбоб ускуналар ва ҳоказолар) ёки интеллектуал мулк ҳисобига шакллантирилган тақдирда банк маълумотномаси талаб этилмайди, таъсис ҳужжатларида устав фондини шакллантириш манбалари кўрсатилиши муассислар ниятининг тасдиғи ҳисобланади.

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.


14. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар).

Деҳқон хўжаликларини (юридик шахсларни) давлат рўйхатидан ўтказиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг, ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси иш берувчиси (маъмурияти)нинг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

Уставнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;

шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада.


15. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги.

Юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига (шахсан ўзи келиб) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси иш берувчиси (маъмурияти)нинг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

паспорт кўрсатилади.


16. Фермер хўжалиги.

давлат рўйхатидан ўтказиш учун фермер хўжалиги томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан ўзи келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонасининг иш берувчиси (маъмурияти)нинг фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

Уставнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси;

тадбиркорлик фаолияти субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;

шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳокимликлар томонидан ташкил этиладиган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш тўғрисидаги баённомаси, товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкил этишнинг бизнес-режаси нусхалари;

муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада;



IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


17. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ёки асослари кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарори зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб:

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича 3 иш кунидан кечикмай;

юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 7 иш кунидан кечикмай қабул қилинади.


18. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг фермер ва деҳқон хўжаликларини  давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарори унинг ер участкаси бериш тўғрисидаги тегишли қарори билан бир вақтда қабул қилинади.


19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда у (ариза берувчи) белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


20. Юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича реестрга киритилади.


21. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги:

юридик шахслар бўйича статистика, солиқ органлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича - солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига расман тақдим этади.


22. Мазкур низомнинг 21-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:

солиқ органлари - юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади;

статистика органлари юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ва рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади;

ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юборади.


23. Рўйхатдан ўтказувчи орган статистика органларидан берилган кодлар тўғрисидаги ахборот, солиқ органларидан эса солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги ахборот, шунингдек ички ишлар органларидан эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома олингач, икки кун муддатда:

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича "Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома" ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, "рўйхатдан ўтказилди" деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;

якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига - мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича "Якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома"ни, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;

тегишли ҳудудий йўл жамғармасига, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлимига ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъекти бўйича давлат реестридан тўлиқ кўчирмани йўллайди. Юборилган реестрдан кўчирма тадбиркорлик субъектини кўрсатиб ўтилган органларда ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади;

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарига, давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига ва тадбиркорлик субъектлари жойлашган жойдаги ёнғин хавфсизлиги хизматларига тегишли реестрдан кўчирмани маълумот учун юборади.


24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.



V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАШ

УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ТАРТИБОТЛАР


25. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтгач тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мажбурий тартибда:

банкларга ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳисоб рақамлари очиш учун (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари улар томонидан банк ҳисоб рақами мавжудлиги талаб этиладиган фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилган ҳолларда ҳисоб рақами очиш учун мурожаат қиладилар);

ваколатли давлат органларига тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар (ёки рухсатномалар) олиш учун мажбурий тартибда мурожаат қиладилар.


26. Банкда ҳисоб рақамлари очиш учун тадбиркорлик субъекти тмонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тадбиркорлик субъекти фаолият жойи манзили ва очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувохнома нусхаси;

раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.

Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.


27. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг кейинчалик муҳандислик коммуникацияларига (газ тармоқлари, электр таъминоти, сувдан фойдаланиш, иссиқлик таъминоти, канализация ва бошқаларга) уланишга рухсатнома берувчи ташкилотларга мурожаат қилиши учун асос ҳисобланади.


28. Тадбиркорлик субъекти мажбурий тартибда ўз фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган тегишли рухсатномалар учун ўзи фойдаланаётган бино (объект) жойлашган жойдаги:

ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат органларига - агар тадбиркорлик субъекти фаолияти ёғоч-тахта материаллар, тез алангаланадиган, суюқ ёнилғилар ва газлар (суюлтирилган аэрозоль ва бошқалар) ишлаб чиқарилиши, сақланиши ва сотилишини назарда тутган, шунингдек фойдаланилаётган объект турар жойда жойлашган ҳолларда;

давлат санитария-эпидемиология марказларига кимёвий ва биологик моддалар, атторлик-пардоз-андоз буюмлари ишлаб чиқариш ташкил этилган, радиоактив ва радиация техникасидан, ионлаштирилган нурланиш манбалари ва ушбу манбалар мавжуд бўлган приборлардан фойдаланилган, биологик актив моддаларни махсус чиқарадиган янги озиқ-овқат қўшимчалари қўлланилган, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, шу жумладан янги технологиялар бўйича ишлаб чиқарилган ва сотилган, шу жумладан умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва сотилган ҳолларда мурожаат қилиши керак.


29. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати органларининг рухсанотномасини олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан ўз манзили, фаолият кўрсатиш жойи ва тури кўрсатилган ҳолда ариза тақдим этилади.


30. Давлат санитария-эпидемиология марказларининг рухсатномасини олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тадбиркорлик субъекти фаолияти жойининг манзили ва тури кўрсатилган ҳолда ариза;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш учун жалб этиладиган шахсларнинг тиббиёт дафтарчасида ишга қўйилиш кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.


31. Муҳандислик коммуникацияларига уланишга рухсатнома олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан ўзи жойлашган жойдаги энергия таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти, канализациянинг тегишли туман (шаҳар) хизматларига ариза, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси тақдим этилади.


32. Мазкур Низомнинг 29-30-бандларида кўрсатилган рухсатномаларни бериш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектининг аризаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади (давлат санитари-эпидемиология марказлари томонидан лаборатория тадқиқотлари ўтказилиши зарур бўлган тақдирда улар томонидан рухсатнома текширишнинг узил-кесил натижалари олингандан кейин берилади). Мазкур Низомнинг 29-30-бандларида кўрсатилган рухсатномалар берилганлиги учун тўлов ундирилмайди (давлат санитария-эпидемиология марказлари томонидан ўтказиладиган лаборатория текширишлари харажатлари бундан мустасно).


33. Тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда бир ҳафта муддатда уларни рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ариза;

тадбиркорлик субъектини бошқариш ваколатли органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;

номи ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;

рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш мазкур Низомда белгиланган рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгариши муносабати билан Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда статистика органлари бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни, солиқ органини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.


34. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларга берилган давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ва тури ўзгарган тақдирда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ва солиқ органини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва солиқ органи кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар олингандан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни улар томонидан рўйхатдан ўтказувчи ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт.


35. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар:

уларга берилган кодлар ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ўзгаришига олиб келмаса, бундай ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун тўлов белгиланган рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;

унинг фақат почта манзили ўзгаришига тегишли бўлса рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи) ундирилмайди.


36. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ (ЮРИДИК

ШАХС ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА) ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА

ҚЎЙИШ СХЕМАСИ




Тадбиркорлик субъекти муассиси
















Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


Консалтинг фирмалар ва бошқа фирмалар



5

2













4

2





а

а

а

а

а

а

а

а

а

а

а

а

Солиқ органлари

3

Рўйхатдан ўтказувчи орган (рўйхатдан ўтказиш бўлимлари):

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, 

вилоятлар адлия бошқармалари;

шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари.




3

Ички ишлар вазирлиги органлари




Статистика  органлари


3





  


3

3




4



4


Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлими


а

Ҳудудий йўл жамғармаси


а

Давлат санитария-эпидемиология туман (шаҳар) марказлари


а

Давлат ёнғин назорати туман (шақар) органлари



Низомга

2-ИЛОВА




ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

СХЕМАСИ


(фаолиятни амалга ошириш жойи мавжуд бўлган

тақдирдабино сотиб олинганлиги, ижарага

олинганлиги ҳақидаги шартнома ёки ижарага

берувчининг бино ижараси ҳақидаги кафолат

хати, турар жойни турар жойга мўлжалланмаган

бинога ўтказиш ҳақидаги далолатнома)




Жисмоний шахс

(якка тартибдаги

тадбиркор)







5


2








Рўйхатдан ўтказувчи орган

(туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари)




  

3


3


4




4



Солиқ

органлари


Ички ишлар вазирлиги органлари


Давлат санитария-эпидемиология туман (шаҳар) марказлари

Давлат ёнғин назорати туман (шаҳар) органлари




Низомга

3-ИЛОВА



Кимга


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

дан

(ариза берувчининг Ф.И.Ш.)



а р и з а

(юридик шахснинг ўзбек тилидаги тўлиқ ва қисқартирилган номи)

ни

давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.

Мулкчилик шакли:


оммавий (давлат), хусусий

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

(АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча мажбуриятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиқариш ширкати, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган ҳолда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)

Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони

киши

Почта манзили:

Почта индекси:


алоқа қилинадиган телефон

Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:

1.

2.

(тўлдирилган сана)

(муассиснинг ёки ваколатли шахс-ариза берувчининг имзоси)

* - Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига 1-илова) 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (7-банд бўйича ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг турига кўра тақдим этилади).





Низомга

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) ҳокими

га

(Ф.И.Ш.)


дан

(ариза берувчининг Ф.И.Ш.)



а р и з а

муддатга

(жисмоний шахс-якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилади)


(фаолият амалга ошириладиган жой)

амалга ошириш учун

(фаолият тури)


сифатида

(деҳқон хўжалиги, якка тартибдаги тадбиркор)



юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.


Тадбиркор, деҳқон хўжалиги бошлиғи тўғрисидаги маълумотлар:

Ф.И.О

Паспортга оид маълумотлар



(серия, №, ким томонидан берилган)

Уй манзили:

Почта индекси:

Телефон

Аризага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.

2.

3.

(тўлдирилган сана)

(муассис ёки ваколатли шахснинг имзоси)

(ариза қабул қилинган сана)

(ҳокимлик масъул ходимининг имзоси*)

* - якка тартибдаги тадбиркор учун тўлдирилади.





Низомга

5-илова




ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Ҳужжатлар тушган сана (кириш)

Ариза берувчи - муассислар

Ҳужжатларни топшириш мақсади (рўйхатдан ўтказиш ёки таъсис ҳужжатларини ўзгартириш ва ҳ.к.)

Рўйхатдан ўтказилаётган юридик шахснинг Устав фонди

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорининг тартиб рақами ва санаси

Рўйхатга олинган юридик шахс ҳақидаги маълумотлар

Гувоҳнома рўйхатга олинган тартиб рақами ва сана (реестр бўйича)

Давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома берилган (олинган) сана

Тугатиш-давлат реестридан чиқа-риш ёки ўзгартиришлар киритиш санаси

Изоҳлар

Жисмоний шахслар

Юридик шахслар

фирмали номи

мулкчилик шакли (жамоат, хусусий) МШ коди

ташкилий-ҳуқуқий шакли ТҳШ коди

асосий фаолият тури ХХТУТ коди

почта манзили, телефон МҳОБТ коди

КТУТ коди

солиқ тўловчининг идентификация рақами коди

ф.и.о.

паспортга оид маълумотлари (паспорт серияси ва тартиб рақами, қачон ва ким томонидан берилган, доимий рўйхатда турган жойи)

тўлиқ номи

почта манзили

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

Низомга

6-ИЛОВА


ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАСДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Ариза берилган сана

Деҳқон хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми

Деҳқон хўжалиги бошлиғининг уй манзили

Деҳқон хўжалиги бошлиғининг паспорт маълумотлари

Асосий фаолият тури

Фаолият амалга ошириладиган жой

Туман ҳокими қарорининг тартиб рақами ва санаси

Гувоҳ-номанинг тартиб рақами

Солиқ тўловчи-нинг идентификация рақами коди

Гувоҳнома олинган

Давлат реестридан чиқарилган сана

Қўшимча маълумотлар

сана

имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14




Низомга

8-ИЛОВА




ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

СТАТИСТИКА ВА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ЗАРУР

МАЪЛУМОТЛАР


1.Тадбиркорлик субъектининг номи (Ф.И.Ш.*)

Тўлиқ:

Қисқартирилган:

2.Почта манзили (туман, шаҳар) (уй манзили*)

3. Янгидан ташкил этилган

Илгари ташкил этилгандан қайта тузилган


4.Почта индекси:



5. Мулоқот телефонлари:



6.Асосий фаолият тури (статистика органлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга берилган тасдиқланган классификаторга мувофиқ)

7.Мулкчилик шакли ("Мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ)

8.Ташкилий-ҳуқуқий шакли

9. Муассислар тўғрисида маълумолар:

Муассислар (номи, мамлакат, солиқ тўловчининг идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт* ёки шахсий рақами*)

Муассисларнинг устав фондидаги улуши

минг сўм ҳисобида

минг АҚШ доллари ҳисобида

фоизлар ҳисоби

да





















Жами устав фонди





10. Тадбиркорлик субъекти ташкилий таркибига кирувчи ташкилот (хўжалик жамияти) _______________________________________________

11. Рўйхат бўйича тахминий сони





киши

12. Тумани (шаҳри) кўрсатилган рўйхатдан ўтказувчи орган номи

тартиб рақами

санаси

13. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор*



14. Фаолият амалга ошириладиган жой* _________________________

15. Фаолиятни амалга ошириш муддати __________________________


Рўйхатдан ўтказувчи орган мансабдор шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________________________





Низомга

9-ИЛОВА




ЮРИДИК ШАХСНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМА

Реестрдаги тартиб рақами N

N 0000000

200_ й."___"__________


Мазкур гувоҳнома фирма номи


бўлган юридик

(ўзбек тилидаги тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи)

шахсга

(рўйхатдан ўтказувчи орган номи, туман, шаҳар, қарорнинг тартиб рақами ва санаси)

(юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари учун ажратилган ер участкаси ва унинг майдони кўрсатилади)

нинг қарорига асосан берилди.

ТҲШ

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


МШ

Мулкчилик шакли:


МҲОБТ

Почта манзили:


КТУТ

Юридик шахс коди:


ХХТУТ

Тармоқ коди:


СТИР

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:


Қўшимча маълумотлар


М.Ў.


Ваколатли орган раҳбари


(имзо)

Низомга

10-ИЛОВА



ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР (ЮРИДИК ШАХС

БЎЛМАСДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ДЕҲҚОН

ХЎЖАЛИГИ)НИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМА


Реестрдаги тартиб рақами N

N 0000000

200_ й."___"__________


Якка тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми________________________________________________

Паспорт серияси ______ тартиб рақами


томонидан _____ й. "__"_____________да берилган

Уй манзили


Амалга ошириладиган фаолият тури


Фаолият амалга ошириладиган жой


Мазкур Гувоҳнома:

___________тумани (шаҳар) ҳокимининг ___й. "__"______даги ____-сон қарорига асосан берилди;

_____ й. "___"_________гача амал қилади*.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами коди


Изоҳ*:


         

Сурат ўрни


М.Ў.


Ваколатли орган раҳбари


(имзо)

*- фақат якка тартибдаги тадбиркорлар учун

**- деҳқон хўжаликлари учун ажратиладиган ер

участкаси ва унинг майдони кўрсатилади

***- юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон

хўжаликларига нисбатан амал қилмайди.





























Время: 0.1891
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск