Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2001 й. 347-сон "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2001 й.

N 347



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни ҳисобга қўйиш билан бир вақтда "бирйўла" принципи бўйича амалга оширилади.

Адлия органлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари 2002 йил 1 январгача, улар томонидан илгари рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини, мансублигига кўра юқорида қайд этилган рўйхатдан ўтказувчи органларга топширсинлар. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг топширилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси:

давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам кўрсатишни ташкил этсин, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодаласин;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни шартнома асосида олти ойгача муддатга кечиктирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини икки ой муддатда тасдиқласин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ушбу қарор билан белгиланган янги тартибига тўлиқ риоя қилиниши учун барча зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибига риоя қилмаганлик учун давлат органларига ва мансабдор шахсларга нисбатан санкцияларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши (Р.С.Азимов) ушбу қарорнинг бажарилишини ўргансин ва 2002 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 августдаги

347 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда):


а) қарор номи ва 1-банддан "акциядорлик жамиятларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомда:


Низом номи ва матнидан акциядорлик жамиятларига ҳавола чиқариб ташлансин;


4-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) юридик шахслар бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза ва белгиланган шаклдаги рўйхатга олиш картаси";


4-банднинг "е" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Юридик шахслар бирлашмалари реестри ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилади";


7-банд, 11-банднинг иккинчи хатбоши, 12-банд ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й.,11-сон, 49-модда) қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар


-

энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида


Устав фонди тўлиқ хорижий инвесторлар томонидан шакллантириладиган корхоналар


-

2000 АҚШ доллари миқдорида

Суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, бозорлар

-

энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида".

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Холдинглар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 39-модда):


а) қарорнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Холдингларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади";


б) Холдинглар тўғрисидаги Низомда:

биринчи хатбошидаги ва 5-банддаги "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин;


II бўлим 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан хўжалик жамиятлари ва ширкатлари учун" сўзлари "тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Бозорларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда):


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади";


б) 9-12-бандлар ва 13-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштииш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 38-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 августдаги

347 - сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 6-сон, 19-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1992 йил 3 мартдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 5-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида" 1993 йил 19 мартдаги 147-сон қарорининг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 17 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 24-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 9-сон, 32-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида" 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарори 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 24-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 1,2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда).



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 йил, 8-сон, 47-модда















































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск