язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Тиббиёт муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2008 й. 48-сон "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2008 й.

N 48



ҲУДУДИЙ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, аҳолига, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Вилоят тиббий диагностика маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг фаолияти аралаш тарзда - Давлат бюджети маблағлари, ўз даромадлари ва жалб қилинадиган манбалар (грантлар, ҳомийлик маблағлари ва бошқалар) ҳисобига молиялаштирилади;

Вилоят тиббий диагностика марказининг фаолияти пулли консультация-диагностика хизматлари кўрсатишдан олинадиган ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Бунда бюджет маблағлари марказларга белгиланган тартибда ажратилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг аҳолининг имтиёзга эга бўлган тоифаларига тиббий ёрдам кўрсатиш, марказларни асбоб-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлаш харажатларига ҳақ тўлаш эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларини, вилоят тиббий диагностика марказларини, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ва қишлоқ врачлик пунктларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ва бошқа тадбирлар бажарилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

марказлар фаолияти мониторингини тизимли асосда олиб борсин ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этсин;

тармоқни ривожлантириш республика дастурларида вилоят кўп тармоқли тиббиёт ва диагностика марказларининг фаолиятини ташкил этиш ва уларни моддий-техник жиҳатдан жиҳозлаш, марказларни ривожлантиришга инвестициялар, грантлар ва молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш чора-тадбирларини устувор асосда назарда тутсин;

марказлар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилишини ва улар томонидан диагностика ва беморларни даволашнинг ягона стандартларига риоя қилиниши, даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари, бошқаришнинг иқтисодий методлари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг илғор ташкилий шакллари ва усуллари жорий этилиши устидан назоратни таъминласин.

Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар чоракда, чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 мартдаги

48-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ

Бош врач


Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

Бош врачнинг иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича ўринбосари

Маслаҳат поликлиникаси:

I. Рўйхатдан ўтказиш бўлими

II. Диагностика блоки:

1. Нурли диагностика бўлими (рентген кабинети, ангиография, КТ, УЗИ билан)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, ФВД, нагрузка пробалари, Холтер. Монитор, ЭЭГ, ЭхоЭГ, транскраниал доплер)

3. Эндоскопия бўлими

4. Лаборатория (клиник, биокимё, бактериологик, серологик)

III. Поликлиника мутахассислари кабинетлари:

Стационар:


I. Қабул бўлими


II. Хирургия бўлимлари

1. Абдоминал хирургия

2. Йиринг хирургияси ва проктология

3. ЛОР (жағ-юз хирургияси билан)

4. Офтальмология бўлими

5. Реанимация бўлими

6. Урология

7. Нейрохирургия

8. Жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлими

9. Операция блоки

10. Қон томирлари хирургияси

11. Торакал хирургия

III. Терапевтика бўлимлари

1. Пульмонология, (аллергология билан)

2. Гастроэнтерология

3. Нефрология (гемодиализ билан)

4. Ревматология

5. Интенсив терапия блоки

6. Неврология

7. Гематология

8. Физиотерапия ва реабилитация бўлими (бемор ўринларисиз)

Маъмурий-хўжалик хизмати:

1. Молия-бухгалтерия хизмати

2. Кадрлар бўлими

3. Ташкилий-методик бўлим

4. Статистика бўлими

5. Тиббиёт омбори

6. Техник хизмат кўрсатиш бўлими

7. Бош механик бўлими

8. Гараж

9. Кутубхона

1. Кардиолог

2. Пульмонолог

3. Ревматолог

4. Нефролог

5. Гематолог

6. Невропатолог

7. Аллерголог

8. Гастроэнтеролог

9. Инфекционист

10. Клиник фармакотерапевт

11. Профпатолог

12. Эпидемиолог

13. Травматолог-ортопед, рабиолог

14. Уролог

15. Офтальмолог

16. Акушер-гинеколог

17. ЛОР

18. Хирург

19. Қон томирлари хирурги

20. Торакал хирург

21. Нейрохирург

22. Стоматолог

23. ВТЭ бўйича врач-мутахассис

Ёрдамчи хизматлар:

1. Дорихона

2. Қон қуйиш бўлими

3. Марказлаштирилган стерилизация бўлими

4. Кирхона

5. Овқатланиш блоки

6. Дезинфекция камераси блоки

7. Инсенератор

8. Патологоанатомия бўлими





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 мартдаги

48-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

ТУЗИЛМАСИ

Бош врач


Бош врачнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

Бош врачнинг иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича ўринбосари

Маслаҳат поликлиникаси:

I. Рўйхатдан ўтказиш бўлими

II. Диагностика блоки:

1. Нурли диагностика бўлими (рентген кабинети, ангиография, КТ, УЗИ билан)

2. Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, ФВД, нагрузка пробалари, Холтер. Монитор, ЭЭГ, ЭхоЭГ, транскраниал доплер)

3. Эндоскопия бўлими

4. Лаборатория (клиник, биокимё, бактериологик, серологик)

III. Поликлиника мутахассислари кабинетлари:

Стационар:


I. Қабул бўлими


II. Хирургия бўлимлари

1. Режали хирургия

2. Йиринг хирургияси

3. ЛОР (жағ-юз хирургияси билан)

4. Реанимация бўлими

5. Жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлими (нейрохирургия билан)

6. Операция блоки

7. Болалар гинекологияси (урология билан)

III. Терапевтика бўлимлари

1. Пульмонология, (аллергология билан)

2. Гастроэнтерология

3. Нефрология (гемодиализ билан)

4. Кардиоревматология

5. Интенсив терапия блоки

6. Неврология

7. Гематология

8. Янги туғилган чақалоқлар патологияси

9. Эрта ёшдаги патология

10. Реабилитация бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати:

1. Молия-бухгалтерия хизмати

2. Кадрлар бўлими

3. Ташкилий-методик бўлим

4. Статистика бўлими

5. Тиббиёт омбори

6. Техник хизмат кўрсатиш бўлими

7. Бош механик бўлими

8. Кутубхона

1. Кардиолог

2. Пульмонолог

3. Нефролог

4. Гематолог

5. Невропатолог

6. Аллерголог

7. Гастроэнтеролог

8. Инфекционист

9. Сурдолог

10. Логопед

11. Стомотолог

12. Травматолог-ортопед

13. Уролог

14. Офтальмолог

15. Болалар гинекологи

16. Оториноларинголог

17. Хирург

18. Эпидемиолог

19. Педиатр

20. Иммунолог

21. Неонатолог

22. Нейрохирург

Ёрдамчи хизматлар:

1. Дорихона

2. Марказлаштирилган стерилизация бўлими

3. Кирхона

4. Овқатланиш блоки

5. Дезинфекция камераси блоки

6. Инсенератор

7. Патологоанатомия бўлими





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 мартдаги

48-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Вилоят тиббий диагностика марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Клиник-диагностик лаборатория (клиник, биокимёвий, бактериологик, цитологик гормонал, генетик)

Рўйхатдан ўтказиш бўлими

Тиббиёт техникасига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш гуруҳи

Рентген бўлими (КТ, флюорография, маммография)

Мутахассислар хоналари: терапевт, невропатолог, офтальмолог, оториноларинголог, жарроҳ, акушер-гинеколог

Ташкилий-методик бўлим


УЗИ бўлими (3 ва ундан кўп хоналар)

Бухгалтерия

Эндоскопия бўлими (ФГС, КФС, БФС ва бошқалар)

Марказлаштирилган стерилизация бўлими

Маъмурий-хўжалик бўлими

Кадрлар бўлими

Функционал диагностика бўлими (ЭКГ, ВЭМ, ЭЭГ, экстракраниал доплерография, ФВД, ЭМГ, Аудиометрия ЭхоКГ, ЭхоЭГ, доплер ва бошқалар)

Тиббиёт архиви, кутубхона





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 18 мартдаги

48-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг

ТУЗИЛМАСИ







Бирлашма бошлиғи - МТК (МШК) бош врачи

































































































Бошлиқнинг амбулатория-поликлиника ёрдами бўйича ўринбосари - кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси мудири






Бошлиқнинг тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўйича ўринбосари - бўлим бошлиғи















































               

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли



             

Марказий туман (шаҳар) касалхонаси:


I. Диагностика бўлими:

1. Рентген хонаси

2. (флюорография билан)

3. УТТ хонаси

4. ЭКГ хонаси

5. Лаборатория (клиник, биокимёвий, бактериологик)

6. ЭЭГ, РЭГ, ЭхоЭГ

7. Эндоскопия хонаси


II. Стационар блоки:

1. Қабул бўлими

2. Жарроҳлик бўлими

3. ШТЁ бўлими, реанимация ва тез тиббий ёрдам станцияси билан

4. Болалар бўлими

5. Туғруқ бўлими

6. Терапия бўлими

7. Юқумли касалликлар бўлими


III. Маъмурий-хўжалик бўлими


IV. Ёрдамчи хизматлар:

1. Муҳандислик-техника бўлими

2. Гараж

3. Овқат пишириш блоки

4. Кирхона

5. Қон қуйиш бўлими


V. Патанатомия бўлими


VI. Марказлаштирилган стерилизация бўлими


VII. Дезинфекциялаш камераси блоки


VIII. Инсенератор

          



Туман (шаҳар) бош санитария врачи

поликлиникаси





I. Рўйхатдан ўтказиш бўлими





II. Диагностика бўлими:










1. Рентген хонаси (флюорография билан)





Дорихона

2. УТТ хонаси





3. ЭКГ хонаси










4. Лаборатория (клиник, биокимёвий,





Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати

бактериологик, серологик)





5. ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ










6. Эндоскопия хонаси





Кадрлар бўлими

III. Поликлиника мутахассислари хоналари:





1. Кардиолог

18. Уролог










2. Пульмонолог

19. Офтальмолог





Тиббиёт архиви

3. ЛОР

20. Акушер-гинеколог





4. Нефролог

21. Нарколог










5. Гематолог

22. Стоматолог





Ташкилий-методик бўлим

6. Эндокринолог

23. Педиатр





7. Ревматолог

24. Болалар










8. Невролог

гастроэнтерологи





Кутубхона

9. Аллерголог

25. Болалар хирурги





10. Гастроэнтеролог

26. Болалар инфекционисти










11. Психиатр

27. Болалар





Ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўлими

12. Тери венерологи

кардиоревматологи





13. Инфекционист

28. Болалар невропатологи





14. Хирург

29. Болалар гинекологи





15. Онколог

30. Умумий амалиёт врачи





16. Травматолог-

31. Ўсмирлар врачи





ортопед, рабиолог

32. ВТЭ бўйича мутахассис










17. Болалар ЛОРи

33. Болалар эндокринологи











34. Болалар офтальмологи











35. Иммунолог










IV. Марказлаштирилган стерилизация бўлими

          






































































Молия-бухгалтерия хизмати


Кадрлар бўлими


Тиббиёт архиви


ҚВП



Акушерлик комплекслари, ихтисослаштирилган касалхоналар ва диспансерлар (беморлар ўрни фонди билан)


Хусусий тиббиёт муассасалари



Ёлғиз кексаларга, пенсионерларга ва ногиронларга уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар гуруҳи



























































Оилавий поликлиникалар (шаҳарларда), диспансерлар (беморлар ўрни фондисиз), стоматология поликлиникалари (шаҳарларда)


Тиббиёт статистикаси

хонаси


Саломатлик маркази










































































































































































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 72-модда.