ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2001 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2001 й. 330-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.08.2001 й.
N 330
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 4-сон, 13-модда) номидаги ҳамда 4 ва 10-бандларидаги "гастроль-концерт бирлашмаси" сўзлари "эстрада бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 8-сон, 27-модда)га илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 101-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 8, 45-модда.