Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2001 й. 341-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2001 й.

N 341



ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ТИЗИМИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ

АДАБИЁТЛАРИНИНГ ЯНГИ АВЛОДИНИ

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, таълимнинг белгиланган стандартлари ва замонавий талабларига жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини шакллантириш, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни мунтазам равишда нашр этиш, янгилаб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишга тайёргарлик кўриш, уларни қайта кўриб чиқиш ва яратишни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 2001-2006 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш дастури ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этиш жадвали 1-иловага* мувофиқ;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун 2002 йилда нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 1-иловага* мувофиқ тасдиқланган 2006 йилгача нашр этиладиган дарсликлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда жорий йилда нашр этиш мўлжалланган дарсликлар ва ўқув адабиётларининг аниқ рўйхатини ҳар йили аниқласин ва кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига киритсин.


3. Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратишга тайёргарлик кўриш,  уларни қайта кўриб чиқиш ва яратишни мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси:

муаллифларни юқори малакали олимлар, амалиётчилар ва мутахассислардан танлов асосида танланишига;

дарсликлар қўлёзмаларининг таълимнинг белгиланган стандартларига ва замонавий методик талабларга мувофиқлиги юзасидан мустақил экспертизадан ўтказилиши ташкил этилишига;

ўқув ва методик адабиётларни тайёрлашнинг, шу жумладан масофадан туриб ўқитишда фойдаланиш учун мультимедия тизимлари, компьютер технологиялари ва бошқа замонавий усулларидан кенг фойдаланилишига алоҳида эътиборни қаратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда:

дарсликлар аҳолининг турли табақалари учун мумкин қадар арзон бўлишини таъминловчи нархларни шакллантириш мақсадида дарсликларнинг янги авлодини тайёрлаётган ва нашр этаётган нашриётларга солиқ имтиёзлари ва преференцийлар бериш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2002 йилдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларининг кутубхона фондини 15 фоизга тўлдириб бориш учун ҳар йили бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларнинг янги авлодини яратиш харажатларини маблағ билан таъминлаш Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини  бажариш бўйича тадбирларни рўёбга чиқариш учун назарда тутилган  давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва нашр этишни маблағ билан таъминлаш учун чет эл грантлари ҳамда имтиёзли кредитлар жалб этилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарқ" акциядорлик компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомаларига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларнинг тўлиқ нашр қилинишини таъминласинлар.

9. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун дарсликларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда дарсликлар аҳолининг барча табақалари учун мумкин қадар арзон бўлишини таъминлаш мақсадида ўқув адабиётлари нархларининг шакллантирилиши устидан мунтазам равишда қатъий назорат ўрнатсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 103-модда.
























Время: 0.1536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск