Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2001 й. 349-сон "Иқтисодиётни кредитлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2001 й.

N 349



ИҚТИСОДИЁТНИ КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг реал секторини маблағ билан таъминлашга кредит ресурсларини жалб этиш механизмини такомиллаштириш, иқтисодий жиҳатдан юқори самарали ишлаб чиқаришлар барпо этишни рағбатлантириш, республикада пул бозорини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг:

пул массасини бозор принципларига мувофиқ ресурсларни кредит аукционлари орқали харид қилиш ва сотиш йўли билан бошқариш, шунингдек юқори ликвидли қимматли қоғозларни харид қилиш (PEПО операциялари) йўли билан кредит бериш механизмини такомиллаштириш;

иқтисодиётнинг реал сектори лойиҳаларига тижорат банклари томонидан, шу жумладан, ресурсларни кредит аукционларида харид қилиш ҳисобидан кредит беришни қўшимча равишда кенгайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тижорат банкларига кредит аукционларида харид қилинадиган ресурсларни иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига қайта молиялаштиришда маржани 2 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда қўллаш тавсия этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:


тижорат банклари инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитларни белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш ва таваккалчиликларнинг мақбуллигини баҳолаган ҳолда қайтариш, муддатлилик ва ўзини ўзи қоплаш шартларида беради;

қарз олувчи корхоналар раҳбарлари инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланганлиги, ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаш параметрларига ва бизнес-режаларга мувофиқ амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


4. Тижорат банклари Кенгашлари ва Бошқарувларига:

банк кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда реал секторни кредитлаш кўламлари ва шаклларини янада кенгайтиришни, кичик корхоналарга, хусусий тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига микрокредитлар беришни назарда тутиш;

иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш бўйича буюртманомаларни танлаб олишда асосан маҳаллий хом ашёдан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар танлаб олинишини таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни маблағ билан таъминлашда маркетинг, инжиниринг ва консалтинг хизматларини кўрсатиш орқали улар билан ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш;

айрим лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда таваккалчиликлар билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида улар амалга оширилишининг доимий мониторингини ташкил этиш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда бозор инфратузилмаси корхоналари, шу жумладан, кейинчалик тижорат банклари томонидан маблағ билан таъминланиши учун лойиҳалар тайёрланишини таъминловчи лойиҳа-инжиниринг ва баҳолаш компаниялари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига олинаётган кредитлар бўйича гаров сифатида тақдим этилаётган мулкни сотишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 107-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 8, 48-модда.

























Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск