ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2008 й. ПҚ-803-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда умумий ўрта таълимни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2008 й.

N ПҚ-803



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга оширишни таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини кучайтириш ҳамда умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Қишлоқ жойларда умумий ўрта таълимни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Директорлар кенгаши саккиз йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олганда 32 йил муддатда тўлаш шарти билан эквиваленти 30 млн. АҚШ долларига тенг 19,122 млн. МҚОҲ (махсус қарз олиш ҳуқуқи) миқдорида Ўзбекистон Республикасига имтиёзли қарз берилишини маъқуллади;

мазкур лойиҳани амалга ошириш даври тўрт йилга (2008 - 2011 йиллар) белгиланган;

Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек божлар, солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этиш тарзида 13,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасига ОТБ қарзи Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битимига асосан берилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

мазкур лойиҳа Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ туманларида амалга оширилади;

ОТБ қарзи бўйича асосий қарзни узиш, фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

қарзни тўлаш жадвали 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, мазкур лойиҳага киритилган Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда туманларининг ҳокимлари зиммасига лойиҳадаги тадбирларни амалга ошириш, ҳисоботлар ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ҳамда тақдим этишни ОТБ тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишда шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ОТБ билан тузилган Қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида лойиҳанинг махсус ҳисобварағини очсин;

бир ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаларини "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига юклаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни Қарз битими шартларига мувофиқ, заруратга қараб, қўшимча мутахассисларни ёллаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан штат жадвалини ва ҳар йилги молиялаш сметаларини албатта келишиб олган ҳолда ҳал этсин;

икки ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминласин.


6. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш (Р. Қосимов) зиммасига:

ушбу лойиҳанинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар)ни харид қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш вазифалари юклансин.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битими шартларига мувофиқ ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан инвестиция даврида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари, солиқлар, мақсадли давлат жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалар ҳамда йиғимлардан озод этилади. Мазкур имтиёзларни бериш натижасида ҳосил бўладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.

Мазкур имтиёзлар лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам татбиқ этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг талабномаларига кўра, белгиланган тартибда:

лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан расмийлаштиришни;

лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2008 йил, 2-сон, 107-модда.






















































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск