ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2008 й. 54-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 мартдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини

ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш (кейинги ўринларда матнда суғурта фонди деб аталади) масалаларини тартибга солади.


2. Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фонди дахлсиз ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорисиз сарфланиши мумкин эмас.


3. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондига ўз вақтида ғамланишини, унинг зарур тарзда сақланишини ва суғурта фонди дахлсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини ўз вақтида янгилайди.


4. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифатига кўра белгиланган кўрсаткичлар ва стандартларга қатъий мувофиқ бўлиши керак.


5. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи қатъий белгиланган дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида (кейинги ўринларда дон маҳсулотлари корхоналари деб аталади), рўйхати ва жойлашган жойи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган элеватор сиғимларида (силосларда) сақланади.


6. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси корхоналари раҳбарлари суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг миқдорини ва сифатли сақланишини мунтазам равишда текширишлари керак, бунда корхоналар ҳар йили, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган донни "нулли" тозалаш ва хатловдан ўтказиш жадвали бўйича тортиб кўриш йўли билан текширилиши керак.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳар йили 10 июнгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт вазирлигига текшириш натижалари, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот тақдим этадилар.


II. ОЗИҚ-ОВҚАТ БУҒДОЙИНИ СУҒУРТА

ФОНДИГА ҒАМЛАШ ТАРТИБИ


7. Озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ ушбу қарорларда белгиланган ҳажмларда, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг нарядлари бўйича қатъий белгиланган корхоналарда амалга оширилади.


8. Озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш нарядларида:

корхонанинг номи;

ғамланадиган озиқ-овқат буғдойининг миқдори;

озиқ-овқат буғдойининг класси ва уни ғамлаш муддатлари кўрсатилади.


9. Дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш юзасидан наряд олгандан кейин унда суғурта фондига ғамлаш учун озиқ-овқат буғдойининг тегишли партияларини танлаш тўғрисида бош бухгалтерга, ишлаб чиқариш-техника лабораторияси бошлиғига топшириқни қайд этади.


10. Ғамлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада ишлаб чиқариш-техника комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Агар озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш ҳар хил моддий жавобгар шахсларнинг жавобгарлиги остида амалга оширилса, у ҳолда далолатномалар ҳар қайси моддий жавобгар шахс учун алоҳида тузилади.


11. Далолатномалар (ҳар иккала нусхаси) корхона раҳбари, бош бухгалтер, лаборатория мудири, элеватор ва (ёки) омбор (моддий жавобгар шахс) мудири томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига юборилади, иккинчи нусхаси корхонада қолади.

Корхона раҳбари ёки моддий жавобгар шахс ўзгарган ҳолларда далолатномалар корхона раҳбарининг буйруғи асосида дарҳол янги шахс учун қайта расмийлаштирилади.


12. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифати жиҳатидан давлат захираларига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи учун белгиланган кондициялар талабларига етказилиши ва ғамлаш учун нарядда кўрсатилган муддатларга мувофиқ бўлиши керак. Ғамланадиган буғдойнинг сифати қуйидаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак:

соф вазни, г/л

- 710 дан кам эмас;

ифлослиги, %

- 1,0 дан ортиқ эмас;

дон аралашмаси, %

- 3,0 дан ортиқ эмас;

намлиги, %

- 14,0 дан ортиқ эмас;

буғдойнинг ҳолати

- қизимаган, соғлом ҳолатда;

ҳиди, ранги

- соғлом буғдойга хос.

Дон захираларининг зараркунандалар билан зарарланганлигига йўл қўйилмайди.


13. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифати жиҳатидан узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлиши керак.


14. Токсин элементлар, микотоксинлар ва пестицидлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг тиббий-биологик талаблари ҳамда санитария нормаларида белгиланган йўл қўйиладиган даражадан ошмаслиги керак.



III. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИНИ МИҚДОР ВА СИФАТ

ЖИҲАТИДАН ҲИСОБГА ОЛИШ


15. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг дон маҳсулотлари корхоналарида суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи кирими, унга ишлов бериш, уни сарфлаш бўйича барча операциялар белгиланган тартибда дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари билан (маҳфий эмас) расмийлаштирилади.


16. Миқдори бўйича (омборда) ҳисобга олишни ўзига ишониб топширилган дон сақлаш жойларидаги суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг сақланиши учун жавоб берадиган моддий жавобгар шахслар юритадилар.


17. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойига доир операциялар бўйича маълумотлар бир килограммгача аниқликдаги физик массада акс эттирилади.


18. Миқдор-сифат бўйича ҳисобни дон маҳсулотлари корхонасининг бухгалтерияси юритади, миқдор-сифат бўйича ҳисобнинг тўғри юритилиши, физик массадаги камайишнинг қонуниятини аниқлаш, шунингдек сақлаш пайтида табиий камайишнинг асосланганлиги устидан назоратни эса "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг назорат-тафтиш бошқармаси амалга оширади.


19. Элеватор силосларида сақланаётган суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг ҳар бир партияси учун шахсий ҳисоб рақамлари билан бирга миқдор ва сифат бўйича ҳисобга олишнинг алоҳида дафтари юритилади.


20. Корхоналарда суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг мавжудлиги ва унинг ҳаракатини ҳисобга олиш белгиланган шакл бўйича ҳар ойда юритилади ва у корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган ҳамда суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойига доир операциялар ўтказишнинг амалдаги шартлари билан олдиндан таништирилган дон маҳсулотлари корхонаси тегишли бўлимининг малакали ходимига юкланади.

Ушбу ходимлар корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери билан биргаликда ҳисобга олиш тўғри юритилиши учун тўлиқ жавоб берадилар.



IV. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ

ОЗИҚ-ОВҚАТ БУҒДОЙИНИ САҚЛАШ


21. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш ва унинг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишини таъминлаш учун сақлаш юзасидан масъул бўлган дон маҳсулотлари корхонаси томонидан санитария нормаларига жавоб берадиган ва ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан соз омборлар, сиғимлар ва силос ажратилиши керак.


22. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи партияларини шакллантириш ва жойлаштириш суғурта фондига ғамлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат буғдойи сифатининг амалдаги стандартлари ва талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.


23. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи дон маҳсулотлари корхонасига туширилган пайтдан бошлаб ва уни сақлашнинг бутун даври мобайнида ҳар бир партиянинг сифати ва ҳолати устидан мунтазам назорат ташкил этилади.

Назорат буғдойнинг ҳарорати, намлиги, дон захираларининг зараркунандалар билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва амалдаги стандартлар билан нормаланадиган бошқа сифат кўрсаткичлари юзасидан амалга оширилади.


24. Дон маҳсулотлари корхонаси томонидан, буғдойнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва унинг сақланишини таъминлаш мақсадида буғдойнинг жойини ўзгартириш, шамоллатиш, қуритиш, буғдойни сақлашнинг қишки режимига ўтказиш, зарарсизлантириш бўйича операциялар ва сақлашнинг белгиланган режимини таъминлашга доир бошқа операциялар амалга оширилади.



V. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИНИ ҚАЙТА ҒАМЛАШ ВА

ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш ва жойини ўзгартириш умуман тизим бўйича сақлаш ҳажмини ўзгартирмасдан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг нарядлари бўйича амалга оширилади.


26. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлашда дастлаб буғдой суғурта фондига ғамланади ва фақат ғамланганликни тасдиқлайдиган далолатномалар олингандан кейин суғурта фондидаги озиқ-овқат донининг тегишли миқдори чиқарилади.


27. Озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш ва жойини ўзгартириш фақат ниҳоятда зарур ҳолларда (табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар, миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишига хавф туғилганда) суғурта фондини оқилона жойлаштиришга зарар етказилмасдан амалга оширилиши керак.

Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини минтақалараро ёки минтақа ичида қайта ғамлаш ва жойини ўзгартиришга лимит ажратиш тўғрисида буюртманомалар тақдим этишда бундай қайта ғамлаш ёки жойини ўзгартириш зарурлиги батафсил асосланади.



VI. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИНИ ЯНГИЛАШ ТАРТИБИ


28. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини янгилаш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ҳар йили янги ҳосилдан амалга оширилади.


29. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини янгилаш корхоналар томонидан, уни суғурта фондидан чиқариш ва суғурта фондига қўйиш оралиғидаги вақтда узилишсиз амалга оширилади.

Янги ҳосилдан озиқ-овқат буғдойи суғурта фондига тўлиқ ҳажмда ғамлангунгача илгари ғамланган буғдой сотилиши мумкин эмас.



VII. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


30. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан фақат Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида:

ички бозор эҳтиёжини қондириш, биринчи навбатда, аҳолининг ун ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга бўлган талабини қондириш учун;

давлат ресурсларидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш балансининг бошқа моддалари бўйича фойдаланилади.


31. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) Вазирлар Маҳкамасига суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан муайян миқдорда буғдой ажратиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритишади.

Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) ташаббускорларнинг мурожаатномаларини хулоса тайёрлаш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига юборади.

32. Иқтисодиёт вазирлиги икки кун муддатда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда ташаббускорларнинг мурожаатномаларини ўрганади, бунда буғдой, уннинг қўшимча ҳажмларига эҳтиёжнинг асосланганлиги, улардан фойдаланишнинг мақсади, эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблари, минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари масалаларини ҳал этиш бўйича эришиладиган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.


33. Иқтисодиёт вазирлиги ташаббускорларнинг мурожаатномаларини кўриб чиқиш якунларига кўра суғурта фондидан буғдой ажратишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки эмаслиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.


34. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган таклифи Котибият томонидан кўриб чиқилади.

Котибият Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифини кўриб чиқиш якунларига кўра икки кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклиф киритади.

35. Ижобий қарорга келинган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлаш юзасидан топшириқ беради.


36. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан бир кун муддатда корхоналарга буйруқ (наряд)лар беради.

Буйруқ (наряд)ларда корхонанинг номи, озиқ-овқат буғдойининг миқдори (сўз билан), сифати, фойдаланишнинг мақсади ва бажариш муддати кўрсатилиши керак. Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан нарядлар уларда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади, ушбу муддат тугагач улар ўз кучини йўқотади.


37. Корхона раҳбари суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан буйруқ (наряд) олингач суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бўйича белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида бош бухгалтерга ва ишлаб чиқариш-техника лабораторияси бошлиғига тегишли топшириқ беради.

Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бўйича барча ҳужжатлар фақат корхона раҳбари томонидан, у бўлмаганда - унинг вазифалари тегишли буйруқ асосида зиммасига юкланган шахс томонидан имзоланиши керак.


38. Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бажарганлик тўғрисидаги далолатнома билан икки нусхада расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига юборилади, иккинчи нусхаси эса корхонада қолади ҳамда озиқ-овқат буғдойининг мавжуд миқдори ва ҳаракати тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳар ойлик ҳисобот таркибида акс эттирилади.



VIII. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИГА ДОИР ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


39. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи қийматини тўлаш бўйича молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


40. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш харажатлари корхоналар ҳисобидан амалга оширилади ҳамда ун ва дон учун улгуржи - сотиш нархларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.


41. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қиймати бўйича ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган улгуржи - ҳисоб нархи бўйича алоҳида юритилади.


42. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш, буғдойнинг жойини ўзгартириш ва янгилаш бўйича операциялар қўшимча молиявий маблағлар жалб этмасдан амалга оширилади.



IX. СУҒУРТА ФОНДИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ

БУҒДОЙИНИ САҚЛАШ ВА УНГА ДОИР

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


43. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи сифатининг ёмонлашишига, унинг ўзбошимчалик билан, буйруқ (наряд)ларсиз ёки муддати ўтган буйруқ (наряд)лар бўйича сотилишига, юклаб жўнатилишига ва фойдаланилишига, буйруқ (наряд)лардаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган сифат билан бошқа жойга юклаб жўнатилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар:

а) дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари - суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг тўлиқ ва сифатли сақланиши, тўғри ва ишончли ҳисобга олиниши учун;

б) моддий жавобгар шахслар - буғдой вазнининг тўғри аниқланиши, буғдойга доир барча операцияларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ва тўғри расмийлаштирилиши, шунингдек буғдой ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун;

в) тарозибонлар - суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг тўғри тортиб кўрилиши ва тортиб кўрилган миқдорининг ҳужжатларда тўғри акс эттирилиши учун;

г) корхонанинг бош бухгалтери ва унга бўйсунувчи, буғдойнинг миқдори ва сифати бўйича ҳисобини бевосита юритувчи ходимлар - буғдойни ҳисобга олиш, операцияларни расмийлаштириш ва нобуд бўлган буғдойни ҳисобдан чиқариш тартиби бузилганлиги учун;

д) ишлаб чиқариш - техника лабораторияси бошлиғи ва лаборантлар - озиқ-овқат буғдойи сифатининг тўғри аниқланиши ҳамда дафтарлар ва ҳужжатларда сифат кўрсаткичларининг тўғри акс эттирилиши учун шахсан жавоб берадилар.


44. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг миқдор ва сифат бўйича сақланиши таъминланмаган тақдирда айбдор шахслар етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда тўлайдилар.





Низомга

ИЛОВА


Ишлаб чиқариш-техника комиссиясининг

ДАЛОЛАТНОМАСИ

200___ йил "___"____________


Қаердан_____________

                 (корхонанинг номи)


Кимга _________________

           (вазирлик, идора, ташкилот)

Т/р

Дон маҳсулотларининг номи

Миқдори

Класси

Ҳосил олинган йил

Ифлослиги, %

Намлиги, %

Соф вазни, г/л

Дон аралашмаси, %

























































































































     ___________    ________

(корхона раҳбари) (имзо, муҳр)

   ___________ ________

(бош бухгалтер)   (имзо )

    _____________      ________

(лаборатория мудири)     (имзо)

    ___________   ________

(элеватор мудири)    (имзо)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 100-модда.















































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск