ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Сингапур /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битим (Сингапур, 2007 йил 25 январь, ЎзР Президентининг 06.06.2007 й. ПК-648-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида

иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг

асосий йўналишлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,

икки давлат имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўз халқларининг турмуш тарзини кўтариш мақсадида ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятида,

шартномавий-ҳуқуқий асосни ҳамда ўз халқлари ўртасида ўзаро манфаатдорлик, узоқ муддатли ва барқарорлик асосида савдо-иқтисодий, саноат, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликни ўзаро ривожлантириш шароитларини яратиш мақсадида,

халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаат принципларига мувофиқ ҳамда ҳар бир давлатнинг амалдаги қонунлари доирасида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Томонлар икки мамлакатнинг тараққиёти йўлида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида барча имкониятларидан фойдаланадилар.

Томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик Томонларнинг стратегик манфаатларига жавоб берадиган узоқ муддатли ҳамкорлик, тенглик, ўзаро манфаат принципларига асосланади.



2-модда


Сингапур томони, Жаҳон Савдо Ташкилотининг аъзоси бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилотга кириши масаласида ўқув машғулотлари ва маслаҳатлар ўтказиш йўли билан кўмаклашиши ва қўллаб-қувватлаши мумкин.



3-модда


Томонлар ўртасида савдога кўмаклашиш мақсадида, А иловада келтирилган импорт ва экспорт қилинадиган товарларга нисбатан қуйидагилар тўғрисида келишилди:

- Ўзбекистон Республикаси Сингапур Республикасига нисбатан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан ташқари, бошқа давлатларга қўлланиладиган энг қулай режимдан кам бўлмаган режимни қўллайди;

- Сингапур Республикаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим доирасидаги Сингапурнинг Тариф имтиёзлари жадвалига мувофиқ белгиланган энг қулай режимдан кам бўлмаган режимни қўллайди.

Мазкур мажбурият ушбу Битим кучга кирган санадан уч ой ўтганидан сўнг кучга киради.

Божхона божлари деганда товарларнинг импорт ёки экспорти билан боғлиқ барча божлар ёки турли хил тўловлар ҳамда шундай импорт ёки экспортга доир қўшимча солиқлар ёки қўшимча тўловлар тушунилади, бироқ улар қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ички солиқларга тенглаштирилган тўловлар, яъни акциз солиқлари ҳамда товарлар ва хизматлардан ундириладиган солиқлар;

- адволор асосда қўлланилмайдиган тўловлар, бунда улар кўрсатилган хизматнинг тахминий таннархига тенг бўлиши ҳамда маҳаллий маҳсулотни билвосита ҳимоя қиладиган ва молиявий мақсадларда импорт ёки экспортга солиқ солиш тарзида бўлмаслиги лозим.

Томонлар ўртасида айрбошланадиган товарларнинг таснифланиши Товарларнинг уйғунлаштирилган тавсифи ва кодлаштирилган тизимига мувофиқ амалга оширилади.



4-модда


Мавжуд савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик даражасини инобатга олиб, Томонлар қуйидаги соҳаларда хусусий секторда тадбиркорлик ҳамкорлигини қўллаб-қувватлайдилар:

енгил саноат;

электротехника саноати;

транспорт саноати;

энергетика саноати, шу жумладан, учинчи давлатлар бозорида биргаликдаги фаолият;

соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати;

кимё ва нефть-кимё саноати;

божхона расмиятчиликлари;

ахборот ва коммуникация технологиялари;

туризм;

кичик ва хусусий тадбиркорлик;

...
Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск