Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2008 й. ПҚ-822-сон "Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2008 й.

N ПҚ-822



НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УНГА

БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозот ҳисобварақларидан нақд пул маблағларининг узлуксиз берилишини таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорини ижро этиш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида мижозларнинг биринчи талабига биноан нақд пулларнинг кафолатланган ва узлуксиз берилишини таъминловчи нақд пул маблағлари захираларини шакллантиришга оид нормативлар белгиланди.

Ахборотларни йиғиш ва уларга ишлов беришнинг электрон тизимини жорий этиш асосида тижорат банклари томонидан нақд пул захиралари бўйича белгиланган нормативларга риоя қилиниши устидан кундалик мониторинг таъминланмоқда. Тижорат банкларининг нақд пулларни етарли миқдорда сақлаб туришга оид фаолиятларини рағбатлантиришнинг иқтисодий воситалари жорий этилди.

2008 йил 1 март ҳолатига кўра тижорат банкларида шакллантирилган нақд пул захиралари ҳажми тасдиқланган энг кам захира миқдоридан 2 мартага кўпдир, бу эса аҳолига ва хўжалик субъектларига уларнинг талабига биноан нақд пул маблағларини узлуксиз бериб бориш ҳамда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш имконини беради.

Шу билан бирга жойларда нақд пулларнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, чакана савдо ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантиршп, белгиланган савдо ва нақд пул тушумларини инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя этилиши, нақд пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда банклар кассаларига кирим қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар ҳали етарли даражада ташкил этилмаган. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида, республиканинг қатор шаҳар ва туманларида банклар кассаларига келиб тушаётган нақд пуллар ҳажми улардаги иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлови учун етарли эмас, бу эса нақд пул маблағларини, уларни қайта тақсимлаш ҳисобига тўлдириш заруратини юзага келтирмоқда.

Мижозларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун тижорат банкларининг нақд пул маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, шунингдек 2008 йилда пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ўртача 1,5 бараварга ошириш тадбирлари амалга оширилиши муносабати билан нақд пул маблағларини банк айланмасига қўшимча равишда жалб қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини таъминлаш учун тижорат банклари кассаларида нақд пуллар етарлилиги бўйича доимий мониторинг ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармалари орқали туманлар (шаҳарлар) ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ишларини амалга оширсин;

тижорат банкларини уларнинг филиаллари буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, шу жумладан ҳисоб-китоб-касса марказларидаги захира жамғармалари ва айланма касса маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари билан чекланмаган миқдорда таъминласин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин:

нақд пул маблағларининг тўлиқ тушиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳақиқий товар айланиш ҳажмларини аниқлаган ҳолда мунтазам назорат текширувларини ўтказиш;

нақд тушумларнинг, шу жумладан, юқори ликвидли товарлар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдосидан, алоқа ва йўловчи транспортида хизмат кўрсатишдан, квартира ҳақи ва коммунал тўловлардан, берилган кредитларнинг нақд пулда қайтарилишидан тушган маблағларнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда банклар кассаларига келиб тушишини таъминлаш;

юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни нақд пулга улгуржи сотиш ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишдан қонунга хилоф равишда бўйин товлаш ҳолларига йўл қўймасликка алоҳида эътибор берган ҳолда уларнинг белгиланган савдо қоидаларига сўзсиз риоя қилишларини, назорат-касса машиналаридан ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишларини таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.

Савдо ва нақд пул тушумини банклар кассаларига топшириш, назорат-касса машиналаридан ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда қуйидагилар бўйича комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин:

пул муомаласи ҳолатини чуқур таҳлил этиш асосида нақд пул маблағларини банклар кассаларига жалб этишнинг мавжуд захираларини аниқлаш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича касса айланмаларининг чораклик ва ойлик прогнозларини сифатли тайёрлаш;

инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш;

аҳолидан коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилувчи ўз ўзига хизмат кўрсатувчи банк ускуналари (инфокиоскалар, банкоматлар) тармоғини кенгайтириш, банк хизматларига бўлган талаб ва ўзини қоплашини ҳисобга олган ҳолда махсус кассаларни ташкил этиш.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 97-модда.













































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск