ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2008 й. /Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2008 й. ЎРҚ-146-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Нью-Йорк, 2005 йил 13 апрель) қўшилиши ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.01.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
09.04.2008 й.
N ЎРҚ-146
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЯДРОВИЙ ТЕРРОРИЗМ АКТЛАРИГА ҚАРШИ
КУРАШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯГА
(НЬЮ-ЙОРК, 2005 ЙИЛ 13 АПРЕЛЬ) ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 23 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
Ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Нью-Йорк, 2005 йил 13 апрель) қуйидаги билдиришлар ва баёнотлар билан қўшилинсин:
1) Конвенциянинг 7-моддаси 4-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг 7-моддасида кўрсатилган ахборотни юбориш ва олиш учун масъул орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати белгиланишини билдиради";
2) Конвенциянинг 9-моддаси 3-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси Конвенция 9-моддасининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда Конвенциянинг 2-моддасига биноан жиноий деб топилган қилмишларга нисбатан ўзининг юрисдикциясига эга эканлигини билдиради";
3) Конвенциянинг 16-моддаси бўйича: "Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг 16-моддаси қоидалари Конвенциянинг амал қилиши доирасига кирадиган жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ушлаб бериш ва ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик самарадорлиги учун зарар етказмасдан таъминланган тарзда қўлланилиши керак эканлигидан келиб чиқади";
4) Конвенциянинг 23-моддаси 2-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси ўзини Конвенциянинг 23-моддаси 1-банди қоидалари билан боғланган деб ҳисобламаслигини баён этади".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2008 йил 10 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 89-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 182-модда